ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПЕРУФЕН
PERUFEN
Препаратнинг савдо номи: Перуфен
Таъсир этувчи модда (ХПН): ибупрофен
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия
Таркиби:
Ичга қабул қилиш учун ҳар бир мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: ибупрофен – 20 мг;
ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, глицерин, ксантан камеди, сувсиз лимон кислотаси, натрий бензоати, полисорбат 80, натрий сахарини, сорбитол (70% эритма), уч натрий цитрати, апельсин ароматизатори, тозаланган сув.
Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, силкитилганидан кейин бир хил консистенцияли, апельсин ҳидли суспензия.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Таянч-ҳаракат тизими. Ностероид яллиғланишга қарши воситалар. Пропион кислотасининг ҳосилалари.
АТХ коди: М01АЕ01.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Ибупрофен простагландинлар синтезини ингибиция қилиш йўли билан давомли яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ва хароратни пасайтирувчи таъсирга эга бўлган пропион кислотасининг ҳосиласидир. Шунингдек ибупрофен тромбоцитлар агрегацияси жараёнининг ингибиция қилиниши қайтмас самарасини ҳам намоён қилади.
Ибупрофеннинг айрим биокимёвий хусусиятлари, хусусан гистаминни синтези ва серотонинни ажралиб чиқиши, брадикининнинг фаоллигини сусайтириш самараси ва капиллярларнинг ўтказувчанлигини ошишига тўсқинлик қилиши, унинг клиник самарасига таъсир қилиши хам мумкин.
Экспериментал маълумотлар, ибупрофенни ацетилсалицил кислотасининг паст дозаларини тромбоцитлар агрегациясига таъсирини, бу икки препаратлар бирга қўлланганида, пасайтириши мумкинлигини кщрсатди. Тадқиқотларнинг бирида, унда дархол ажралиб чиқувчи 81 мг ацетилсалицил кислотаси қўллашдан 8 соат олдин ёки 30 минут кейин 400 мг ибупрофен бир марта юборилган, ацетилсалицил кислотасини тромбоксан ҳосил бўлишига ёки тромбоцитларнинг агрегациясига таъсирини сусайиши кузатилган. Шу билан бирга, бу маълумотларнинг чекланганлиги ва клиник вазиятга ex vivo шароитдаги маълумотларни экстраполяциясини ишончли эмаслиги, ибупрофенни одатдаги қўллашга нисбатан аниқ хулосаларга келиш имкониятини бермайди. Ибупрофенни вақти-вақти билан қўллашни АСК нинг кардиопротектор таъсирига таъсирини клиник аҳамиятли таъсирини мавжудлигини эҳтимоли паст ҳисобланади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Ибупрофен қўлланганидан кейин 1-2 соат ўтгач қон плазмасида ўзинингг чўққи концентрациясига эришиб, меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади.
Тақсимланиши
Ибупрофен қон плазмаси оқсиллари билан мустаҳкам боғланади.
Метаболизми
Ибупрофен икки фаол бўлмаган метаболитга айланиб, жигарда метаболизмга учрайди, улар ўзгармаган ибупрофен билан бирга буйраклар орқали ўзгармаган ёки конъюгацияланган холдла чиқарилади.
Чиқарилиши
Ибупрофеннинг ярим чиқарилиш даври тахминан 2 соатни ташкил қилади.
Буйраклар орқали тез ва тўлиқ чиқарилади
Қўлланилиши
Ревматологияда: енгилдан то оғирлиги ўртача даражали ревматик оғриқлар (остеоартроз/остеоартрит).
Оғриқни қолдирувчи воситасида: бирламчи дисменорея, одонталогия, посттравматик оғриқлар (чиқишлар, лат ейишлар, чўзилишлар, синишлар), бўғимлардаги енгилдан ўртачагача оғриқлар.
Иситмани туширувчи сифатида: юқори харорат (3 кундам камроқ).
3 ойликдан ошган болалар учун қисқа вақт даври давомида иситмани туширувчи даволаш доирасида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Дозалаш
Дозани танлаш пациентнинг хусусиятлари, унинг ёши ва унинг клиник ҳолатига боғлиқ.
5 мл эритма 100 мг ибупрофен сақлайди.
Перуфен қанд сақламайди, шунинг учун уни диабетиклар қабул қилишлари мумкин.
Катталар
Одатда одамлар ибупрофеннинг 200 мг, 400 мг ва 600 мг катталар учун дозаларини бошқа дори шаклларидан фойдаланишларига қарамасдан, ютишни қийинлашиши холларида Перуфенни 15 мл (300 мг) дозада кунига 4 марта қабул қилишлари мумкин.
Катталар ва ўсмирлар учун максимал тавсия этиладиган доза кунига 2400 мг ни ташкил қилади. Агар катталар ва ўсмирларга бу дори воситасини юқори харорат туфайли 3 кундан, оғриқни даволашда 4 кундан кўпроқ қабул қилиш талаб қилинса, ёки симптомлар кучайган холда, шифокорга мурожаат қилиш керак.
Кекса одамлар
Буйрак ёки жигар етишмовчилиги холларидан ташқари, унда доза шахсий равишда танланади, дозага тузатиш киритиш талаб қилмайди.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда НЯҚП (ностероид яллиғланишга қарши препаратлар) қўлланганидан эҳтиёткорлик намоён қилиш керак. Буйраклар фаолиятини оғирлиги енгилдан то ўртача даражалигача бузилиши бўлган пациенларда бошланғич дозани камайтириш керак.
Оғир буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар ибупрофен қабул қилиш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).
Нохуш самараларни, симптомларни бартараф қилиш учун керак бўлган энг паст самарали дозани энг қисқа вақт давомида қўллаш йўли билан камайтириш мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Даволашнинг ўртача давомийлиги
Ўзгаришлар пациентнинг хусусиятлари ва унинг клиник холати билан белгиланади.
Болалар
Перуфенни 3 ойликдан кичик ёки тана вазни 5 кг дан кам болаларда, бундай ёш гурухи пациентларда препаратни қўллаш хақида етарли маълумотлар бўлмаганлиги туфайли, қўллаш тавсия этилмайди.
Перорал қабул қилиш фақат қисқа вақт давомида даволаш учун мўлжалланган.
Агар бу дори препаратини болаларга 3 кундан ортиқ бериш зарурати бўлса ёки симптомлар кучайса, шифокорга мурожаат қилиш керак.
Максимал тавсия этиладиган суткалик доза, 3 ёки 4 қабулга бўлинган кунига 1 кг тана вазнига 20-30 мг ни ташкил қилади. Дорини қабул қилиш орасидаги интервал камида 6 соатни ташкил қилади.
- 3 ойликдан 6 ойликкача болалар (тана вазни > 5 кг): 5 мг/кг кунига 3 марта.
- 3 ойликдан 1 ёшгача бўлган болалар: 2,5 мл (50 мг) кунига 3 марта.
- 1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болалар: 2,5 мл (50 мг) кунига 3-4 марта.
- 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар: 5 мл (100 мг) кунига 3-4 марта.
- 8 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: 10 мл (200 мг) кунига 3-4 марта.
Ювинил идиопатик артритни даволашда, кунига 1 кг тана вазнига ибупрофенни 40 мг дан юқори бўлмаган дозадан юқорироқ дозалари талаб қилиниши мумкин.
Қўллаш усули
Перуфен перорал қабул қилинади, яхшиси овқатдан кейин.
Перуфен ўткинчи оғиз ёки томоқда ачишиш ҳиссини чақириши мумкин. Ишлатишдан олдин яхшилаб чайқатиш керак.
Ножўя таъсирлари
Ибупрофен қўллангандаги ножўя реакциялар – бошқа НЯҚП қўллашдаги каби бир хил.
Энг кўп меъда-ичак йўллари томонидан реакциялар кузатилади. Бундай препаратлар қўлланганидан кейин кўнгил айниши, диспепсия, қусиш, гематемезис, метеоризм, қорин оғриғи, диарея, қабзият, мелена, афтоз стоматит, меъда-ичакдан қон кетишлар, колит ва Крон касаллигини кучайиши кузатилган.
Иммун тизими томонидан бузилишлар
Уларга носпецифик аллергик реакциялар ва анафилаксияни; респиратор тизимининг реактивлигини, шу жумладан астмани, астмада холатни ёмонлашишини, бронхоспази ёки хансирашни; тери касалликларини, шу жумладан турли тери тошмаларини, қичишиш, эшакеми, геморрагик тошма, ангионевротик шиши ва, жуда кам холларда буллёз дерматитни (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз ва кўпсонли эритемани) киритиш мумкин.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар
Камроқ тез-тезликда гастрит, дуоденал ва меъда яра ривожланиш холатлари кузатилган.
Кам холларда ибупрофен қўлланганидан кейин меъда-ичак префорацияси хақида хабар берилган.
Жуда кам холларда панкреотит ҳоллари хақида хабарлар бўлган.
Пептик яраланиш, потенциал халокатли қон кетишлар ва перфорация, айниқса кекса одамларда кузатилиши мумкин.
Перорал қўллаш учун ибупрофен суспензияси қабул қилинганидан кейин оғизда ёки томоқда ачишиш хисси пайдо бўлиши мумкин, у ўтиб кетади.
Умумий бузилишлар
Ибупрофен қўлланганида шиш ва толиқиш ривожланиш холлари қайд этилган.
Юрак-қон томир ва бош мия томирлари томонидан-мия бузилишлари
НЯҚП қўллаш билан боғлиқ бўлган шиш, гипертония ва юрак етишмовчилиги холлари хақида хабарлар берилган. Клиник ва эпидемиологик тажрибаларнинг маълумотлари, ибупрофенни қўллаш, айниқса юқори дозаларда (кунига 2 400 мг) ва давомли даволаш, тромботик кўринишларни (масалан, миокард инфаркти ва инсульт) ривожланиши хавфини бироз ошишига олиб келиши мумкинлигидан далолат беради (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Перуфен каби дори воситалари, юрак хуружи (миокард инфаркти) ёки инсульт хавфини бироз ошишига олиб келиши мумкин.
Буллёз реакциялар, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (жуда кам холларда).
Қуйида пайдо бўлиш тез-тезлиги тартибида, аъзолар тизимининг хар бир синфи доирасида берилган бошқа тез-тез бўлмаган нохуш реакциялар келтирилган.
Инфекциялар ва инвазиялар
Ринитлар ва асептик менингит.
Қон ва лимфатик тизимлари томонидан бузилишлар
Лейкопения, тромбоцитопения, апластик анемия, нейтропения, агранулоцитоз ва гемолитик анемия.
Руҳий бузилишлар
Уйқусизлик, безовталик, депрессия ва онгни чалкашиши.
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Бош оғриқлари, бош айланиши, парестезия, уйқучанлик ва кўрув нервининг неврити.
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар
Кўришни бузилиши ва токсик оптик нейропатия.
Эшитиш аъзолари томонидан бузилишлар
Эшитишни бузилиши, вертиго ва қулоқларда жаранглаш.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Гепатит, сариқлик, жигар фаолиятини бузилиши ва жигар етишмовчилиги.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар
Фотосезувчанлик реакциялари.
Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Нефротоксиклик, шу жумладан интерстициал нефрит, нефротик синдром ва буйрак етишмовчилиги.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
- Таъсир этувчи моддага ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига юқори сезувчанлик.
- Астма, ринит, эшакеми, ангионевротик шиш ёки ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қўллаш билан боғлиқ бўлган бронхоспазм.
- Қон ивишини бузилишлари (қон қуйилишларни кучайишига мойиллик билан).
- Илгариги НЯҚП билан даволаш билан боғлиқ бўлган меъда-ичакдан қон кетишлар ёки перфорация.
- Ярали колит, Крон касаллиги, пептик яра ёки рекуррент меъда-ичак қон кетиши (у исботланган яраланиш ёки қон кетишини икки ёки кўпроқ алохида эпизодлари сифатида аниқланади).
- Оғир юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар.
- Оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар.
- Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам).
- Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Литий. НЯҚП литийнинг буйрак клиренсини қон плазмасида унинг даражасини мувофиқ ошиши ва унинг токсиклигини кучайиши билан пасайтириши мумкин. Агар литий билан даволанаётган пациентга ибупрофен буюрилса, литийнинг даражасини қатъий назоратини ўтказиш керак.
Метотрексат. НЯҚП метотрексатнинг тубуляр секрециясини ингибиция қилиши ва унинг клиринсини пасайтириши мумкин.
Юрак гликозидлари. НЯҚП юрак етишмовчилигини ёмонлаштириши, калавалар фильтрацияси тезлигини секинлаштириши ва қон плазмасида юрак гликозидлари даражасини ошириши мумкин.
Холестерамин. Ибупрофен ва холестераминни бир вақтда қўллаш, ибупрофенни меъда-ичак йўлларидан сўрилиш даражасини пасайишига олиб келиши мумкин. Лекин унинг клиник аҳамияти номаълум.
Циклоспорин. НЯҚП ва циклоспоринни қўллаш нефротоксиклик хавфини оширади.
Диуретиклар, ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари (ААФи) ва ангиотензин II рецепторларининг блокаторлари (БРА-II). Ностроид яллиғланишга қарши препаратлар диуретиклар, шунингдек бошқа гипертонияга қарши дори воситаларининг, бета-блокаторларнинг ва диуретикларнинг самарадорлигини пасайтириши мумкин.
Диуретиклар шунингдек НЯҚП нефротоксиклик хавфини ошириши мумкин. Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган айрим пациентларда (дегидратацияланган пациентларда ёки буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган кекса ёшдаги пациентларда) ибупрофенни ААФ ингибиторлари, ангиотензин II рецепторларининг блокаторлари (БАР-II) ва циклооксигеназа ингибиторлари билан бирга қўллаш, буйраклар фаолиятини ёмонлашишига, шу жумладан ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланишига мумкинлиги олиб келиши мумкин, у бутунлай қайтувчан бўлади. Ибупрофенни ААФи ВА БРА-II билан бирга қабул қилаётган пациентларда бундай ўзаро таъсир пайдо бўлиши мумкинлигини хисобга олиш керак. Шунинг учун бундай бирга қўллашни эҳтиёткорлик билан, айниқса кекса ёшдаги пациентларни даволашда, ўтказиш керак. Пациентлар етарли миқдорда суюқлик олишлари керак. Бундан ташқари, бундай мажмуавий даволашни бошида ва кейинчалик вақти-вақти билан буйраклар фаолияти назоратини ўтказиш заруратини кўриб чиқиш керак.
Циклооксигеназа-2 нинг селектив ингибиторлари. Перуфенни бошқа НЯҚП билан, шу жумладан циклооксигеназа-2 нинг селектив ингибиторлари, уларнинг мумкин бўлган аддитив таъсири оқибатида, бирга қўллашдан сақланиш керак.
Кортикостероидлар. Меъда-ичакда яра пайдо бўлиши ёки қон кетишларнинг юқори хавфи (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Антикоагулянтлар. НЯҚП варфарин каби антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтириши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Ацетилсалицил кислотаси. Экспериментал тадқиқотларнинг маълумотлари, бу икки тиббий препаратлар бирга қўлланганида ибупрофен ацетилсалицил кислотасининг (АСК) тромбоцитлар агрегациясига таъсирини ингибиция қилиши мумкинлигидан далолат беради. Шу билан бирга, бу маълумотларнинг чекланганлиги ва ex vivo шароитдаги маълумотларни клиник вазиятга экстраполяциясини ишончли бўлмаганлиги, ибупрофенни одатдаги қўллашни АСК самарасига таъсири бўйича аниқ хулосалар қилиш имкониятини бермайди. Ибупрофенни вақти-вақти билан қўллашни АСК кардиопротектор самарасига таъсирини клиник ахамиятли самараларини текширишни эхтимоли кам ҳисобланади (“Фармакодинамикаси” бўлимига қаранг).
Тромбозга қарши воситалар ва серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари. Меъда-ичак қон кетишларининг юқори хавфи (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Амингликозидлар. НЯҚА аминогликозидларнинг чиқарилишини секинлаштириши мумкин.
Гингко билоби. Қон кетишлари хавфини ошириши мумкин.
Мифепристон. Назарий жиҳатдан, НЯҚП антипростагландин таъсири оқибатида дори препаратининг самарадорлиги пасайиши мумкин. Чекланган маълумотлар, простагландинлар қўлланган кунда НЯҚП ни қўллаш мифепристон ёки простагландинни бачадон бўйнини етилишига ёки бачадонни қисқарувчанлик қобилиятига таъсири самараларига салбий таъсир кўрсатмаслигини, шунингдек хомиладорликни клиник йўқотишга клиник самарадорлигини пасайтирмаслигидан далолат беради.
Хинолон қатори антибиотиклари. НЯҚП ва хинолонларни қабул қилаётган пациентлар, тиришишлар ривожланишини юқори хавфига дучор бўлишлари мумкин.
Такролимус. НЯҚП такролимус билан бирга қўлланганида, нефротоксикликнинг юқори хавфи бўлиши мумкин.
Зидовудин. НЯҚП зидовудин билан бирга қўлланганида, гематологик токсикликнинг юқори хавфи бор. Гемофилияси бўлган ОИТВ-позитив пациентларда, улар зидовудин ва бошқа НЯҚП билан мажмуавий даволанаётганларида, гемартроз ва гематомаларни юқори хавфига далолатлар мавжуд.
Сульфонилмочевиналар. НЯҚП сульфонилмочевиналарнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Сульфонилмочевина ибупрофен билан бирга қўлланганида пациентларда гипогликемиянинг кам холлари хақида хабарлар бор.
CYP2C9 ингибиторлари. Ибупрофен ва CYP2C9 бирга қўллаш ибупрофеннинг (у CYP2C9 субстрати ҳисобланади) таъсирига экспозицияни ошишига олиб келиши мумкин. Вориконазол ва флуконазолни (CYP2C9 ингибиторлари) қўллаш билан тадқиқотлар давомида S(+)-ибупрофен билан экспозицияни тахминан 80-100% га ошиши аниқланган. Бир вақтда CYP2C9 ингибиторлари қўлланганида, ибупрофеннинг дозасини пасайтириш имкониятини, айниқса ибупрофеннинг юқори дозалари вориконазол ёки флуконазол билан бирга қўлланганида, кўзда тутиш керак.
Махсус кўрсатмалар
Нохуш самараларини симптомларни бартараф қилиш учун керак бўлган энг паст самарали дозани қисқа вақт давомида қўллаш йўли билан минималлаштириш мумкин (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига, шунингдек қуйида МИЙ ва юрак-қон томир тизими учун хавфга нисбатан маълумотга хам қаранг).
Юрак-қон томир ва цереброваскуляр самаралари.
НЯҚП билан даволаш билан боғлиқ бўлган суюқликни тутилиши ва шиш ривожланганлиги хақида хабарлар берилган, шунинг учун анамнезида гипертонияси ва/ёки енгилдан ўртачагача димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларнинг холатини синчиклаб кузатиш ва уларга мувофиқ тарзда маслахат бериш керак.
Клиник ва эпидемиологик тадқиқотларнинг маълумотлари, ибупрофенни, айниқса юқори дозаларда (кунига 2 400 мг) ва узоқ вақт давомида қўллаш, артериал тромботик кўринишлар (масалан, миокард инфаркти ёки инсульт) ривожланиш хавфини бироз ошишига олиб келиши мумкин. Умуман, эпидемиологик тадқиқотлар, ибупрофеннинг паст дозалари (масалан, кунига 1 200 мг) миокард инфаркти хавфини ошишига олиб келишини кўрсатади.
Назорат қилиб бўлмайдиган гипертония, димланган юрак етишмовчилиги, аниқланган юрак ишемик касаллиги, периферик артерияларнинг касалликлари ва/ёки цереброваскуляр касалликлари бўлган пациентлар, ибупрофенни фақат синчиклаб текширилгандан ва бахолангандан кейин қабул қилишлари керак. Эҳтиёткорликнинг бундай чораларини хавфнинг юрак-қон томир омиллари (масалан, гипертония, гиперлипидемия, қандли диабет ва чекиш одати бўлганлар) бўлган пациентларни узоқ муддатли даволашни бошлаш олдидан ўтказиш керак.
Перуфен каби дори препаратларини қабул қилиш юрак хуружи (миокард инфаркти) ёки бош мияда томирли асоратлар (инсульт) хавфини бироз ошиши билан бирга кечиши мумкин. Хавф дозани ошишида ва давомли даволашда ошади. Тавсия этилган дозани ёки даволаш давомийлигини ошириш мумкин эмас.
Перуфенни бошқа НЯҚП билан, шу жумладан циклооксигеназа-2 нинг селектив ингибиторларини, бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.
Астмаси ёки анамнезида бронхиал астмаси бўлган пациентлар айниқса эхтиёткор бўлишлари керак, чунки ибупрофен уларда бронхоспазм ривожланишини рағбатлантириши мумкин.
Сувни тутилишига мойиллиги бўлган буйрак, жигар ёки юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар эҳтиёт бўлишлари лозим, чунки НЯҚП ни қўллаш буйрак фаолиятини ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Бундай пациентлар учун доза иложи борича паст бўлиши, буйраклар фаолиятини эса назорат қилиш керак.
Кекса одамлар. Кекса одамларда НЯҚП қўлланганида нохуш реакциялар пайдо бўлишини юқорироқ тез-тезлиги характерли, айниқса меъда-ичак қон кетиши ва перфорацияни, улар халокатли бўлиши мумкин.
Бошқа НЯҚП каби ибупрофенни ҳам, бир вақтда ААФ ингибиторлари ёки ангиотензин II рецепторларининг блокаторларини қабул қилаётган кекса одамларда эхтиёткорлик билан қўллаш керак. Пациентлар етарли миқдорда суюқлик олишлари керак. Бундан ташқари, бундай мажмуавий даволаш бошлашдан олдин ва кейинчалик вақти-вақти билан буйракларнинг фаолиятини назоратини ўтказиш заруратини кўриб чиқиш керак.
Бошқа НЯҚП каби ибупрофен ҳам, инфекция белгиларини ниқоблаши мумкин.
Бошқа НЯҚП каби, ибупрофен билан даволашни бошида, аҳамиятли сувсизланган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Бошқа НЯҚП холлардаги каби, ибупрофенни давомли қўллаш некротик папиллитга ва буйракларни бошқа патологик ўзгаришларига олиб келган. Буйрак токсиклигининг холлари шунингдек простагландинлар буйрак қон оқимини тутиб туришда компенсатор фаолиятни бажарадиган пациентларда ҳам аниқланган. Бундай пациентларда НЯҚП қўллаш простагландинларнинг хосил бўлишини дозага боғлиқ пасайишига ва, иккиламчи, буйрак қон оқимида, аниқ буйрак декомпенсациясига олиб келади. Бундай реакция ривожланишини юқори хавфи бўлган пациентларга, буйраклар фаолиятини бузилиши, юрак етишмовчилиги, жигар фаолиятини бузилиши бўлган, сийдик хайдовчи воситалар ва ААФ ингибиторларини қабул қилаётганлар, шунигдек кекса одамлар киради. НЯҚП ни қабул қилишни тўхтатиш, даволаш бошлангунича бўлган холатни тикланишига олиб келади.
Ибупрофен қабул қилаётган жигарни шикастланиш симптомларига ўхшаш симптомлар (иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, сариқлик) ва/ёки жигар фаолиятининг кўрсатгичларини (трансаминазалар, билирубин, алкалинфосфатаза, гамма-ГТ даражаси) ўзгариши кузатилган пациентларда жигар фаолиятини диққат билан назорат қилиш керак. Агар трансаминазалар, конъюгацияланган билирубин ёки алкалинфосфатаза даражасининг кўрсатгичлари норманинг юқори чегарасидан 2 марта юқори бўлса, препаратни дархол бекор қилиш ва вазиятни ойдинлаштириш учун текширишни бошлаш керак. Ибупрофенни қабул қилишга қайтиш мумкин эмас.
Бошқа НЯҚП каби ибупрофен ҳам, тромбоцитлар агрегацияси жараёнини ингибиция қилиши ва оддий пациентларда қон кетиши вақтини узайтириши мумкин.
НЯҚП сақловчи бошқа дори препаратлари холидаги каби, ибупрофенни, нохуш самаралар эхтимоли даражасини ошиши мумкинлиги туфайли, ацетилсалицил кислотаси билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.
Жуда кам холларда НЯҚП қабул қилиш билан боғлиқ бўлган, айрим холларда ўлим билан якунланувчи оғир тери реакциялари, шу жумладан эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз, хабарлар бор. Маълумки, бу реакцияларнинг ривожланишини хавфи даволашни бошида юқори ва кўпчилик холларда бу реакциялар даволашни биринчи ойи давомида пайдо бўлади. Перуфенни қабул қилишни тошманинг биринчи белгиларида, шиллиқ қаватини шикастлданишида ёки юқори сезувчанликнинг бошқа кўринишларида тўхтатиш керак.
Меъда-ичак қон кетишлари, яра пайдо бўлиши ва перфорация.
Барча НЯҚП қабул қилишда, даволашни кўпчилик босқичларида, хавфли симптомлар ёки анамнездаги оғир меъда-ичак кўринишлари билан боғлиқ бўлган, ёки боғлиқ бўлмаган потенциал халокатли меъда-ичак қон кетишлари, яра пайдо бўлиши ва перфорациялар холлари хақида хабарлар берилган. Анамнезида пептик яраси бўлган, айниқса қон кетиши ёки тешилиш бўлган пациентларда (“Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар” бўлимига қаранг), шунингдек кекса одамларда, НЯҚП юқорироқ дозаларида қон кетишлар, яра пайдо бўлиши ёки перфорацияларни хавфи юқори. Бундай вазиятларда пациентлар абдоминал симптомлар ва овқат ҳазм қилиш йўлларидаги қон кетишлар, айниқса даволашни эрта босқичларида, пайдо бўлиши хақида шифокорига хабар бериши кераклигини билишлари керак.
Бундай пациентларни даволашни энг паст самарали дозадан бошлаш керак. Бундай пациентларни, шунингдек кичик дозаларда ацетилсалицил кислотасини ёки яра пайдо бўлиши ёки қон кетиши хавфини ошириш қобилиятига эга бўлган бошқа дори воситаларини, масалан, кортикостероидлар, антикоагулянтлар (варфарин каби), серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторларини ёки антитромбоцитар бирикмаларни, масалан ацетилсалицил кислотасини бир вақтда қабул қилишга мухтож бўлган пациентларни даволашда, бир вақтда химоя воситаларини (масалан, мизопрестол ёки протон насосининг ингибиторларини) қўллаш имкониятини назарда тутиш керак (“Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).
Перуфен препаратини қабул қилаётган пациентларда меъда-ичак қон кетиши ёки яра пайдо бўлган холда, даволашни тўхтатиш керак.
Агар дисменорея бирон-бир бошқа одатдаги бўлмаган кўринишлар билан бирга кечса, шифокорга мурожаат қилиш керак.
Ибупрофенни қўллаш билан даволаш жараёнида кўришнинг бузилиши кузатилган пациентлар, даволашни тўхтатишлари ва офтальмологик текширувдан ўтишлари керак.
Перуфен билан даволаниш вақтида ҳомиладор бўлиш мураккаброқ бўлиши мумкин.
Сорбитол сақлайди (40 мг/мл): фруктозани ўзлаштираолмасликнинг кам учрайдиган наслий муаммолари бўлган пациентлар бу препаратни қабул қилмасликлари керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш
Ҳомиладорлик
Эпидемиологик тадқиқотларнинг маълумотлари ўз-ўзидан бола ташлашни, ҳомиладорликнинг эрта босқичида простагландин синтезининг ингибиторларини қўллаш оқибатида юракнинг ривожланишини нуқсонлари ва гастрошизиснинг юқори хавфидан далолат беради. Юракнинг ривожланиш нуқсонларини мутлоқ хавфи 1% дан камроқ кўрсатгичдан тахминан 1,5% гача ошган. Доза ва даволаш давомийлигини ошиши билан хавф ошади деб тахмин қилинади.
Хайвонлардаги экспериментларда, простагландин синтезини ингибиторларини қўллаш, имплантациягача ва кейин абортлар тез-тезлигини ошишига ва эмбрион ва ҳомила ўлими даражасини ошишига олиб келади. Бундан ташқари, простагландин синтезининг ингибиторларини таъсирига дучор бўлган хайвонларда, органогенез даври босқичида қатор ривожланиш нуқсонлар, шу жумладан юрак-қон томир тизимининг ривожланиш аномалияларини, тез-тезлигини ошиши қайд қилинган.
Шундай қилиб, қатъий кўрсатмалар бўлмаганида Перуфенни ҳомиладорликнинг 1-нчи ва 2-нчи уч ойликлари вақтида қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорликнинг 3-нчи уч ойлиги вақтида простагландин синтезининг ҳамма ингибиторлари ҳомилани хавфга дучор қилиш қобилиятига эга:
- юрак-ўпка токсиклик [артериал йўлини (боталлов йўли) муддатидан олдин беркилиши ва ўпка гипертонияси билан];
- буйракларнинг фаолиятини бузилиши, у олигогидрамниоз билан буйрак етишмовчилигига ўтиб кетиши мумкин.
Ҳомиладорликнинг якуний босқичида она ва бола қуйидаги ҳолларда хавфга дучор бўлишлари мумкин:
- қон кетиши давомийлиги узайиши мумкин, яъни тромбоцитлар агрегациясига таъсири, у хатто препаратнинг жуда паст дозалари қабул қилинганида хам кузатилиши мумкин;
- кейинги туғруқни кечикиши ёки давомийлигини узайиши билан бачадон қисқаришларини сусайиши.
Ҳомиладорликнинг 3-нчи уч ойлиги босқичида Перуфенни қўллаш мумкин эмас.
Туғруқ вақтида Перуфенни қўллаш тавсия этилмайди. Она ва болада қон қуйилишларга мойилликни кучайиши билан туғруқни бошланишини кечикиши ва давомийлигини узайиши юз бериши мумкин.
Эмизиш
Бугунги кунда мавжуд бўлган тадқиқотларнинг чекланган маълумотлари кўкрак сутида ибупрофеннинг паст концентрациялари борлигидан далолат беради. Эмизикли оналарга ибупрофенни қабул қилиш тавсия этилмайди.
Фертиллик
Простагландинлар синтезини ва циклооксигеназа фаоллигини сусайтирувчи моддалар, овуляция жараёнига таъсир қилиш йўли билан аёлларда фертилликни пасайишига олиб келишлари мумкинлиги хақида айрим маълумотлар бор. Бундай самара препарат билан даволаш тўхтатилганидан кейин қайтувчан ҳисобланади.
Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Ибупрофен пациентнинг реакция тезлигига таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун транспорт воситаларини бошқаришда ва механизмларга хизмат кўрсатишда эътиборлироқ бўлиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Токсик таъсирнинг белгилари ва симптомлари болалар ёки катталар тана 100 мг/кг дан паст дозаларда одатда намоён бўлмайди. Лекин самарани бир маромда ушаб турувчи даволаш керак бўлиши мумкин.
Токсик таъсирнинг белгилари ва симптомлари болаларда 1 кг тана вазнига ибупрофеннинг 400 мг дан кўпроқ дозаларида намоён бўлади.
Симптомлар.
Ибупрофеннинг аҳамиятли дозаларини қабул қилган кўпчилик пациентларда, симптомлар 4-6 соатлар ўтгач намоён бўлиши мумкин. Энг кўп дозани ошириб юборилишининг кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи, летаргия ва уйқучанлик каби симптомлари хақида хабар берилган.
Даволаш.
Ибупрофеннинг специфик антидоти мавжуд эмас. Агар бир неча соат давомида қабул қилинган ибупрофеннинг дозаси 400 мг/кг дан юқори бўлса, кейинги тутиб турувчи чоралар билан меъдани ювишни ўтказиш тавсия этилади.
Чиқарилиш шакли
Флакон 200 мл; ўлчов мосламаси билан мажмуада.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Ёруғликдан ҳимоялаш учун оригинал ўрамида сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Очилганидан кейин, 3 ой давомида ишлатилсин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз берилади.