Илова-варақа: Пациент учун маълумот
Наклофен СР
плёнка қобиқ билан қопланган, таъсири узайтирилган таблеткалар, 100 мг
Диклофенак натрий
Ушбу препаратни қўллашни бошлашдан олдин, ушбу илова-варақани диққат билан тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.
- Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг, чунки у Сизга яна керак бўлиши мумкин.
- Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
- Ушбу препарат шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Бу уларга зарар етказиши мумкин, хатто агар Сизда касалликнинг ўхшаш белгилари кузатилса ҳам.
- Агар Сизда ножўя самаралар ривожланса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу шунингдек ушбу илова-варақада кўрсатилмаган ножўя самараларига ҳам тааллуқли. 4-бўлимга қаранг.
Ушбу илова-варақада қандай маълумот сақланади
- Наклофен СР препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади
- Наклофен СР препаратини қўллашдан олдин Сиз нималарни билишингиз керак
- Наклофен СР препарати қандай қабул қилинади
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
- Наклофен СР препаратини қандай сақлаш керак
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар
- Наклофен СР препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади
Наклофен СР – ностероид яллиғланишга қарши препаратдир. У яллиғланишга қарши ва оғриқни қолдирувчи хусусиятларга эга. Асосий таъсир механизми яллиғлиниш, оғриқ ва шиш чақирувчи молекулалар, простагландинлар синтезини бостиришдан иборат. Таъсири узайтирилган таблеткалар сурункали ҳолатларни даволаш учун қўлланади.
Бу препарат:
- яллиғланишли ревматик касалликларни (ревматоид артирит, спондилоартрит, бошқа артритлар),
- бўғимлар ва умуртқа поғонасининг дегенератив ревматизмини (артроз, спондилез),
- микрокристалл артритни (подагра, сохта подагра),
- бўғимдан ташқари ревматизмни (периартрит, бурсит, миозит, тендинит, синовит),
- гинекологик касалликларни (туғруқдан кейин, агар она болани эмизмаса),
- бошқа оғриқли ҳолатларни (жароҳатлардаги, стоматологик ва бошқа жарроҳлик муолажалардан кейинги, буйрак ва жигар санчиғида) даволаш учун кўрсатилган.
- Наклофен СР препаратини қўллашдан олдин Сиз нималарни билишингиз керак
Наклофен СР ни қабул қилманг:
- агар Сизда диклофенак натрийга ёки бу препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига (6-бўлимда санаб ўтилган), ацетилсалицил кислотасига ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларга аллергия бўлса,
- ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ёки ацетилсалицил кислотасини олдинги қўллашда қуйидаги симптомлар пайдо бўлганида: нафасни бузилиши (бронхиал астма), эшакеми (уртикария), бурун шиллиқ қаватини яллиғланиши (ринит) ва тўсатдан лаблар ва юзни, бўйинни, эхтимол шунингдек қўл кафтлари ва тўпиқларни шиши билан кечувчи ўта юқори сезувчанлик реакция ёки бўғилиш ёки овозни хириллашини белгилари бўлганида,
- ҳозирги вақтда ёки ўтмишда меъда ёки ичак яраси, қонли ахлат ёки қора ахлат ўз ичига олган меъда ёки меъда-ичак қон кетиши симптомлари, ёки меъдани перфорацияси бўлганида,
- ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) қўлланганидан кейин меъдадан қон кетиши, меъда-ичакдан қон кетиши ёки меъда-ичак перфорацияси ривожланганида,
- жигар ва буйраклар фаолиятини оғир бузилишлари бўлганида,
- ҳомиладорликнинг охирги уч ойлиги даврида,
- тасдиқланган юрак касалликлари ва/ёки юрак-қон томир касалликлари бўлганида, масалан, ўртача ёки оғир юрак етишмовчилиги, юрак хуружлари, инсульт, мини-инсульт (ТИА) ёки юрак ёки бош мия қон томирларини бекилиб қолиши ёки блокадани йўқотиш бўйича операция ёки анамнезда аортокоронар шунтлаш бўлганида,
- агар Сизда қон айланишини бузилишлари бўлса ёки илгари кузатилган бўлса (периферик артерияларнинг касалликлари).
Таъсири узайтирилган таблеткалар болаларда қўллаш учун тўғри келмайди.
Махсус кўрсатмалар
Наклофен СР препаратини қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
- агар Сизда қачонлардир меъда ёки ичак касалликлари, масалан, меъда яраси, қонли аҳлат ёки қора аҳлат бўлган бўлса,
- анамнезда оғриқни қолдирувчи ёки яллиғланишга қарши препаратлар қўлланганидан кейин меъда оғриғи ёки жиғилдон қайнаши бўлса,
- ярали колит ёки Крон касаллиги бўлса, чунки касалликни қайталаниши ёки кечишини ёмонлашиши мумкин,
- жигар ва буйраклар фаолиятини оғир бузилишлари; юрак-қон томир касалликлари бўлса,
- тутқаноқ бўлса,
- порфирия (пигмент алмашинувини жуда кам учрайдиган касаллиги) бўлса,
- астма бўлса,
- оёқларда шиш бўлса,
- оғриқни қолдириш учун бошқа препаратлар ёки яллиғланишга қарши препаратлар қўлланганида,
- қон ивишининг бузилишлари бўлганида ёки қон лахталарини ҳосил бўлишини олдини олиш учун препаратлар ёки қон лахталарини эритиш учун препаратлар (антикоагулянтлар, фибринолитиклар) қўлланганида,
- агар Сиз кекса ёшли шахс бўлсангиз.
Агар юқорида кўрсатилган холатлардан биронтаси Сизда бўлса, Наклофен СР препаратини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Диклофенакни қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорга:
- чекиш;
- диабет борлиги;
- стенокардия, қон лахталари, юқори артериал босим, холестерин ва триглицеридларнинг даражасини ошишини борлиги ҳақида хабар беринг.
Минимал самарали доза минимал қисқа муддатда қўллаш билан ножўя самараларини минималлаштириш мумкин.
Препаратлар, шу жумладан Наклофен СР ҳам, юрак хуружлари (миокард инфаркти) ёки инсульт хавфини аҳамиятсиз ошишини чақиришлари мумкин. Препаратнинг юқори дозалари қўлланганида ёки у давомли қўлланганида хар қандай хавф ошади. Тавсия этилган доза ёки даволаш давомийлигини ошириш мумкин эмас.
НЯҚП ларни қўллаш фонида жиддий тери реакцияларининг ривожланиш ҳоллари ҳақида хабар берилган (баъзи ҳолларда ўлим билан якунланган), терини кепакланиш билан яллиғланиши, токсик эпидермал некролиз (кўп пўрсилдоқлар, қизариш ва терини кепакланишини ҳосил бўлиши билан кечувчи оғир тери тошмаси), Стивенс-Джонсон синдроми (терида, кўзлар соҳасида, оғиз бўшлиғида ва гениталийда пўрсилдоқлар ҳосил бўлиши билан кечувчи оғир ҳолат). Пациентлар даволашнинг эрта босқичларида бундай реакцияларнинг максимал хавфига дучор бўладилар, шунинг учун бундай реакцияларнинг биринчи белгиларида (тери тошмаси, тери томонидан ўзгаришлар, ўта юқори сезувчанлик реакциясининг бошқа белгилари) даволашни тўхтатиш керак.
Наклофен СР инфекция симптомларини (масалан, бош оғриғи, юқори ҳарорат) сусайтириши ва шу билан уларни аниқлашни қийинлаштириши мумкин. Лоҳаслик бўлганида ва шифокор билан маслаҳатлашишни зарурати бўлганида, унга албатта Наклофен СР қўллаш ҳақида хабар беринг.
Кекса пациентларда қўлланиши
Ножўя самаралари, айниқса меъда-ичак йўллари томонидан, кўпроқ кекса ёшдаги пациентларда кузатилади.
Наклофен СР препарати ва бошқа препаратлар орасидаги ўзаро таъсирлар
Агар Сиз бошқа препаратларни қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган бўлсангиз, шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.
Наклофен СР бошқа препаратлар билан ўзаро таъсирга киришиши мумкин ва Наклофен СР препаратини ёки бошқа препаратларнинг таъсири кучайиши ёки сусайиши мукин. Бу қуйидагиларга тааллуқли бўлиши мумкин:
- руҳий касалликларни даволаш учун препаратлар (литий препаратлари),
- юрак касалликларини даволаш учун препаратлар (дигоксин),
- сийдик ҳайдовчи препаратлар (диуретиклар),
- оғриқни енгиллаштириш учун препаратлар (ацетилсалицил кислотаси ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар),
- иммун жавобини бостириш учун препаратлар (циклоспорин),
- ракни даволаш учун препаратлар (метотрексат),
- юқори артериал босимни пасайтириш учун препаратлар (гипотензив препаратлар),
- яллиғланишни камайтириш учун препаратлар (кортикостероидлар),
- қон лахталари ҳосил бўлишини олдини олиш учун препаратлар (антикоагулянтлар ва антиагрегантлар),
- депрессияни даволаш учун препаратлар (серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари номи остидаги антидепрессантлар гуруҳи),
- диабетни даволаш учун препаратлар (диабетга қарши препаратлар),
- инфекцияларни даволаш учун айрим препаратлар (хинолонлар гуруҳи антибиотиклари),
- тутқаноқни даволаш учун препаратлар (фенитоин),
- холестерин даражасини бошқариш учун препаратлар (колестипол ва холестерамин),
- замбуруғли инфекцияларни даволаш учун препаратлар (вориконазол),
- подаграни даволаш учун препаратлар (сульфинпиразон).
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши, фертилликка таъсири
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, ҳомиладор бўлишим мумкин деб гумон қилсангиз, ёки ҳомиладорликни режалаштирган бўлсангиз, бу дори препаратини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Наклофен СР ҳомиладорликни кечиши ва/ёки хомилани ривожланишига нохуш таъсир кўрсатиши мумкин. Айрим маълумотларга мувофиқ, ҳомиладорликнинг эрта муддатларида бола ташлаш ёки ривожланиш нуқсонлари бўлиши мумкин. Ҳомиладорликнинг биринчи олти ойлигида шифокор Сизга бу препаратни фақат ўта зарур бўлганда буюриши мумкин. Бундай холда, агар сиз Наклофен СР препарати билан даволаниш вақтида ҳомиладорликни режалаштирсангиз, доза ва даволаш давомийлиги минимал бўлиши керак.
Наклофен СР препаратини ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигида қўллаш аномалияларга ёки турли аъзоларнинг (юрак ва қон томирлари, буйраклар, қон ивишини бузилиши, ривожланишнинг туғма нуқсонлари) фаолиятини бузилишларига олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, Наклофен СР ни ҳомиладорликнинг охирги уч ойлиги вақтида қўллаш мумкин эмас (“Наклофен СР ни қабул қилманг” кичик бўлимига қаранг).
Наклофен СР препарати билан даволаниш вақтида эмизиш мумкин эмас.
Фертиллик
Бошқа НЯҚП каби, Наклофен СР препаратининг таъсир этувчи моддаси диклофенак, ҳомиладорлик юз беришига тўсқинлик қилиши мумкин. Бу самара препаратни қўллаш тўхтатилганидан кейин қайтувчан бўлади. Агар Сиз ҳомиладорликни режалаштирсангиз ёки ҳомиладор бўлиш билан муаммолар бўлганида, шифокорни хабардор қилиш керак.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш
Наклофен СР препарати транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига аҳамиятсиз ёки ўртача таъсир кўрсатади.
Бош айланиши, кўришни бузилиши, уйқучанлик ва/ёки марказий нерв тизими томонидан бузилишлар бўлганида, транспорт воситаларини бошқариш ва хавфли механизмлар билан ишлаш тавсия этилмайди.
Наклофен СР сахароза сақлайди
Агар шифокорингиз Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик бор деб айтган бўлса, бу дори препаратини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
- Наклофен СР препарати қандай қўлланади
Доимо препаратни Сизга шифокор ёки фармацевт айтганидан аниқ қўллаш керак. Агар Сизда гумонлар пайдо бўлса шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Катталар учун препаратнинг стандарт дозаси суткада бир марта 1 таблеткани ташкил қилади, самарани бир маромда ушлаб турувчи доза хам шундай. Пациентлар даволашни фақат препаратнинг бир дори шаклида ёки мажмуада олишлари мумкин, лекин умумий суткалик доза 150 мг дан ошмаслиги керак.
Таблеткаларни бутунлигича суюқлик билан бирга овқатланиш вақтида ёки дарҳол овқатдан кейин ютиш керак.
Агар Сиз Наклофен СР препаратининг самараси жуда кучли ёки жуда кучсизлигини сезсангиз, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Агар Сиз Наклофен СР препаратини керагидан катта миқдорда қабул қилган бўлсангиз
Дарҳол шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Катта миқдордаги таблеткаларни қўллаш меъда-ичак йўллари, буйраклар, жигар ва марказий нерв тизими томонидан ножўя самараларини кучайишига (кўнгил айниши, қусиш, эпигастрийда оғриқ, бош айланиши, қулоқларда жаранглаш ва таъсирчанлик, шунингдек қонли қусиш (гематемезис), меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларида қон кетиши туфайли қора ахлат (мелена), онгни бузилиши, нафасни сусайиши, тиришишлар ва буйрак етишмовчилиги) олиб келиши мумкин.
Наклофен СР препаратининг дозасини ўтказиб юборилиши
Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун дозани икки марта қабул қилиш мумкин эмас. Препаратни ҳар куни бир вақтда қабул қилишга харакат қилинг. Агар Сиз препаратни белгиланган вақтда қабул қилишни унутган бўлсангиз, буни эслаган заҳоти уни қабул қилинг. Ҳеч қачон икки баробар дозани қабул қилманг.
Наклофен СР препаратини қўллашни тўхтатиш
Агар Сиз препаратни оғриқни қисқа муддатли енгиллаштириш учун қабул қилаётган бўлсангиз, Сиз қачон бундай даволашни зарурати бўлмаганда, уни қўллашни хавфсиз тўхтатишингиз мумкин. Узоқ муддатли даволаш буюрилганида, уни тўхтатиш олдидан шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Агар Сизда бу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
Ҳамма дори препратлари каби, бу препарат ҳам ҳаммада пайдо бўлмаса-да, ножўя самаралар чақириши мумкин.
Энг кўп тарқалган ножўя самаралари меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар билан боғлиқ.
Тез-тез (10 одамдан 1 нафаридан кўп бўлмаганида пайдо бўлиши мумкин):
- кўнгил айниши, қусиш;
- диарея;
- қорин оғриғи;
- овқат қабул қилгандан кейин овқат ҳазм бўлишини бузилиши (диспепсия);
- меторизм;
- иштаҳани йўқолиши;
- бош оғриғи, вертиго, бош айланиши;
- жигар ферментлари даражасини ошиши;
- тери тошмаси.
Тез-тез эмас (100 одамдан 1 нафардан кўп бўлмаганида пайдо бўлиши мумкин):
- қабзият.
Кам ҳолларда (1000 одамдан 1 нафардан кўп бўлмаганида пайдо бўлиши мумкин):
- ўта юқори сезувчанлик реакциялари (нафасни қийинлашиши, ютишни қийинлашиши (бронхоспазм), артериал босимни пасайиши, шок);
- уйқучанлик, толиқиш;
- астма шу жумладан (нафасни қийинлашиши);
- меъда шиллиқ қаватини яллиғланиши (гастрит), қора аҳлат (мелена), меъда ёки қизилўнгачдан қон аралаш қусиш (гематамезис), қонли қусиш, меъда-ичак йўлларини яраси ёки тешилиши;
- сариқлик;
- жигар фаолиятини маълум бузилишлари, жигар хужайраларини ўлими (гепатоцеллюляр некроз);
- ўт чиқариш йўлларини тиқилиб қолиши (холестаз);
- эшакеми;
- суюқликни тутилиши ёки шиш (шишлар).
Жуда кам ҳолларда (1000 одамдан 1 нафардан кўп бўлмаганида пайдо бўлиши мумкин):
- қон хужайралари сонини ўзгариши (анемия, тромбоцитопения, лейкопения ва агранулоцитоз);
- 24 соат давомида йўқолувчи маҳаллий шиш, шу жумладан юзнинг шиши (ангионевротик шиш);
- дезориентация, депрессия, уйқусизлик, даҳшатли туш қўришлар, таъсирчанлик, психотик реакциялар;
- санчилиш, хотирани бузилиши, тиришишлар, безовталик, тремор, бош мия шиллиқ қаватини яллиғланиши, таъмни ўзгариши, бош мия кўринишлари;
- кўришни бузилиши, кўришни ноаниқлиги ёки кўзларда иккиланиш;
- қулоқларда жаранглаш, эшитишни бузилиши;
- юрак уришининг кучайишини нохуш ҳисси (юрак уришини хис қилиш), кўкракда оғриқ, юрак етишмовчилиги, юрак хуружи, артериал босимни ошиши, қон томирларини яллиғланиши;
- пневмония;
- ичакни яллиғланиши (носпецифик геморрагик колит, ярали колит ёки Крон касаллигини қайталаниши ёки кечишини ёмонланиши);
- оғиз шиллиқ қаватини яллиғланиши (ярали стоматит), тилни яллиғланиши (глоссит), қизилўнгач яралари, ичакнинг диафрагмасимон стриктуралари;
- меъда ости безининг яллиғланиши (панкреатит);
- ўткир жигар етишмовчилиги (яшин тезлигидаги гепатит) ва жигар етишмовчилиги;
- буллёз рекациялар, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми (тери, оғиз бўшлиғи, кўзлар ва гениталий соҳаларини шикастловчи пўрсилдоқларни хосил бўлиши билан кечувчи оғир тошма) ва токсик эпидермал некролизни (пўрсилдоқлар, терини қизариши ва кепакланиши билан кечувчи оғир катта тери тошмаси);
- экзема, терини қизариши, яллиғланиш (дерматит), сочларни тўкилиши, ёруғликка сезувчанлик, тери ва унинг остига қон қуйилиши (пурпура, аллергик пурпура), қичишиш;
- сурункали жигар етишмовчилиги, сийдикда қон (гематурия), сийдик йўллари томонидан бузилишлар (интерстициал нефрит, нефротик синдром, папилляр некроз, протеинурия).
Препаратлар, шу жумладан Наклофен СР, юрак хуружлари (миокард инфаркти) ёки инсульт хавфини аҳамиятсиз ошишини чақиришлари мумкин.
- Наклофен СР препаратини қандай сақлаш керак
Бу препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин бу препаратини қўлламанг.
Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.
Намликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган хараратда сақлансин.
Дори препаратларини канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан ташлаб юбориш мумкин эмас. Сиз қўлламайдиган дори препаратларини қандай утилизация қилиш кераклигини фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф-мухитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот
Наклофен СР препарати нима сақлайди
- Фаол модда – диклофенак натрий, таъсири узайтирилган хар бир таблетка 100 мг диклофенак натрий сақлайди.
- Ёрдамчи моддалар: сахароза, цетил спирти, повидон, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, гипромеллоза, Е172 темир III оксиди бўёвчиси (Colour Sicopharm Rot 30), титан диоксиди, макрогол 6000, полисорбат 80, тальк
Наклофен СР ва ўрам ичидагиси қандай кўринишга эга
Плёнка қобиқ билан қопланган таъсири узайтирилган таблеткалар, 100 мг.
Думалоқ, силлиқ, икки томонлама қавариқ, қизғиш-жигарранг рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
10 таблеткадан ПВХ алюмин фольгали блистерда.
2 блистер илова-варақа билан бирга картон қутига жойланади.
Дорихоналарда бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича берилади.