ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ГЕПТРОНГ
НEPTRONG
Препаратнинг савдо номи: Гептронг
Таъсир этувчи модда (ХПН): асал концентрати
Дори шакли: инъекция учун сув.
Таркиби:
фаол модда: асал концентрати – 4 г;
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди – 9 г, бидистилланган сув – 1 л.
Таърифи: рангсиз ёки бироз сарғиш рангли ўзига хос асал ҳидли суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган восита, гепатопротекторлар.
АТХ коди: А05ВА
Фармакологик хусусиятлари
Препарат антиоксидант ва иммуномодуляция қилувчи таъсир кўрсатади, гепатоцитлар мембраналарини барқарорлашишига ва ўтказувчанлигини камайишига ёрдам беради, қон зардобида гепатоцитларнинг зарарланиш маркерлари-АЛТ, АСТ, ИФ, ГГТП ферментлар фаоллигини камайтиради, жигарни антитоксик фаолиятини кучайтиради. Жигарни оқсил синтез қилувчи ва ёғлар ҳосил қилувчи фаолиятини яхшилайди. Жигардаги яллиғланиш ўзгаришларини камайтиради, бу эса деструктив жараёнлар фаоллигини камайишига олиб келади, ўткир ҳолатларни сурункали ҳолатга ўтишини камайтиради ва сурункали вирусли гепатитларда сероконверсияга эришишига ёрдам беради, гепатитни интенсивлигини камайтиради ва клиник белгиларини (диспептик, холестатик ва астеновегетатив синдромлар, гепато- ва спленомегалия) йўқолишини тезлаштиради. Жигарни функционал ҳолатини яхшилаб, ҳомиладорларни кўнгил айниши ва қусиш синдромини (эрта токсикоз) сезиларли (тўлиқ бартараф қилингунича) даражада заифлаштиради.
Қўлланилиши
Ўткир вирусли А ва В гепатитларни, сурункали вирусли В ва С гепатитларни даволашда қўлланади. Акушерлик ва гинекологияда ҳомиладорларни кўнгил айниши ва қусиш синдромида (эрта токсикоз) (кўнгил айниши ва қусишни йўқ қилиши учун) жигар фаолиятини бузилишини мажмуавий давоси таркибида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Мушак ичига суткада бир марта, эрталаб қуйидаги схема бўйича: 1-3 кунлари – 3 мл дан, 4-5 чи кунлари – 6 мл дан, 6-7 кунлари – 9 мл дан, 8-9 кунлари – 6 мл дан, 10-12 чи кунлари – 3 мл дан.
II схема буйича: хар куни 10-15 мл дан вена ичига, томчилаб, препаратни олдиндан эритилган 100 мл натрий хлоридининг 0,9% изотоник эритмаси билан 10 кун давомида юборилади.
Зарур бўлганида даволаш курсини 2-3 ҳафтадан кейин қайтариш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Алоҳида ҳолларда уйқусизлик, иштаҳани кўтарилиши кузатилади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Асал маҳсулотларига бўлган яққол аллергияларда қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Қандли диабетда эҳтиёткорлик билан қўлланади (қонда глюкоза миқдорини назорати остида).
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
Инъекция учун эритма, 5 мл, 3 мл ва 10 мл дан ампулаларда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.