ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПЕНТОВИТ
Препаратнинг савдо номи: Пентовит
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
тиамин хлориди (В1 витамини) – 0,01 г,
пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) – 0,005 г,
никотинамид – 0,02 г,
фолат кислотаси – 0,0004 г,
цианокобаламин (В12 витамини) – 0,00005 г,
Ёрдамчи моддалар: қанд (сахароза), тальк, кальций стеарати, картошка крахмали, асалари муми, магний карбонат асоси, буғдой уни, метилцеллюлоза, озуқа желатини, титан диоксиди.
Таърифи:
Думалоқ, икки томони қавариқ, оқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи
Поливитамин.
АТХ коди: [А11ВА]
Фармакологик таъсири:
Поливитамин препарати, таъсири унинг таркибига кирувчи витаминларнинг хусусиятлари билан боғлиқ. Ушбу витаминларнинг комбинацияси учун асос марказий ва периферик нерв тизимининг функционал ҳолатига йиғинди таъсири ҳисобланади.
Қўлланилиши:
Периферик (радикулит, невралгиялар невритлар) ва марказий нерв тизимининг касалликларини мажмуавий даволаш, турли генезли астеник ҳолатларда қўлланади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.
Қўллаш усули ва дозалари:
Ичга, 2-4 таблеткадан кунига 3 марта (овқатдан кейин) буюрилади. Даволаш курси – 3-4 ҳафта. Такрорий курслар шифокор тавсияси бўйича.
Ножўя таъсири:
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Дориларнинг ўзаро таъсири:
Ушбу мажмуа таркибига кирувчи В6 витамини леводопанинг паркинсонизмга қарши таъсирини пасайтиради. Алкогол В1 витаминининг сўрилишини кескин пасайтиради.
Махсус кўрсатмалар:
Тавсия этилган суткалик доза оширилмасин. Таркибида В гуруҳи витаминларни сақловчи поливитамин мажмуалари билан бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди.
Чиқарилиши шакли:
10, 50 таблеткадан контур уяли ўрамда. 10 таблеткали 1, 2, 3, 4, 5 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
50 таблеткадан контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномалари билан бирга (ўрамлар сони бўйича) қутисиз гуруҳ ўрамига жойланади.
Сақлаш шароити:
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати:
3 йил. Препаратни ўрамида кўрсатилган санасигача ишлатиш керак.
Дорихоналардан бериш тартиби:
Рецептсиз.