📜 Инструкция по применению Эголанза®
💊 Состав препарата Эголанза®
✅ Применение препарата Эголанза®
📅 Условия хранения Эголанза®
⏳ Срок годности Эголанза®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун маълумот)

Эголанза®

қобиқ билан қопланган таблеткалари 5 мг, 7,5 мг, 10 мг, 15 мг, 20 мг

(Оланзапин)

Препаратни қабул қилишдан аввал йўриқномани тўлиқ ва диққат билан ўқиб чиқинг.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни қайта ўқиб чиқишга тўғри келиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса шифокорингизга, фармацевтга ёки Сизга ёрдам бераётган шахсларга мурожаат қилинг.
  • Бу дори воситаси Сиз учун буюрилган. Уни бошқа одамларга берманг. У уларга ҳатто уларда касалликнинг худди шу симптомлари бўлса ҳам, зарар етказиши мумкин.
  • Агар Сизда бирон-бир ножўя самара пайдо бўлса ёки Сиз бу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларни сезсангиз, шифокорингизга ёки фармацевтга хабар қилинг (4 бўлимга қаранг).

Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотларни сақлайди:

  1. Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати нима ва у нима учун қўлланилади
  2. Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қабул қилишдан олдиннималарни билиш керак.
  3. Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қандай қабул қилишкерак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар
  5. Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қандай сақлаш керак
  6. Яроқлилик муддати
  7. Дорихоналардан бериш тартиби
  8. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар
  1. Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати нима ва у нима учун қўлланилади

Эголанза антипсихотик препаратлар деб аталадиган дори воситалари гуруҳига киради.

Эголанза препарати ҳақиқатда мавжуд бўлмаган кўриш, эшитиш ёки сезиш ҳиссиётлари каби симптомлари мавжуд бўлган шизофренияни даволаш, беморларнинг нотўғри таасуротлар, одатдаги бўлмаган шубҳалар ва одамовиликни даволаш учун қўлланилади. Бундай касалликда одамлар депрессия, хавотирлик ёки безовталик ҳолатида бўлиши мумкин.

Эголанза препарати ҳаддан ташқари кўтаринки кайфият, нормага қараганда ортиқ энергия оқиб келиши, уйқуга эҳтиёжни камайиши, фикрларни кескин ўзгариши билан кечувчи нутқни тезлашиши, баъзида яққол ривожланган таъсирчанлик билан давом этиши билан кечувчи ҳолатларни даволаш учун қўлланилади. Препарат шунингдек кайфиятни барқарорлаштиради ва кейинчалик кайфиятни кескин ўзгаришларини олдини олади.

  1. Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қабул қилишдан олдин нималарни билиш керак

Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратнинг қуйидаги ҳолатларда қабул қилманг:

  • Агар Сизда оланзапин (препаратнинг таъсир этувчи моддаси) га ёки 8 бўлимда кўрстилган Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратининг ҳар қандай ёрдамчи моддаларга аллергия бўлса. Аллергик реакция тошмалар, қичишиш, юзни шиши, лаблар шиши ёки ҳансираш ҳолатлари бўйича аниқланиши мумкин. Агар Сизда бу симптомлар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилинг.
  • Агар Сизда илгари кўз касалликлари масалан, глаукоманинг баъзи турлари (кўз ички босимини ошиши) аниқланган бўлса.

Тиббиётда қўлланишда эҳтиёткорлик чоралари

Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткаларини қўллашни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз, фармацевт ёки Сизга ёрдам бераётган шахс билан маслаҳатлашинг.

Қуйида таърифланган ҳолларда, агар санаб ўтилганлардан бирортаси Сизга тааллуқли бўлса, албатта шифокорга хабар беринг.

  • Бу турдаги дори воситалар кўпинча юз ва тилда одатдаги бўлмаган ҳаракатлар чақириши мумкин. Агар Эголанза препаратини қабул қилгандан кейин Сизда шу симптомлар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилинг.
  • Жуда кам ҳолларда бу турдаги дори воситалари иситмалаш, нафас олишни тезлашиши, кўп терлаш, мушак танглиги, мудроқ босиши ва уйқучанлик ҳолатлари билан бирга келишини чақириши мумкин. Агар шундай ҳолат юз берса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.
  • Агар Сизда ёки Сизнинг қариндошларингизда илгари тромбоз (қон томирларда қон лахталарини пайдо бўлиши) кузатилган бўлса, чунки бу турдаги препаратлар қон томирлари тромбозини чақириши мумкин.
  • Эголанза препаратини қабул қилаётган пациентларда тана вазни ошиши кузатилган. Сиз ва даволовчи шифокорингиз мунтазам равишда тана вазнингизни назорат қилиб туришингиз керак.
  • Эголанза препаратини қабул қилаётган пациентларда қонда қанд ва ёғлар (триглицеридлар ва холестерин) миқдорини ошиши кузатилган. Шифокорингиз даволашдан олдин ва даволаш вақтида қонда қанд ва ёғлар миқдорини мунтазам назорат қилиб туриш керак.
  • Эголанза препаратини деменцияси бўлган кекса ёшли пациентларда (фикрлаш қобилиятини ёмонлашиши) қўллаш тавсия этилмайди, чунки оғир ножўя реакциялар чақириши мумкин.

Агар Сизда қуйидаги касалликлардан биронтаси бўлса, иложи борича тезроқ бу ҳақида шифокорга хабар беринг:

  • Диабет
  • Юрак касалликлари
  • Жигар ёки буйрак касалликлари
  • Паркинсон касаллиги
  • Тутқаноқ (тиришиш хуружлари)
  • Простата бези касалликлари
  • Ичак тутилиши (паралитик)
  • Қон касалликлари
  • Инсульт ёки “кичик” инсульт (инсультни ўтиб кетувчан симптомлари билан)

Агар Сизда деменция бўлса, Сиз ёки Сизга ёрдам бераётган шахс ёки қариндошингиз Сизда қачонлардир инсульт ёки “кичик” инсульт бўлганлиги тўғрисида шифокорга хабар бериш керак.

Агар Сиз 65 ёшдан ошган бўлсангиз, оддий эҳтиёткорлик чораси сифатида шифокор Сизнинг қон босимингизни кузатиб туриши керак.

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

Эголанза препарати 18 ёшдан кичик пациентлар учун мўлжалланмаган.

Бошқа дори воситалари ва Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати

Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштираётган, ҳар қандай дори воситаси, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори воситалари ҳақида даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Эголанза препарати билан даволаш курси вақтида бошқа дори воситаларини фақат шифокор рухсати билан қабул қилинг. Агар Эголанза препаратни антидепрессантлар ёки хавотирликни бартараф қилувчи дорилар ёки ухлашга ёрдам берувчи (транквилизаторлар) билан қабул қилинса, уйқучанлик пайдо бўлиши мумкин.

Агар Сиз қуйидаги дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, даволовчи шифокорингизга хабар беринг:

  • паркинсонизмга қарши дорилар
  • флувоскамин (антидепрессант) ёки ципрофлоксацин (антибиотик), чунки Эголанза препарати дозасини ўзгартириш зарурати пайдо бўлиши мумкин.

Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини овқат, ичимликлар ва алкоголь билан қабул қилиш

Эголанза препарати билан даволаниш вақтида спиртли ичимликларни истеъмол қилманг, чунки алкоголь ва бу препаратни бирга қабул қилиш уйқучанлик чақириши мумкин.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, бола эмизсангиз ёки ҳомиладорликни тахмин қилаётган бўлсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштираётган бўлсангиз, бу препаратни қўллашдан олдин бу ҳақида даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик вақтида бу препаратни шифокор маслаҳатисиз қабул қилиш мумкин эмас.

Эмизиш

Агар эмизаётган бўлсангиз, Сиз бу препаратни қабул қилмаслигингиз керак, чунки Эголанза препаратининг оз миқдори сут билан ажралиши мумкин.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз эмизсангиз ҳар қандай дори воситасини қабул қилишдан олдин, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Эголанза препаратини қабул қилиш вақтида уйқучанлик пайдо бўлиши мумкин. Агар шу ҳолат юз берса, транспорт воситаларини бошқарманг ва хавфли асбоблар ёки механизмлар билан ишламанг. Бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати ўзида лактоза сақлайди

Эголанза дори воситаси лактоза сақлайди. Агар даволовчи шифокорингиз Сизда баъзи қандларни ўзлаштираолмаслик тўғрисида маълумот берган бўлса, ушбу дори воситасини қўллашдан олдин унга маслаҳат учун мурожаат қилинг.

  1. Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қандай қабул қилиш керак

Эголанза препаратини ҳар доим фақат шифокорнинг қатъий кўрсатмаси бўйича қабул қилинг. Агар Сизда саволлар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилинг.

Дозалаш тартиби

Даволовчи шифокорингиз Сизга Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткаларини қанча миқдорда қабул қилишингиз керак ва даволаш курси қанча муддат давом этиши тўғрисида айтади. Эголанза препаратининг сутклик дозаси 5-20 мг ни ташкил этади. Агар касалликнинг симптомлари қайталанса, шифокор билан маслаҳатлашинг, аммо шифокор таклиф қилмагунча Эголанза препаратини қабул қилишни тўхтатманг.

Қўллаш усули

Ичга қабул қилиш учун қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Сиз Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини шифокор кўрсатмасига асосан кунда бир марта қабул қилишингиз керак. Таблеткаларни ҳар куни тахминан бир вақтда қабул қилишга ҳаракат қилинг. Препаратни овқатланишдан қатъий назар қабул қилинг. Эголанза таблеткасини бутунлигича сув билан қабул қилишингиз керак. 5 мг ли Эголанза таблеткасини тенг иккита дозага бўлиш мумкин.

Агар Сиз Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини буюрилгандан кўпроқ қабул қилган бўлсангиз

Эголанза препаратини жуда кўп миқдорда қабул қилгандан кейин қуйидаги симптомлар пайдо бўлиши мумкин: юрак уришини тезлашиши, қўзғалувчанлик ёки тажовузкорлик, нутқни бузилиши, одатдаги бўлмаган ҳаракатлар (айниқса юз ва тилда) ва эс-ҳушни пасайиши. Бошқа бўлиши мумкин бўлган симптомлар: ўткир онгни чалкашиш ҳолати, тиришиш ҳуружлари (тутқаноқ), кома, иситмани нафас олишни тезлашиши билан кечиши, терлаш, мушак танглиги, мудроқ босиши ёки уйқучанлик; баъзида нафас олиш тез-тезлигини камайиши, нафас йўлларига ёт жисмлар тушиб қолиши, қон босимини ошиши ёки пасайиши, юрак ритмини бузилишлари. Дарҳол шифокорга ёки шифохонага мурожаат қилинг. Шифокорга таблеткалари бор ўрамни кўрсатинг.

Агар Сиз Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз

Таблеткаларни эслаган заҳоти қабул қилинг.

Агар кейинги таблеткани қабул қилиш вақти яқинлашган бўлса, ўтказиб юборилган дозани ўрнини босиш учун икки марталик доза қабул қилманг, чунки Сиз ўтказиб юборган дозани ўрнини тўлдира олмайсиз, лекин дозани ошириб юборилиши хавфини оширишингиз мумкин.

Агар Сиз Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз.

Ҳолатингиз яхшиланган бўлса ҳам, таблеткаларни қабул қилишни тўхтатманг. Эголанза таблеткаларини шифокор буюрган муддат давомида қабул қилишни давом эттириш муҳим.

Агар Сиз Эголанза препаратини қабул қилишни тўсатдан тўхтатсангиз, терлаш, уйқусизлик, тремор, хавотирлик, кўнгил айниши ва қусиш каби симптомлар келиб чиқиши мумкин. Препаратни қабул қилишни тўхтатишдан олдин шифокор Сизга дозани аста-секин камайтириш тўғрисида маслаҳат беради.

Агар Сизда препаратни қабул қилиш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар

Барча бошқа дори воситалари каби, бу препарат ҳам ножўя самаралар келтириб чиқариши мумкин, бироқ улар ҳамма пациентларда ҳам кузатилмайди.

Қуйида санаб ўтилган кўринишлардан биронтаси пайдо бўлса, дарҳол шифокорингизга мурожаат қилинг:

  • Одатдаги бўлмаган ҳаракатлар, айниқса юзда ёки тилда (тез-тез учрайдиган ножўя самаралар, 10 пациентдан 1 тадан камроғида учрайди).
  • Веналарда қон лахталарини шаклланиши (тез-тез учрамайдиган ножўя самара, 100 пациентдан 1 тадан камроқ учрайди), айниқса оёқларда. Симптомларига: оёқларда шиш, оғриқ ва қизариш кабилар киради. Қон лахталари қон томирлари орқали ўпкага бориши ва кўкракда оғриқ ва нафас олишни қийинлашишини чақириши мумкин. Агар Сизда шундай симптомлар ривожланса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.
  • Иситма, нафас олишни тезлашиши, терлаш, мушакларни танглиги, мудроқ ҳолати ва уйқучанликни бирга келиши (бундай ножўя реакцияни ривожланиши тез-тезлигини мавжуд маълумотлар асосида аниқлаб бўлмайди).

Жуда тез учрайдиган ножўя самаралар (10 пациентдан 1 тадан кўпроқ учрайди)

  • Тана вазни ошиши
  • Уйқучанлик
  • Қонда пролактин (сут ажралиб чиқишини рағбатлантирувчи гормон) даражасини ошиши
  • Даволашнинг бошида бош айланиши ва хушдан кетиш (юрак қисқаришлари тез-тезлигини камайиши билан), айниқса ўтирган ёки ётган ҳолатда турганда. Одатда бу ҳолат аралашишсиз ўтиб кетади, агар у ўтиб кетмаса, бу ҳақида даволовчи шифокорингизга хабар беринг.

Тез-тез учрайдиган ножўя самаралар 10 пациентдан 1 тадан кўпроқ учрайди:

  • Айланиб юрувчи қонда айрим қон ҳужайралари ва ёғлар миқдорини ўзгариши
  • Даволашнингбошланғич босқичида жигар ферментлари фаоллигини вақтинчалик ошиши
  • Қонда ва сийдикда қанд миқдорини ошиши
  • Қонда сийдик кислотаси ва креатинин-фосфокиназа даражасини ошиши
  • Кучли очлик ҳисси
  • Бош айланиши
  • Безовталик
  • Тремор
  • Одатдаги бўлмаган ҳаракатлар (одатда юз ва тил мушакларда)
  • Қабзият
  • Оғизни қуриши
  • Тошмалар
  • Ҳолсизлик
  • Кучли толиқиш
  • Суюқликнинг тутилиш натижасида панжа, товон ва кафт шиши
  • Иситма
  • Бўғимларда оғриқ.

Тез-тез учрамайдиган ножўя самаралар (100 пациентдан 1 тадан кўпроқ учрайди)

  • Аллергик реакциялар (масалан, лаб, томоқ шиши, қичишиш, терида тошмалар)
  • Баъзида кетоацидоз (қон ва сийдикда кетон таначаларини пайдо бўлиши) ёки кома билан кечувчи қандли диабет ёки мавжуд қандли диабетни зўрайиши
  • Тиришиш хуружлари, айниқса илгари тиришиш хуружлари (тутқаноқ) бўлган беморларда
  • Мушаклар ригидлиги ёки спазми шу жумладан (кўзни ҳаракатлантирувчи мушаклар спазми)
  • Нутқни бузилиши
  • Юрак қисқаришининг тез-тезлигини камайиши
  • Бурундан қон кетиш
  • Қорин дам бўлиши
  • Хотира йўқолиши ёки хотирани пасайиши
  • Сийдикни тутибтураолмаслик (сийдик чиқаришни тутиб тураолмаслик)
  • Сийишни қийинлашиши
  • Соч тўкилиши
  • Ҳайз кўришни ўтиб кетиши ёки қисқа муддатли хайз цикли
  • Эркак ва аёлларда кўкрак безида ўзгаришлар, масалан, кўкрак безини катталашиши ёки нормал бўлмаган кўкрак сути ажралиши
  • Веналарда қон лахталарини пайдо бўлиши, айниқса оёқларда (симптомларига оёқлар шиши, оғриқ ва қизариш киради). Қон лахталари қон томирлари орқали ўпкага бориб кўкракда оғриқ ва нафас олишнинг қийинлашишини чақириши мумкин. Агар Сизда шундай симптомлар ривожланса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Кам учрайдиган ножўя самаралар (1000 пациентдан 1 тадан камроқ учрайди)

  • Тананинг нормал ҳароратини пасайиши
  • Юрак ритмини бузилишлари
  • Қоринда кучли оғриқ, иситма ва қусишни чақирувчи меъда ости безини яллиғланиши
  • Тери ва кўз оқлигининг сариқлиги билан кечувчижигар касаллиги
  • Тушунтириб бўлмайдиган оғриқлар билан кечувчи мушак касалликлари
  • Узоқ давом этадиган ва/ёки оғриқли эрекция

Эголанза препарати билан даволаш курси давомида деменцияси бўлган кекса пациентларда (65 ёшдан ошган) инсульт, пневмония, сийдикни тутиб тураолмаслик, йиқилиб тушиш ҳолатлари, ҳаддан ташқари толиқиш, кўриш галлюцинациялари, тана ҳароратини ошиши, терини қизариши ва юришни бузилишлари пайдо бўлиши мумкин. Бу гуруҳ пациентларда бир неча ўлим ҳолатларии қайд қилинган.

Эголанза Паркинсон касаллиги симптомларини кучайтириши мумкин.

Кам ҳолатларда шу турдаги дори препаратининг қабул қилган аёлларда кўкрак сути ажралиб чиқиши, шунингдек ҳайзни ўтказиб юбориш ёки мунтазам бўлмаган ҳайзлар кузатилади. Агар бу ҳолатлар ўтиб кетмаса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Ҳар қандай ножўя самаралар пайдо бўлганида ёки йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самаралар аниқланса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Ножўя самаралар ҳақида хабар бериб, Сиз препаратнинг хавфсизлиги тўғрисида қўшимча маълумот олишга ёрдам берасиз.

  1. Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қандай сақлаш керак

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!

Агар кўринадиган бузилиш белгилари (масалан, рангини ўзгариши) ни аниқласангиз, Эголанза препаратини қабул қилманг.

  1. Яроқлилик муддати

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан кейин Эголанза препаратини қабул қилманг.

Яроқлилик муддати ўтиш вақти кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

Дори воситаларин маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаб юбориш мумкин эмас. Агар бошқа керак бўлмаган препаратни чиқиндиларга ташлаш керак бўлиб қолса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ифлослантиришни олдини олишга ёрдам беради.

  1. Дорихоналарда бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар

Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати нима сақлайди

Таъсир этувчи модда: оланзапин

Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари 5 мг

Ҳар бир таблетка 5 мг оланзапин сақлайди

Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари 7,5 мг

Ҳар бир таблетка 7,5 мг оланзапин сақлайди

Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари 10 мг

Ҳар бир таблетка 10 мг оланзапин сақлайди

Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари 15 мг

Ҳар бир таблетка 15 мг оланзапин сақлайди

Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари 20 мг

Ҳар бир таблетка 20 мг оланзапин сақлайди

Ёрдамчи моддалар:

Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари 5 мг:

Ядроси: микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати (40,98 мг), гипролоза

(гидроксипропилцеллюлоза), кросповидон, магний стеарати

Қобиғи: гипромеллоза, хинолин сариғи CI47005, оқ Opadry Y-1-7000 (гипромеллоза, титан диоксиди, макрогол 400).

Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари 7,5 мг:

Ядроси: микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати (61,47 мг), гипролоза (гидроксипропилцеллюлоза), кросповидон, магний стеарати

Қобиғи: гипромеллоза, хинолин сариғи CI47005, оқ Opadry Y-1-7000 (гипромеллоза, титан диоксиди, макрогол 400).

Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари 10 мг:

Ядроси: микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати (81,97 мг), гипролоза (гидроксипропилцеллюлоза), кросповидон, магний стеарати

Қобиғи: гипромеллоза, хинолин сариғи CI47005, оқ Opadry Y-1-7000 (гипромеллоза, титан диоксиди, макрогол 400).

Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари 15 мг:

Ядроси: микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати (122,95 мг), гипролоза (гидроксипропилцеллюлоза), кросповидон, магний стеарати

Қобиғи: гипромеллоза, хинолин сариғи CI47005, оқ Opadry Y-1-7000 (гипромеллоза, титан диоксиди, макрогол 400).

Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари 20 мг:

Ядроси: микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати (163,94 мг), гипролоза (гидроксипропилцеллюлоза), кросповидон, магний стеарати

Қобиқ: гипромеллоза, хинолин сариғи CI47005, оқ Opadry Y-1-7000 (гипромеллоза, титан диоксиди, макрогол 400).

Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткаларининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси

Препаратнинг ташқи кўриниш

Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари 5 мг:

Узунчоқ, икки томони қавариқ, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз, таблетканинг бир томонида Е ҳарфи ва 402 рақами ўйиб туширилган сариқ таблеткалар.

Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари 7,5 мг:

Думалоқ, икки томони қавариқ, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз, таблетканинг бир томонида Е ҳарфи ва 403 рақами ўйиб туширилган сариқ таблеткалар.

Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари 10 мг:

Думалоқ, икки томони қавариқ, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз, таблетканинг бир томонида Е ҳарфи ва 404 рақами ўйиб туширилган сариқ таблеткалар.

Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари 15 мг:

Думалоқ, икки томони қавариқ, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз, таблетканинг бир томонида Е ҳарфи ва 405 рақами ўйиб туширилган сариқ таблеткалар.

Эголанза қобиқ билан қопланган таблеткалари 20 мг:

Думалоқ, икки томони қавариқ, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз, таблетканинг бир томонида Е ҳарфи ва 406 рақами ўйиб туширилган сариқ таблеткалар.

Ўрами

7 қобиқ билан қопланган таблеткадан блистерда. 4 ёки 8 блистер тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.