📜 Инструкция по применению Перметрин ЛМП
💊 Состав препарата Перметрин ЛМП
✅ Применение препарата Перметрин ЛМП
📅 Условия хранения Перметрин ЛМП
⏳ Срок годности Перметрин ЛМП

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПЕРМЕТРИН ЛМП

PERMETHRIN LMP

 

Препаратнинг савдо номи: Перметрин ЛМП

Таъсир этувчи модда (ХПН): перметрин (permethrinum)

Дори шакли: сиртга қўллаш учун гель

Таркиби:

1 г гель қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 40 мг перметрин;

ёрдамчи моддалар: этил спирти, карбомер, троламин, тозаланган сув.

Таъсири: тиниқ бўлмаган, оқдан оч сариқ ранггача бўлган гелсимон масса.

Фармакотерапевтик гуруҳи: эктопаразитларни йўқ қилиш учун препарат.

АТХ коди: Р03АС04.

Фармакологик таъсири

Перметрин цис- ва транс-шаклдаги синтетик пиретроид изомерларининг аралашмаси бўлиб ҳисобланади. Бу кўпгина инсектлар, шу жумладан қичима канасига таъсир кўрсатувчи сиртга қўлланадиган инсектицид ва акарицид воситадир. Перметрин мембрананинг поляризациясини бошқарувчи каналларда калий ва натрий оқимини издан чиқариб, интектларнинг нерв хужайралари мембранасига таъсир кўрсатади. Реполяризацияни издан чиқиши оқибатида инсектнинг фалажи юз беради.

Перметрин мураккаб эфир бўлиб ҳисобланади. Терига аппликация қилингандан кейин сўрилиши тахминан 2% ни ташкил қилади. Одам организми совуққонлилардан фарқ қилиб, перметринни сийдик билан буйраклар орқали ажралувчи нофаол метаболитларигача тез парчаланишига олиб келувчи энзимлар – карбоксиэстеразаларнинг юқори фаоллиги билан характерланади.

Қўлланилиши

Катталар ва 2 ойликдан ошган болаларда қичимани даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Гелнинг оз миқдори қичима билан шикастланган соҳаларга юпқа қават қилиб суртилади ва терига ишқаланади. 8-14 соатдан кейин гель совунли сув билан ювилади ва ич кийим алмаштирилади. Қичишишни бартараф этилиши гелнинг самарадорлигидан далолат беради. Агар қичишиш йўқолмаса ёки такроран бошланса ёки қичиманинг янги ўчоқлари пайдо бўлса гелни 2 ҳафтадан кейин такроран суртишга йўл қўйилади. Қичима билан бирга кечаётган терининг яллиғланишини антибактериал яллиғланишга қарши воситалар билан даволанади.

Ножўя таъсирлари

Айрим ҳолларда терига енгил таъсирловчи самара (қичишиш, яллиғланиш) кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда гелни қўллашни тўхтатиш ва антигистамин препаратлар ва яллиғланишга қарши воситаларни қўллаш керак.

Ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя кўринишлар аниқланганда шифокор ёки фармацевтга хабар беринг!

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • фаол моддага ва/ёки ҳар қандай бошқа компонентга юқори сезувчанлик;
  • лактация даври;
  • 2 ойликкача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Гель фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган.

Гель кўзлар, бурун, анал тешик, ташқи жинсий аъзоларнинг шиллиқ қаватига таъсирловчи самара кўрсатади, шунинг учун гелни уларга тушишидан сақланиш керак. Кўзларга тушганида гелни кўп миқдордаги сув билан ювиб ташлаш керак.

Болаларда фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қўлланилсин. 2 ёшгача бўлган болаларни тиббиёт ҳодими кузатуви остида амалга оширилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорлик даврида фақат кузатилиши мумкин бўлган хавф омилини синчковлик билан баҳолагандан кейингина қўллаш мумкин. Эмизиш даврида препаратни қўллашдан ёки эмизишдан воз кечиш керак.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Гель транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари ҳақида маълумот йўқ.

Чиқарилиш шакли

40 г дан алюмин тубаларда, тубалар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Оригинал ўрамида сақлансин. Зич ёпилган ўрамда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

Қўллашга тайёрлаш ва йўқ қилиш бўйича кўрсатмалар

Махсус кўрсатмалар йўқ.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.