ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ГЕРПЕС-СТОП®
GERPES–STOP
Препаратнинг савдо номи: Герпес-Стоп®
Таъсир этувчи модда (ХПН): пенцикловир
Дори шакли: сиртга қўллаш учун крем
Таркиби:
1 г крем қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 10 мг пенцикловир;
ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, глицерин, полоксамер, натрий гидроксиди, LGP, тозаланган сув, стеарин кислотаси, октадецил спирти, N- бутил стеарати, полисорбат 80.
Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли бир хил крем.
Фармакотерапевтик гуруҳи: вирусларга қарши восита.
АТХ коди: D06BB06
Фармакологик хусусиятлари
Организмда вирус фаол бўлмаган шаклда узоқ вақт сақланиши мумкин. Фаоллашиш вақтида (масалан толиқиш, шамоллаш, грипп оқибатида) вирус кўпайишни бошлайди, бу айниқса лабларда ёки улар атрофидаги соҳаларда кузатилади, пуфакчалар хосил бўлиб, иситма чиқишига олиб келади. Пенцикловир вирусни блоклайди ва уни кўпайишини тўхтатади. Препаратни қўллаш тезроқ соғайишга, оғриқ ҳислари жадаллигини камайишига, вирус инфекциясини юқиш хавфи даврини қисқаришига олиб келади.
Фармакодинамикаси
Пенцикловир – вирусларга қарши препарат бўлиб, 1 ва 2 тип Herpes simplex вируслари, Varicella zoster вирусига нисбатан фаол. Вирус организмда фаол бўлмаган шаклда узоқ вақт сақланиши мумкин. Фаоллашиш вақтида (масалан толиқиш, шамоллаш, грипп оқибатида) вирус кўпайишни бошлайди, бу пуфакчалар кўринишида иситма ривожланишига олиб келади, бу айниқса лабларда ёки улар атрофидаги соҳаларда кузатилади. Пенцикловир вирусни блоклайди ва уни кўпайишини тўхтатади. Препаратни қўллаш тезроқ соғайишга, оғриқ ҳислари жадаллигини камайишига, вирус инфекциясини юқиш хавфи даврини қисқаришига олиб келади.
Фармакокинетикаси
Препарат сиртга қўлланилганда деярли тизимли сўрилишга учрамайди. Герпес-Стоп кремини терапевтик дозалардан бир неча марта юқори дозаларда қўлланилгандан кейин замонавий таҳлил усуллари ёрдамида соғлом кўнгиллиларнинг қон ёки сийдикда пенцикловирни аниқлаб бўлмайди.
Вирус тимидинкиназаси таъсири остида вирус билан шикастланган хужайраларга кириб, пенцикловир монофосфатгача фосфорланади, кейинчалик хужайра киназалари таъсири остида пенцикловир трифосфатга айланади ва шикастланган ҳужайраларда 12 соатгача сақланади. Пенцикловир трифосфат вирус ДНК синтезини ва вирус репликациясини сусайтиради. Пенцикловир ДНК-полимеразаси ўзгарган HSV вируснинг чидамли штаммларига нисбатан фаол. Вирус тимидинкиназаси танқислиги билан герпес вирусининг ацикловирга чидамли, штаммлари пенцикловирга ҳам резистент.
Қўлланилиши
- лаб герпеси;
- юз герпеси;
- генитал герпесда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат сиртга қўлланади.
Даволашни иложи борича тезроқ, инфекция ривожланишининг биринчи белгилари пайдо бўлганда бошлаш керак. Шунга қарамасдан, ҳатто пуфакча босқичидаги герпес ривожланганда Герпес-Стоп кремини қўллаш соғайиш вақтини қисқартиради (шикастланган соҳаларни битказади, оғриқ ҳиссини камайтиради ва вирус таъсири остида пайдо бўлган қатроннинг кепакланиш даври давомийлигини қисқартиради).
Катталарга ва 12 ёш ва ундан катта болаларга: кремнинг оз миқдори бармоқ учига сиқиб чиқарилади ва шикастланган соҳага кунига 4-5 марта қўлланади. Даволаш курси 4 кун давомида ўтказилади.
Ножўя таъсирлари
Маҳаллий реакциялар: препарат суртилгандан кейиноқ ачишиш, санчиш ёки увишиш ҳисси кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- 12 ёшгача бўлган болалар;
- пенцикловир ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Крем учун ҳеч қандай дориларнинг ўзаро таъсири номаълум.
Махсус кўрсатмалар
Иммунитети сусайган пациентларда (ОИВ-инфекцияси юққан ёки суяк кўмиги кўчириб ўтказилган пациентларда) ёки агар касаллик ноаниқ характерга эга бўлса, дори воситасини қўллаш заруратини шифокор индивидуал равишда ҳал қилади.
Кремни суртишдан олдин ва суртгандан кейин қўлларни синчковлик билан ювиш керак.
Препаратни фақат лаб ва оғиз атрофидаги терининг герпес билан шикастланган соҳаларида қўллаш керак. Кремни оғиз бўшлиғи, буруннинг шиллиқ қавати ёки кўз ва жинсий аъзолар соҳасига суртиш мумкин эмас.
Ҳатто бир-икки кун даволагандан кейин инфекциянинг белгилари ўтиб кетса ҳам, ўтказилаётган даволашда энг юқори самарага эришиш учун 4 кун давомида Герпес-Стоп кремини қўллаш билан тўлиқ даволаш курсини ўтказиш керак.
Ҳолат ёмонлашганда ёки даволагандан кейин 4 кун ўтгач яхшиланиш кузатилмаса, пациент даволовчи шифокорга мурожаат этиши лозим.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорлик даврида она учун кутилаётган фойда ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган ҳоллардагина қатъий кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин.
Эмизиш даврида қўллаш зарурати бўлганида шифокор маслаҳати талаб этилади.
Болалар
Препаратни 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дори воситасининг автотранспорт воситалари ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги
Аниқланмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препарат дозасини ошириб юбориш ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган.
Чиқарилиш шакли
10 г дан крем алюмин тубаларда, давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.