📜 Инструкция по применению Макровит
💊 Состав препарата Макровит
✅ Применение препарата Макровит
📅 Условия хранения Макровит
⏳ Срок годности Макровит

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МАКРОВИТ®

MAKROVIT®

 

Препаратнинг савдо номи: Макровит®

Дори шакли: пастилкалар

Таркиби:

1 пастилка қуйидагиларни  сақлайди

Фаол моддалар

Ретинол пальмитати синтетик мойли шакли

(А витамини) 1,7 млн.ХБ/г)                                                          0,88 мг

Колекальциферол концентрати, мойли шакли

(1 млн.ХБ /г) (D3 витамини)                                              0,10 мг

Аскорбин кислотаси (С витамини)                                  80,0 мг

Тиамин нитрати (В1 витамини)                                        0,50 мг

Рибофлавин (В2 витамини)                                               0,60 мг

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)                     1,00 мг

Цианокобаламин 0,1% маннитолда (Е 421)

12 витамини)                                                                    2,00 мг

Никотинамид (РР витамини)                                            5,00 мг

Кальций пантотенати (В5 витамини)                               5,00 мг

α-токоферол ацетати (Е витамини)                                   5,00 мг

Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, мандарин ароматизатори 61105, шафтоли ароматизатори 78123-33, полисорбат 80, глицерол, канакунжут мойи, сорбитол, суюқ декстроза (қуруқ модда), магний стеарати, қуёш шафақи бўёвчиси (Е110), титан диоксиди, капол 600 фарма, сахароза, повидон, кўпикни сўндирувчи 1510.

Таърифи: думалоқ, икки томонлама қавариқ зарғалдоқ рангли пастилкалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: поливитаминлар.

АТХ коди: А11ВА.

Фармакологик хусусиятлари

Макровит® таркибида 10 та энг муҳим витаминларни сақлайди, улар организмда кўп сонли биокимёвий жараёнларни бошқарилишида иштирок этади.

В гуруҳи витаминлари (В1, В2, В6, пантотен кислотаси ва никотинамид) углеводлар, ёғлар ва оқсилларни метаболизмида, шунингдек нерв тизимини фаолиятида иштирок этади.

А витамини эпителиал хужайраларни ривожланиши ва кўз тўр пардасидаги ёруғликка сезгир пигментни биосинтези учун зарур.

D витамини кальций балансининг мувозанатини тутиб туришда муҳим роль ўйнайди ва суяклар ва тишларни тўғри минерализация бўлишига ёрдам беради.

С витамини темирни сўрилишини оширади ва организмдаги кўпчилик оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этади.

Е витамини табиий антиоксидант бўлиб, хужайра мембраналарини шикастланишдан химоя қилади ва уларнинг функционал имкониятларини сақлайди.

Қўлланилиши

Макровит® витаминларга бўлган юқори эҳтиёж ошганда ва/ёки бир хил овқатланишда ёки мувозанатланмаган рациондаги овқатга қўшимча сифатида тавсия этилган:

  • жисмоний ва ақлий фаолияти ошганида (ўқиш, ишда ва уйда ишларни ҳаддан зиёд кўплиги),
  • спорт билан жадал шуғулланишда ва фаол дам олишда,
  • овқат маҳсулотларини ўзлаштирилиши етарли бўлмаганида (кексалар, чекувчилар, алкоголга қарамлиги бўлган шахслар),
  • номунтазам ва бир хил овқатланишда (тез тайёрланадиган маҳсулотлар, овқатни номунтазам қабул қилиш),
  • вазнни камайтириш учун парҳезга риоя қилишда,
  • ҳомиладорлик ва эмизиш даврида,
  • янги мевалар ва сабзовотлар етишмовчилигида.

Витаминларни қабул қилиш мувозанатланган ва турли хил овқатланишнинг ўрнини босмайди.

Қўллаш усули ва дозалари

6 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар: 1 пастилкадан кунига 1-2 марта.

10 ёшдан катта болалар ва катталар: 1 пастилкадан кунига 2-3 марта.

Макровит® пастилкаларини овқат қабул қилгандан кейин шимиш афзалроқ.

Ножўя таъсирлари

Макровит® пастилкалари тавсия этилган дозаларда қабул қилинганида ножўя таъсирлари кузатилмайди.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялар пайдо бўлганида препарат қабул қилишни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Агар бирон-бир ножўя самара оғирлашса, ёки Сиз ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларни сезсангиз, у ҳолда илтимос, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

А ва D гипервитаминозлари.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Қабул қилишни бошлашдан олдин, Сиз бирорта дори воситаларини қабул қилаётган ёки қабул қилган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорга ёки фармацевтга хабар бериш керак.

Препаратни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири кузатилмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препарат 6 ёшдан кичик бўлган болаларга тавсия этилмайди.

Бошқа витаминлар, витамин-минералли ва/ёки минерал мажмуалари билан бирга қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак.

Қандли диабети бўлган пациентлар Макровит®ни қабул қилишлари мумкин, лекин бир пастилка 0,61 г сахароза ва 0,15 г глюкоза сақлашини, суткалик дозада 0,61 г дан то 1,8 г гача сахароза ва 0,15 г дан 0,45 г гача глюкоза бўлишини ёдда сақлашлари керак.

Ёрдамчи моддаларига нисбатан махсус огоҳлантиришлар

Макровит® таркибида лактоза, суюқ глюкоза, сахароза ва сорбит сақлайди. Фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозани сўрилишини бузилиши ёки сахараза-изомальтаза етишмовчилиги каби кам учрайдиган наслий бузилишлари бўлган пациентлар бу препаратни қабул қилишлари мумкин эмас.

Препаратни овқат ва ичимликлар билан қўлланиши

Овқатлангандан кейин қабул қилиш тавсия этилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладор аёллар ва эмизувчи аёллар витаминларни шифокорнинг тавсиясига мувофиқ қабул қилишлари керак.

Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препарат автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Тавсия этилган дозаларда қабул қилинганида интоксикация кузатилмайди.

Витаминларнинг жуда юқори дозаларини узоқ муддат қабул қилиш, А ва D гипервитаминозини ривожланишига сабаб бўлиши мумкин, шунга қарамасдан, Макровит® препаратини қабул қилишда дозани ошириб юборилиш хавфи минимал даражада бўлади.

Чиқарилиш шакли

10 пастилкадан блистерда.

3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган, ёруғлик ва намликдан химояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.