ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
(пациентлар учун маълумот)
Перитол®
таблеткалар 4 мг
(ципрогептадин)
Ушбу дори воситасини қабул қилишни бошлашдан аввал бу йўриқномани тўлиқ ва диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумотларни сақлайди.
- Бу варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни яна ўқиш талаб қилиниши мумкин.
- Бу дори воситаси шахсан Сизга ёзилган ва уни Сиз бошқа шахсларга бермаслигингиз керак. У хатто, агар уларда касалликнинг худди шундай симптомлари бўлса ҳам, зарар келтириши мумкин.
- Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- Агар Сизда ҳар қандай ножўя самара пайдо бўлса ёки сиз бу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг (4 бўлимга қаранг).
Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотни сақлайди
- Перитол® таблеткалари препарати қандай препарат ва уни нима учун қўлланади
- Перитол® таблеткаларини қабул қилишни бошлашдан аввал нималарни билиш керак.
- Перитол® таблеткаларини қандай қўллаш лозим
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
- Перитол® таблеткаларини қандай сақлаш лозим
- Яроқлилик муддати
- Дорихоналардан бериш тартиби
- Ўрам ичидаги модда ва бошқа маълумотлар
- Перитол® таблеткалари қандай препарат ва уни нима учун қўлланади
Перитол® таблеткаларини таъсир этувчи моддаси ципрогептадин – серотонин ва гистаминни антагонисти ҳисобланади. Серотонин ва гистамин организмда аниқ нормал миқдорда бўладиган кимёвий модда ҳисобланади. Аммо қуйидаги ҳолатларда бу моддаларни ишлаб чиқарилиши сезиларли даражада ошади, шунинг учун Перитол® таблеткалари қуйидаги ҳолларда қўлланади:
- аллергик ҳолатлар, айниқса қичишиш билан кечувчи ҳолатлар масалан, эшакеми, аллергик шиш, экзема, дерматит (терини яллиғланиши) аллергик тумов, зардоб касаллиги, ҳашоратларни чақиши;
- карциноид синдроми сифатида маълум бўлган касалликни (серотонинни ишлаб чиқарувчи меъда-ичак йўлларининг ўсмасини) симптоматик даволаш;
- қон томир патологияси оқибатидаги бош оғриғи (мигрень, гистамин бош оғриғи);
- анорексияси бўлган пациентларда, холсизланган ва соғаяётган беморларда иштаҳани ошириш ва умумий жисмоний ҳолатни яхшилаш учун қўлланади.
- Перитол® таблеткаларини қабул қилишни бошлашдан аввал нималарни билиш керак.
Бу таблеткаларни қабул қилманг, агар Сизда:
- 8 бўлимда келтирилган Перитол® таблеткаларини фаол моддасига (ципрогептадин) ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларига аллергия;
- астманинг ўткир хуружи;
- глаукома;
- меъдани бўшалишига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар (меъданинг стеноз чақирувчи яраси, меъданинг чиқиш қисмини (привратникни) обструкцияси);
- сийишни қийинлашиши билан кечувчи ҳолатлар (простата бези гипертрофияси, қовуқ бўйни стенози);
- агар Сиз МАО ингибиторлари гуруҳидан бошқа дори воситасини (моклобемид, селегелин) қабул қилаётган бўлсангиз;
- агар Сиз бола эмизсангиз;
Бу препаратни 2 ёшгача бўлган болаларга ва заифлашган, ёрдамга муҳтож беморларга
(65 ёшдан катта) бериш мумкин эмас.
Тиббиётда қўллашда эҳтиёткорлик чоралари
Перитол® таблеткаларини қабул қилишни бошлашдан аввал даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Сизда ёки Сизнинг болангизда санаб ўтилган ҳолатлардан биронтаси бўлганида Перитол® препаратини қабул қилишни бошлашдан аввал, ўз даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг, чунки бу ҳолатларда Перитол® препаратини қўллаш алоҳида эҳтиёткорликни талаб қилади:
- жигар фаолиятини бузилиши
- буйрак фаолиятини бузилиши
- бронхиал астма
- илгари аниқланган юқори кўз ички босими
- қалқонсимон бези фаолиятини ошиши
- ҳар қандай юрак-қон томир касалликлари
- юқори артериал босим.
Бошқа дори воситалари ва Перитол® таблеткалари препарати
Агар Сиз ҳар қандай дори воситаларини ҳозирги вақтда қабул қилаётган бўлсангиз, яқинда қабул қилган бўлсангиз ёки қабул қилишни режалаштираётган бўлсангиз даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга хабар қилинг.
МАО ингибиторлари (моклобемид, селегелин) Перитол® препаратининг антихолинергик самараларини кучайтиради ва узайтиради.
Ухлатувчи, тинчлантирувчи ва анксиолитик препаратларини Перитол® препарати билан бир вақтда қабул қилинганда уларнинг седатив самаралари қўшилиши мумкин. Шунинг учун Перитол® препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингизга Сиз қабул қилаётган ҳар қандай ухлатувчи, тинчлантирувчи ва анксиолитик препаратлари тўғрисида хабар қилинг.
Перитол® препарати депрессияни даволаш учун мўлжалланган айрим препаратларнинг (серотонин даражасини оширувчи) самарадорлигига таъсир қилади, бу эса депрессия симптомларини кучайишига олиб келиши мумкин.
Перитол® препарати сийдикда айрим антидепрессантларни (трициклик антидепрессантлар) аниқлаш тестини сохта мусбат натижаларини чақириши мумкин. Бундай тестни ўтказишдан олдин албатта шифокорга Сиз Перитол® ни қабул қилаётганлигингиз хусусида хабар беринг.
Агар Сизга буюрилган препаратларни аниқ билмасангиз, маслаҳат учун шифокорга мурожаат қилинг.
Перитол® таблеткасини овқат ва алкоголь билан бир вақтда қабул қилиш
Нерв тизими томонидан ножўя реакцияларни ривожланиши оқибатида (уйқучанлик, ступор, бош айланиши) алкоголнинг самараси кучаяди, шунинг учун Перитол® препарати билан даволаниш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш тақиқланади.
Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки бола кўришни режалаштирсангиз, бу ҳақида препаратни қўллашни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга хабар қилинг.
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорликда ёки мумкин бўлган ҳомиладорликда Перитол® таблеткаларини фақат шифокор кўрсатмаси бўйича, фойда/хавф нисбати синчков тахлил қилингандан кейин қўллаш мумкин.
Эмизиш
Эмизиш вақтида Перитол® таблеткаларини қабул қилманг. Агар Сизнинг соғлиғингизни сақлаш учун шифокор бу препарат билан даволаниш мутлоқо зарур деб ҳисобласа, у ҳолда даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим.
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, ҳар қандай дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Перитол® препарати билан биринчи даволаниш курсини бошланғич даврида айрим пациентлар бош айланишига, уйқучанликка ёки ступорга шикоят қилишлари мумкин. Шунинг учун даволанишни бошида транспорт воситаларини бошқариш, механизмлар билан ишлаш ва бахтсиз ходисалар хавфи юқори бўлган ишларни бажариш тақиқланади. Кейинчалик шифокор бу чекловларнинг давомийлиги ва даражасини шахсий равишда аниқлайди.
Перитол® препаратининг ҳар бир таблеткаси 128 мг лактоза сақлайди.
Агар Сизнинг даволовчи шифокорингиз Сизда айрим қанд турларини ўзлаштираолмаслик борлиги тўғрисида огоҳлантирган бўлса, бу дори воситасини ишлатишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
- Перитол® таблеткаларини қандай қўллаш лозим
Перитол® таблеткаларини ҳар доим қатъий шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилинг. Бу препарат билан даволанишни бошида кўпинча уйқучанлик кузатилади.
Дозалаш тартиби
Одатий тавсия қилинадиган дозалари:
Катталарга:
Одатда тавсия қилинадиган бошланғич доза 12 мг ни (4 мг ли 1 таблеткадан суткада 3 марта) ташкил қилади.
Одатда катталар учун тавсия қилинадиган дозалар: битта таблеткадан 1-5 марта (суткада 4-20 мг)
Сурункали эшакемида: кунига 6 мг дан бериш мумкин (яъни ½ таблеткадан 3 марта).
Ўткир мигренда: кунига 4 мг доза (1 таблетка) тавсия қилинади. Агар мигрень ўтиб кетмаса, худди шу дозани (4 мг ли 1 таблетка) ярим соатдан кейин такроран қабул қилиш мумкин. Кейин одатда битта таблеткадан ҳар 4-6 соатда қабул қилиш етарли. 4-6 соат давомида 8 мг дан (2 таблеткадан) кўп дозада қабул қилмаслик керак.
Мигренда самарани бир маромда сақлаб турувчи доза: одатда битта таблеткадан ҳар 4-6 соатда қабул қилиш самаралидир.
Максимал суткалик доза: 32 мг (2 таблеткадан 4 марта) ни ташкил қилади.
Махсус гуруҳ пациентлари
Кексаларга ва/ёки заифлашган пациентларга (65 ёшдан катта) Перитолни буюриш мумкин эмас, чунки улар айрим антигистамин препаратларнинг ножўя самараларига (масалан бош айланиши, уйқучанлик ва гипотензия) юқори сезувчанликка эгадирлар.
Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар: бундай пациентларда дозани камайтиришга зарурат пайдо бўлиши мумкин.
Болалар ва ўсмирлар:
Перитол®ни 2 ёшгача бўлган болаларга бериш мумкин эмас.
2 ёшдан катта болаларни Перитол® препарати билан даволаш алоҳида эҳтиёткорликни талаб қилади, чунки болаларда препаратни ножўя самараларига сезувчанлиги юқори, кам ҳолларда болаларда юқори қўзғалиш ривожланиши мумкин.
2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар: суткада 4-6 мг (1-1/2 таблетка) бериш мумкин. максимал суткалик доза 12 мг (3 таблетка) дан ошмаслиги керак.
7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар: одатдаги доза 8-12 мг (битта таблеткадан кунига 2 ёки 3 марта). Агар суткалик дозани ҳаммасини бир қабул қилишда бериш керак бўлса, уни уйқудан олдин қабул қилиш тавсия қилинади. Бу ёш гуруҳи учун максимал суткалик доза 16 мг (4 таблетка) дан ошмаслиги керак.
Қўллаш усули
Перитол® препарати билан даволашни бошида кўпинча уйқучанлик кузатилади, шунинг учун препаратнинг биринчи дозасини кечки овқатдан кейин қабул қилиш тавсия қилинади.
Перитол® ни ҳар куни тахминан бир хил вақтда қабул қилинг. Бу препаратни оптимал самарасига эришишни таъминлайди. Бундан ташқари, бу Сизга таблеткани қабул қилиш вақтини эсда тутишда ёрдам беради.
Агар Сиз дозалашнинг тўғрилигига ишончингиз комил бўлмаса, ўз даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Агар Сиз Перитол® таблеткаларини буюрилганидан ортиқ қабул қилган бўлсангиз
Дарҳол ўз даволовчи шифокорингизга ёки яқиндаги касалхонанинг шошилинч бўлимига мурожаат қилинг. Ўзингиз билан ушбу йўриқномани ва қолган таблеткаларни шифокорга кўрсатиш учун олиб олинг.
Дозани ошириб юборилиш симптомлари: уйқучанлик, кома, тиришишлар, оғизни қуриши, кўз қорачиғини харакатсиз кенгайиши, юзни қизариши ва меъда бузилишлари.
Агар Сиз Перитол® таблеткаларини қабул қилишни унутган бўлсангиз
Ўтказиб юборилган дозани тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилманг. Вақтида қабул қилинмаган таблеткани ўтказиб юборинг ва препаратни одатдаги тартибда қабул қилишни давом эттиринг.
Агар Сиз Перитол® таблеткаларини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз
Перитол® препаратини аллергик реакцияларини ривожланиш ҳолатларидан ёки бошқа жиддий ножўя самаралардан ташқари ҳолатларда ўзингиз қабул қилишни тўхтатманг, чунки бу Сизнинг ахволингизни ёмонлашишини чақириши мумкин. Шифокор Сизга Перитол® таблеткалари билан даволаш курсининг зарур давомийлиги ҳақида хабар қилади. Албатта шифокорнинг кўрсатмасини бажаринг. Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- Мумкин бўлган ножўя самаралари
Ҳамма бошқа дори препаратлари каби бу препарат ҳам ножўя реакцияларни чақириш мумкин, аммо улар ҳамма пациентларда ҳам юз бермайди.
Қуйида санаб ўтилган ҳар қандай ҳолатлар пайдо бўлганида, Перитол® препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол шифокорга мурожаат қилинг, чунки Сизга тиббий ёрдам керак бўлиши мумкин:
- қўл, оёқ ёки юзни аллергик шиши
- тери тошмаси ва эшакеми
- бош айланиши ва нафасни қийинлашиши билан кечувчи оғир аллергик реакциялар.
Препаратни узоқ вақт қўллаганда қон яратиш аъзолари томонидан бузилишлар (оқ қон таначаларини сонини камайиши ва қизил қон таначаларини парчаланиши билан боғлиқ камқонлик) ривожланиши мумкин.
Агар препарат узоқ вақт қўлланганда бошқа тушунтириб бўлмайдиган сабаблар билан кечувчи иситма, томоқда оғриқ, оғиз шиллиқ қаватини яраланиши, оқариш, сариқлик, ҳолсизлик, нафасни қийинлашиши, кўкариш, одатий бўлмаган ёки тўхтатиб бўлмайдиган қон кетишлари каби симтомлар ривожланса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Перитол® препаратини қабул қилиш вақтида пациентлар қуйидаги нохуш самараларни хис қилиши мумкин
Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар:
Қизил қон таначаларини парачаланиши билан боғлиқ камқонлик, оқ қон таначалари сонини камайиши (ёки бўлмаслиги), қон пластинкалари сонини камайиши;
Иммун тизими томонидан бузилишлар:
Аллергик шиш, анафилактик шок;
Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан:
Анорексия, иштаҳани ошиши
Руҳиятни бузилишлари:
Онгни чалкашиши, кўриш галлюцинациялари, нотинчлик, юқори таъсирчанлик, тажовузкор хулқ, уйқусизлик, эйфория, ваҳимага тушиш.
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Ҳаммадан кўпроқ уйқучанлик кузатилади. Бу ўткинчи самара одатда 3-4 кундан кейин ўтиб кетади.
Бундан ташқари, ступор, бош айланиши, ҳаракат координациясини бузилиши, тремор, ўткир оғриқ ёки қўл ва оёқларни увишиши, нервни яллиғланиш ҳолатлари (оғриқ, нимфалаж, тиришишлар уларни симптомлари бўлиши мумкин), бош оғриғи, ҳолсизлик кузатилган.
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар:
Кўриш ўткирлигини ёмонлашиши, аккомодацияни бузилишлари (қорачиқларни кенгайиши), жисмларни иккита кўриш.
Эшитиш аъзолари томонидан бузилишлар ва лабиринт бузилшлар:
Ички қулоқни яллиғланиши, бош айланиши (вертиго), қулоқларни шанғиллаши.
Юрак томонидан бузилишлар:
Юрак уриши, юрак қисқаришлар сонини ошиши, мунтазам бўлмаган юрак қисқаришлари
Қон-томирлари томонидан бузилишлар:
Гипотензия;
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар:
Бурун ва халқумни қуриши, бронхиал секретни қуюқлашуви, нафасни қийинлашиши, бурунни битиши, бурундан қон кетиш.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:
Оғизни қуриши, кўнгил айниши, қусиш, меъда соҳасида оғриқ, ич кетиши ёки қабзият.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:
Тери ва склерани сариқ тусга кириши (сариқлик), баъзида иситма билан, аҳлат рангини очариши, тўқ сийдик билан кечувчи, бу жигар фаолиятини бузилиши, ўт йўлларини беркилиб қолиши, жигарни яллиғланишини ва жигар етишмовчилигининг белгилари ҳисобланади.
Тери ва тери ости қавати томонидан
Терини қизариши, тошма, эшакеми, кам ҳолларда Квинке шиши, кучли терлаш, ёруғликка сезувчанлик.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан
Тез-тез сийиш, қовуқни қийинчилик билан бўшалиши, сийдик тутилиши.
Репродуктив аъзолари ва сут бези томонидан:
Муддатдан олдин ҳайз кўриш.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар:
Таъсирчанлик, кўкрак қафасида босим ҳисси, чарчоқлик, эт увишиши.
Лаборатор ва инструментал текшириш натижаларига бўлган таъсири:
Тана вазнини ошиши.
Бошқа ножўя самаралар: Перитол® препаратини қабул қилиш вақтида кўпинча пациентларнинг тана вазни ошади.
Ушбу йўриқномада эслатиб ўтилмаган ҳар қандай ножўя самаралар аниқланганда илтимос, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Ножўя самаралари ҳақида ҳабар қилиб, Сиз бу препаратни хавфсизлиги тўғрисида қўшимча маълумот оласиз.
- Перитол® таблеткаларини қандай сақлаш лозим
15-25оС ҳароратда сақлансин.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!
Дори воситасини маиший қолдиқларга ёки оқава сувга ташламаслик керак. Агар бошқа керак бўлмайдиган препаратни ташлаб юбориш зарур бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бундай чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдини олишга ёрдам беради.
- Яроқлилик муддати
Яроқлилик муддати ўрамда кўрсатилган.
Препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин ишлатманг. Яроқлилик муддатини тугаш санаси бўлиб кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади. Препаратни унинг сифатини ёмонлашишини яққол белгилари (масалан, рангини ўзгариши) аниқланганда ишлатманг.
- Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича берилади.
- Ўрам ичидаги ва бошқа маълумотлар
Перитол® 4 мг ли таблеткалари нима сақлайди
Таъсир этувчи модда: ҳар бир таблетка 4 мг ципрогептадин гидрохлоридини (4,3 мг ципрогептадин гидрохлориди сесквигидрати кўринишида) сақлайди.
Ёрдамчи моддалар: желатин, лактоза моногидрати (128 мг), магний стеарати, крахмал, тальк.
Перитол® 4 мг ли таблеткалари препаратини ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси
Ташқи кўриниши:
Оқ ёки кулранг, оқиш ясси думалоқ, бир томонида фаска ва рискали, бошқа томонида ёйсимон “PERITOL” гравировкаси бўлган, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз таблеткалар.
Риска ёрдамида таблеткаларни иккита бир хил дозаларга бўлиш мумкин.
Ўрами:
10 таблеткадан блистерда, 2 блистер (20 таблетка) тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.