ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЮНИДОН
UNIDON
Препаратнинг савдо номи: Юнидон
Таъсир этувчи модда (ХПН): Парацетамол, кофеин
Чиқарилиш шакли: плёнка қобиқ билан таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар: Парацетамол – 650 мг, кофеин – 55 мг.
Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, кальций дигидрофосфати, маккажўхори крахмали, натрий метилпарагидроксибензоати, натрий пропилпарагидроксибензоат, магний стеарати, гидроксипропилметилцеллюлоза, тальк, аэросил, натрий крахмалгликоляти, натрий кроскармеллоза.
Қобиқ таркиби: гидроксипропилметилцеллюлоза, титан диоксиди, тальк, изопропил спирти, метиленхлорид, канакунжут мойи.
Таърифи: Оқ рангли, капсуласимон шаклли, қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Анальгетик-антипиретик.
АТХ коди: N02ВЕ01
Фармакологик хусусиятлари
Парацетамол, оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсирга эга. Парацетамолни таъсири асосан марказий механизмга эга, простагландинлар синтезида қатнашувчи циклооксигеназа ферментини қайтувчан ингибиция қилади. Парацетамолни иситмани туширувчи таъсири, терморегуляциянинг гипоталамик марказларига тўғридан-тўғри таъсири билан боғлиқ, бунинг натижасида қон-томирларни кенгайиши ва тер ажралиб чиқишини кучайиши туфайли, иссиқлик ажралиб чиқиши кучаяди. Оғриқни қолдирувчи таъсири оғриқ сезувчанлигини бўсағасига бевосита таъсири билан чақирилган.
Кофеин парацетамолнинг оғриқ қолдирувчи таъсирини кучайтиради, шунингдек тетиклик ҳиссини беради.
Фармакокинетикаси
Парацетамол меъда-ичак йўлларида тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Парацетамол организмнинг кўпчилик суюқ муҳитларида бир текис тақсимланади ва оқсиллар билан кучсиз боғланади. Парацетамол фақат буйрак орқали боғланган метаболитлари кўринишида чиқарилади.
Кофеин ичга қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади ва организм бўйлаб яхши тарқалади. Плазмадаги максимал концентрацияга бир соатдан сўнг эришилади, ярим чиқарилиш даври 3,5 соатни ташкил қилади.
Қўлланилиши
Бош оғриғи, мигрень, тиш оғриғи, мушаклар оғриғи, менструал оғриқ, мушак-скелет оғриқларни йўқотиш учун, шунингдек иситмада қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Таблеткалар перорал қабул қилинади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун: 1-2 таблеткадан кунига 3-4 марта буюрилади. Максимал суткалик доза 8 таблетка ёки шифокор кўрсатмаси бўйича.
Ножўя таъсирлари
Препарат одатда тавсия этилган дозаларда яхши ўзлаштирилади. Кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқ, терини қизариши, терида нуқтали тошмалар кўринишидаги аллергик реакциялар. Квинке шиши, хансираш, кўп терлаш, артериал қон босимини пасайиши (хатто шок ҳолатигача) кўринишидаги гиперреактив ҳолатлар таърифланган. Қон манзараси ўзгариши мумкин – тромбоцитопения, лейкопения, баъзида агранулоцитоз, панцитопения, метгемоглобинемия, анемия. Аллергик реакцияларга мойил шахсларда бронхоспазм кузатилиши мумкин («аспиринли» астма). Одатдаги дозаларни жуда узоқ муддат қабул қилиш ёки жуда юқори дозаларни қабул қилиш, жигар ва буйракнинг оғир шикастланишига олиб келиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Парацетамолга, кофеинга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик. 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бир вақтда метоклопрамид ва домперидон қўлланилганда парацетамолнинг сўрилиш тезлиги ошиши ва холестирамин билан қўлланганда камайиши мумкин. Варфарин ва бошқа кумаринларнинг антикоагулянт таъсири парацетамол давомли ва мунтазам қўлланганида қон кетишини ошишини хавфи билан кучайиши мумкин; препарат номунтазам қабул қилинганида кўрсатиладиган самара аҳамиятсиз.
Махсус кўрсатмалар
Препарат буйрак ва жигар фаолиятининг жиддий бузилишлари бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Дозанинг ошириб юборилиши ҳавфи жигарнинг алкоголли ноцирроз касали ҳолатида юқори бўлади. Препаратни қабул қилганда чой ва кофени ҳаддан ташқари истеъмол қилишдан сақланиш керак. Буюрилган дозани ошириш мумкин эмас. Бир вақтда таркибида парацетамол сақловчи бошқа препаратларни қабул қилиш маъқул эмаслигидан беморлар хабардор бўлишлари керак. Симптомларнинг узоқ вақт давом этса шифокорга мурожаат қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши. препаратни шифокорнинг тавсиясидан ташқари ҳомиладорлик ва лактация даврида қабул қилиш мумкин эмас.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Парацетамол: Парацетамол 10 г ёки ундан кўпрок қабул қилинганида катталарда жигарни шикастлаши мумкин. Узоқ вақт карбамазепин, фенобарбитал, фенитоин, примидон, рифампицин ёки жигар ферментларини рағбатлантирувчи бошқа препаратларни ёки мунтазам алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилаётган беморларда парацетамолни 5 г дан ёки ундан кўпроқ қабул қилиш жигарнинг шикастлашига олиб келиши мумкин.
Дозани ошириб юбориш симптомлари биринчи 24 соатда оқариш, кўнгил айниши, қусиш, иштаҳанинг йўқолиши, қорин бўшлиғида оғриқлар билан намоён бўлади.
Кофеин: Кофеиннинг дозаси ошириб юборилишини оқибати эпигастрал соҳасида оғриқ, қусиш, диурез, тахикардия ёки юрак аритмияси, марказий нерв тизимининг таъсирланиши бўлиши мумкин.
Кофеиннинг дозаси ошириб юборилганида симптоматик ва тутиб турувчи даволаш ўтказилади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланади.
Чиқарилиши шакли
4 таблеткадан контур уясиз ўрамда.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт билан.