📜 Инструкция по применению Этрузил®
💊 Состав препарата Этрузил®
✅ Применение препарата Этрузил®
📅 Условия хранения Этрузил®
⏳ Срок годности Этрузил®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун маълумот)

Этрузил® қобиқ билан қопланган таблеткалар 2,5 мг

(Летрозол)

Ушбу дори воситасини қўллашдан олдин илова-варақани тўлиқ ва диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

  • Ушбу варақани сақлаб қўйинг. Сизга уни яна бир марта ўқиб чиқиш талаб қилиниши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.
  • Ушбу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. У уларга хатто уларнинг симптомлари Сизникига ўхшаш бўлса ҳам зарар етказиши мумкин.
  • Агар Сизда ҳар қандай ножўя самаралар пайдо бўлса ёки Сиз ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларни сезсангиз, бу хақда шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.

 

Йўриқноманинг мазмуни:

  1. Этрузил® қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати нима ва у нима учун қўлланади
  2. Этрузил® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилишдан олдин нималарни билиш керак
  3. Этрузил® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қандай қабул қилиш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар
  5. Этрузил® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қандай сақлаш керак
  6. Яроқлилик муддати
  7. Дорихоналардан бериш тартиби
  8. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

  1. Этрузил® қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати нима ва у нима учун қўлланади

Этрузил® қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати нима

Летрозол, Этрузил® препаратининг фаол компоненти, ароматазанинг ингибитори деб номланган моддалар гуруҳига киради. У гормонал (ёки “эндокрин”) восита сифатида сут бези ракини даволашда қўлланади. Сут бези ракининг ўсиши кўпинча аёлларнинг жинсий гормони – эстрогенлар билан рағбарлантирилади. Летрозол уларнинг синтезида иштирок этувчи ферментни (ароматазани) блоклаб, эстрогенларнинг даражасини камайтиради, шундай қилиб, ўсиши учун эстрогенлар зарур бўлган сут бези ўсмаси хужайраларини ўсишини блоклайди. Бунинг натижасида ўсма хужайраларини ўсиши ва/ёки уларнинг организмнинг бошқа тўқималарига тарқалиши секинлашади ёки тўхтайди.

 

Этрузил® препарати нима учун қўлланади

Этрузил® қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати менопауза давридан ўтган, яъни ҳайз цикллари тугаган аёлларда сут бези ракини даволаш учун қўлланади.

Бу препарат шунингдек сут бези ракини такроран пайдо бўлишини олдини олиш учун ҳам қўлланади. Уни сут безида жаррохлик операциясидан олдин, шунингдек операциядан кейин ёки тамоксифен билан даволагандан беш йилдан сўнг биринчи қатор препарати сифатида қўллаш мумкин.

Этрузил® қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати шунингдек касалликнинг кечки босқичлари бўлган пациентларда сут бези ракини организмнинг бошқа тўқималарига тарқалишини олдини олиш учун ҳам қўлланади.

Агар Сизда Этрузил® препаратининг таъсири ёки у Сизга қайси мақсадда буюрилгани бўйича саволлар туғилса, даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

  1. Этрузил® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қўллашни бошлашдан олдин нималарни билиш керак

Шифокор кўрсатмасига қатъий риоя қилинг. У илова-варақада келтирилган умумий маълумотдан фарқ қилиши мумкин.

Қуйидаги ҳолларда Этрузил® қобиқ билан қопланган таблеткаларни қабул қилманг:

  • Летрозолга ёки 8 бўлимда келтирилган Этрузил® препаратининг бошқа компонентларига аллергияда;
  • агар Сиз ҳали ҳам хайз кўрсангиз, яъни сиз менопауза даврини ўтмаган бўлсангиз;
  • агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз;
  • агар Сиз бола эмизаётган бўлсангиз;

Агар Сизда юқорида келтирилган ҳолатлардан бири бўлса, бу препаратни қабул қилманг ва бу ҳақда даволовчи шифокорингизга хабар беринг.

 

Тиббиётда қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари

Этрузил® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  • агар Сизда оғир буйрак касаллиги бўлса
  • агар Сизда оғир жигар касалликлари бўлса, агар Сизда остеопороз бўлса ёки суякларнинг синишини ўтказган бўлсангиз (3 бўлим “Этрузил® таблеткаларини қабул қилиш вақтида Сизнинг ҳолатингизни назорат қилиш”га қаранг)

Агар Сизда юқорида келтирилган ҳолатлардан бири бўлса, шифокорга мурожаат этинг. Даволовчи шифокорингиз Сизни Этрузил® препарати билан даволаш вақтида буни эътиборга олади.

Болалар ва ўсмирлар (18 ёшгача бўлган)

Летрозолни болаларга ва ўсмирларга бериш мумкин эмас.

Кекса ёшдаги пациентлар (65 ёш ва ундан катталар)

65 ёшда шахслар ва ундан катталар Летрозолни бошқа катта одамлар дазасида қабул қилишлари мумкин.

Бошқа дори воситалари ва Этрузил® қобиқ билан қопланган таблеткалари

Сиз қабул қилаётган, яқинла қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган ҳар қандай дори воситалари ҳақида шифокор ёки фармацевтга хабар беринг, бу шифокор рецептисиз бериладиган препаратларга ҳам тааллуқли.

Этрузил таблеткаларини овқат ёки ичимликлар билан қабул қилиш

Овқат ва ичимликлар летрозолга таъсир қилмайди.

Ҳомиладорлик, эмизиш ва репродуктив фаолият

Ҳомиладорлик

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз, бу ҳақда даволовчи шифокорингизга хабар беринг.

Этрузил® таблеткаларини ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас, чунки бу болага зарар етказиши мумкин.

Эмизиш

Летрозолни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас, чунки бу болага зарар етказиши мумкин.

Репродуктив фаолият

Этрузил® таблеткаларини фақат агар Сиз менопауза давридан ўтган бўлсангизгина қўллаш мумкин. Бунга қарамасдан даволовчи шифокорингиз Сизга самарали контрацептив воситани қўллашни тавсия этиши мумкин, чунки Сизда Этрузил® таблеткалари билан даволаш вақтида ҳомиладорликни инкор этиб бўлмайди.

Ҳар қандай дори воситаларини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

 

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Агар Сиз бош айланиши, толиқиш, уйқучанлик ёки умумий лоҳасликни сезсангиз, ўзингизни яна яхши хис қилгунингизгача транспорт воситаларини ёки ҳар қандай механизмларни бошқарманг.

Этрузил® қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати лактоза сақлайди

Этрузил® сут қанди лактоза сақлайди. Агар даволовчи шифокорингиз Сизга айрим қандларни ўзлаштираолмаслигингиз ҳақида айтган бўлса, бу дори воситасини қабул қилишдан олдин унга маслаҳат учун мурожаат қилинг.

  1. Этрузил® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қандай қабул қилиш керак

Бу препаратниҳар доим қатъий шифокор кўрсатмаси бўйича қабул қилинг. Агар Сиз ўзингизда ишонч ҳосил қилмасангиз, албатта шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Тавсия этилган доза – бир таблеткадан кунига бир марта. Этрузил® таблеткаларини сутканинг бир вақтида қабул қилиш, Сизга препаратни қачон қабул қилишни эслаб қолишга ёрдам беради.

Таблеткани бутунлигича, чайнамасдан, овқат билан ёки оч қоринга, бир стакан сув ёки бошқа ичимлик билан қабул қилишл керак.

Этрузил® таблеткалари билан даволаш давомийлиги

Шифокор кўрсатмаларига мувофиқ Этрузил® таблеткаларини қабул қилишни давом эттиринг. Бунга ойлар ёки йиллар талаб этилиши мумкин. Агар Сизда Этрузил® препарати билан даволаш давомийлиги бўйича саволлар туғилса, даволовчи шифокорингизга мурожаат этинг.

Этрузил® таблеткалари билан даволаш вақтида Сизнинг ҳолатингизни назорат қилиш

Сиз бу препаратни фақат қатъий тиббий назорат остида қабул қилишингиз керак. Даволовчи шифокорингиз даволашнинг самараси тўғрилигини назорат қилиш мақсадида Сизнинг холатингизни вақти-вақти билан текширади.

Этрузил® таблеткалари Сизнинг организмингизда эстрогенлар даражаси камайиши туфайли суякларингизни юпқалашишини ёки суяк тўқимасини йўқолишини (остеопороз) чақириши мумкин. Даволовчи шифокорингиз даволашдан олдин, даволаш вақтида ва даволашдан кейин Сизга суяк тўқимаси зичлигини аниқлашни (остеопорознинг даражасини аниқлаш усули) буюриши мумкин.

Агар Сиз Этрузил® таблеткаларини ҳаддан ташқари кўп қабул қилган бўлсангиз

Агар Сиз Этрузил® препаратини ҳаддан ташқари юқори дозасини қабул қилган бўлсангиз ёки кимдир адашиб Сизнинг таблеткаларингизни қабул қилган бўлса, дарҳол ёрдам учун шифокорга ёки касалхонага мурожаат қилинг. Тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати туғилиши мумкин.

Агар Сиз Этрузил таблеткаларини қабул қилишни унутган бўлсангиз

  • агар кейинги дозани қабул қилиш вақти яқинлашаётган бўлса (тахминан 2-3 соатдан кейин), қабул қилинмаган дозани ўтказиб юборинг ва кейинги дозани режалаштирилган вақтда қабул қилинг. Акс ҳолда (агар кейинги дозани қабул қилишга анча бўлса) Сиз буни эслашингиз биланоқ ўтказиб юборилган дозани қабул қилинг ва кейинги таблеткаларни одатдаги тартибда қабул қилишни давом эттиринг.
  • Ўтказиб юборилганини ўрнини тўлдириш учун икки марта дозани қабул қилманг.

Агар Этрузил® таблеткаларини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Даволовчи шифокорингиз тавсия қилмагунича Этрузил® препаратини қабул қилишни тўхтатманг.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари

Бошқа барча дори препаратлари каби ушбу препарат ҳам ножўя самаралар чақириши мумкин, аммо ҳамма пациентларда улар пайдо бўлмайди.

Ножўя самараларининг кўпчилиги кичик ва ўртача жадалликка эга ва одатда бир неча кундан бир неча ҳафтагача бўлган даволаш курсида йўқолади. Бу самараларнинг айримлари масалан, иссиқликни оқиб келиши, сочни тўкилиши ёки қиндан қон кетишлар, организмда эстрогенларнинг йўқлиги туфайли чақирилиши мумкин.

Қуйидаги ножўя самараларнинг рўйхати Сизни хавотирга солмасин – Сизда улардан ҳеч бири ривожланмаслиги мумкин.

Ножўя самараларнинг айримлари жиддий бўлиши мумкин

Қуйида санаб ўтилган ножўя самаралари кам ёки тез-тез бўлмаган ҳолларда кузатилади (яъни бу препаратни қабул қилувчиларда 10000 тадан 1 тадан кўп эмас, 100 пациентдан 1 та дан кам).

  • Ҳолсизлик, фалаж ёки тананинг ҳар қандай қисмида сезувчанликнинг йўқлиги, ҳаракатлар координациясини бузилишлари, кўнгил айниши, нафас ёки нутқнинг қийинлашуви (бош мияда бузилишларнинг белгилари, масалан, инсульт билан боғлиқ).
  • Кўкракда тўсатдан сиқувчи оғриқ (юрак фаолиятининг бузилишини белгилари).
  • Нафас олишни қийинлашиши, кўкракда оғриқ, хушдан кетиш, юрак уришини тезлашиши, қўл ва оёқларда тўсатдан оғриқ (товонда) (бўлиши мумкин бўлган қон лахтасининг ҳосил бўлишини белгилари).
  • Вена йўли бўйлаб кучли оқриқ билан қизариш ва шиш ва эҳтимол текканда оғриқ билан.
  • Оғир иситма, қалтираш ёки инфекция билан боғлиқ оғиз шиллиқ қаватининг яраланиши (оқ қон таначаларининг етишмовчилиги).
  • Кўриш ўткирлигини доимий яққол пасайиши.

Агар Сизда юқорида кўрсатилган симптомларнинг биронтаси пайдо бўлса ҳам, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Сиз шунингдек, агар Этрузил® препарати билан даволаш вақтида Сизда қуйидаги симптомлардан биронтаси авйдо бўлса, дарҳол даволовчи шифокорингизга дарҳол хабар беришингиз керак:

  • Асосан юзда ва томоқда шиш (аллергик реакция булгилари)
  • Тери ва кўзни сариқ рангга бўялиши, кўнгил айниши, иштаҳани йўқолиши, сийдикни тўқ рангга бўялиши (гепатит белгилари)
  • Тери тошмалари, терини қизариши, лаблар, кўзлар ёки оғизда пуфаклар, терини кепакланиши, ҳароратни ошиши (тери касалликлари белгилари).

 

Бошқа мумкин бўлган ножўя самаралари

Жуда тез-тез (10 пациентдан камида биттасида учрайдиган):

  • Қизиб кетиш ҳисси
  • Қонда холестерин даражасини ошиши
  • Толиқиш
  • Терлаш
  • суяк ва бўғимларда оғриқ (артралгия);

Агар келтирилган ножўя самаралардан биронтаси Сизни жиддий безовта қилса, даволовчи шифокорингизга хабар беринг.

 

Тез-тез (100 тадан камида 1 тасида учрайдиган, лекин 10 тадан камида 1 тасида):

  • тери тошмалари
  • бош оғриғи
  • бош айланиши
  • ўзини ёмон ҳис қилиш (умумий лоҳаслик ҳисси)
  • меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар, масалан, кўнгил айниши, қусиш, овқат ҳазм қилаолмаслик, қабзият, ич кетиши
  • иштаҳанинг кучайиши ёки йўқолиши
  • мушакларда оғриқ
  • баъзи холларда суякларни синишининг сабаби бўлувчи суякларни юпқалашиши ёки кучсизланиши (остеопороз) (шунингдек 2 “Этрузил препаратини қабул қилишдан олдин” бўлмига қаранг)
  • қўл, қўл кафти, оёқ ва тўпиқни шиши
  • кайфиятнинг пасайиши (депрессия);
  • тана вазнини ошиши
  • сочларни тўкилиши
  • артериал босимни ошиши (гипертензия)
  • қоринда оғриқ
  • терини қуруқлиги
  • қиндан қон кетиши

Агар келтирилган ножўя самаралардан биронтаси Сизни жиддий безовта қилса, даволовчи шифокорингизга хабар беринг.

Тез-тез эмас (1000 тадан камида 1 тасида учрайдиган, лекин 100 тадан камида 1 тасида):

  • нерв тизими томонидан бузилишлар: хавотирлик, асабий таранглик, таъсирчанлик, уйқучанлик, хотирани бузилиши
  • сезувчанликни бузилиши (айниқса тегиш сзувчанлиги)
  • кўриш аъзоси томонидан бузилишлар: кўриш аниқлигини бузилиши, кўзларни таъсирланиши
  • юрак уришини кучайиши ёки тезлашиши
  • тери томонидан бузилишлар: тери қичишиши (эшакеми)
  • қиндан ажралмалар, қинни қуриши
  • бўғимларда карахтлик (артрит)
  • сут безида оғриқ
  • тана ҳароратини ошиши
  • чанқоқлик, таъм билишни бузилиши, оғизни қуриши
  • шиллиқ қаватларни қуриши
  • тана вазнини ошиши
  • сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияси; сийиш тез-тезлигини ошиши
  • йўтал
  • жигар ферментларини ошиши.

Агар келтирилган ножўя самаралардан биронтаси Сизни жиддий безовта қилса, даволовчи шифокорингизга хабар беринг.

Агар Сизда ҳар қандай ножўя самара пайдо бўлса, бу ҳақда даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг. Бу ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларга ҳам тааллуқли.

 

  1. Этрузил® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қандай сақлаш керак

Препаратни 25С юқори бўлмаган ҳароратда сақлаш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

 

  1. Яроқлилик муддати

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин Этрузил® қабул қилинмасин.

Биринчи иккита рақам ойни, охирги тўртаси – йилни билдиради. Яроқлилик муддатини тугаши кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

Дори воситаларини маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар Сизга бошқа керак бўлмаган препаратни йўқ қилиш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф муҳитни ифлосланишини олдини олишга ёрдам беради.

  1. Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар

Этрузил® препарати нима сақлайди

Таъсир этувчи модда: летрозол. Қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка 2,5 мг летрозол сақлайди.

Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, қайта желатинланган маккажўхори крахмали, натрий крахмалгликоляти (А тури), магний стеарати, коллоид кремний диоксиди.

Таблетка қобиғи: гипромеллоза, тальк, макрогол 8000, титан диоксиди (Е171), темир II оксиди (Е172).

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.