ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МЯТЫ ПЕРЕЧНОЙ ЛИСТЬЯ
FOLIA MENTHAE PIPERITAE
Препаратнинг савдо номи: Мяты перечной листья
Ясноткадошлар (Lamiaceae) оиласига мансуб, кўп йиллик маданийлаштирилган қалампир ялпиз (Mentha piperita L.) ўсимлигининг гуллаш даврида йиғиб ва қуритилган барглари.
Таркибида: Эфир мойи, унинг таркибида асосан ментол ва ментол эфирлари, флавоноидлар, урсол ва олеанол кислоталари бор.
Дори шакли: Доривор ўсимлик хомашёси.
Фармакотерапевтик гурухи: Спазмолитик восита.
Фармакологик хусусиятлари
Ичга қабул қилинганда рефлектор таъсири натижасида спазмолитиқ, тинчлантирувчи ва сафро хайдовчи таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Кўнгил айнишида, қусишда ва силлиқ мушакларни спазмини йўқотиш учун спазмолитик восита сифатида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Дамлама кўринишида қўлланилади. Дамламани тайёрлаш учун 5 г қалампир ялпиз баргларини сирланган идишга солиб, устидан 1 стакан (200 мл) хона хароратидаги қайнатилган сув қуйилади, қопқоқ билан ёпилади ва қайнаётган сув хаммомида 15 минут давомида қиздирилади, кейин 45 минут давомида хона хароратида совутилади, дока ёрдамида сузиб ўтказилади, қолган хом-ашё сиқилади. Олинган дамлама хажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади.
2 та фильтр пакет эмалланган идишга солинади, 1 стакан (200мл) қайнатилган хона ҳароратидаги сув қуйилади ва 15 минут давомида қайнаб турган сув ҳаммомида қиздирилади, кейин 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади, фильтр пакетлар олинади ва сиқилади. Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади.
Дамламани салкин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.
1 ош қошиқдан кунига 3-4 марта овқатдан 15 минут олдин қабул қилинади.
Ножўя таъсирлари
Препаратга юқори сезувчанлиқда аллергик реақциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Препаратга шахсий юқори сезувчанлик.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
30 г ва 50 г дан полиэтилен пакетларда, картон қутиларга жойланади.
2 г дан фильтр-пакетларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.