ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МЯТЫ ПЕРЕЧНОЙ ЛИСТЬЯ
FOLIA MENTHAE PIPERITAE
Савдо номи: Мяты перечной листья.
Ясноткадошлар (Lamiaceae) оиласига мансуб, кўп йиллик маданийлаштирилган қалампир ялпиз (Mentha piperita L.) ўсимлигининг гуллаш даврида йиғиб ва қуритилган барглари.
Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.
Таркибида: Эфир мойи, унинг таркибида асосан ментол ва ментол эфирлари, флавоноидлар, урсол ва оманол кислоталари бор.
Фармакотерапевтик гурухи: Спазмолитик воситалар.
Фармакологик хусусиятлари
Ичга қабул қилинганда рефлектор таъсири натижасида спазмолитиқ, тинчлантирувчи ва сафро хайдовчи таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Кўнгил айнишида, қусишда ва силлиқ мушакларни спазмини йуқотиш учун спазмолитик восита сифатида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Дамлама кўринишида қўлланилади. Дамламани тайёрлаш учун 5 г қалампир ялпиз баргларини сирланган идишга солиб, устидан 1 стакан (200 мл) хона хароратидаги қайнатилган сув қуйилади, қопқоқ билан ёпилади ва қайнаётган сув хаммомида 15 минут давомида қиздирилади, кейин 45 минут давомида хона хароратида совутилади, дока ёрдамида сузиб ўтказилади, қолган хом-ашё сиқилади. Олинган дамлама хажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.
Ичга 1 ош қошиқдан кунига 3-4 марта овқатдан 15 минут олдин қабул қилинади.
Ножўя таъсирлари
Препаратга юқори сезувчанлиқда аллергик реақциялар булиши мумкин.
Қуллаш мумкин бўлмаган холатлар
Препаратга шахсий юқори сезувчанлик.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
30 г, 50 г, 100 г дан картон ёки полиэтилен ўрамларда ёки 15 кг, 25 кг, 40 кг дан қопларда, тойларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналарда бериш тартиби
Рецептсиз.