📜 Инструкция по применению Гидрокортизон кўз суртмаси 0,5%
💊 Состав препарата Гидрокортизон кўз суртмаси 0,5%
✅ Применение препарата Гидрокортизон кўз суртмаси 0,5%
📅 Условия хранения Гидрокортизон кўз суртмаси 0,5%
⏳ Срок годности Гидрокортизон кўз суртмаси 0,5%

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГИДРОКОРТИЗОН

HYDROCORTISON

 

Препаратнинг савдо номи: Гидрокортизон

Таъсир этувчи модда (ХПН): гидрокортизон

Дори шакли: кўз суртмаси 0,5%

Таркиби:

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда:

Гидрокортизон ацетати                       5,0 мг

Ёрдамчи моддалар:

Метилпарагидроксибензоат           2,0 мг

Оқ вазелин                                       1,0 г гача

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, яримтиниқ ёғли масса. Суртма бир хил бўлиши керак.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Кўз касалликларини даволаш учун препаратлар. Глюкокортикостероидлар. Гидрокортизон.

ATХ коди: S01BA02

Фармакологик хусусиятлари

Гидрокортизон – 0,5% кўз суртмаси яллиғланишга, аллергияга қарши таъсирга эга глюкортикостероидларга мансуб бўлган гидрокортизон ацетати сақлайди.

Глюкокортикостероидлар кўз тўқималаридаги механик, кимёвий ёки иммунологик таъсирловчилар чақирган яллиғланиш реакциялари ривожланишини тормозлайди. Шиш, фибриннинг ажралиши, қон томирларининг бўшашиши, лейкоцитлар миграцияси, қон томирлар пролиферацияси, коллаген ва чандиқ ҳосил қилишни камайтиради.

Қўлланилиши

Кўз томирли қобиғи, кўз шох пардаси, склера ва кўз бириктирувчи қобиғининг яллиғланиш ҳолатлари.

Кўз ва қовоқ четларининг аллергик касалликлари.

Кўз соққасида жароҳатлар ва жаррохлик аралашувларидан кейинги ҳолатларда (жароҳат ёки операциядан 7 кундан кейин) қўлланади.

Асоратларнинг олдини олиш мақсадида фақат шифокор кўрсатмаси билан қўлланилсин.

Қўллаш усули ва дозалари

Суртманинг кўп бўлмаган миқдори кунига 2-3 марта, 2 ҳафтагача қўлланилади. Окулист дори воситасини қўллаш вақтини узайтириши мумкин.

Жароҳатдан кейинги ҳолатларда  – кунига 1-2 марта (жароҳат ёки операциядан 7 кундан кейин).

Ножўя таъсирлари

Кўз шох пардаси эпителияси бутунлиги бузилганда қўллаш соғайишни кечиктириши мумкин ва кўзнинг чуқурроқ қисмларини инфекцияланишига олиб келиши мумкин. Инфекцион айниқса вирусли, кўз касалликларини тарқалишига ёрдам беради. Давомли қўлланиш (3-6 ҳафтадан ортиқ) айниқса мойил беморларда, глаукома пайдо бўлишини чақириши мумкин.

Кўп йиллик даволаш курсини такрорлаш катаракта ривожланишига олиб келади. Кун давомида меъёридан ортиқ қўллаш, тез-тез қўллаш ёки кичкина болаларда қўллаш препаратни сўрилишини ва стероиднинг тизимли таъсирини чақириши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Йирингли, вирусли, туберкулёзли, замбуруғли кўз касалликлари. Бирламчи глаукома. Кўз шох пардаси эпителияси нуқсонларида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Деярли йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврда қўлланиши

Эмизиш даврда препаратни эҳтиёткорлик билан ва қисқа вақт қўллаш лозим.

Ҳомиладорлик даврида дори воситаси, агар шифокорни баҳолаши бўйича она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлсагина қўллаш мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: узоқ муддат қўлланилганида ножўя таъсирлар пайдо бўлиши тез-тезлиги ошади. Кун давомида ҳаддан ташқари кўп қўллаш (суткада 3 мартадан ортиқ) ёки кичик болаларда қўллаш стероиднинг тизимли таъсирини чақириши мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

Препарат 3 г дан полиэтилен қопқоқчали, эпоксид лак билан ишлов берилган алюмин тубаларга жойланади.

1 тубадан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Препарат 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.