ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
НАЗИВИН®
NASIVIN
Препаратнинг савдо номи: Називин®
Таъсир этувчи модда (ХПН): оксиметазолин
Чиқарилиш шакли: назал томчилар
Таркиби:
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда:
0,01% ли Називин – 0,1 мг оксиметазолин гидрохлориди
0,025% ли Називин – 0,25 мг оксиметазолин гидрохлориди
0,05% ли Називин – 0,5 мг оксиметазолин гидрохлориди
Ёрдамчи моддалар:
Лимон кислотаси моногидрати ……………………0,6093 мг
Натрий цитрати дигидрати ………………………….3,823 мг
Глицерол (85%)…………………………………………..24,348 мг
Бензалконий хлориди (50% ли эритма) …………0,100 мг
Тозаланган сув …………………………………………979,020 мг (0,01% ли учун); 978,870 мг (0,025% ли учун); 978,600 мг (0,05% ли учун)
Таърифи: деярли тиниқ, рангсиздан бироз сарғиш ранглигача бўлган эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: альфа2–адреномиметик восита.
АТХ коди: R01AA05.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Називин® (оксиметазолин) препарати томирларни торайтирувчи таъсирга эга. Яллиғланган бурун шиллиқ қаватига маҳаллий қўлланганида, унинг шиши ва бурундан ажралмаларни камайтиради.
Бурун орқали нафасни тиклайди.
Бурун шиллиқ қаватини шишини бартараф қилиниши, буруннинг ёндош бўшлиқларининг, ўрта қулоқ бўшлиғининг аэрациясини тикланишга ёрдам беради, бу бактериал асоратларни (гайморитни, синуситни, ўрта отитни) ривожланишини олдини олади.
Препарат тез таъсир қила бошлайди (бир неча минут давомида).
Препаратнинг таъсир давомийлиги 12 соатгача.
Фармакокинетикаси
Маҳаллий интраназал қўлланганида оксиметазалин тизимли таъсирга эга эмас. Ярим чиқарилиш даври интраназал юборилганида 35 соат ташкил қилади. 2,1% оксиметазолин сийдик билан ва тахминан 1,1% аҳлат билан чиқарилади.
Қўлланилиши
- тумов билан кечувчи ўткир респиратор касалликларни даволаш;
- аллергик ринит;
- вазомотор ринит;
- буруннинг ёндош бўшлиқларини яллиғланишида, евстахиитда, ўрта отитда дренажни тикланиши учун;
- бурун йўлларида ўтказиладиган диагностик муолажалардан олдин шишни бартараф қилиш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
0,01%, 0,025% ва 0,05% ли Називин® томчилари бурунга қўллаш учун мўлжалланган.
Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар: 0,05% ли Називин® томчилари 1-2 томчидан ҳар бир бурун йўлига кунига 2-3 марта қўлланади.
1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар: 0,025% ли Називин® томчилари 1-2 томчидан ҳар бир бурун йўлига кунига 2-3 марта қўлланади.
1 ёшгача бўлган болалар: 4 ҳафталиккача бўлган болаларга 0,01% ли Називин® 1 томчидан ҳар бир бурун йўлига кунига 2-3 марта буюрилади. 5 ҳафталикдан бошлаб 1 ёшгача – 1-2 томчидан ҳар бир бурун йўлига кунига 2-3 марта буюрилади.
Аниқ дозалашни таъминлаш учун 0,01% ли Називин® томчилари бўлган флакон, томчиларнинг миқдорини белгилари бўлган даражаланган пипеткага эга. Масалан, агар 1 томчи буюрилган бўлса, пипеткани эритма билан 1 белгисигача тўлдириш лозим.
Шунингдек қуйидаги муолажанинг ҳам самарадорлиги исботланган: ёшига қараб 0,01% ли эритманинг 1-2 томчисини пахтага томизилади ва бурун йўлларига суртилади.
0,01%, 0,025% ва 0,05% ли Називин® томчиларини 3-5 кун давомида қўллаш керак. Тавсия қилинганидан юқори дозаларни фақат шифокор кузатуви остида қўллаш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Баъзида: бурун шиллиқ қаватини ачишиши ёки қуруқлиги, аксириш.
Кам ҳолларда: Називин® нинг самараси ўтганидан сўнг, бурунни кучли “битиши” ҳисси бўлади (реактив гиперемия). Маҳаллий назал қўлланганида, кўп марта дозани ошириб юборилиши баъзан пульсни тезлашиши (тахикардия) ва артериал босимни ошиши каби тизимли симпатомиметик самараларга олиб келади. Жуда кам ҳолларда безовталик, уйқусизлик, толиқиш, бош оғриғи ва кўнгил айниши кузатилган.
Узоқ давомийлик тинимсиз томирларни торайтирувчи препаратларни қўлланилиши тахифилаксияга, бурун бўшлиғини шиллиқ пардасини атрофиясига ва бурун бўшлиғини шиллиқ пардасини қайта шишига (дори ринити) олиб келиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Атрофик ринит, ёпиқ бурчакли глаукома; препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик.
Турли ёш тоифалари учун мўлжалланган препаратнинг тавсия қилинган концентрацияларига риоя қилиш керак (“Қўллаш усули ва дозалари”га қаранг).
Эҳтиёткорлик билан
Моноаминооксидаза ингибиторларини ва артериал босимни ошишига ёрдам берувчи бошқа препаратларни қабул қилаётган пациентларда уларни қабул қилгандан кейин 10 кун ўтгандан кейинги даврда; кўз ички босими ошганида, ҳомиладорлик ва лактация даврида, юрак-қон томир касалликларининг оғир шаклларида (гипертония, стенокардия); тиреотоксикозда ва қандли диабетда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
МАО ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар бир вақтда буюрилганида – артериал босимни ошиши.
Томирларни торайтирувчи бошқа дори воситаларни бирга буюрилиши ножўя самараларини ривожланиш хавфини оширади.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни узоқ муддат ишлатишга ва дозасини ошириб юборишга, айниқса болаларда йўл қўймаслик керак.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланганида тавсия этилган дозани ошириш мумкин эмас. Препарат фақат, она ва ҳомила учун хавф ва фойда нисбати синчков баҳоланганидан кейин қўлланиши лозим.
Транспорт воситалари ва қурилмаларни бошқариш қобилиятига таъсири
Узоқ муддат қўлланганидан кейин ёки тавсия қилинганидан ортиқроқ дозаларда оксиметазолин сақловчи тумовга қарши воситаларни қабул қилгандан кейин, юрак-томир тизимига ва марказий нерв тизимига умумий таъсирини инкор этиш мумкин эмас.
Бундай ҳолларда транспорт воситалари ва қурилмаларни бошқариш қобилияти пасайиши мумкин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани сезиларли ошириб юборилишида ёки тасодифан ичга қабул қилинганида қуйидаги симптомлар пайдо бўлиши мумкин: қорачиқни торайиши, кўнгил айниши, қусиш, цианоз, тана ҳароратини ошиши, тахикардия, аритмия, коллапс, юрак фаолиятини сусайиши, артериал гипертензия, ўпка шиши, нафас бузилишлари. Бундан ташқари, рухий бузилишлар, шунингдек уйқучанлик, тана ҳароратини пасайиши, брадикардия, артериал гипотензия, нафасни тўхтаб қолиши ва комани ривожланиши мумкин бўлган марказий нерв тизимининг фаолиятини сусайиши пайдо бўлиши мумкин.
Препаратни ичга қабул қилиш билан боғлиқ дозани ошириб юборилишида, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш буюрилади.
Чиқарилиш шакли
0,01%; 0,025% ва 0,05% ли назал томчилар
0,01% ли Називин® учун: 5 мл дан пипетка-қопқоқчали тўқ шиша флаконларда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
0,025% ва 0,05% ли Називин® учун: 10 мл дан пипетка-қопқоқчали тўқ шиша флаконларда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.