📜 Инструкция по применению НАЗО АДВАНС
💊 Состав препарата НАЗО АДВАНС
✅ Применение препарата НАЗО АДВАНС
📅 Условия хранения НАЗО АДВАНС
⏳ Срок годности НАЗО АДВАНС

НАЗОЛ® АДВАНС (NAZOL® ADVANCE)

назал спрей

Илова-варақа (пациентлар учун)

 

Халқаро патентланмаган номи

Оксиметазолин гидрохлориди (Oxymetazoline Hydrochloride).

 

Дори шакли

Назал спрей

 

Таърифи

Кучсиз ментол, эвкалиптол ва камфора ҳидли тиниқ рангсиз суюқлик.

Таркиби

Таъсир этувчи модда: оксиметазолин гидрохлориди 0,5 мг/мл.

Ёрдамчи моддалар: эвкалиптол (цинеол), камфора, ментол, бензалконий хлориди, динатрий эдетат дигидрати, полисорбат 80, пропиленгликоль, натрий дигидрофосфат дигидрати, динатрий фосфат дигидрати, тозаланган сув.

Фармакотерапевтик гуруҳи

Маҳаллий қўллаш учун томирларни торайтирувчи препарат.

Фармакологик ҳусусиятлари

Оксиметазолин гидрохлориди буруннинг шиллиқ қавати, ёндош бўшлиқларини ва евстахиев найининг қон-томирларини торайишини чақиради, бу уларнинг шишини юмшоқ ва давомли камайтиради ва бурундан нафас олишни енгиллашишига олиб келади. Бурун бўшлиғига сепилганидан сўнг 5­10 мин ўтгач, нафас олиш енгиллашади ва тахминан 12 соат давом этади.

Ментол, эвкалиптол, камфора маҳаллий шишга қарши, яллиғланишга қарши, антисептик таъсир кўрсатади, қуюқ шиллиқни суюлтиради ва уни бурун бўшлиқдан оқишини яхшилайди, шунингдек препаратнинг таъсир давомийлигини ошишига ёрдам беради.

Қўлланилиши

Яллиғланиш касалликларида, гриппда, ЎРВИ да, синуситлар ва нафас йўлларининг бошқа касалликларидаги бурундан нафас олиш қийинлашганида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ҳар бир бурун йўлига навбат билан пурканг, пуркаганда бошни орқага эгманг.

Катталар ва 12 ёшдан катта болалар: ҳар бир бурун йўлига 2­3 мартадан пуркалади.

6­12 ёш болалар: 1 марта пуркалади.

Пуркашни камида 12 соатдан кейин такрорлаш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Тез­тез: бурун шиллиқ қаватини ачишиши ва қуриши, аксириш.

Тез­тез эмас: препаратни қўллашнинг самараси ўтганидан сўнг кучли бурун «битиши» ҳисси (реактив гиперемия), бурундан қон кетиши, аллергик реакциялар (Квинке шиши, эшакем, қичишиш) кузатилиши мумкин.

Кам: юрак уришини тезлашиши, тахикардия, артериал гипертензия.

Жуда кам: чақалоқларда апноэ, уйқусизлик, чарчоқ (уйқучанлик, седатив самара), бош оғриғи, безовталик, галлюцинация (асосан болаларда), аритмия, тиришишлар (асосан болаларда).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг ингредиентларига шахсий юқори сезувчанлик; атрофик ринит; артериал гипертензия; яққол атеросклероз; тахикардия; кўз ички босимини ошиши, ёпиқ бурчакли глаукома; гипертиреоз; қандли диабет; феохромоцитома; буйрак фаолиятини яққол бузилишлари; простата безини катталашиши билан боғлиқ бўлган сийишни қийинлашиши; трансфеноидал гипофизэктомиядан ёки қаттиқ мия қобиғига тегувчи бошқа жарроҳлик аралашувдан кейин; МАО ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш; ҳомиладорлик; 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дозани ошириб юборилиши

Тавсия қилинган дозани ошириб юборилиши оғриқ ёки ачишишни, аксириш ва бурун йўлидан ажралмаларни оширишини чақириши мумкин. Катта дозаларда, айниқса узоқ вақт қўлланганида тахикардия, артериал босимни ошиши кузатилиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари

Узоқ муддат қўлланганида ва топик декогенстанларни дозаси ошириб юборилганида уларнинг самараси сусайиши мумкин. Уларни суистеъмол қилишнинг оқибати сифатида: бурун шиллиқ қаватини реактив гиперемияси (ребаунд самара), бурун шиллиқ қаватини сурункали шишиши (медикаментоз ринит), шиллиқ қават атрофияси кузатилиши мумкин.

Тавсия этилган дозадан оширмаслик ва препаратни 7 кундан ортиқ ишлатмаслик керак.

 

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланганда тавсия қилинган дозани ошириш мумкин эмас. Бу даврда фақат она ва ҳомила учун бўлган ҳавф ва фойда нисбати яхшилаб баҳоланганидан сўнг қўллаш мумкин.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Трициклик антидепрессантлар ёки МАО­ингибиторларини бир вақтда ёки оксиметазолинни қўллагунга қадар қабул қилиш артериал босимни ошишига олиб келиши мумкин.

Автомобилни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир кўрсатмайди.

Сақлаш шароити

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Ўрами

15 мл ёки 30 мл ли, насадка пуркагичи бўлган флаконлар илова-варақа билан бирга картон қутига жойланган.

 

 

 

Бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.