ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ГЕРПЕВИР®
HERPEVIR
Препаратнинг савдо номи: Герпевир®
Таъсир этувчи модда (МНН): ацикловир
Дори шакли: суртма
Таркиби:
1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 100% га қайта ҳисобланганда 25 мг ацикловир;
ёрдамчи моддалар: проксанол 268, пропиленгликоль, полиэтиленоксид 400, эмульгатор №1.
Таърифи: оқ рангли кучсиз специфик ҳидли бир хил суртма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: вирусларга қарши воситалар.
АТХ коди: D06BB03
Фармакологик хусусиятлари
Ацикловир – in vitro шароитида I ва II турдаги оддий герпес вирусларига қарши юқори фаолликка эга бўлган вирусларга қарши препарат. Хўжайин организмидаги хужайраларга нисбатан заҳарли таъсири минимал даражада. Герпес вируси билан инфекцияланган ҳужайрага тушиб, ацикловир фосфорланиб, фаол бирикма – ацикловир трифосфати ҳосил бўлади. Бу жараённинг биринчи босқичи вирусга кодлаштирилган тимидинкиназа борлигига боғлиқ. Ацикловир трифосфати вирус ДНК–полимераза ингибитори ва субстрати сифатида таъсир этиб, одатдаги хужайра жараёнларига таъсир этмаган ҳолда, вирус ДНК си синтезини бартараф этади.
Герпевир® суртмасини такроран маҳаллий қўллангандан сўнг ацикловирнинг тизимли сўрилиши минимал даражада.
Қўлланилиши
Оддий герпес вируси (Herpes labialis) томонидан чақирган лаб ва юз инфекциялари.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган.
12 ёшдан катта болалар ва катталарга Герпевир ®суртмаси 4 соатлик интервал билан тунги вақтдан ташқари, кунига 5 марта, суртиш керак. Даволашни инфекцияни бошланишида, яхшиси продромал давридаиложи борича тезроқ бошлаш муҳимдир.
Даволаш камида 4 кун давом этиши керак. Агар жароҳатни битиши кузатилмаса, 10 кун давом эттириш мумкин. Агар касаллик симптомлари 10 кундан кейин ҳам йўқолиб кетмаса, бемор шифокорга мурожаат этиши керак.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар: вақтинча, тезда ўтиб кетувчи ўткир ёки ачитувчи оғриқ, терини қуриши ва пўст ташлаши, эритема (қизариш), қичишиш, кам ҳолларда – тошмалар, якка ҳолларда – тез авж олувчи ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан ангионевротик шиш.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ацикловирга ёки препаратнинг бошқа компонентларига, шунингдек валацикловирга ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Маълумотлар йўқ.
Қўллашдаги тегишли хавфсизлик чоралари
Суртмани беҳосдан кўзга тушишига йўл қўймаслик керак.
Лаб герпеси билан оғриган шахсларни, айниқса очиқ шикастланишлар бўлганда, вирусни бошқаларга контакт йўли билан юқишини олдини олиш тўғрисида огоҳлантириш керак. Суртмани фақат лаб ва юздаги герпесни даволашда қўллаш керак. Суртмани оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватларига, кўзга ишлатиш тавсия этилмайди ва генитал герпесни даволаш учун қўллаш мумкин эмас. Herpes labialis ни оғир кўринишлари бўлган пациентларга шифокор маслаҳати зарур.
Иммунтанқислиги бўлган пациентларда қўллаш тавсия этилмайди. Бундай пациентлар ҳар қандай инфекцияни даволаш юзасидан шифокорнинг маслаҳатини талаб этади.
Махсус кўрсатмалар
Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши.
Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга шифокор фикри бўйича, фойда хавфдан устунлик қилган ҳолларда препаратни қўллаш тавсия қилинади.
Болалар.
Препаратни 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар етарли эмас, шунинг учун препаратни 12 ёшдан катта бўлган болаларда қўллаш тавсия этилади.
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлаганда реакция қобилиятига таъсири
Маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.
Дозанинг ошириб юборилиши
Суртма узоқ вақт суртилган жойларда эритема, пўст ташлаш, ачишиш ҳисси ва куйиш кузатилиб, препарат бекор қилингандан кейин тезда йўқолиб кетади.
Чиқарилиш шакли
5 г ёки 15 г дан тубада, 1 туба ўрамда.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихонадан чиқарилиши
15 г дан тубада – рецепт бўйича, 5 г дан тубада – рецептсиз.