📜 Инструкция по применению Цитрон Юниор сироп
💊 Состав препарата Цитрон Юниор сироп
✅ Применение препарата Цитрон Юниор сироп
📅 Условия хранения Цитрон Юниор сироп
⏳ Срок годности Цитрон Юниор сироп

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦИТРОН ЮНИОР СИРОП

SIRUPUS CITRON YUNIOR

 

Препаратнинг савдо номи: Цитрон Юниор сироп

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Парацетамол, гвайфенезин, фенилэфрин гидрохлориди.

Дори шакли: Сироп

Таркиби:

Хар бир 5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

Таъсир этувчи моддалар: Парацетамол – 125 мг; гвайфенезин – 50 мг; фенилэфрин гидрохлориди – 2,5 мг.

Ёрдамчи моддалар: глицерин, сорбитол, натрия бензоат, натрий сахарин, лимон кислотаси, пропиленгликоль, “Sansut Yellow” (E110) бўёвчиси.

Таърифи: Тўқ сариқ-пушти рангдан сариқ ранггача бўлган ўзига хос ҳидли сиропсимон суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Анальгетик-антипиретиклар.

Фармакологик ҳусусиятлари

Мажмуавий препарат, таъсири уни ташкил қилувчи компонентларининг фармакологик хусусиятларига боғлиқ.

Парацетамол – асосан марказий нерв тизимида простагландинлар синтезини тормозлаш ва кам даражада оғриқ импульсларни ҳосил бўлишини блоклаш орқали оғриқ қолдирувчи ва иситма туширувчи таъсир кўрсатади.

Периферик таъсири шунингдек простагландинлар синтезини тормозлаши ёки оғриқ рецепторларини механик ёки кимёвий рағбатлантирилишига сезгирлиги юзасидан жавобгар бўлган бошқа субстанцияларнинг синтезини ёки таъсирини сусайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Гвайфенезин – балғам кўчирувчи воситадир, балғамнинг сирт таранглик фаоллигини ва адгезив хусусиятини камайтиради, бу уни қовушқоқлигини камайтиради ва нафас йўлларидан чиқарилишини (эвакуациясини) енгиллаштиради.

Фенилэфрин гидрохлориди – қон томирларини торайтирувчи восита, бурун битишини йўқотади (бурун шиллиқ қавати ва бурун атрофи йўлларининг томирларини торайтиради) ва нафасни енгиллаштиради.

 

Фармакокинетикаси

Парацетамол – меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. 500 мг дозада ичга қабул қилинганидан кейин 10-60 минутдан сўнг максимал концентрациясига (Cmax) эришилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 10% дан камни ташкил килади. Жигарда метаболизмга учрайди ва ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1-3 соатни ташкил қилади. Сийдик билан, асосан глюкурон кислотаси ва сульфатлар билан конъюгатлари кўринишида чиқарилади.

Гвайфенезин – ичга қабул қилинганидан кейин тез сўрилади, 3-(2метокси-фенокси) сут кислотасигача оксидланиб, тез метаболизмга учрайди ва сийдик билан чиқарилади.

Фенилэфрин гидрохлориди – меъда-ичак йўлларида доимий бўлмаган тезликда сўрилади, ичакда ва жигарда моноаминооксидаза (МАО) иштирокида метаболизмга учрайди. Сийдик билан сульфат конъюгатлари кўринишида чиқарилади.

Қўлланилиши

Препарат грипп ва шамоллашнинг кўринишларини (бош оғриғи, иситма, мушаклар ва бўғимлардаги оғриқ, бурун битиши, аксириш ва нам йўтал кабиларни) симптоматик даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга қабул қилинади. Катталарга (шу жумладан кексалар) ва 12 ёшдан ошган болаларга сиропни 20 мл дан кунига 3-4 марта, 6-12 ёшли болаларга 10 мл дан кунига 3-4 марта, 2-6 ёшлиларга 5 мл дан кунига 3-4 марта, 2 ёшдан кичикларга эса фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Препарат тавсия қилинган дозаларда одатда яхши ўзлаштирилади. Аммо баъзида тери тошмаси, қорин соҳасида оғриқлар, диарея, артериал босимнинг ошиши, бош айланиши ва бошқа аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, юрак ва қалқонсимон бези касалликлари, диабет, сурункали алкоголизм, жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши, моноаминооксидаза (МАО) ингибиторларини, трициклик антидепрессантларни ва парацетамол сақлаган препаратларни бир вақтда қўллаш, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антацидларни қабул қилиш ёки овқат истеъмол қилиш парацетамолни сўрилишини секинлаштириши мумкин. Препаратни циметидин, фенотиазин билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш ва МАО ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда қабул қилишдан сақланиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қабул қилиш мумкин эмас.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Катталарда заҳарли таъсири препарат таркибида парацетамолни 10-15 г дан кўп қабул қилганда бўлиши мумкин:

Симптомлари (парацетамол билан боғлиқ бўлган): тери қопламаларини оқариши, иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш; гепатонекроз (захарланиш оқибатидаги некрознинг яққоллиги бевосита дозани ошириб юбориш даражасига боғлиқ), «жигар» трансаминазалари фаоллигини ошиши, протромбин вақтини (қабул қилишдан 12-48 соатдан кейин) узайиши, жигарни шикастланишини кенг «клиник» манзараси 1-6 кундан кейин намоён бўлади. Кам: жигар етишмовчилиги яшин тезлигида ривожланади ва буйрак етишмовчилиги (тубуляр некроз) билан асоратланиши мумкин.

Даволаш: доза ошириб юборилгандан кейинги биринчи 6 соатда – меъдани ювиш, SH-гуруҳи донаторларини ва глутатион – метионин синтези ўтмишдошларини доза ошириб юборилганидан 8-9 соатдан кейин ва N-ацетилцистеинни 12 соатдан кейин юбориш. Қўшимча терапевтик чораларни ўтказиш зарурати (кейинчалик метионин, N-ацетилцистеинни вена ичига (в/и) га юбориш) парацетамолнинг қондаги концентрациясига, шунингдек уни қабул қилгандан кейин ўтган вақтга қараб аниқланади.

 

 

Чиқарилиш шакли

Сироп 50, 60, 90 ва 100 мл дан флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.