📜 Инструкция по применению НАЗОЛ КИДС
💊 Состав препарата НАЗОЛ КИДС
✅ Применение препарата НАЗОЛ КИДС
📅 Условия хранения НАЗОЛ КИДС
⏳ Срок годности НАЗОЛ КИДС

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НАЗОЛ® КИДС

NAZOL® KIDS

 

Халқаро патентланмаган номи: Фенилэфрин (Phenylephrine).

Дори шакли: назал спрей

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ рангли эвкалиптолнинг кучсиз ҳидига эга суюқлик.

Таркиби:

Таъсир этувчи модда: фенилэфрин гидрохлориди 2,5 мг/мл.

Ёрдамчи моддалар: эвкалиптол (цинеол), бензалконий хлориди, динатрий эдетати дигидрати, глицерол, макрогол 1500, динатрий фосфат дигидрати, калий дигидрофосфати, тозаланган сув.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Деконгестантлар ва маҳаллий қўллаш учун бошқа назал препаратлар. Симпатомиметиклар. Фенилэфрин.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фенилэфрин гидрохлориди a-адренергик рецепторларининг агонисти (симпатомиметик) бўлиб, нафас йўлларининг шиллиқ қаватларидаги a-рецепторларни рағбатлантириши ҳисобига қон томирларини торайтирувчи таъсир кўрсатади. Клиник нуқтаи назардан фенилэфрин тўқималарнинг гиперемиясини ва бурун бўшлиғининг шиллиқ қаватларининг шишини камайтиради, бурун орқали нафас олинишини тиклайди.

Қўлланилиши

Ўткир ринит ёки синусит билан кечувчи шамоллаш касалликларида, гриппда, аллергик касалликларда (пичан иситмаси ва бошқ.) бурун орқали нафас олишни енгиллаштириш учун; ўткир ўрта отитда ёрдамчи восита сифатда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Қўллашдан олдин бурун йўлларини тозалаш керак. Ҳар бир бурун йўлига навбатма-навбат пурканг, пуркаганда бошни орқага ташламанг.

4 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга: кунига 3 мартадан ҳар бир бурун йўлига 1-2 марта пуркалади.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: кунига 3 мартадан ҳар бир бурун йўлига 2-3 марта пуркалади. Ишлатгандан кейин флакондаги пипеткани артинг.

Тавсия қилинган дозалаш тартиби оширилмасин.

 

Ножўя таъсирлари

Тез-тез: бурунда ачишиш, қичишиш, санчиқ, аксириш.

Тез-тез эмас: нафас олишни қийинлашиши, бурунни қонаши, тошма, қичишиш, Квинке шиши.

Кам: юракни тез уриши, тахикардия, артериал гипертензия.

Жуда кам: безовталик, уйқусизлик, чарчоқлик, бош оғриғи, галлюцинациялар, аритмиялар, кичик болалар ва янги туғилган чақалоқларда апноэ, тиришишлар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг ингредиентларига шахсий юқори сезувчанлик; трансфеноидал гипофизэктомия ёки бош миянинг қаттиқ пардасига тегиб ўтадиган бошқа жаррохлик аралашувидан кейинги атрофик ринит; юрак-қон томир тизими касалликлари (юрак ишемик касаллиги, артериал гипертензия), қалқонсимон бези касалликлари (гипертиреоз), қандли диабет, простата бези гиперплазияси.

Дозани ошириб юборилиши

Маҳаллий назал ишлатилганида дозани ошириб юборилиши баъзида қуйидаги тизимли самараларга: тахикардия, кам ҳолларда тахикардия хуружидан кейин брадикардияни ривожланиши; артериал босимини ошиши, қўзғалиш, бош оғриғи, қусишга олиб келади:

Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари

3 сутка қўлланганидан кейин нафас олишни қийинлашиши сақланиб қолса, препаратни қўллаш юзасидан шифокор билан келишиш керак.

Фенилэфрин сақловчи назал деконгестентлар билан бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Узоқ муддат қўлланганида ва доза ошириб юборилганида қуйидагилар пайдо бўлиши мумкин: бурун шиллиқ қаватининг реактив гиперемияси (медикаментоз ринит), шиллиқ қават атрофияси.

Ҳомиладорлик ва лактация

Назол Кидс болалар учун мўлжалланган. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Трициклик антидепрессантлар, антигипертензив препаратлар ёки МАО ингибиторларни қабул қилиш артериал босимни ошишига олиб келиши мумкин.

Қон томирларини торайтирувчи бошқа воситалар, β-блокаторлар ва метилдопа билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Автомобилни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Сақлаш шароити

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ўрами

Флакон 15 мл. Флакон илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.