ИЛОВА-ВАРАҚАСИ
(истеъмолчилар учун маълумот)
Гидрокортизон
сиртга қўллаш учун 1% ли суртма
Гидрокортизон
Ушбу дори препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин, бу илова-варақани диққат билан ўқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.
Ушбу илова-варақаси нималарни сақлайди:
- Сиртга қўллаш учун 1% ли Гидрокортизон суртмаси нима учун қўлланилади.
- Гидрокортизонни қўлламанг.
- Гидрокортизон қандай қўлланилади.
- Юзага келиши мумкин бўлган ножўя самаралари.
- Гидрокортизонни қандай сақланади
- 6. Ўрам ичидагиси ва қўшимча маълумотлар.
- Сиртга қўллаш учун 1% ли Гидрокортизон суртмаси нима учун қўлланилади
Глюкокортикоидлар сақловчи суртма шишга қарши таъсир кўрсатади. Препарат енгил ва ўртача шаклдаги экземалар, аллергик контакт дерматит (ўсимлик ёки косметика воситалари билан контакт натижасида пайдо бўлувчи), ирритант контакт дерматит (ювувчи воситалар билан контакт натижасида пайдо бўлувчи), ҳашаротлар чақишига қарши пайдо бўладиган реакцияларни даволаш учун мўлжалланган.
- Гидрокортизонни қўлламанг
- Агар Сизда гидрокортизон ацетатга ёки ушбу суртмани ҳар қандай бошқа компонентига аллергия бўлса (6-бўлимдаги «Сиртга қўллаш учун 1% ли Гидрокортизон суртмаси нима сақлайди» гақаранг).
- Импетиго, герпес, ҳуснбузарли тошма, микозлар кабилар билан кечувчи терининг шикастланган ва/ёки инфекцияланган ҳолатларида
- Суртмани юз, кўзлар, гениталия ва анал соҳасига суртишга рухсат берилмайди.
- Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, истисно қилинган ҳолларда, даволовчи шифокор Сизга препаратни қўллашга рухсат берган бўлса.
Шифокорга ёки провизорга хабар беринг
- Агар Сиз эмизсангиз
- Гидрокортизон қандай қўлланилади
Препаратни биринчи қўллашдан олдин тюбик мембранасининг бутунлигини текшириш керак. Тюбик мембранасининг бутунлиги қўллашдан олдин ўткир учли тюбик қопқоқчаси билан бузилади. Суртмани фақат тери юзасига суртиш учун рухсат этилади.
Ёш | Қўлланиладиган миқдори | Қўллаш тез-тезлиги ва давомийлиги |
Катталар ва 10 ёшдаги ва ундан катта болалар | Суртманинг жуда кам миқдори жароҳатланган соҳага суртилади. | Кунига бир ёки икки марта, қўллаш давомийлиги 7 кундан ортиқ эмас. |
10 ёшдан кичик болаларга, истисно қилинган ҳолларда, даволовчи шифокор Сизга препаратни қўллашга рухсат берганда қўлланилмасин.
Препарат қўлланилганида тавсия этилган дозадан оширмаслик керак.
Препарат қўлланилганида касалликнинг симптомларини йўқолиши кузатилмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак.
- Юзага келиши мумкин бўлган ножўя самаралари
Умуман препаратни беморлар яхши ўзлаштирадилар.
Агар Сизда қуйида санаб ўтилган ножўя самаралардан бирортаси кузатилса, препаратни қўллашни тўхтатинг ва шифокорга мурожаат қилинг.
Аллергик реакциялар (масалан, тери тошмаси, ушбу препаратни қўлланилиши билан боғлиқ касаллик кўрсаткичларини ёмонлашиши).
Агар Сизда юқорида кўрсатилмаган бирон-бир ножўя самаралар кузатилса, илтимос, бу ҳақида шифокорга ёки провизорга хабар беринг.
Гидрокортизон таркибига кирувчи айрим ингредиентлар тўғрисида муҳим маълумотлар
Препарат пропилпарабен сақлайди, бу кечиккан харатерли аллергик реакцияларни чақириши мумкин.
- Гидрокортизон қандай сақланади
- Препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан кейин Гидрокортизон қўлланилмасин. Яроқлилик муддати кўрсатилганда кўрсатилган ойнинг охирги санаси тушунилади.
- Болалар ололмайдиган ва қуруқ жойда 15°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
- Тюбаларни биринчи очилгандан сўнги яроқлилик муддати – 6 ой.
- Сиртга қўллаш учун 1% ли Гидрокортизон суртмаси, ўзининг сотиб олинган герметик ўрамида сақлансин.
- Яроқлилик муддати– 3 йил.
- 6. Ўрамнинг ичидагиси ва қўшимча маълумотлар
Сиртга қўллаш учун 1% ли Гидрокортизон суртмаси нима сақлайди?
фаол модда: 1 г суртмада 10 мг Гидрокортизон ацетати;
ёрдамчи моддалар: суюқ парафин, пропилпарабен (Е216), оқ вазелин, этанол.
Гидрокортизон ва ўрамининг ичидагисини кўриниши
Оқ рангли, бироз ҳидли бир хил суртма.
Ўрамининг таърифи:
10 г сиртга қўллаш учун 1% ли Гидрокортизон суртмаси
10 г дан сиртга қўллаш учун 1% ли суртма алюмин тюбаларда илова-варақаси билан бирган картон қутида.
15 г сиртга қўллаш учун 1% ли Гидрокортизон суртмаси,
15 г дан сиртга қўллаш учун 1% ли суртма алюмин тюбаларда илова-варақаси билан бирган картон қутида.
Гидрокортизонни дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.
Фақат сиртга қўллаш учун!
Агар Сизга қўшимча маълумотлар керак бўлса, илтимос, провизорингизга мурожаат қилинг.