ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
НАЗОЛ® БЭБИ
NAZOL® BABY
Халқаро патентланмаган номи: Фенилэфрин (Phenylephrine).
Дори шакли: назал томчилар
Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ рангли ҳидсиз суюқлик.
Таркиби:
Таъсир этувчи модда: фенилэфрин гидрохлориди 1,25 мг/мл.
Ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, динатрий эдетат дигидрати, глицерол, макрогол 1500, динатрий фосфат дигидрати, калий дигидрофосфати, тозаланган сув.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Деконгестантлар ва маҳаллий қўллаш учун бошқа назал препаратлар. Симпатомиметиклар. Фенилэфрин.
Фармакологик хусусиятлари
Фенилэфрин гидрохлориди a-адренергик рецепторларининг агонисти (симпатомиметик) бўлиб, нафас йўлларининг шиллиқ қаватларидаги a-рецепторларни рағбатлантириши ҳисобига қон томирларини торайтирувчи таъсир кўрсатади. Клиник нуқтаи назардан фенилэфрин тўқималарнинг гиперемиясини ва бурун бўшлиғининг шиллиқ қаватларининг шишини камайтиради, бурун орқали нафас олинишини тиклайди.
Қўлланилиши
Ўткир ринит ёки синусит билан кечувчи шамоллаш касалликларида, гриппда, аллергик касалликларда (пичан иситмаси ва бошқ.) бурун орқали нафас олишни енгиллаштириш учун; ўткир ўрта отитда ёрдамчи восита сифатда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Қўллашдан олдин бурун йўлларини яхшилаб тозалаш лозим.
15 мл флакон учун: флакон туби юқорига қилиб тутилган ҳолда бироз сиқилади.
Бошни орқага қилиб, бурунга томизилади. Бошнинг бундай ҳолатини бир неча минут сақланади.
1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болаларга (катталар кузатуви остида): 1-2 томчидан ҳар бир бурун йўлига камида ҳар 4 соатда томизилади.
2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга (катталар кузатуви остида): 2-3 томчидан ҳар бир бурун йўлига камида ҳар 4 соатда томизилади.
Тавсия қилинган дозалаш тартиби оширилмасин.
Ножўя таъсирлари
Тез-тез: бурунда ачишиш, қичишиш, санчиқ, аксириш.
Тез-тез эмас: нафас олишни қийинлашиши, бурунни қонаши, тошма, қичишиш, Квинке шиши.
Кам: юракни тез уриши, тахикардия, артериал гипертензия.
Жуда кам: безовталик, уйқусизлик, чарчоқлик, бош оғриғи, галлюцинациялар, аритмиялар, кичик болалар ва янги туғилган чақалоқларда апноэ, тиришишлар.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
1 ёшгача бўлган болалар.
Препаратнинг ингредиентларига шахсий юқори сезувчанлик; трансфеноидал гипофизэктомия ёки бош миянинг қаттиқ пардасига тегиб ўтадиган бошқа жарроҳлик аралашувидан кейинги атрофик ринит; юрак-томир тизими касалликлари (юрак ишемик касаллиги, артериал гипертензия), қалқонсимон бези касалликлари (гипертиреоз), қандли диабет, простата бези гиперплазияси.
Дозани ошириб юборилиши
Маҳаллий назал қўлланганида дозани ошириб юборилиши баъзида қуйидаги тизимли самараларга: тахикардия, кам ҳолларда тахикардия хуружидан кейин брадикардияни ривожланиши; артериал босимини ошиши, қўзғалиш, бош оғриғи, қусишга олиб келади:
Доза тасодифан ошириб юборилганида дарҳол ёрдам учун шифокорга ёки токсикология марказига мурожаат қилинг.
Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари
3 сутка қўлланганидан кейин нафас олишни қийинлашиши сақланиб қолса, препаратни қўллаш юзасидан шифокор билан келишиш керак.
Фенилэфрин сақловчи назал деконгестантлар билан бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Узоқ муддат қўлланганида ва доза ошириб юборилганда қуйидагилар пайдо бўлиши мумкин: бурун шиллиқ қаватининг реактив гиперемияси (медикаментоз ринит), шиллиқ қават атрофияси.
Ҳомиладорлик ва лактация
Назол Бэби болалар учун мўлжалланган. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Трициклик антидепрессантлар, антигипертензив препаратлар ёки МАО ингибиторларни қабул қилиш артериал босимни ошишига олиб келиши мумкин.
Қон томирларини торайтирувчи бошқа воситалар, β-блокаторлар ва метилдопа билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.
Автомобилни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир қилмайди.
Сақлаш шароити
30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда саылансин.
Яроқлилик муддати
2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Ўрами
15 мл беркиладиган пипетка-қопқоқли флакон.
Флакон илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланган.
Бериш тартиби
Шифокор рецептисиз.