📜 Инструкция по применению Ацетал С
💊 Состав препарата Ацетал С
✅ Применение препарата Ацетал С
📅 Условия хранения Ацетал С
⏳ Срок годности Ацетал С

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЦЕТАЛ С

ACETAL C

 

Препаратнинг савдо номи: Ацетал С

Таъсир этувчи модда (ХПН): ацетилцистеин

Дори шакли: орал эритма учун кукун

Таркиби:

1 пакет қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 100 мг ёки 200 мг, ёки 600 мг ацетилцистеин;

Ёрдамчи моддалар: аскорбин кислотаси; “Апельсин” хушбўйини сақловчи олтингугурт диоксиди (Е 220), прессланувчи қанд.

Таърифи: оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли мева ҳидли кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Йўтал ва шамоллаш касалликларида қўлланувчи воситалар. Муколитик воситалар.

АТХ коди: R05C B01.

Фармакологик хусусиятлари

Ацетал С – муколитик ва ўртача яллиғланишга қарши фаолликка эга бўлган балғам кўчирувчи восита; цистеин аминокислотасининг ҳосиласи бўлган таъсир қилувчи модда ацетилцистеин сақлайди. Қуюқ шиллиқ ҳосил бўлиши билан кузатилувчи нафас тизимининг касалликларида препарат балғамни суюлтириш учун қўлланади. Ацетилцистеин балғамнинг ҳажмини оширади, унинг ажралиш жараёнини енгиллаштиради, балғамни кўчиб чиқишига ёрдам беради.

Таъсир механизми унинг сульфгидрил гуруҳларини балғамнинг нордон мукополисахаридларининг дисульфид боғини узиш қобилияти билан боғлиқ бўлиб, бу йирингли балғамини мукопротеидларини деполимерланишига олиб келади. Бунинг натижасида балғамнинг ёпишқоқлиги камаяди.

Ацетилцистеиннинг балғамни кўчирувчи самараси унинг секретолитик таъсири, респиратор тизимининг моторикасини ошиши билан боғлиқ.

Ацетилцистеин шунингдек антиоксидант пневмопротектор хусусиятларга ҳам эга, бу унинг сульфгидрил гуруҳлари томонидан нафас йўлларининг тўқималарида ўткир ва сурункали яллиғланиш ривожланишининг патогенетик звеноси бўлган эркин радикалларни боғлаши, ва шундай қилиб уларни зарарлантириши билан боғлиқ.

Ацетилцистеин глутатион синтезига ёрдам беради, у хужайра ички антиоксидант ҳимоя тизимининг муҳим омилидир. Ацетилцистеиннинг бу хусусияти парацетамол ва бошқа токсик моддалар (альдегидлар, феноллар) билан ўткир заҳарланишда уни самарали қўллаш имкониятини беради.

Оғиз орқали қўллангандан кейин ацетилцистеин меъда–ичак йўлларида тез ва тўлиқ сўрилади. Жигарда цистеин, фармакологик фаол метаболити, шунингдек диацетилцистеин, цистин, ва кейинчалик – аралаш дисульфидлар ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Биокираолишлиги жуда паст – 10% га яқин. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши – тахминан 50%. Нофаол метаболитлар шаклида буйраклар орқали чиқарилади (ноорганик сульфатлар, диацетилцистеин), аҳамиятсиз қисми ўзгармаган ҳолда ичак орқали чиқарилади.

Ярим чиқарилиш даври асосан жигарда тезкор биотрансфармацияси билан белгиланади ва тахминан 1 соатни ташкил қилади; жигар циррозида 8 соатгача узаяди.

Қўлланилиши

Бронх-ўпка тизимининг кўп балғам пайдо бўлиши ва балғамни кўчиб чиқишини ёмонлашиши билан кечувчи ўткир ва сурункали касалликларини даволаш: ўткир ва сурункали бронхит; бронхоэктазиялар; сурункали обструктив бронхит; трахеит; муковисцидоз.

Қўллаш усули ва дозалари.

Ичга овқатдан кейин қабул қилинади. 1 пакет ичидагиси бевосита қабул қилиш олдидан ½  стакан сувда, шарбатда ёки совуқ чойда (тахминан 100 мл) эритилади, Эритма тайёрланганидан кейин уни иложи борича тез ичиш керак. Қўшимча суюқликни истеъмол қилиш препаратнинг муколитик самарасини кучайтиради.

Бронх-ўпка тизимининг ўткир ва сурункали касалликлари

Катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга суткада 400–600 мг дан ацетилцистеинни 2–3 қабулга бўлиб қўлланади.

6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга суткада 300-400 мг дан ацетилцистеинни 2-3 қабулга бўлиб қўллаш мумкин

2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга суткада 200–300 мг дан ацетилцистеинни 2-3 қабулга бўлиб қўлланади.

Муковисцидоз. Даволаш кетма–кет аста–секин самарали дозани танлаш билан бошланади.

Тана вазни 30 кг дан кўп бўлган пациентлар учун ацетилцистеиннинг суткалик дозасини 800 мг гача оширилишига йўл қўйилади.

6 ёшдан ошган болаларга ацетилцистеин 200 мг дозада қўлланади – суткада 3 марта (ацетилцистеиннинг суткалик дозаси 600 мг)

2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга ацетилцистеин 100 мг дозада қўлланади – суткада 4 марта (ацетилцистеинни суткалик дозаси 400 мг).

Ўткир асоратланмаган касалликларда препарат шифокор кузатувисиз 4-5 кундан ортиқ бўлмаган вақт қўлланади.

Сурункали касалликларни даволаш муддати алохида аниқланади. Сурункали бронхит ва муковисцидоз узоқ муддатли даволашни ёки бир неча ойлик (6 ойгача) курслар билан бўлган даволашни  талаб қилади.

Ножўя таъсирлари

Нафас тизими томонидан бузилишлар: кам – диспноэ, бронхоспазм (асосан бронхиал астма билан ассоцияланган бронхиал тизимнинг гиперреактивлиги бўлган пациентларда).

Меъда–ичак бузилишлари: кам жиғилдон қайнаши, стоматит, абдоминал оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея.

Умумий бузилишлар: кам – аллергик реакциялар (қичишиш, эшакеми, экзантема, тошма, ангионевротик шиш), тахикардия, артериал гипотензия, иситма, бош оғриғи, қулоқларда шовқин. Якка ҳолларда – тери томонидан алоҳида оғир реакциялар (Стивенс-Джонсон синдроми ва Лайелл синдроми); кўпроқ юқори сезувчанлик реакцияларининг ривожланиши билан боғлиқ бўлган қон кетишларни пайдо бўлиши; тромбоцитлар агрегациясини сусайиши; анемия ҳоллари, геморрагиялар, анафилактик реакциялар ёки хатто шок.

Тери ёки шиллиқ қаватининг ўзгаришлари пайдо бўлган ҳолларда препаратни қўллашни тўхтатиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик, меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллигининг зўрайиш босқичи, қон тупуриш, ўпкадан қон кетиши. 2 ёшгача бўлган болалар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тетрациклин қатори антибиотиклари (доксициклиндан ташқари). Бу препаратларни ацетилцистеин билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.

Пенициллин, цефалоспорин, тетрациклинлар. Бу препаратларнинг перорал қабули ва ацетилцистеиннинг қабули орасидаги интервал 2 соатдан кам бўлмаган вақтни ташкил қилиши керак.

Йўталга қарши воситалар. Ацетилцистеинни йўтал рефлексининг бостирилиши натижасида балғамни тутилиб қолишининг ҳавфи туфайли, йўтал марказини бостирувчи воситалар билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Нитроглицерин. Ацетилцистеин нитроглицериннинг томирларни кенгайтирувчи самарасини кучайтириши мумкин.

Парацетамол. Парацетамолнинг гепатотоксик таъсирини камайтиради.

 

Қўллашдаги хавфсизликнинг мувофиқ чоралари.

Меъда ёки ўникки бармоқ ичак яра касаллиги бўлган пациентларда ацетилцистеин бронхиал гиперсекреция чақириши мумкин. Бундай ҳолларда, агарда йўтал ёки йўтал рефлекси етарли бўлмаса, нафас йўлларининг эркин бўлишини кузатиш керак.

Бронхиал астмаси бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Бу шу билан боғлиқки, агарда эритмани тайёрлаш вақтида пакетдан кукунни идишга тўкаётганда у нафас олинувчи ҳавога тушиши ва шундай қилиб бурун шиллиқ қаватини таъсирлаши, бунда рефлектор бронхоспазм пайдо бўлиши мумкин.

Организмда азот сақловчи моддалар тўпланиб қолишидан сақланиш учун жигар ва/ёки буйрак касалликлари бўлган пациентларга ацетилцистеинни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препарат билан даволаниш вақтида етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилиш керак; бу муколитик самарани кучайтиради.

Махсус эҳтиёткорликлар.

1 пакет Ацетал С 100 мг 0,29 нон бирлигини сақлайди;

1 пакет Ацетал С 200 мг 0,28 нон бирлигини сақлайди;

1 пакет Ацетал С 600 мг 0,23 нон бирлигини сақлайди;

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Ацетилцистеиннинг ҳомиладорликда ёки лактация даврида қўллаш бўйича клиник маълумотлар чекланган, шунинг учун препаратни фақат она учун кутиладиган фойда, ҳомила ва бола учун потенциал хавфдан юқори бўлганида қўллаш мумкин.

Болалар. Препаратда ацетилцистеиннинг юқори миқдори бўлганлиги учун 2 ёшгача бўлган болаларда қўлланмайди.

2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларда 1 пакетда 100 мг ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга 1 пакетда 100 мг ёки 200 мг ацетилцистеинни сақловчи препаратни қўллаш мумкин.

6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларда 1 пакетда 100 мг ёки 200 мг ацетилцистеин сақловчи препаратни қўллаш мумкин.

Автотранспортни бошқариши ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Маълумотлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ацетилцистеиннинг дозаси ошириб юборилганда ҳаёт учун оғир ва хавфли бўлган ножўя кўринишлари аниқланмаган.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея.

Даволаш – симптоматик

Чиқарилиш шакли

Орал эритма учун кукун, 3 г дан пакетларда №10 ёки №2х5 қўшалоқ пакетлардаги қутиларда.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.