ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МАККАЖЎХОРИ ОНАЛИК ГУЛИНИНГ УСТУНЧАСИ ВА ОҒИЗЧАСИ
STYLI CUM STIGMATIS ZEAE MAYDIS
Савдо номи: Маккажўхори оналик гулининг устунчаси ва оғизчаси.
Poaceae оиласига мансуб оддий маккажўхорининг (Zea mays L.), етилиш вақтида йиғилган оналик гулининг устунчаси ва оғизчаси.
Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси
Таркибида: ситостерол, стигмастерол, ёғли мойлар, эфир мойлари, сапонинлар, аччиқ гликозидли модда, С, К витаминлари, камедга ўхшаш ва бошқа моддаларни сақлайди.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Сафро хайдовчи воситалар.
Фармакологик хусусиятлари
Препарат сафрони ишлаб чиқарилишини ошишини, унинг қовушқоқлиги ва нисбий зичлигини камайишини, билирубин миқдорини пасайишини, қонда протромбинни ошишини, уни ивишини тезлашишини чақиради.
Қўлланилиши
Препарат холециститларда, холангитларда, сафрони ажралиб чиқарилишини секинлаштиришда, гепатитларда, сафро хайдовчи ва сийдик хайдовчи воситаси сифатида, шунингдек К витамини препаратлари билан бир қаторда қонни тўхтатувчи восита сифатида (асосан гипопротромбинемияда) қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга қайнатма кўринишида қўлланилади. Қайнатмани тайёрлаш учун 10 г майдаланган маккажўхори гулларининг устунчаси ва оғизчасини сирланган идишга солинади, устидан 1/2 стакан (300 мл) совуқ сув қуйилади, қопқоқ билан ёпилади ва 30 минут давомида унча баланд бўлмаган оловда қайнатилади, кейин совутилади ва дока ёрдамида сузиб ўтказилади, қолган хом-ашё сиқилади. Тайёрланган қайнатмани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.
Хар 3-4 соатда 1-3 қошиқдан қабул қилинади.
Ножўя таъсирлари
Аниқланмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Препаратга шахсий юқори сезувчанлик.
Махсус қўрсатмалар
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Аниқланмаган.
Чиқарилиш шакли
Қутилар ва пакетлар; қутиларга жойлаштирилган пакетларда 30 г дан қутиларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилиқ муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.