📜 Инструкция по применению Метронидазол
💊 Состав препарата Метронидазол
✅ Применение препарата Метронидазол
📅 Условия хранения Метронидазол
⏳ Срок годности Метронидазол

ИЛОВА-ВАРАҚА

(пациентлар учун маълумот)

МЕТРОНИДАЗОЛ

Препаратнинг савдо номи: Метронидазол.

Таъсир этувчи модда (ХПН): метронидазол (metronidazole)

Дори шакли: таблетка 250 мг

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: метронидазол – 250 мг;

ёрдамчи моддалар: маккажўҳори крахмали, повидон, микрокристалл целюлоза, стеарин кислотаси.

Таърифи: оқ рангли яшил-сариқ тусли оқ рангли, ясси цилиндрик шаклли, рискали ва фаскали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тизимли қўллаш учун микробларга қарши воситалар. Имидазол ҳосилалари.

АТХ коди: Р01AВ01.

 

Қўлланилиши

Метронидазол микроорганизмларнинг чидамлилигини ривожланишидан сақланиш учун фақат метронидазолга чидамли микроорганизмлар чақирган инфекцияларни даволаш учун қўлланиши керак.

Клиник симптомлар билан кечувчи трихомониаз – аёллар ва эркакларда ташхис лаборатор усулда тасдиқланган ҳолда.

Симптомсиз трихомониаз – эндоцервицит, цервицит ёки бачадон бўйнининг эрозияси бўлган аёлларда.

Клиник кўринишларсиз турмуш ўртоғини даволаш. Такроран зарарланишни олдини олиш мақсадида касаллик симптомлари бўлмаган шерикларни ҳам бир вақтда даволаш керак. Трихомонадалар аниқланмаган (ёки таҳлил ўтказилмаган), клиник кўринишлари бўлмаган эркак-шерикларни даволаш бўйича қарорни шифокор томонидан қабул қилинади. Такроран юққанида эр-хотин метронидазол билан бир вақтда даволанишлари керак.

Амёбиаз. Ўткир ичак амёбиази (амёбали дизентерия) ва амёбалар чиқарган жигар абсцессини (шу жумладан, аспирация ёки дренаж қилинган абсцесс) даволаш.

Анаэроб бактериал инфекциялар, жарроҳлик усулида даволаш билан бирга. Аэроб ва анаэроб аралаш инфекциялар ҳолда қўшимча аэроб бактерияларга нисбатан фаол бўлган антибактериал воситалар ишлатилади.

Анаэроб микроорганизмлар чиқарган тери ва ортиқларининг инфекциялари.

Анаэроб микроорганизмлар чиқарган гинекологик инфекциялар.

Анаэроб микроорганизмлар чиқарган бактериал септицемия.

Анаэроб микроорганизмлар чиқарган суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари, қўшимча даволаш сифатида.

Марказий нерв тизимининг инфекциялари, шу жумладан менингит ва бош мия абсцесси, қуйи нафас йўлларининг инфекциялари, шу жумладан пневмония, ўпка эмпиемаси ва абсцесси; бактероидлар чақирган эндокардит.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, чайнамасдан, овқат вақтида ёки овқатдан сўнг қабул қилинади.

Аёллар ва эркаклардаги трихомониаз. Даволаш курси индивидуал равишда танланади.

Бир кунлик даволаш курси – 2 грамм (8 таблетка) бир марталик доза кўринишида ёки 1 граммдан (4 таблетка) кунига 2 марта иккита қабулга бўлиб. Бир кунлик даволаш пациент аниқ даволаш схемасига риоя қилолмаслиги мумкинлигига тахмин қилинган ҳолларда кўрсатилган.

Етти кунлик даволаш курси – 250 мг (1 таблетка) дан кунига 3 марта 7 кун давомида.

Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги давомида ҳомиладор аёлларга метронидазолни қабул қилиш мумкин эмас. Ҳомиладорларга бир кунлик даволаш курсини ўтказиш мумкин эмас, чунки метронидазол ҳомила организмига ўтиши мумкин.

Такрорий даволаш курсларида 4-6 ҳафта танаффус қилиш тавсия қилинади. Кўрсатилган курслардан олдин ва кейин қон таҳлилини бажариш керак.

Амёбиаз.

Катталар: ичак амёбиазида ичга 750 мг (3 таблетка) дан кунига 3 марта 5-10 кун давомида; жигар абсцессида 500 мг ёки 750 мг дан кунига уч марта 5 кундан 10 кунгача. Болалар: суткалик доза 35-50 мг/кг ичга уч қабулга бўлинади, 10 кун давомида.

Оғир анаэроб бактериал инфекцияларни даволаш учун метронидазол бошланғич босқичида буюрилади. Катталар учун одатдаги доза ичга тана вазнига 7,5 мг/кг ҳар олти соатда (тана вазни 70 кг бўлган пациент учун тахминан 500 мг). Максимал суткалик доза
4 г. Даволаш давомийлиги 7 дан 10 кунгача (суяклар ва бўғимлар, қуйи нафас йўллари ва эндокарднинг инфекцияларини даволаш узоқроқ бўлиши мумкин).

Кекса пациентларда дозани танлаш учун зардобда метронидазолнинг миқдорини мониторинг қилиш керак.

Оғир жигар касалликлари бўлган пациентларда метронидазол тўпланиши мумкин ва шунинг учун дозани камайтириш керак.

Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда қабул қилиш тез-тезлигини камайтириш керак. Анурия гемодиализда бўлган пациентларда дозани пасайтириш талаб қилинмайди.

 

Ножўя таъсирлари

Ушбу бўлимда дори воситасини барча буюрилганидаги ножўя самараларнинг қуйидаги таснифидан фойдаланилган: жуда тез-тез – 1/10 дан ва ундан ортиқ, тез-тез – 100 дан 1/10 гача, тез-тез эмас -1/1000 дан 1/100 гача, кам ҳолларда – 1/10000 дан 1/1000 гача, жуда кам ҳолларда 1/10000 дан кам, тез-тезлиги номаълум – агар учраш тез-тезлиги ҳақидаги маълумот номаълум бўлса.

Қон ва лимфатик тизим томонидан: жуда кам ҳолларда – агранулоцитоз, нейтропения, тромбоцитопения; тез-тезлиги номаълум – лейкопения, суяк кўмигида қон ҳосил бўлишини апластик анемиягача сусайтиради.

Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – анафилактик реакциялар; тез-тезлиги номаълум – ангионевротик шиш, эшакеми, иситма.

Метаболизм ва озиқланиш томонидан бузилишлар: тез-тезлиги номаълум – анорексия.

Руҳий бузилишлар: жуда кам ҳолларда – руҳий бузилишлар, шу жумладан галлюцинациялар.

Нерв тизими томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – энцефалопатия (онгни чалкашиши, бош айланиши, бош оғриғи, ёруғликка сезувчанликни ошиши, нутқни бузилиши ва ҳаракатни фалажликкача бузилиши, бўйин мушакларини ригидлиги), нимўткир мияча синдроми (атаксия, дизартрия, юришни бузилиши, нистагм, тремор), улар дори воситасини бекор қилишга олиб келиши мумкин; тез-тезлиги номаълум –депрессия, парестезия (узоқ муддатли даволаш), периферик сенсор нейропатия ёки транзитор тутқаноқсимон тиришишлар, ҳаракат координациясини бузилиши. Кўпгина ҳолларда неврологик кўринишлар даволаш тўхтатилганида ёки метронидазол дозаси камайтирилганда йўқолиши мумкин.

Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – диплопия, миопия.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: тез-тезлиги номаълум – оғизда ёқимсиз таъм, таъм билишни бузилиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланиши, тилни ачишиши, кўнгил айниши, қусиш, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар, диарея, абдоминал оғриқ, анорексия.

Гепатобилиар бузилишлар: жуда кам ҳолларда – жигар ферментлар фаоллигини ошиши, холестатик гепатит, сариқлик ва панкреатит, улар дори воситасини қўллаш тўхтатилганида қайтувчандир.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: жуда кам ҳолларда –терида тошмалар, пустулёз тошмалар, қичишиш, терини қизириши; тез-тезлиги номаълум – кўп шаклли эксудатив эритема.

Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – миалгия, артралгия.

Буйрак ва сийдик йўллари томонидан бузилишлар: сийдикни тўқ рангга бўялиши (таркибида метронидазол метаболитларини мавжудлиги ҳисобига).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, лейкопения (шу жумладан, анамнездаги), марказий нерв тизимини органик шикастланишлари (шу жумладан, тутқаноқ), жигар етишмовчилиги (юқори дозаларда буюрилган ҳолда), ҳомиладорлик (I уч ойлиги), лактация даври; болаларда (6 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Ҳомиладорлик (II-III уч ойликлар), буйрак/жигар етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бевосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради, бу протромбин вақтини ошишига олиб келади.

Этанолни ўзлаштиролмасликни келтириб чиқаради.

Дисульфирам билан бир вақтда қўллаш турли неврологик симптомларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин (қабул қилиш орасидаги интервал – камида 2 ҳафта).

Циметидин метронидазолнинг концентрациясини ошишига ва ножўя кўринишларнинг ривожланиши ҳавфини ошишига олиб келиши мумкин.

Микросомал оксидланиш ферментларини рағбатлантирувчи воситалар (фенобарбитал, фенитоин) билан бир вақтда буюриш, метронидазолнинг парчаланишини тезлаштириши ва плазмада унинг концентрациясини пасайтириши мумкин.

Литий (Li+) препаратлари билан бир вақтда қабул қилинганида плазмада литийнинг концентрациясини ошиши мумкин, интоксикация симптомлари ривожланиши мумкин.

Қутбсизлантирмайдиган миорелаксантлар (векуроний бромиди) билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Даволаш даврида алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас (қоринда спастик характердаги оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, бирдан юзга қонни “оқиб келиши” ривожланиши мумкин). Пациентлар метронидазолни қабул қилиш тўхтатилгандан сўнг камида 48 соат давомида алкоголь истеъмол қилишдан сақланишлари керак.

Порфирияси бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Агар даволаниш 10 кундан ошса, мунтазам равишда клиник ва лаборатор тахлилларни ўтказиш тавсия қилинади. Узоқ муддатли даволанишда переферик қон манзарасини назорат қилиш керак. Лейкопения (лейкоцитлар миқдорини камайиши) кузатилганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Анамнезида тутқаноқ ва тиришиши бўлган пациентларда эҳтиёткорликкка риоя қилиш зарур, чунки юқори дозалар бундай шахсларда тиришиларни юзага келтириши мумкин.

Атаксияни, бош айланишини пайдо бўлиши ва неврологик ҳолатни бошқа ҳар қандай ёмонлашиши даволашни тўхтатишни талаб қилади.

Буйрак функциясини бузилишлари бўлган шахсларда метронидазолни қўллаш таритибига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Метронидазол гемодиализда 8 соат ичида тўлиқ чиқариб юборилади, шунинг учун диализдан сўнг зудлик билан метронидазолни навбатдаги дозасини қабул қилиш лозим.

Вақти-вақти билан ёки доимий перитонеал диализда дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Жигар етишмовчилиги ва энцефалопатияси бўлган пациентларда метронидазол энцефалопатияни кучайтириши мумкин, шунинг учун бу тоифадаги пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Метронидазол дори воситаси Нельсон тестини сохта мусбат натижаларга олиб келиши мумкин.

Метронидазол дори воситаси жигар ферментлари: аспартатаминотрансфераза (АСТ), аланинаминотрансфераза (АЛТ), лактатдегидрогеназа (ЛДГ), триглицерид, гексокиназани аниқлашга таъсир кўрсатиши мумкин.

Метронидазол дори воситаси сийдикни тўқ рангга бўяйди.

Аёллардаги трихомонад вагинитни ва эркаклардаги трихомонад уретритни даволаганда жинсий алоқадан сақланиш керак. Даволашдан сўнг ҳайздан олдин ва кейин 3 навбатдаги цикллар давомида назорат синамаларини ўтказиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

II-III уч ойликларида зарурати бўлганида метронидазол фақат шифокор кўрсатмаси бўйича буюрилиши мумкин. Метронидазол йўлдош тўсиғи орқали киради ва ҳомиланинг организмига тушади. Дори воситаси ҳомиладорликда фақат жуда зарур бўлган ҳолда, агар муқобил даволаш самарасиз бўлганда ишлатилиши мумкин. Қўшимча маълумот олишнинг зарурати бўлганида, даволовчи шифокорга мурожаат қилиш тавсия қилинади. Эмизиш даврида аёлларга дори воситасини қўллаш мумкин эмас.

Автомобилни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Бош айланиши, онгни чалкашиши, галлюцинациялар ёки тиришишларни чақириб, автомобилни бошқариш қобилиятини бузиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, атаксия.

Даволаш: специфик антидоти мавжуд эмас, симптоматик ва тутиб турувчи даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан поливинилхлорид плёнкали ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда. 1 ёки 2 контур уяли ўрам илова-варақа билан картон қутига жойланади (№10×1, №10×2).

 

Сақлаш шароити

Ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.