📜 Инструкция по применению Ангилипт-Здоровье
💊 Состав препарата Ангилипт-Здоровье
✅ Применение препарата Ангилипт-Здоровье
📅 Условия хранения Ангилипт-Здоровье
⏳ Срок годности Ангилипт-Здоровье

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АНГИЛИПТ-ЗДОРОВЬЕ

ANGILIPTZDOROVYE

 

Препаратнинг савдо номи: Ангилипт-Здоровье

Дори шакли: ингаляция учун спрей.

Таркиби:

1 баллон қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 0,75 г эрувчи стрептоцид, сувсиз сульфатиазол натрийга қайта ҳисобланганда 0,54 г сульфатиазол натрий, 0,015 г тимол, 0,015 г эвкалипт мойи, 0,015 г қалампир ялпиз мойи;

ёрдамчи моддалар: 96% ли этанол, қанд-рафинад, глицерин, полисорбат-80, тозаланган сув.

Таърифи: оч-сариқдан тўқ-сариқ ранглигача бўлган, ўзига хос ҳидли, тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Респиратор тизимга таъсир этувчи воситалар. Томоқ касалликларида қўлланадиган препаратлар. Антисептиклар.

АТХ коди: R02АА20.

 

Фармакологик хусусиятлари

Препаратнинг фармакологик самаралари унинг таркибиги кирувчи компонентларнинг таъсири билан боғлиқ.

Эрувчи стрептоцид ва сульфатиазол натрий оғиз бўшлиғи ва ҳалқум касалликларини чақирувчи граммусбат ва грамманфий бактерияларга нисбатан антимикроб таъсир кўрсатади. Тимол антисептик, балғам кўчирувчи ва спазмолитик таъсирга эга. Эвкалипт мойи яллиғланишга қарши ва антисептик фаолликга эга. Шиллиқ қаватларига қўйилганида қалампир ялпиз мойи ўртача маҳаллий оғриқни қолдирувчи самара намоён қилади.

Препаратнинг кўрсатилган компонентларининг мажмуаси оғиз бўшлиғи ва юқори нафас йўллари шиллиқ қаватини яллиғланиш касалликларини мажмуавий патогенетик даволашни таъминлайди. Препарат яллиғланишга қарши, микробларга қарши ва замбуруғларга қарши самара кўрсатади; граммусбат ва грамманфий бактериялар, шунингдек Candida оиласи замбуруғларига нисбатан фаолдир.

 

Қўлланилиши

ЛОР-аъзолари ва оғиз бўшилиғи шиллиқ қаватининг инфекцион-яллиғланиш касалликларини (тонзиллит, фарингит, ларингит, афтоз ва ярали стоматит) маҳаллий даволашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 3 ёшдан катта болаларга препарат 1-2 секунд давомида оғиз бўшиғига сепиб, оғиз бўшлиғи ва бурун-ҳалқумининг шиллиқ қаватларига хўллаш йўли билан маҳаллий қўлланади

Катталарда чайиш суткада 3-4 марта ўтказилади.

Агар шифокорнинг алоҳида кўрсатмаси бўлмаса, 3 ёшдан катта болаларда чайиш суткада 1-2 марта ўтказилади.

Препаратни қўллаш давомийлиги касалликни кечишига боғлиқ ва одатда 3-10 суткани ташкил қилади.

Қўллаш давомийлиги ва муддати касалликнинг оғирлигига боғлиқ бўлиб, шифокор томонидан индивидуал равишда белгиланади.

Баллондан фойдаланиш қоидалари.

  1. Баллондан ҳимоя қопқоқчаси ечилади.
  2. Илова қилинган учликдан олдиндан тозалигига ишонч ҳосил қилиб, учлик (пуркагич) ни баллон клапанининг штокига ўрнатилади.
  3. 1 минут давомида баллон чайқатилади ва дисперс оқим пайдо бўлгунича кўпи билан 5 марта босилади. Оқим бўлмаганида операция яна бир марта такрорлашга рухсат берилади.
  4. Пуркагичнинг эркин учи оғиз бўшлиғига киритилади, баллонни вертикал ҳолда ушлаб туриб, пуркагичнинг бошчасига босилади. Пуркаш давомийлиги – 1-2 сек.
  5. Чайишни тугатиб, пуркагич баллон клапанининг штокидан олинади ва унинг ифлосланишини олдини олиш учун баллон ҳимоя қопқоқчаси билан ёпилади.
  6. Пуркагични тоза жойда сақлаш, ҳар куни илиқ сув оқимида ювиб, кейинчалик илиқ жойда қуритиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Одатда, препарат яхши ўзлаштирилади, аммо алоҳида ҳолларда:

Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан ангионевротик шиш, бронхоспазм.

Тери томонидан: тошмалар, қичишиш, эшакеми, препарат тушган жойда шиш.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, маҳаллий самаралар (оғизда ачишиш ҳисси, томоқда караш ёки қичишиш).

Бошқалар: умумий ҳолсизлик, нафас олишни қийинлашиши кузатилиши мумкин.

Бирон-бир нохуш кўринишлар ёки ғайри табиий реакциялар ривожланган ҳолларда, препаратни кейинчалик қўллаш юзасидан шифокор билан маслаҳатлашинг.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик (шу жумладан сульфаниламидлар, эфир мойлари ва препаратнинг бошқа компонентларини ўзлаштираолмаслик), 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Эҳтиёткорлик чоралари

Препаратни қўллашдан аввал, айниқса аллергияга мойиллик бўлганида шифокор билан маслаҳатлашинг! Шифокор маслаҳатисиз препаратни узоқ муддат қўлламанг.

Илгари бу гуруҳ препаратларини қабул қилинганда бўлган реакциялар тўғрисида шифокорга албатта хабар беринг.

Препаратни кўзга тушишидан сақланинг.

Препаратни қўллашдан олдин оғиз бўшлиғини қайнатилган илиқ сув билан чайиш тавсия этилади. Стерил тампонлар ёрдамида оғиз бўшлиғининг шикастланган соҳаларидан (яралар, эрозиялар) некротик караш олиб ташланади. Препарат билан оғиз бўшлиғи чайилганидан сўнг 15-30 минут давомида овқат истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Препарат болаларда қўлланганида 1-2 секунд давомида сепиладиган препаратнинг бир марталик дозаси 0,0076-0,0152 мл этанол (96%) сақлайди, бунда бир марта қабул қилинганда этанолнинг миқдори – 2-5 ёшли болалар (тана вазни 12-21 кг) учун 0,0004 – 0,0013 мл/кг, 6-12 ёшли болалар (тана вазни 21-38 кг) учун 0,0002-0,0007 мл/кг ташкил қилишини ҳисобга олиш керак.

Препарат қанд сақлайди, буни қандли диабети бўлган беморларда ва фруктозани туғма ўзлаштираолмаслиги бўлган, глюкоза-галактозани сўрилиши бузилган пациентларда ҳисобга олиш лозим.

 

 

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни, фойда/хавф нисбатини баҳолаб, препаратнинг дозалаш тартибига қатъий риоя қилиб, шифокор назорати остида қўллаш мумкин.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.

Препарат транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди, бироқ автотранспорт ҳайдовчиларида алкоголга текшириш натижаларида хато кўрсатиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Болалар.

3 ёшгача бўлган болаларда препарат қўлланмасин.

Эфкалипт мойи ва ялпиз мойларини сақлаганлиги боис келиб чиқадиган рефлектор бронхоспазмни ривожланиши мумкинлиги туфайли, 3 ёшдан катта болаларга эҳтиёткорлик билан қўлланади. Болаларни даволашни шифокор назорати остида ўтказиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган. Препартнинг ножўя самаралари кучайиши мумкин.

Даволаш. Препаратни бекор қилиш, оғиз бўшлиғини илиқ қайнатилган сув билан ювиш керак. Симптоматик даволаш ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли

30 мл 1 баллон пуркагич-мослама ва ҳимоя қопқоғи билан бирга қутида.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамда 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

1,5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Ишлаб чиқарувчининг номи ва манзили

«Фармацевтическая компания «Здоровье» МЧЖ

Украина, 61013, Харьков ш., Шевченко кўч., 22.

 

Ўзбекистон Республикаси худудида ушбу дори воситасининг ишлаб чиқарувчи корхонасига кейинчалик юбориш учун эътирозлар ва сифати бўйича таклифларни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:

«Dori Darmon Invest» МЧЖ

Почта манзили: Ўзбекистон 100060, Тошкент ш., Шевченко кўч., 42-А

тел: (99871) 120-3818

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.