📜 Инструкция по применению Деклосид
💊 Состав препарата Деклосид
✅ Применение препарата Деклосид
📅 Условия хранения Деклосид
⏳ Срок годности Деклосид

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДЕКЛОСИД

DECLOSID

Препаратнинг савдо номи: Деклосид

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): бекламетазон дипропионати, клотримазол, гентамицин сульфати, клиохинол.

Дори шакли: крем

Таркиби:

1 г препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

сувсиз бекламетазон дипропионати         0,25 мг;

клотримазол                                                 10 мг;

гентамицин сульфати                                 1 мг;

клиохинол                                                    20 мг.

ёрдамчи моддалар: оқ юмшоқ парафин, сариқ суюқ парафин, цетостеарил спирти, цетомакрогол 1000, пропиленгликоль, бензил спирти, хлорокрезол, натрий дигидрофосфат дигидрати, динатрий гидрофосфат дигидрати, тозаланган сув.

Таърифи: ёт заррачалар бўлмаган оч-жигарранг рангли бир хил крем.

Фармакотерапевтик гуруҳи: дерматологияда қўлланадиган восита (маҳаллий таъсир этувчи яллиғланишга қарши восита).

АТХ коди: D07CC04

Фармакологик хусусиятлари

Деклосид – тери касалликларини даволашда сиртга қўлланадиган мажмуавий препарат. Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентлар – бекламетазон дипропионати, клотримазол, гентамицин сульфати ва клиохинол билан боғлиқ.

Беклометазон дипропионати – синтетик глюкокортикоид бўлиб, яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, антиэкссудатив, қичишишга қарши таъсир кўрсатади.

Клотримазол – имидазол ҳосиласи ҳисобланади. Замбуруғларнинг хужайра мембраналари таркибига кирувчи эргостериннинг синтезини бузиши хисобига антифунгал таъсир кўрсатади, бу унинг хусусиятларини ўзгаришини чақиради ва хужайрани парчаланишига олиб келади. Trichophyton rubrum, Trichophyton mentagrophytes, Epidermophyton flоccosum, Microsporum canis, Candida albicans, Malassezia furfur (Pityrosporum оbiculare) ларга нисбатан фаолдир. Клотримазол, шунингдек Corynebacterium minutissimum, Strep. Spp. Staph. Spp. Trichomonas vaginalis ларга нисбатан ҳам фаолдир.

Гентамицин сульфати – сувда эрувчан, аминогликозидлар гуруҳига мансуб кенг таъсир доирасига эга бўлган антибиотикдир, бактерицид таъсир кўрсатади. Бактерияларнинг хужайра мембранаси орқали фаол ўтиб, бактерияларнинг рибосомалари билан қайтмас боғланади ва шу билан қўзғатувчида оқсил синтезини сусайтиради. Грамманфий бактериялар: Pseudomonas aeruginosa, E. Coli, Aerobacter aerogenes, Klebsiella spp., Proteus vulgaris; граммусбат бактериялар: Streptoccocus spp., Staphylococcus spp ларга нисбатан фаолдир.

Клиохинол антибактериал, антисептик ва замбруғларга қарши таъсир кўрсатади. Маҳаллий таъсири элементар йод томонидан тўқима оқсилларини чўктириш хусусияти билан боғлиқ.

Қўлланилиши

  • дерматитлар;
  • экзема;
  • нейродермит;
  • отомикозлар;
  • оёқ панжаси ва чов сохасини эпидермофитияси;
  • терининг йирингли касалликлари;
  • силлиқ терининг бармоқлараро ва бошқа замбуруғли шикастланишларида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга қўллаш учун мўлжалланган.

Деклосид кремининг катта бўлмаган мидори терининг шикастланган юзасига юпқа қават қилиб суткада 2 марта қўйилади. Даволаш давомийлиги 2-4 ҳафтани ташкил қилади. Узоқ муддат даволашдан сўнг, атрофик ўзгаришлар юз терисида тананинг бошқа юзаларига нисбатан кўпроқ пайдо бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак, бундай ҳолда даволаш курси 5 кундан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар: препарат қўйилган жойда терини қизариши, ачишиш ва санчилиш ҳисси бўлиши мумкин (терини таъсирланиши ривожланганида препаратни бекор қилиш керак).

Бўлиши мумкин: аллергик реакциялар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг таркибига кирувчи компонентларни шахсий ўзлаштираолмаслик;
  • тери туберкулези;
  • сифилисни тери кўринишлари;
  • сувчечак;
  • оддий герпес;
  • эмлашдан кейинги тери реакциялари;
  • очиқ жароҳат юзасига қўйиш;
  • 7 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни бошқа дори воситалари билан клиник ахамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препарат офтальмологияда қўлланмайди. Кўз соҳаси терисига қўйиш мумкин эмас.

Препаратни шикастланган терига ва очиқ жароҳатларга қўйишдан сақланиш керак.

Чидамли бактериал ёки замбуруғли микрофлора ривожланганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни буюриш керак.

Аминогликозид антибиотиклари билан кесишган резистентлик ривожланиши мумкин.

Узоқ муддат давомида даволанганда, препаратни аста-секин бекор қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизишда қўлланиши. Ҳомиладорликда Деклосид препаратини, она учун кутилган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолдагина, қўллаш мумкин.

Препаратнинг компонентларини кўкрак сути билан ажралиб чиқиши аниқланмаган, шунинг учун Деклосид препарати лактация даврида буюрилганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.

Педиатрияда қўлланиши. Болаларга препарат 7 ёшдан бошлаб фақат қатъий кўрсатмалар бўйича ва шифокорнинг назорати остида буюрилади, чунки беклометазон билан боғлиқ бўлган тизимли ножўя самаралар ривожланиши мумкин. Деклосид катта юзаларга қўлланганида, сиртга қўлланадиган бошқа ГКС каби, гипоталомо-гипофизар-буйрак усти безлари тизимининг фаолияти бостирилиши мумкин, ўсиш гормонини экскрецияси пасайиши, шунингдек бош мия қон босимини ошиши кузатилиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: глюкокортикоидлар катта дозаларда узоқ муддат қўлланганида гиперкортицизм симптомлари (гипергликемия, глюкозурия, буйрак усти безлари пўстлоғининг фаолиятини қайтувчи сусайиши, Кушинг синдромининг белгилари) ривожланиши мумкин.

Даволаш: сиптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун Диклосид креми 30 г дан алюмин тубада. 1 туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.