ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПЕРИНДОПРИЛ АТМ
PERINDOPRILUM ATM
Препаратнинг савдо номи: Периндоприл АТМ
Таъсир этувчи модда (ХПН): периндоприл
Дори шакли: капсулалар.
Таркиби:
бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: периндоприлнинг трет-бутиламин тузи – 8 мг (бу 6,676 мг периндоприлга мос келади);
ёрдамчи моддалар: магний стеарати, картошка крахмали, лактоза моногидрати.
Таърифи: оқ рангли, охирлари яримсферик бўлган цилиндрик шаклли қаттиқ желатин капсулалар.
Фармакотерапевтик гурухи: Антигипертензив восита (ААФ ингибитори).
АТХ коди: С09АА04
Фармакологик хусусиятлари
Периндоприл АТМ нинг фармакологик таъсирини таъминловчи фаол модда периндоприл ҳисобланади.
Периндоприл антиотензинга-айлантирувчи фермент (ААФ) нинг ингибиторлари гуруҳига киради, гипотензив, қон-томирларни кенгайтирувчи, кардиопротектив, натрийуретик таъсир кўрсатади.
Организмда фаол метаболит – периндоприлатга (карбоксиалкил гуруҳини сақлайди) айланади, у ААФ молекуласидаги рух атоми билан ўзаро таъсир қилади. Плазмада, қон-томир деворининг эндотелиясида, эхтимол, буйрак калавалари ва найчаларининг ҳужайраларида, ўпка, юрак, буйрак усти безлари ва мия тўқималарида ААФ ни фаолсизлантиради. Қон ва тўқималарда ангиотензин II нинг даражасини пасайтиради, буйрак усти безларида альдостеронни ҳосил бўлиши ва ажралиб чиқишини камайтиради, симпатик нерв толаларининг охирларидан норадреналинни ажралиб чиқишини ва қон-томирлар деворида эндотелинни хосил бўлишини сусайтиради, брадикинин, вазодилататор простагландинларнинг (ААФ вазоконстриктор таъсир қилувчи нофаол ангиотензин I ни ангиотензин II га ўтказади, шунингдек вазодилятатор фаолликка эга бўлган брадикинин ва простагландинларнинг деградациясини чақиради) концентраци-ясини оширади. Калликреин-кинин тизимининг фаоллигини оширади, бўлмача натрийуретик пептиди, эндотелинга боғлиқ релаксацияловчи омилнинг даражасини барқарорлаштиради.
Ангиотензин II хосил бўлишини пасайиши қон плазмасида рениннинг фаоллигини ошиши билан кечади (манфий тескари алоқани сусайиши оқибатида).
УПТҚ, АБ (тахикардия ривожланмасдан), чап қоринчани тўлиш босимини (унинг диастолик бўшашишини яхшилайди) камайтиради. Артериал ва веноз вазодилятация миокардга кейинги ва олд юкламани сусайиши, юрак қоринчаларида якуний диастолик босимни камайиши, ЮҚС ўртача пасайиши, юрак зарбини ошиши билан бирга кечади. Регионар (коронар, церебрал, буйрак, мушак) қон айланишини яхшилайди, ЮИК миокардни кислородга бўлган талабини камайтиради. Тўқима ренин-ангиотензин тизимларини ингибиция қилиб, кардиопротектив (чап қоринча гипертрофиясини камайтиради) ва ангиопротектив (томирларнинг силлиқ мушак ҳужайраларини гиперплазияси ва пролиферациясини олдини олади, қон-томирлар деворининг гипертрофиясини тескари ривожланишини индукция қилади, йирик қон-томирларнинг эластиклигини ва эндотелийнинг фаолиятини, шу жумладан эндотелиал релаксацияловчи омил, азот оксидининг ажратиб чиқариш қобилиятини тиклайди) таъсир кўрсатади.
Периндоприл миокарднинг субэндокардиал қаватларида каллагенни ортиқча тўпланишини камайтиради, миозиннинг изофермент профилини нормаллаштиради, қоринча ва реперфузион аритмиялар пайдо бўлиш тезлигини камайтиради. Қон-томирларга прессор, шу жумладан адренергик таъсирни минималлаштиради, организмда натрийни тутилишини олдини олади, натрийурез ва диурезни кучайтиради.
Ацетилсалицил кислотасини хар куни қабул қилиш фонида гемостаз кўрсатгичларига (фибриногеннинг даражасини ва VII ва X омиллар фаоллигини ошиши АТ III истеъмол қилишни ошиши фонида фибринолизни кучайиши билан компенсацияланади) таъсир кўрсатади.
Инсулиннинг таъсирига периферик тўқималарни сенсибилизация қилади ва глюкозанинг метаболизмини яхшилайди.
Нитратларга толерантлик рифожланишини тормозлайди ва уларнинг вазодилятатор таъсирини кучайтиради.
4-8 мг бир марталик доза қабул қилинганидан кейин АБ 4-6 СОАТ ЎТГАЧ ПАСАЯДИ. Препарат хар куни такроран қабул қилинганида 24 соат давомида давом этувчи гипотензив таъсир кўрсатади.
Антигипертензив самараси дозага боғлиқ (2-8 мг дозалар доирасида). 2 мг дозада таъсирининг чўққисида ААФ ни 80% га ва 24 соат ўтгач 60% га ингибиция қилади, доза 8 мг гача оширилганда унинг ингибиция қилувчи фаоллиги мувофиқ 95% ва 75% гача ошади. Даволашга нисбатан ижобий жавоб бўлган беморларда АБ 1 ой давомида нормаллашади ва даволаш вақтида нормал чегараларда сақланади.
Даволаш давомида юрак етишмовчилигининг клиник белгиларини ишончли яхшиланиши, жисмоний харакатга толерантликни ошиши кузатилади.
Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда клиник симптомларнинг яққоллигини статистик ишончли камайтиради ва жисмоний харакатга толерантликни оширади, ўнг ва чап қоринчанинг тўлиш босимини камайтиради; тизимли периферик қаршиликни пасайтиради; юрак индекси ва юракнинг зарб хажмини оширади. Биринчи қабулдан кейин ва узоқ муддат даволаш давомида АБ ни тебранишларини чақирмайди.
Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда олти ой давомида қабул қилинганда периндоприл йирик, ўрта ва майда бронхларнинг ўтказувчанлигини яхшилайди (чекувчи пациентларда майда бронхларнинг ўтказувчанлиги яққолроқ ошади).
Портал гастропатия фонида эрозиялар ва яраларни йўқолиши билан бирга меъда шиллиқ қаватининг шикастланиши ва қоновчанлигини камайтиради.
ЮЗЛП даражасини оширади; гиперурикемияси бўлган беморларда сийдик кислотасининг концентрациясини пасайтиради.
Антиоксидант хусусиятларни номоён қилади.
Периндоприл билан узоқ муддат даволаниш буйрак фаолиятини бузилишига олиб келмайди ва қондаги калийнинг даражасига таъсир қилмайди. Буйрак босими, одатда, ошади, айни вақтнинг ўзида гломеруляр фильтрация ўзгаришсиз қолади.
Даволашни тўхтатиш бекор қилиш синдромини ривожланиши билан кечмайди.
In vitro ва in vivo текширишларда мутагенлик белгилари, каламушлар ва сичқонларда узоқ муддат қўлланганида – канцероген хусусиятлари, шунингдек каламушлар, сичқонлар, қуёнлар ва маймунларда эмбриотоксиклик белгилари ва тератоген таъсири аниқланмаган. Катта дозаларда кемирувчилар ва қуёнларда она организми ва хомила организмига токсик таъсир қилади, каламушларнинг кўкрак сутига ўтади.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганида периндоприл меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) тез сўрилади. Метаболизми жараёнида периндоприл фаоли метаболити – периндоприлат (тахминан 20%) ва 5 нофаол бирикмалар хосил бўлиши билан биотрансформацияга учрайди. Биокираолишлиги 65-95% ни ташкил қилади, бир вақтда овқат қабул қилинганида 35% га камаяди. Сmax га 1 соат ўтгач (периндоприлат – 3-4 соат ўтгач) эришилади ва сутканинг охирида 33-44% гача камаяди. Плазма оқсиллари билан боғланиши ахамиятсиз, 30% дан қийматни ташкил қилади ва препаратнинг концентрациясига боғлиқ. Эркин периндоприлатнинг тақсимланиш хажми – 0,2 л/кг.
Периндоприлат буйраклар орқали чиқарилади. Метаболитнинг эркин фракциясини Т1/2 3-5 соатни ташқил қилади. ААФ билан боғланган боғидан секин диссоциация қилади, оқибатда “самарали” Т1/2 25-30 соатни ташкил қилади.
Периндоприлни такроран буюриш унинг кумуляциясига олиб келмайди ва периндоприлатнинг Т1/2 такроран қабул қилинганда унинг фаоллик даврига мувофиқ келади. Такроран қўлланганида мувозанат концентрациясига 4 кундан кейин эришилади.
Кекса ёшдаги пациентларда, шунингдек буйрак ва юрак етишмовчилиги бўлган беморларда периндоприлни чиқарилиши секинлашади (дозалаш тартибига тузатиш киритиш керак).
Периндоприлнинг диализли клиренси минутига 70 мл ни ташкил қилади.
Жигар циррози бўлган беморларда периндоприлнинг буйрак клиренси 2 марта камаяди, бунда хосил бўлаётган периндоприлатнинг умумий миқдори ўзгармайди ва дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Қўлланилиши
Перидноприл АТМ ни қўллаш учун кўрсатмалар:
- Артериал гипертензия;
- Сурункали юрак етишмовчилиги;
- Юрак етишмовчилиги;
- Симптомат юрак етишмовчилигини даволаш;
- Стабил юрак ишемик касаллиги;
- Стабил ЮИК бўлган беморларда, анамнезида миокард инфаркти ва/ёки реваскуляризацияси бўлган пациентларда юрак қон-томир асоратлари хавфини пасайтириш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Периндоприл трет-бутиламиннинг тавсия этиладиган дозаси кунига бир марта, эрталаб овқатдан олдин етарли миқдордаги суюқдик (масалан, сув) билан қабул қилинади.
Доза пациентнинг профили ва қон босими даражасини ўзгаришига мувофиқ шахсий бўлиши керак.
Артериал гипертензия:
Периндоприл трет-бутиламин монотерапия сифатида ёки антигипертензив воситаларнинг бошқа синфи билан мажмуада ишлатилиши мумкин.
Тавсия этиладиган бошланғич доза кунига бир марта эрталаб 4 мг ни ташкил қилади.
Ренин-ангиотензин-альдостерон тизимининг яққол фаоллашиши бўлган пациентларда (айниқса реноваскуляр гипертензия айланаётган қон хажмини пасайиши,юрак фаолиятини декомпенсацияси ёки оғир гипертензия бўлган пациентларда) препаратнинг бошланғич дозаси юборилганидан кейин, артериал босимни ортиқча пасайиши ривожланиши мумкин.
Бундай пациентларга 2 мг бошланғич доза тавсия этилади, даволашни шифокорнинг назорати остида бошлаш керак.
Бир ой давомида даволашдан кейин доза кунига бир марта 8 мг гача оширилиши мумкин.
Периндоприл билан даволаш бошланганидан кейин клиник жиҳатдан яққол ифодаланган гипотензия ривожланиши мумкин, уни ривожланиши эхтимоли диуретиклар билан ёндош даволанган пациентларда юқори бўлади. Бундай пациентларга айланаётган қон хажмини пасайиши ва/ёки электролитлар танқислиги бўлиши мумкинлиги туфайли, препаратни эхтиёткорлик билан қабул қилиш тавсия этилади.
Иложи бўлганида диуретикларни периндоприл билан даволашни бошлашдан 2-3 кун олдин бекор қилиш керак.
Диуретикларни бекор қилиш мумкин бўлмаган АГ билан хасталанган пациентларда, периндоприл билан даволашни 2 мг дозадан бошлаш керак. Буйраклар фаолиятини ва қондаги калийнинг даражасини назорат қилиш лозим. Периндоприлнинг кейинги дозаларига артериал босим томонидан жавоб реакциясига мувофиқ тузатиш киритиш керак. Зарурати бўлганида диуретиклар билан даволашни тиклаш мумкин.
Кекса ёшли пациентларда даволашни 2 мг дозадан бошлаш керак, бир ойдан кейин 4 мг гача, сўнгра зарурати бўлганида, буйрак фаолиятига қараб, 8 мг гача ошириш мумкин (қуйидаги жадвалга қаранг).
Юрак етишмовчилиги:
Юрак етишмовчилиги бўлган беморларни калий тежовчи бўлмаган диуретиклар ва/ёки дигоксин ва/ёки бета-адреноблокаторлар билан мажмуада даволаш, препаратни кунига бир марта эрталаб 2 мг бошланғич дозада, синчков тиббий кузатув остида буюриш тавсия этилади. Кейинчалик, ўзлаштирилиши ва даволашга жавоб реакциясига қараб, икки ҳафта давомида даволашдан кейин препаратнинг дозаси кунига бир марта 4 мг гача оширилиши мумкин.
Симптоматик артериал гипотензияни юқори хавфи ривожланишининг бўлган пациентларда, масалан, тузларнинг гипонатрийемия ёки гиповолемияли бўлганида уларсиз диуретикларни қабул қилиши фонида паст бўлган пациентларда, препаратни қабул қилишни бошлашдан аввал, имкон борича санаб ўтилган холатлар тўғирланган бўлиши керак. АБ катталиги, буйрак фаолияти ва қон плазмасидаги калийнинг миқдори каби кўрсатгичлар даволашни бошлашдан олдин хам, даволаниш жараёнида хам тўғирланиши керак.
Симптоматик юрак етишмовчилиги:
Периндоприл кўпинча калийни тутиб қолмайдиган диуретиклар, ва/ёки дигоксин ва/ёки бета-блокаторлар билан бирга кам буюрилади; бундай холларда препаратни эрталаб тавсия этилган бошланғич 2 мг дозада бошлаб, синчков шифокор назорати остида қабул қилиш керак. Нормал ўзлаштирилганида камида 2 ҳафтадан кейин бу дозани 2 мг дан суткада бир марта 4 мг гача ошириш мумкин. Дозани танлаш хар бир пациентнинг клиник жавоб реакциясига асосланиши керак.
Клиник жиҳатдан яққол гипертензияни ривожланиши хавфи юқори бўлган пациентларда (яъни гипонатриемия, гиповолемия билан ёки уларсиз кечувчи электролитларни йўқотилиши бўлган пациентларда ёки диуретиклар билан ёндош фаол даволаш олаётган пациентларда) иложи борича бу холатларни тўғирлаш керак. Периндоприл билан даволашдан олдин ва даволаш вақтида артериал босимни, буйрак фаолиятини ва зардобдаги калийнинг даражасини назорат қилиш керак.
Стабил юрак ишемик касаллиги:
Препаратни 4 мг дозада суткада бир марта икки ҳафта давомида буюриш, кейин дозани суткада 8 мг гача (буйрак фаолиятига қараб ва 4 мг доза яхши ўзлаштирилганида) ошириш керак.
Препаратнинг дозасини кекса ёшдаги пациентларда буйрак фаолиятига қараб суткада бир марта 8 мг гача оширишдан аввал препаратни 2 мг дан суткада бир марта бир ҳафта давомида кейинчалик 4 мг дан суткада бир марта навбатдаги ҳафта давомида буюриш керак. (Буйрак фаолияти бузилганида дозага тузатиш киритиш. Жадвалга қаранг.) Агар олдин қабул қилинган кичик доза яхши ўзлаштирилган холдагина, дозани ошириш керак.
Юрак-томир асоратларни ривожланиши хавфини пасайтириш:
Стабил ЮИК бўлган пациентларда даволашни биринчи икки хафта давомида суткада бир марта 4 мг дозадан бошлаш керак. Сўнгра суткалик доза кунига бир марта 8 мг гача оширилиши мумкин (буйрак фаолиятига қараб). Кекса ёшли пациентларда даволашни бир хафта давомида кунига бир марта 2 мг дозада бошлаш керак, дозани кунига бир марта 8 мг гача оширишдан олдин кейинги хафта давомида кунига бир марта 4 мг дан буюриш керак. (буйрак фаолиятига қараб).
Буйрак етишмовчилигида дозага тузатиш киритиш:
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозалаш қуйидаги 1-жадвалда кўрсатил-ганидек креатинин клиренсига асосланган бўлиши керак:
1 Жадвал: буйрак етишмовчилигида дозага тузатиш киритиш
Креатинин клиренси (мл/мин) (Clсr) | Тавсия этиладиган доза |
Cl с ≥ 60 | Кунига 4 мг |
30 <Cl с < 60 | Кунига 2 мг |
15 < Cl с < 30 | Кунора 2 мг |
Гемодиализдаги пациентлар Cl с ˂ 15 | Гемодиализ кунида 2 мг |
* Периндоприлатнинг клиренси диализда минутига 70 мл ни ташкил қилади. Гемодиализда бўлган пациентлар, бу дозани гемодиализ сеансидан кейин олишлари керак.
Жигар етишмовчилигида дозага тузатиш киритиш:
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ.
Болалар ва ўсмирлар:
Периндоприл трет-бутиламин хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотлар йўқлиги туфайли болалар ва ўсмирларда қўллаш учун тавсия этилмайди.
Ножўя таъсирлари
Периндоприл билан даволаниш вақтида қуйида кўрсатилган ножўя самаралари кузатилган, улар тез-тезлиги бўйича қуйидаги тарзда тақсимланган:
Жуда тез-тез (>1/10); тез-тез (>1/100, <1/10); тез-тез эмас (>1/1000, <1/100); кам холларда (>1/10000, <1/1000); жуда кам холларда (<1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида учраш-тезлигини бахолаш мумкин эмас).
Қон ва лимфа тизими: жуда тез-тез – гемоглобин ва гематокритни пасайиши, тромбоцитопения, лейкопения/нейтропения, Г-6ФДГ ни туғма танқислиги бўлган пациентларда агранулоцитоз ёки панцитопения, гемолитик анемия хақида хабар берилган.
Рухий бузилишлар: тез-тез эмас – уйқу ва кайфиятни бузилиши.
Нерв тизимини бузилишлари: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши, парастезия.
Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез – кўришни бузилиши.
Эшитиш аъзолари томонидан: тез-тез – қулоқларни шанғиллаши.
Юрак томонидан: жуда кам холларда- аритмия, стенокардия, миокард инфаркти, эхтимол, юқори хавф гурухида хаддан зиёд гипотензияга нисбатан иккиламчи бўлиши мумкин.
Қон-томир бузилишлари: тез-тез – гипотония ва гипотония билан боғлиқ бўлган самаралар; жуда кам холларда – инсульт, эхтимол, юқори хавф гурухида хаддан зиёд гипотензияга нисбатан иккиламчи бўлиши мумкин.
Нафас, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари: тез-тез – йўтал, хансираш; тез-тез эмас – бронхоспазм; жуда кам холларда- эозинофиль пневмония, ринит.
Меъда-ичак бузилишлари: тез-тез – кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, таъм билишни бузилиши, диспепсия, диарея, қабзият; тез-тез эмас – оғизни қуриши; жуда кам холларда- панкреатит.
Жигар ва ўт-чиқариш йўллари: жуда кам холларда- цитологик ёки холестатик гепатитлар.
Тери ва тери ости клетчаткаси: тез-тез – тошма, қичишиш; тез-тез эмас – юз, оёқ-қўллар, лаблар, шиллиқ қаватлар, тил, овоз ёриғи ва/ёки хиқилдони ангионевротик шиши, эшакеми.
Суяк-мушак, бириктирувчи тўқима ва суякли бузилишлар: тез-тез эмас – мушак спазмлари.
Буйраклар ва сийдик чиқариш йўлларининг касалликлари: тез-тез эмас – буйрак етишмовчилиги; жуда кам холларда- ўткир буйрак етишмовчилиги.
Репродуктив тизимини бузилишлари: тез-тез эмас – импотенция.
Умумий бузилишлар: тез-тез – астения; тез-тез эмас – тер ажралиши.
Текширишлар:
Плазмада мочевина ва креатининнинг даражасини ошиши, шунингдек гиперкалиемия бўлиши мумкин, айниқса буйрак етишмовчилиги, оғир даражадаги юрак етишмовчилиги ва реноваскуляр гипертензияси бўлган беморларда, даволаш тўхтатилганида йўқолади.
қон зардобида жигар ферментлари ва билирубиннинг даражасини ошишини кам холлари кузатилган.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
- периндоприлга, ёрдамчи моддалардан бирортасига ёки хар қандай бошқа ААФ ингибиторларига юқори сезувчанлик;
- анамнезда ААФ ингибиторлари билан олдинги даволаш билан боғлиқ бўлган ангионевротик шиш;
- наслий ёки идиопатик ангионевротик шиш;
- қандли диабети ёки ўртача/оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (СКФ<60 мл/мин/ 1,73 м2) бўлган пациентларда ААФ ингибиторлари ёки А II РБ ни Алискирен билан бир вақтда қўллаш;
- хомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойликлари;
- лактация даври (эмизиш);
- 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Диуретиклар:
Диуретиклар билан даволаш вақтида, айниқса электролитларни йўқотган ва/ёки гиповолемияси бўлган пациентларда, ААФ ингибиторлари билан даволаш бошланганидан кейин, артериал босимни ортиқча пасайиши ривожланиши мумкин. Гипотензив самараларни ривожланиши эхтимолини даволашни периндоприлнинг кичик дозалари билан бошлаб аста-секин оширишдан олдин диуретиклар билан даволашни тўхтатиш АҚХ ёки туз қабул қилишни ошириш орқали, камайтирилиши мумкин.
Калийни тежовчи диуретиклар, калий препаратлари ва калий сақловчи тузни ўрнини босувчи воситалар.
Гарчи калийнинг зардобдаги даражаси одатда нормал чегараларда сақлансада, периндоприл билан даволаш вақтида айрим пациентларда гиперкалиемия ривожланиши мумкин.
Калийни тежовчи диуретиклар (масалан, спиринолактон, триамтерен ёки амилорид), калий препаратлари ёки калий сақловчи туз ўрнини босувчи воситалар, калийнинг даражасини ахамиятли ошишига олиб келишлари мумкин. Шу сабабли периндоприлни юқорида кўрсатилган препаратлар билан мажмуада қўллаш тавсия этилмайди. Агар бу препаратларни бир вақтда қўллаш гипокалиемия ривожланиши билан боғлиқ бўлса, уларни эхтиёткорлик би лан, калийнинг даражасини мунтазам назорат қилиб, истеъмол қилиш лозим.
Литий препаратлари:
Литий препаратлари ААФ ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида литийнинг зардобдаги концентрациясини ва токсиклигини қайтувчан ошиши аниқланган. Тиазид диуретикларни бир вақтда қўллаш литий препаратларининг токсиклик хавфини ошириши ва ААФ ингибиторларини ёндош қабул қилиш вақтида литийнинг ошган токсиклигини кучайтириши мумкин. Периндоприлни литий препаратлари билан бирга қўллаш тавсия этилмайди, лекин бундай мажмуада қўллаш зарурати бўлганида, литийнинг эардобдаги даражасини синчков мониторингини ўтказиш лозим.
Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП), шу жумладан суткада ˃ 3 г дозада ацетилсалицил кислотаси:
Ностероид яллиғлданишга қарши препаратларни буюриш ААФ ингибиторларининг гипотензив самарасини пасайтириши мумкин. Бундан ташқари, НЯҚП ва ААФ ингибиторлари калийнинг даражасини ошириш бўйича аддитив самарага эга ва буйрак фаолиятини ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Одатда бу самаралар қайтувчи характерга эга. Кам холларда, айниқса буйрак фаолиятини сусайиши бўлган пациентларда (кекса ёшли шахсларда ёки дегидратация бўлган беморларда) ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин.
Гипотензив препаратлар ва вазодилататорлар:
Бу препаратларни бир вақтда қўллаш периндоприлнинг гипотензив таъсирини кучайтириши мумкин. Нитроглицерин ва бошқа нитратларни ёки бошқа вазодилататорларни бир вақтда қабул қилиш, артериал босимни қўшимча пасайтириши мумкин.
Антидиабетик препаратлар:
Эпидемиологик текширишлар, ААФ ингибиторлари ва диабетга қарши препаратларни (инсулин, перорал гипогликемик воситалар) бирга қўллаш, гипогликемия ривожланиши хавфи билан гипогликемик самарани кучайишини чақириши мумкинлигини кўрсатади. Бу кўринишни буйрак фаолоиятини бузилиши бўлган пациентларда мажмуавий даволашнинг биринчи хафтаси давомида ривожланиш эхтимоли юқорилиги кўрсатилган.
Ацетилсалицил кислота, тромболитиклар, бета-блокаторлар, нитратлар:
Периндоприлни ацетилсалицил кислотаси (тромболитик сифатида ишлатилганида), тромболитик воситалар, бета-блокаторлар ва/ёки нитратлар билан бир вақтда буюриш мумкин.
Трициклик антидепрессантлар/антипсихотик востиалар/анастетиклар:
ААФ ингибиторлари билан айрим анастетиклар, трициклик антидепрессантлар ва антипсихотик воситаларни бир вақтда қўллаш, АБ ни қўшимча пасайишига олиб келиши мумкин.
Симпатомиметиклар:
Симпатомиметиклар ААФ ингибиторларининг гипотензив самараларини пасайтириши мумкин.
Олтин препаратлари:
Олтиннинг инъекцион препаратлари (натрий ауротимолат) билан даволаш буюрилган пациентларда ва ААФ ингибиторлари, шу жумладан периндоприл, билан ёндош даволашда нитроид реакциялар (юзни қизариши, кўнгил айниши, қусиш ва гипотензияни ўз ичига олган симптомлар) қайд этилган.
Антацидлар периндоприлнинг биокираолишлигини пасайтириши мумкин.
ААФ ингибиторлари, АТ11 (А II РБ) рецепторларининг блокаторлари, рениннинг бевосита ингибиторлари бир вақтда қўлланганида, гиперкалиемия, буйракларни шикастланиши, гипотонияни ривожланиш хавфи ошади.
Ренин-ангиотензин-альдостерон тизимини икки томонлама болкадаси:
Мавжуд бўлган маълумотлар асосида, Иааф, ААФ ингибиторлари А II РБ ёки Алискиренни қўллаш билан РААС ни икки томонлама блокадаси хар қандай пациентга, айниқса диабетик нефропатияси бўлган пациентларга тавсия этилиши мумкин эмас.
Қандли диабети ёки ўртача/оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (СКФ ˂ 60 мл/мин/1,73м2) бўлган пациентлада Алискиренни ААФ ингибиторлари ёки А II РБ билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Айрим холларда, ААФ ингибиторлари ёки А II РБ бирга қўллашга мутлоқ кўрсатма бўлганида, мутахассиснинг синчиков кузатуви ва албатта буйрак фаолиятини, сув-электролитлар мувозанатини, артериал босимни мониторинг қилиш керак.
Махсус кўрсатмалар
Стабил юрак ишемик касаллиги.
Агар периндоприл билан даволашнинг биринчи ойи давомида ностабил стенокардиянинг (яққол ёки яққол бўлмаган) эпизоди ривожланса, даволашни давом эттиришдан олдин фойда ва хавф орасидаги нисбатни синчиклаб бахолаш керак.
Артериал гипотензия.
ААФ ингибиторлари артериал босимни пасайишини чақириши мумкин. Асоратланмаган АГ бўлган пациентларда яққол гипотензия кам учрайди; кўпроқ у гиповолемияси бўлган пациентларда учрайди, яъни, диуретикларни қабул қилаётган, овқат билан туз истеъмол қилиш чеклаган, гемодиализда бўлган, шунингдек диарея ёки қусиш бўлган пациентларда, ва ренинга боғлиқ оғир гипертензияси бўлган пациентларда учрайди. Ёндош буйрак етишмовчилиги бўлган ёки бўлмаган клиник жихатдан яққол юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда клиник яққол гипотензия қайд этилган. Унинг эхътимоли яққолроқ ифодаланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда бўлади, у халқали диуретикларнинг юқори дозаларини ишлатиш, гипонатриемия ёки буйракларни функционал шикастланиши билан акс этади. Клиник жихатдан яққол гипотензияни ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентлар, даволашни бошида синчиков кузатувга ва дозага тузатиш киритишга мухтож бўладилар. Шундай талаблар ЮИК ёки цереброваскуляр касаллиги бўлган пациентларга хам тегишли бўлиб, уларда АБ ни пасайиши миокард инфаркти ёки бош мияда қон айланишини ўткир бузилишига олиб келиши мумкин.
Артериал гипотензия ривожланганида пациентни горизонтал холатда ётқизиш ва зарурати бўлганида вена ичига физиологик эритмани буюриш керак. Тез кечувчи гипотензив жавоб даволашни давом эттиришга қарши кўрсатма хисобланмайди, уни одатда айланаётган қон хажмини ошириш орқали артериал босим ошганидан кейин асоратсиз тиклаш мукмкин. Артериал босими нормал ёки паст бўлган димланган юрак етишмовчилиги бўлган айрим пациентларни периндоприл билан даволаш, тизимли артериал босимни қўшимча пасайишига олиб келиши мумкин. Бу кутилган самара ва даволашни тўхтатиш учун сабаб хисобланмайди. Клиник жиҳатдан яққол артериал гипотензияда, периндопрелнинг дозасини пасайтириш ёки у билан даволашни тўхтатиш талаб қилиниши мумкин.
Аортал ва митрал клапан стенози/гипертрофик кардиомиопатия
Бошқа ААФ ингибиторларига ўхшаб, периндоприлни митрал клапан стенози ва чап қоринчанинг чиқариш йўли стенози, хусусан, аортал стенози ёки гипертрофик кардиомиопатияси бўлган пациентларга эхтиёткорлик билан қўллаш керак.
Буйрак фаолиятини бузилиши
Буйрак фаолиятини бузилиши (креатинин клиренси ˂ 60 мл/мин) бўлганида периндоприлнинг бошланғич дозасини пациентнинг креатинин клиренси бўйича ва пациентни даволашга жавоб реакциясига қараб тузатиш киритиш керак. Одатда бундай пациентларда калий ва креатининнинг даражасини режали тартибда назорати ўтказилади.
Клиник жихатдан яққол юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ААФ ингибиторлари билан даволаш бошланганидан кейин гипотензияни ривожланиши, буйрак фаолиятини бироз ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Бундай вазиятда, одатда қайтмас характерга эга бўлган. ЎБЕ таърифланган.
Буйрак артериясини икки томонлама стенози ёки якка буйрак артериясини стенози бўлган, ААФ ингибиторлари билан даволанган айрим пациентларда, зардобда мочевина ва креатининнинг даражасини ошиши аниқланган у одатда даволаш тўхтатилганидан сўнг қайтувчи характерга эга бўлган.. Бунинг эхтимоли, айниқса буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда юқори бўлади. Реноваскуляр гипертензия бўлганида оғир даражадаги гипотензия ва буйрак етишмовчилигини ривожланиш хавфи юқори. Бундай пациентларда даволашни синчков шифокор назорати остида паст дозалардан бошлаш, кейин дозани эхътиёткорлик билан танлаш керак.
Гарчи диуретиклар билан даволаш юқорида келтирилган кўринишлар ривожланиши учун ижобий омил бўлиши мумкин бўлсада, периндоприл билан даволашни биринчи хафтасида, буйрак фаолиятини назорати остида диуретикларни бекор қилиш керак.
АГ бўлган ва буйракларни илгари юз берган томирли шикастланиш белгилари бўлмаган айрим пациентларда, зардобда мочевина ва креатининнинг даражасини ошиши ривожланган, у одатда енгил ва тез кечувчи характерга эга бўлган, айниқса периндоприл диуретиклар билан бир вақтда қўлланганида кузатилган. Бу кўринишларни ривожланиши эхтимоли билан буйракларни олдиндан шикастланиши бўлган пациентларда юқори бўлади. Дозани пасайтириш ва /ёки диуретиклар ва/ёки периндоприл билан даволашни тўхтатиш талаб қилиниши мумкин.
Гемодиализ олаётган пациентлар.
Юқори оқимли мембраналарда гемодиализ олаётган ва ААФ ингибиторлари билан ёндош даволанаётган пациентларда, анафилактик реакциялар ривожланиши аниқланган. Пациентлар учун диализ мембранасининг бошқа турини ёки бошқа синф гипотензив препаратни ишлатиш хақидаги масалани кўриш лозим.
Буйраклар трансплантацияси.
Буйрак яқинда трансплантация қилинган пациентларда периндоприлни қўллаш тажрибаси йўқ.
Ўта юқори сезувчанлик/ангионевротик шиш.
ААФ ингибиторлари билан, шу жумладан периндоприл билан, даволанаётган пациентларда, баъзида юз, оёқ-қўллар, лаблар, шиллиқ қаватлар, тил, товуш пайлари ва/ёки хиқилдоқнинг ангионевротик шиши ривожланиши мумкин. Бу кўринишлар даволашнинг исталган вақтида ривожланиши мумкин. Бундай холларда периндоприл билан даволашни дархол тўхтатиш ва холатини симптомлар бутунлай тўхтагунича давом этувчи мувофиқ мониторингни бошлаш керак. Фақат юз ёки лабларни шиши кузатилган холларда, у гарчи одатда даволашсиз йўқолсада, симптомларни енгиллаштириш учун антигистамин воситалар қўлланган.
Хиқилдоқни шиши билан бирга ангионевротик шиши ўлимга олиб келиши мумкин. Нафас йўлларининг обструкцияси эхтимоли юқори бўлган тил, товуш боғламлари ва хиқилдоқнинг шишида, дархол шошилинч даволашни буюриш керак. У адреналинни юбориш ва/ёки нафас йўлларининг ўтказувчанлигини тутиб туришдан иборат бўлиши мумкин. Пациент симптомлари тўлиқ ва барқарор холда тўхтагунича синчков шифокор назорати остида бўлиши керак. Анамнезида ААФ ингибиторлари билан боғлиқ бўлмаган анионевротик шиш юзасидан маълумотлар бўлган пациентлар, ААФ ингибиторлари билан даволанганда бундай шишни ривожланиш хавфи юқори бўлиши мумкин.
Паст зичликдаги липопротеидлар (ПЗЛП) аферези вақтидаги анафилактоид реакциялар.
Декстран-сульфати билан паст зичликдаги липопротеидларни (ПЗЛП) аферези вақтида ААФ ингибиторларини қабул қилаётган пациентларда кам холларда, хаёт учун хавф туғдирувчи анафилактоид реакциялар ривожланган. Хар бир аферездан олдин ААФ ингибиторлари билан даволашни вақтинчалик тўхтатиш йўли билан, бундай реакциялардан сақланиш мумкин.
Десенсибилизация вақтидаги анафилактик реакциялар.
Десенсибилизация (масалан, пардақанотлилар: арилар, асаларилар ва бошқа хашоратлар захарига) вақтида ААФ ингибиторларини олган пациентларда, анафилактоид реакциялар ривожланган. ААФ ингибиторларини вақтинчалик бекор қилиш йўли билан бу пациентларда бундай реакциялардан сақланиш мумкин, лекин тасодифан қайта қабул қилинганида бу реакциялар яна пайдо бўлади.
Жигар етишмовчилиги.
ААФ ингибиторлари билан даволаш кам холларда холестатик сариқлик билан бошланадиган ва жигарнинг баъзида ўлим билан якунланувчи, фульминант некрози ривожланиши билан бирга авж оладиган синдром билан кечади. Бу синдромни ривожланиш механизми номаълум. Агар ААФ ингибиторлари билан даволаниш вақтида сариқлик ривожланса ёки жигар ферментларининг даражаси ахамиятли даражада ошса, ААФ ингибиторини бекор қилиш ва кейинчалик мувофиқ шифокор кузатувини буюриш керак.
Нейтропения/агранулоцитоз/тромбоцитопения/анемия.
ААФ ингибиторларини қабул қилаётган пациентларда нейтропения / агранулоцитоз / тромбоцитопения / анемия ривожланиши кузатилади. Буйрак фаолияти нормал бўлган ва бошқа асоратловчи омиллари бўлмаган пациентларда нейтропения кам ривожланади. Периндоприлни коллагенозлари бўлган пациентларда, иммунодепрессантлар билан даволашда, аллопуринол ёки прокаинамид билан даволашда ёки асоратловчи омиллар билан мажмуада, айниқса буйрак фаолияти илгари бузилган бўлса эхтиёткорлик билан қўллаш керак. Бу пациентларнинг айримларида кўпчилик холларда фаол антибактериал даволашга жавоб бермайдиган жиддий инфекциялар ривожланади. Бундай пациентларга периндоприл буюрилганида лейкоцитларнинг даражасини вақти-вақти билан мониторинг қилиш тавсия этилади. Пациентларга инфекциянинг хар қандай белгилари ривожланганида шифокорга хабар бериш кераклиги хақида огохлантириш керак.
Йўтал.
ААФ ингибиторлари билан даволанишда йўтал ривожланиши мумкин. Балғамсиз дағал йўтал характерли бўлиб, у даволаш бекор қилинганидан кейин тўхтайди. Йўтални дифференциал диагноз қилишда, ААФ ингибиторлари томонидан чақирилган йўтални хисобга олиш керак.
Оператив аралашув/анастезия.
Йирик жаррохлик операцияси вақтида ёки гипотензияни ривожланишига олиб келувчи препаратларни ишлатиш билан ўтказиладиган анастезия вақтида, ренинни компенсатор ажралиб чиқиши оқибатида периндоприл ангиотензин II хосил бўлишини блоклаши мумкин. Даволашни операциядан бир кун олдин тўхтатиш керак. Бу механизм билан боғлиқ бўлган гипотензия ривожланганида, уни инфузион даволаш ёрдамида тузатиш мумкин.
Гиперкалиемия.
ААФ ингибиторлари, шунингдек периндоприл, билан даволаниш вақтида айрим пациентларда калийнинг даражасини ошиши кузатилган. Гиперкалиемияни ривожланиш хавфи бўлган пациентларга буйрак етишмовчилиги, назорат қилиб бўлмайдиган қандли диабети бўлган беморлар, калийни тежовчи диуретиклар, калий препаратлари ёки калий сақловчи туз ўрнини босувчи воситаларни, шунингдек калийнинг даражасини ошишига олиб келувчи бошқа препаратларни (масалан, гепарин) қабул қилаётган шахслар киради. Бу препаратларни ёндош қабул қилиш зарурати бўлганида, калийнинг даражасини мунтазам мониторинг қилиш тавсия этилади.
Қандли диабети билан хасталанган.
Перорал антидиабетик препаратлар ёки инсулин қабул қилаётган, қандли диабети билан хасталанган пациентларда, ААФ ингибиторлари билан даволашнинг биринчи ойи давомида гликемиянинг даражасини синчиклаб назорат қилиш керак.
Литий препаратлари.
Одатда литий препаратлари ва периндоприлни бирга қўллаш тавсия этилмайди.
Калийни тежовчи диуретиклар, калий препаратлари ва калий сақловчи туз ўрнини босувчи воситалар.
Одатда периндоприл ва калийни тежовчи диуретиклар, калий препаратлари ва калий сақловчи туз ўрнини босувчи воситаларнинг бирга қўллаш тавсия этилмайди.
ААФ ингибиторлари, АТ II рецепторларининг блокаторлари, (А II РБ) рениннинг бевосита ингибиторлари бир вақтда қўлланганида, гиперкалиемия, буйракларни шикастланиши, гипотонияни ривожланиш хавфи ошади.
Ренин-ангиотензин-альдостерон тизимини икки томонлама блокадаси.
Ренин-ангиотензин-альдостерон тизимини икки томонлама блокадаси монотерапияга нисбатан гипотония, гиперкалиемия ва буйрак фаолиятини бузилишлари (шу жумладан ўткир буйрак етишмовчилиги) ривожланиш хавфини ошиши билан ассоциацияланади. ААФ ингибиторлари ва А II РБ ёки Алискиренни қўллаш билан РААТ ни икки томонлама блокадасини хар қандай пациентга, айниқса диабетик нефропатияси бўлган пациентларга тавсия қилиш мумкин эмас.
Айрим холларда, ААФ ингибиторлари ва А II РБ ни бирга қўллашга мутлоқ кўрсатма бўлганида, мутахассисни синчков кузатуви ва буйрак фаолияти, сув-электролитлар мувозанатини, артериал босимни мониторинги шарт. Бу сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ААФ ингибиторларига қўшимча даволаш сифатида кандесартан ёки валсартанни буюришга хам тааллуқлидир. Мутахассиснинг синчков кузатуви остида ва албатта буйрак фаолияти, сув-электролитлар мувозанати ва артериал босимни мониторинги, РААТ ни икки томонлама блокадасини альдостерон антагонистларини (спиронолактонни) ўзлаштираолмайдиган сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ўтказиш мумкин, уларда бошқа адекват даволаш ўтказилишига қарамасдан, сурункали юрак етишмовчилигининг вақти вақти билан авж олувчи симптомлари кузатилади.
Автомобилни хайдаш, техника билан ишлаш қобилиятига таъсири.
Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири бўйича хеч қандай тадқиқотлар ўтказилмаган.
Шунга қарамасдан, транспорт воситаларини бошқаришда ёки машиналар билан ишлашда, баъзида бош айланиши ёки толиқиш юз бериши мумкинлигини хисобга олиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактаци я.
Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги вақтида ААФ ингибиторларини ишлатиш тавсия этилмайди. Хомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойликларида ААФ ингибиторларини ишлатиш мумкин эмас.
Хомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ААФ ингибиторларини тератоген таъсир қилиш хавфидан далолат берувчи эпидемиологик маълумотлар ишончли бўлмаган, бироқ, хавфни бироз ошишини истисно қилиш мумкин эмас. Агар артериал гипертензияни даволашни давом эттириш зарур деб хисобланса, хомиладорликни режалаштираётган пациентларни, хомиладорлик вақтида ишлатиш хавфсизлиги аниқланган муқобил антигипертензив воситаларга ўтказиш керак. Агар хомиладорлик аниқланган бўлса, ААФ ингибиторлари билан даволашни дархол тўхтатиш, ва, зарурати бўлганида муқобил даволаш бошланиши керак.
Хомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойликлари вақтида ААФ ингибиторлари билан даволаш хомиладор учун фетотоксиклик (буйрак фаолиятини пасайиши, хомила атрофидаги сувни камлиги, калла суягининг оссификациясини кечикиши), шунингдек янги туғилган чақалоққа токсиклиги (буйрак етишмовчилиги, артериал гипотензия, гиперкалиемия) билан бирга кечиши маълум. Агар ААФ ингибиторларининг таъсири хомиладорликнинг иккинчи уч ойлигида юз берган бўлса, буйрак фаолиятини ва каллани ультратовушли текшириш ўтказиш тавсия этилади. Оналари ААФ ингибиторларини қабул қилган гўдаклар, гипотонияни аниқлаш мақсадида диққат билан текширилиши керак.
Эмизиш.
Эмизиш даврида периндоприлни ишлатишга нисбатан хеч қандай маълумот йўқ, лактация вақтида периндоприлни қабул қилиш тавсия этилмайди ва эмизиш вақтида, айниқса янги туғилган чақалоқни ёки чала туғилган болани эмизиш вақтида хавфсизлик профили яхши бўлган муқобил даволаш усулларини қўллаш тавсия этилади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.
Дозани ошириб юборилиши
Одамларда дозани ошириб юборилиши хақида чекланган маълумотлар бор.
ААФ ингибиторларининг дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ бўлган симптомлар, гипотония, қон айланишини бузилиши оқибатидаги шок, электролит бузилишлар, буйрак етишмовчилиги, гипервентиляция, тахикардия, юрак уришини хис этиш, брадикардия, бош айланиши, безовталик ва йўталдан иборат бўлиши мумкин.
Доза ошириб юборилганида тавсия этиладиган даволаш вена ичига физиологик эритмани юборишдан иборат. Агар артериал гипотензия ривожланса, пациентни горизонтал холатда ётқизиш ва оёқларини кўтариш керак. Иложи бўлганида инфузия кўринишида ангиотензин II ва/ёки катехоламинларни юбориш билан даволаш ўтказиш масаласини кўриб чиқиб керак. Периндоприл ва периндоприлатни умумий қон оқимидан гемодиализ йўли билан йўқотиш мумкин. Агар консерватив даволашга чидамли брадикардия ривожланса, юрак ритмини бошқарувчи мослама қўйиш кўрсатилган. Хаётий мухим фаолиятларнинг кўрсатгичларини, зардобдаги электролитлар ва креатининнинг даражасини узулуксиз назорат қилиш керак.
Чиқарилиш шакли
10 капсуладан ПВХ/алюмин фольга контур-уяли ўрамда. 3 контур-уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан химояланган дойда, 15оС дан 25оС гача бўлган хароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича