ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МАКСИГАН
MAXIGAN
Препаратнинг савдо номи: Максиган
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): метамизол натрий, питофенон гидрохлориди, фенпивериний бромиди.
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар:
метамизол натрий 500 мг;
питофенон гидрохлориди 5 мг;
фенпивериний бромиди 0,1 мг.
Ёрдамчи моддалар: крахмал, лактоза, кремний диоксиди, магний стеарати, тальк.
Таърифи: оқ, думалоқ, фаскали ва рискали, қобиқ билан қопланмаган ясси таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: нонаркотик оғриқ қолдирувчи ва спазмолитик восита.
АТХ коди: N02ВВ52
Фармакологик ҳусусиятлари
Препаратнинг таркибига: нонаркотик анальгетик – метамизол натрий (анальгин), миотроп спазмолитик восита – питофенон ва м-холиноблокатор восита – фенпивериний бромиди киради.
Метамизол пиразолоннинг ҳосиласи ҳисобланади. Оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Питофенон, папаверин каби ички аъзоларнинг силлиқ мушакларига бевосита миотроп таъсир кўрсатади ва уни бўшашишини чақиради.
Фенпивериний м-холиноблокатор таъсири ҳисобига силлиқ мушакларга қўшимча бўшаштирувчи таъсир кўрсатади. Препаратнинг ҳар учта компонентини қўшилиши оғриқни камайишига, силлиқ мушакларни бўшашишига, ошган тана ҳароратини пасайишига олиб келади.
Фармакокинетикаси
Метамизол натрий меъда-ичак йўлларидан яхши ва тез сўрилади.
Ичак деворида метамизол тўлиқ гидролизга учраб, фаол метаболит – 4-метиламиноантипирин (4-МАА) ни ҳосил қилади, қон оқими билан жигарга тушади, у ерда метил гуруҳи йўқотилиб, иккинчи фаол метаболит – 4-аминоантипирин (4-АА) ҳосил бўлади. Қонда ўзгармаган метамизол натрий бўлмайди. Фаол метаболитларни плазма оқсиллари билан боғланиши – 50-60%. 4-МАА ва 4-АА ларнинг умумий тизимли клиренси мувофиқ равишда 182,9±15,1 мл/мин ва 55,2±6,4 мл/мин ни ташкил этади. Уларнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) мувофиқ равишда 2,5-3,0 соат ва 6-8 соатни ташкил этади. Жигарда нофаол маҳсулотларгача метаболизмга учрайди, буйрак орқали чиқарилади.
Терапевтик дозаларда йўлдош орқали ўтади ва она сутига ажралиб чиқади.
Питофенон ва фенпивериний бромиднинг фармакокинетикаси етарлича ўрганилмаган.
Қўлланилиши
Ички аъзолар силлиқ мушаклари спазм ҳолатларидаги енгил ёки ўртача намоён бўлган оғриқ синдроми – жигар ва буйрак санчиқлари, ичак бўйлаб спастик характерга эга бўлган оғриқ, альгодисменорея. Бўғимлардаги оғриқларда, невралгиялар, ишиалгиялар, миалгияларда қисқа муддатли симптоматик даволаш учун қўллаш мумкин. Ёрдамчи модда сифатида жарроҳлик ва диагностик аралашувлардан кейинги оғриқларни камайтириш учун қўллаш мумкин.
Зарурат бўлганида, препарат шамоллаш ва инфекцион-яллиғланиш касалликларида юқори тана ҳароратини пасайтириш учун ишлатилиши мумкин.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар ва 15 ёшдан ошган болалар ичга (овқатдан сўнг қабул қилган афзал), одатда 1-2 таблеткадан кунига 2-3 марта қабул қиладилар. Суткалик дозаси 6 таблеткадан ошмаслиги керак. Қабул қилиш давомийлиги 5 кундан ошмаслиги керак.
Препаратнинг суткалик дозаси ва даволаш давомийлигини фақат шифокорнинг тавсияси бўйича ва назорати остида оширилиши мумкин.
Болалар учун дозалари
Препарат болаларга фақат шифокорнинг тавсияси бўйича қўлланади. 6-8 ёшдаги болалар учун – таблетканинг ярми; 9-12 ёшдаги болалар учун – таблетканинг ¼ қисми; 13-15 ёшдаги болалар учун – 1 таблеткадан кунига 2-3 марта буюрилади. Бошқа дозалаш тартиблари фақат шифокорнинг маслаҳатидан кейин қўлланилиши мумкин.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар (эшакеми, Квинке шиши); кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан, Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми); эпигастрал соҳада ачишиш ҳисси, оғизни қуриши, бош оғриғи, бош айланиши, артериал босимни пасайиши, тахикардия, цианоз, сийдикни қизил рангга бўялиши бўлиши мумкин. Узоқ муддат қўлланганида – тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз кузатилади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Пиразолон ҳосилаларига (бутадион, трибузон), препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. Суяк кўмигида қон ҳосил бўлишини сусайиши, стабил ва ностабил стенокардия, декомпенсация босқичидаги сурункали юрак етишмовчилиги, жигар ва буйрак фаолиятини яққол бузилишлари; глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги; тахиаритмия; ёпиқ бурчакли глаукома;, сийдикни тутилишига мойиллик билан кечувчи простата безининг гиперплазияси; ичак тутилиши ва мегаколон; гранулоцитопения, ҳомиладорлик (айниқса, биринчи уч ойлиги ва охирги 6 ҳафтаси); лактация даври; 5 ёшгача бўлган болалар.
Жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларга, артериал гипотензияга (систолик босим 100 мм см.уст. дан паст), бронхоспазмга мойиллик бўлганида, шунингдек ностероид яллиғланишга қарши воситалар ёки нонаркотик анальгетикларга шахсий юқори сезувчанлик бўлганида препаратни эҳтиёткорлик билан ва шифокорнинг назорати остида қўллаш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Максиган препаратини бошқа нонаркотик анальгетиклар билан бир вақтда қўллаш токсик самараларини ўзаро кучайишига олиб келиши мумкин. Трициклик антидепрессантлар, ичга қабул қилиш учун ҳомилага қарши воситалар, аллопуринол жигарда метамизолнинг метаболизмини бузадилар ва унинг токсиклигини оширадилар. Барбитуратлар, фенилбутазон ва жигарнинг бошқа микросомал ферментларининг индукторлари метамизолнинг таъсирини сусайтирадилар. Циклоспорин билан бир вақтда қўлланиши қонда циклоспориннинг даражасини пасайтиради. Седатив воситалар ва транквилизаторлар Максиганнинг оғриқ қолдирувчи таъсирини кучайтирадилар. Кўрсатилган ва бошқа дори препаратларни бир вақтда қўллаш зарурати бўлганида шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Махсус кўрсатмалар
Препарат узоқ муддат (бир ҳафтадан ортиқ) қўлланганида периферик қон манзараси (лейкоцитлар сони) ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак. Агранулоцитозга шубҳа туғилганида ёки тромбоцитопения кузатилганида препарат қабул қилишни тўхтатиш керак.
Препарат билан даволаниш вақтида алкоголь истеъмол қилиш мумкин эмас.
Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Даволаниш вақтида транспорт воситаларини ҳайдаш ва жисмоний ва психик реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал ҳавфли турдаги фаолият турлари билан бажариш тавсия этилмайди.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши
Эмизикли аёлларда препаратни қўллаш эмизишни тўхтатишни талаб этади.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида қуйидаги симптомлар: қусиш, оғизни қуриши ҳисси, тер ажралишини ўзгариши, аккомодацияни бузилиши, артериал босимни пасайиши, уйқучанлик, онгни чалкашиши, жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши, тиришишлар кузатилиши мумкин.
Даволаш – меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир, симптоматик даволаш буюрилади.
Чиқарилиш шакли
10 таблеткадан ПВХ ва алюмин фольга блистерда. 1, 2 ёки 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, қоронғи жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.