ПЕНТОКСИФИЛЛИН
дори воситасини тиббиётда қўллаш бўйича
ИЛОВА-ВАРАҚА
(беморлар учун маълумот)
Савдо номи: Пентоксифиллин.
Халқаро патентланмаган номи: Пентоксифиллин (Pentoxifylline).
Дори шакли: инъекция учун эритма 20 мг/мл.
Таркиби: 5 мл эритма сақлайди: таъсир қилувчи модда – пентоксифиллин – 100 мг; ёрдамчи моддалар: натрия хлориди – 45 мг, инъекция учун сув – 5 мл гача.
Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ рангли суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: периферик вазодилататорлар.
АТХ коди – С04АD03.
Қўлланилиши
Юрак ишемик касаллигини ривожланиб кетишида хирургик даволаш билан мажмуада ёки операциядан олдинги даврда ёки оператив аралашувни ўтказиш мумкин бўлмаганидаги артериопатияларнинг оғриқли кўринишларини камайтириш.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- ўткир миакард инфаркти;
- массив қон кетиш;
- мияга қон қуйилиши;
- кўзларнинг тўр пардасига кўп қон қуйилиши;
- ҳомиладорлик;
- эмизиклик;
- 18 ёшгача бўлган болалик ва ўсмирлик ёши;
- пентоксифиллин, метилксантиннинг бошқа ҳосилалари ёки дори воситасининг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.
Эҳтиёткорлик билан
Артериал гипотензия (артериал босимнинг пасайишини хавфи), буйраклар фаолиятининг бузилиши (креатинин клиренси – 30 мл/мин дан кам) (ножўя самараларнинг ривожланишини юқори хавфи), жигар фаолиятининг оғир бузилишлари (ножўя самараларнинг юқори хавфи ва аккумуляция хавфи), шу жумладан, антикоагулянтларни ишлатиш натижасида ёки қоннинг ивиш тизимидаги бузилишларда, қоновчанликка юқори мойиллиги (оғир қон кетишини ривожланиш хавфи) бўлган беморларга дори воситасини буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Қўллаш усули ва дозалари
Доза ва қўллаш усули қон айланишининг бузилишини оғирлигига ва препаратни шахсий ўзлаштирилишига қараб шифокор томонидан белгиланади.
Одатдаги доза ҳар бир 200 мг (5 мл дан 2 ампула) ёки 300 мг (5 мл дан 3 ампула) пентоксифиллиндан таркиб топган кунига 1-2 тўхтовсиз инфузияни (эрталаб ва кундузи) ташкил қилади. Ампуланинг ичидагиси 250-500 мл эрувчида 1 ампула (100 мг пентоксифиллин) ҳисобида натрий хлориднинг 0,9% ли эритмаси ёки Рингер эритмаси ёки декстроза (глюкоза) нинг 5% ли эритмасида суюлтирилади.
Юбориш тезлигини 100 мг/соат, яъни 60 минут давомида 1 ампуладан оширмаслик тавсия қилинган.
Йўлдош касалликларига қараб (юрак етишмовчилиги) юборилган хажмни камайтиришнинг зарурати пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда назоратли инфузия учун махсус инфузатор ишлатиш тивсия қилинади.
Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда (креатинин клиренси (КК) 30 мл/мин дан кам) дозани 30-50% га пасайтириш керак, бу препаратни бемор томонидан шахсий ўзлаштирилишига боғлиқ.
Шахсий ўзлаштиришини хисоби билан дозани камайтириш жигар фаолиятининг оғир бузилиши бўлган беморларга зарур.
Артериал босими паст бўлган беморларда, шунингдек босимни пасайиши мумкинлиги (юрак ишемик касаллигининг оғир шакли ёки, бош мия томирларининг гемодинамик аҳамиятли стенози бўлган беморлар) туфайли ҳавф гуруҳидаги шахсларда даволашни кичик дозалар билан бошлаш мумкин. Бундай ҳолларда доза фақат аста-секин оширилиши мумкин.
Кексалик ёшида айниқса гипотензив ва томирларни кенгайтирувчи воситалар билан бирга қўлланганида дозани пасайтириш ва артериал босимни назорат қилиш тавсия қилинади.
Парентерал буюриш билан параллел равишда пентоксифиллинни таблеткалар кўринишида ичга буюриш мумкин.
Ножўя таъсири
Пентоксифиллин катта дозаларда ишлатилганида ёки инфузиянинг тезлиги юқори бўлганида, баъзида қуйидаги ножўя самаралари ривожланиши мумкин:
тери қопламлари ва тери ости ёғ қавати томонидан: юз терисининг гиперемияси, юз ва кўкрак қафасининг юқори қисмининг терисига қонни оқиб келиши, шишлар, тирноқларнинг синувчанлигини ошиши;
овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: меъда соҳасида тўлиб кетиш ва босим ҳисси, кўнгил айниши, қусиш, диарея;
юрак қон-томир тизими томонидан: тахикардия, аритмия, кардиалгия, стенокардияни кучайиб бориши, артериал босимни пасайиши;
аллергик реакциялар: қичишиш, терини қизариши, эшакеми, ангионевротик шиш, анафилактик шок. Асептик менингитни, жигар ички холестазини ривожланиш ва “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиш ҳоллари жуда кам кузатилади;
нерв тизими томонидан: бош оғриғи, ҳавотирлик, уйқуни бузилиши, тиришишлар;
қоннинг ивиши тизими томонидан: тромбоцитопения, тери, шиллиқ қаватлар, меъда, ичак томирларидан қон кетиши.
Ножўя самаралари пайдо бўлган ҳолда дори воситасини қўллашни бекор қилиш керак.
Йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралари пайдо бўлганида шифокорга бу ҳақида маълумот бериш керак.
Махсус кўрсатмалар
Даволашни артериал босимнинг назорати остида олиб бориш керак.
Гипогликемик воситалар қабул қилаётган қандли диабети бўлган беморларга катта дозаларни буюриш яққол гипогликемияни чақириши мумкин (дозани тўғрилаш талаб қилинади).
Антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганида қоннинг ивиш тизимининг кўрсаткичларини синчиклаб кузатиш керак.
Яқинда жарроҳлик аралашувларни ўтказган беморларда мунтазам гемоглобин ва гематокритнинг даражасини назорат қилиш керак.
Кекса одамларда дозани камайтириш (юбориш тезлигини пасайтириш) талаб қилиниши мумкин.
Чекиш препаратнинг терапевтик самарадорлигини пасайтириши мумкин.
Пентоксифиллин эритмасини инфузион эритма билан мутаносиблигини ҳар бир алоҳида ҳолда текшириш керак.
Болаларда пентоксифиллинниг хавфсизлиги ва самарадорлиги етарли даражада ўрганилмаган.
Вена ичига инфузия қилинганида бемор ётган ҳолатда бўлиши керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиклик даврида қўлланиши
Ҳомиладорликда пентоксифиллинни қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган, шунинг учун дори воситасини қўллаш тавсия қилинмайди.
Пентоксифиллин кўкрак сути билан чиқарилади, шунинг учун даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.
Дозани ошириб юборилиши
Белгилари: кўнгил айниши, бош айланиши, тахикардия, артериал босимни пасайиши, аритмия, тери қопламларининг қизариши, этни увишиши, ҳушни йўқотиш, арефлексия, тонико-клоник тиришишлар.
Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади. Бемор горизонтал ҳолатда оёқларини кўтариб ётиши керак. Махсус антидоти номаълум. Организмнинг ҳаётий муҳим аъзоларининг мониторинги ва уларни тутиб туришга қаратилган умумий чоралар ўтказилади, нафас йўлларининг ўтказувчанлиги кузатилади; тиришишлар – диазепам.
Дозани ошириб юборилиши белгилари пайдо бўлганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Пентоксифиллин антигипертензив воситаларнинг таъсирини кучайтиради.
Пентоксифиллинни катта дозаларда парентерал қўллаш фонида қандли диабети бўлган беморларда инсулиннинг гипогликемик таъсири кучайиши мумкин.
Кеторолак билан бир вақтда қўлланганида қон кетишининг ривожланишини ҳавфи ва/ёки протромбин вақтини ошиши мумкин; мелоксикам билан – қон кетишининг ривожланишини ҳавфи ошади; симптоматиклар, ганглиоблокаторлар ва вазодилататорлар билан – артериал босимни ошиши мумкин; гепарин, фибринолитик препаратлар билан – ивишга қарши таъсирининг кучайиши кузатилади.
Циметидин қон плазмасида пентоксифиллиннинг концентрациясини аҳамиятли оширади (ножўя самараларининг ривожланишини ҳавфи).
Бошқа ксантинлар билан бирга буюрилганида асабни ҳаддан ташқари қўзғалишига олиб келиши мумкин.
Баъзи беморларда пентоксифиллин ва теофиллинни бир вақтда қабул қилиш, теофиллиннинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Бу теофиллин билан боғлиқ бўлган ножўя таъсирларнинг ошишига ёки кучайишига олиб келиши мумкин.
Ўрами
5 мл дан ампулаларда ўрамда №5х2, №10
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.