ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МЛЕКОИН
MLEKOIN
Препаратнинг савдо номи: Млекоин
Дори шакли: гомеопатик гранулалар
Таркиби:
Фаол моддалар: Pulsatilla pratensis, Pulsatilla С200; Vitex agnus-castus, Agnus-castus С50; Urtica urens С200.
Ёрдамчи моддалар: гомеопатик гранулалар (қанд упаси).
Таърифи: шарсимон шаклли, оқдан деярли оқ ранглигача бўлган, бегона ҳидсиз бир хил гранулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: гомеопатик восита
Қўлланилиши
Препарат эмизикли аёлларда кўкрак сути етишмовчилигида (эрта гипогалактия) қўлланади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препарат таркибига кирувчи компонентларга шахсий юқори сезувчанлик.
Қўллаш усули ва дозалари
Гомеопатик гранулалар. Ичга, бир қабулда 5 грануладан овқатдан 30 минут олдин. Гранулалар оғизда тўлиқ эриб кетгунича тутиб турилади.
Даволашни туғруқдан кейинги биринчи 1-1,5 ҳафтада бошлаш керак.
Препарат ҳар куни 2 марта эрталаб ва кечқурун лактация даври давомида қўлланади.
Ножўя таъсирлари
Ҳозирги вақтгача препарат кўрсатмалар бўйича ва белгиланган дозаларда ишлатилганида ножўя таъсирлари аниқланмаган.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ҳозирги вақтгача бошқа дори воситалари билан номутаносиблик ҳоллари қайд этилмаган.
Чиқарилиш шакли
Гомеопатик гранулалар. 10 грануладан алюмин фольга асосли мажмуавий материалдан тайёрланган пакетларда. Ҳар бир пакет давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси (ва/ёки илова-варақаси) билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.