📜 Инструкция по применению Быструмгель
💊 Состав препарата Быструмгель
✅ Применение препарата Быструмгель
📅 Условия хранения Быструмгель
⏳ Срок годности Быструмгель

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БЫСТРУМГЕЛЬ

BISTRUMGEL

 

Препаратнинг савдо номи: Быструмгель.

Таъсир этувчи модда (ХПН): кетопрофен

Дори шакли: сиртга қўллаш учун гель.

Таркиби:

100 г гель қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: кетопрофен 100% моддага қайта ҳисоблаганда – 2,5 г;

ёрдамчи моддалар:

этанол (ректификация қилинган этил спирти)   – 40 г,

карбомер 940 ёки 980                                             – 1,7 г,

трометамол                                                              – 1,3 г,

метилпарагидроксибензоат (нипагин)                 – 0,1 г,

лаванда мойи                                                           – 0,06 г,

апельсин гулларининг мойи (неролиева мойи) – 0,04 г,

тозаланган сув                                                         – 100 г гача.

Таърифи: рангсиз, деярли тиниқ, ўзига ҳос ҳидли гель. Товланишга йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши препарат (НЯҚП).

АТХ коди: М02АА10

 

Фармакологик таъсири

Фармакодинамикаси

Кетопрофен – ностероид яллиғланишга қарши препаратдир (НЯҚП). Маҳаллий яллиғланишга қарши, экссудацияга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Бўғимлар, пайлар, бойламлар, мушакларнинг шикастланишларини маҳаллий даволашни таъминлайди. Бўғим синдромида тинч ҳолатда ва ҳаракатдаги бўғимлардаги оғриқни сусайишини, бўғимларнинг эрталабки танглиги ва шишни камайишини чақиради. Кетопрофен бўғим тоғайига катаболик таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Гель кўринишида маҳаллий қўлланганида жуда секин сўрилади ва деярли организмда тўпланмайди. Гелнинг биокираолишлиги – тахминан 5% ни ташкил қилади. 50-150 мг доза қўлланганидан кейин 5-8 соат ўтгач плазмадаги концентрацияси – 0,08-0,15 мкг/мл ни ташкил қилади.

 

Қўлланилиши

  • Таянч-ҳаракат аппаратининг ўткир ва сурункали касалликлари (подагранинг зўрайишидаги бўғим синдроми, ревматоид артрит, псориатик артрит, анкилозловчи спондилоартрит, остеоартроз, илдизча синдроми билан кечувчи остеохондроз, радикулит, бойламлар ва пайларнинг яллиғланишли шикастланиши, бурсит, ишиас, люмбаго).
  • Ревматик ва норевматик келиб чиқишга эга бўлган мушак оғриқлари.
  • Юмшоқ тўқималар ва таянч-ҳаракат аппаратининг посттравматик яллиғланиши (бойламларнинг шикастланишлари ва узилишлари, лат ейишлар) да қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга буюрилади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга гелнинг катта бўлмаган миқдори (3-5 см) кунига 2-3 марта юпқа қават қилиб тананинг яллиғланган ёки оғриқли жойларига қўйилади ва эҳтиёткорлик билан ишқалаб сингидирилади.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга 1-2 см дан кўп бўлмаган препарат кунига 2 марта қўйилади.

Даволаш курсининг давомийлиги шифокорнинг маслаҳатисиз 14 кундан ошмаслиги керак. Фонофорезда ишлатиш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар: аллергик дерматит, экзема, терини гиперемияси, фотодерматит, буллез дерматит, экзантема, пурпура.

Тизимли реакциялар: эшакеми, тарқалган тери тошмаси, шишлар, фотосенсибилизация, стоматит.

Бирон-бир ножўя самаралари пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Кетопрофен ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларга юқори сезувчанлик, тери қопламаларини шикастланишлари (намланувчи дерматозлар, экзема, инфекцияланган қирилишлар, жароҳатлар), ҳомиладорликнинг III уч ойлиги ва лактация даври, болаларда (6 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари, буйраклар ва жигар функциясининг яққол бузилишлари, сурункали юрак етишмовчилиги, бронхиал астма, ҳомиладорликнинг I-II уч ойликлари, жигар порфириясида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кетопрофен сиртга қўлланганида бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни очиқ жароҳатларга, кўзларга ва шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиб, фақат терининг шикастланмаган соҳаларига қўйиш керак. Препаратни қўллангандан кейин қўлларни ювиш керак. Окклюзион боғловлар билан қўлланмасин.

Жигар ва/ёки буйрак функциясини бузилишлари, анамнезда меъда-ичак касалликлари, бронхиал астма, юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда гелни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Гелнинг рН кўрсаткичи терининг рН кўрсаткичига яқин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликнинг III уч ойликида ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Препаратни ҳомиладорликнинг I-II уч ойликларида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни  бошқариш қобилиятига таъсири

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмлар билан  ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Сиртга қўлланганида препаратнинг фаол компонентларини жуда паст тизимли сўрилиши дозани ошириб юборилишини деярли мумкин эмаслигини кўрсатади.

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун 2,5% ли гель.

30, 50 ёки 100 г дан алюмин тубада. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

15 дан 25оС гача ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.