ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ОКОМИСТИН®
OKOMISTIN
Препаратнинг савдо номи: Окомистин®
Таъсир этувчи модда (ХПН): бензилдиметилмиристоиламинопропиламмоний
Дори шакли: кўз томчилари
100 мл таркиби:
фаол модда: бензилдиметил [3(миристоиламино) пропил] аммоний хлориди моногидрати (сувсиз моддага қайта ҳисобланганда) 0,01 г;
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, тозаланган сув.
Таърифи: рангсиз, тиниқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: микробларга қарши восита.
АТХ коди: S01АХ
Фармакологик ҳусусиятлари
Фармакодинамикаси
Окомистин® кўз томчилари препаратининг асосий таъсир этувчи моддаси Бензилдиметил-миристоиламино-пропиламмонийдир. Препарат монокультур ва микроб ассоциациялари кўринишидаги граммусбат ва грамманфий, аэроб ва анаэроб бактерияларга, шунингдек антибиотикларга полирезистентлиги бўлган госпитал штаммларга нисбатан бактерицид таъсир кўрсатади. Окомистин® препарати граммусбат бактериялар (Staphylococcus spp., Streptococcus spp., Streptococcus pneumoniae ва бошқалар) га нисбатан самаралироқ. Препарат хламидияларга, герпес вирусига ва аденовирусларга таъсир кўрсатади. Aspergillus тури ва Penicillium тури аскомицетлари, ачитқи замбуруғлари (Rhodotorula rubra, Torulopsis gabrata ва бошқалар) ва ачитқисимон (Candida albicans, Candida tropicalis, Candida krusei ва бошқалар), дерматофитлар (Trichophyton rubrum, Trichophyton mentagrophytes, Trichophyton verrucosum, Trichophyton schoenleini, Trichophyton violacent, Epidermophyton Kaufman-Wolf, Epidermophyton floccosum, Microsporum gypseum, Microsporum canis ва бошқалар), шунингдек бошқа патоген замбуруғлар, масалан Pityrosporum orbiculare (Malassezia furfur) га нисбатан замбуруғларга қарши таъсир кўрсатади. Окомистин® препаратининг таъсири остида бактерияларни ва замбуруғларни антибактериал воситаларга чидамлилиги пасаяди.
Қўлланилиши
Окомистин® кўз томчиларини ўткир ва сурункали конъюнктивитда, блефароконъюнктивитда, кератитда, кератоувеитда, операциядан олдинги ва операциядан кейинги даврларда йиринглияллиғланиш асоратларини олдини олиш учун, шунингдек кўз жароҳатларини даволашда қўллаш тавсия қилинади.
Педиатрия амалиётида 3 ёшгача бўлган болаларда бактериал конъюнктивитни даволаш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Маҳаллий буюрилади. Окомистин® кўз томчилари препарати даволаш мақсадида конъюнктива бўшлиғига то клиник соғайишгача 12 томчидан суткада 46 марта томизилади.
Профилактика мақсадида препарат операциядан 23 сутка олдин, шунингдек операциядан кейин 1015 кун давомида 12 томчидан суткада 3 марта томизилади.
Педиатрия амалиётида 3 ёшгача бўлган болаларда бактериал конъюнктивитни даволаш учун Окомистин® конъюнктива бўшлиғига 1 томчидан суткада 6 мартагача 7-10 кун давомида томизилади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Алоҳида ҳолларда 1520 секунддан кейин мустақил ўтиб кетувчи енгил ачишиш ҳисси, дискомфорт юз бериши мумкин, ва у препаратни бекор қилишни талаб қилмайди.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга юқори сезувчанлик, 3 ёшгача бўлган болалар.
Препаратни 3 ёшгача бўлган болаларда фақат бактериал конъюнктивит кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин, қолган кўрсатмалар бўйича 18 ёшгача бўлган чекловларга амал қилинади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.
Махсус кўрсатмалар
Контакт линзаларини Окомистин® препарати кўз томчиларини бевосита томизиш олдидан ечиш керак ва томизилганидан кейин камида 15 минутдан кейин тақиш керак.
Даволаниш вақтида кўзга томизилганидан кейин 30 минут давомида автотранспортни бошқаришдан ва диққатни юқори жамлаш, психомотор реакция тезлигини ва яхши кўришни талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Чиқарилиш шакли
Окомистин®, кўз томчилари. 5 мл ёки 10 мл дан тиқин-томчилагич билан беркитилган ва биринчи очиш назорати бўлган бураладиган қопқоқли полимер флаконларда.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Очилганидан кейин яроқлилик муддати 1 ой.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича берилади.