📜 Инструкция по применению Бeсиптол Nikapharm таблеткалар
💊 Состав препарата Бeсиптол Nikapharm таблеткалар
✅ Применение препарата Бeсиптол Nikapharm таблеткалар
📅 Условия хранения Бeсиптол Nikapharm таблеткалар
⏳ Срок годности Бeсиптол Nikapharm таблеткалар

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БEСИПТОЛ NIKAPHARM

BESIPTOL NIKAPHARM

 

Препаратнинг савдо номи: Бeсиптол Nikapharm

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): сульфаметоксазол. триметоприм.

Дори шакли: таблеткалар.

Таркиби:

бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: сульфаметоксазол – 100 мг, триметоприм 20 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, натрий крахмал гликоляти, поливинилпирролидон 30 (повидон), магний стеарати.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ шаклли, ясси таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Микробларга қарши восита.

АТХ коди: J01EE01

Фармакологик хусусиятлари

Бeсиптол Nikapharm – сульфаниламид препарати – сульфаметоксазол ва диаминопиримидин ҳосиласи – триметоприм сақловчи мажмуавий антибактериал препаратдир. Бактериостатик таъсир кўрсатувчи ушбу таъсир этувчи ҳар бир моддаларнинг мажмуаси граммусбат ва грамманфий микроорганизмлар, шу жумладан сульфаниламидларга чидамли микроорганизмларга нисбатан юқори бактерицид фаолликни таъминлайди. Бактерицид самара Бeсиптол Nikapharm бактериялар метаболизмига икки томонлама блокловчи таъсири билан боғлиқ: сульфаметоксазол дигидрофолат кислотасининг синтезини бузади, триметоприм эса дигидрофолат кислотасини тетрагидрофолат кислотасига айланишига тўсқинлик қилади. Иккала компонент шу тариқа микроорганизмлар томонидан пурин бирикмалари, сўнгра нуклеин кислоталари (РНК ва ДНК) синтези учун зарур бўлган фолат кислотаси ҳосил бўлиши жараёнини бузади. Бу оқсиллар ҳосил бўлишини бузади ва бактерияларнинг нобуд бўлишига олиб келади.

Препаратнинг фаоллиги деярли барча гуруҳ микроорганизмларга нисбатан намоён бўлади: грамманфий: кўпчилик Enterobacteriaceae таёқчалари (Salmonella spp., Shigella spp., Klebsiella spp., Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Enterobacter spp., Serratia spp., Escherichia coli турлари), Haemophilus influenzae, Morganella morganii, Yersinia spp., Brucella spp., Neisseria meningitides, Neisseria gonorrhoeae, шунингдек Pneumocystis carinii. граммусбат; стафилококклар (Staphylococcus aureus, Staphylococcus saprophyticus), стрептококклар (Streptococcus pnemoniae, Streptococcus viridans).

Микобактериялар, кўпчилик анаэроб бактериялар ва замбуруғларга таъсир қилмайди.

Ичак тайёқчаларининг ҳаёт фаолиятини сусайтиради, бурчакда тиамин, рибофлавин, никотин кислотаси ва бошқа В гуруҳи витаминларнинг синтезини камайишига олиб келади.

Агар препарат эмпири буюрилса, конкрет инфекцион касалликнинг мумкин бўлган қўзғатувчиларни препаратга маҳаллий чидамлилигини ҳисобга олиш керак.

Қисман сезгир микроорганизмлар чақириши мумкин бўлган инфекцияларда қўзғатувчиларнинг, резистентлигини истисно қилиш учун сезувчанликга синама ўтказиш тавсия этилади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида препаратнинг иккала компоненти меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ (90%) сўрилади. Қабул қилинганидан кейин 60 минут ўтгач қон ва тўқималарда фаол моддаларнинг концентрацияларининг терапевтик даражасига эришилади ва 12 соат давомида сақланади. Қон плазмасидаги максимал концентрацияга (Cmax) 2-4 соатдан кейин эришилади.

Бир марта қабул қилингандан кейин концентрациянинг терапевтик даражаси 7 соат давомида сақланиб қолади.

Организмнинг тўқималари ва суюқликларига, шу жумладан ўпка, бодомсимон безлар, орқа мия суюқлиги, простата бези ва буйраклар, ўрта қулоқ суюқлиги, бронхлар ва қин ажралмалари, шунингдек гематоэнцефалик тўсиқ йўлдош тўсиғи орқали ва кўкрак сутига ўтади. Плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси триметоприм учун 45% ва сульфаметоксазол учун 70% га етади.

Иккала модда фаол бўлмаган метаболитларини ҳосил қилиб, жигарда (ацетилланиш) метаболизмга учрайди.

Сульфаметоксазолнинг ярим чиқарилиш даври 6-12 соатни, триметопримнинг – 8-10 соатни ташкил қилади.

Препаратнинг иккала компоненти асосан сийдик билан чиқарилади. Сульфаметоксазолнинг 15 дан 30% гачаси ва триметопримнинг 40-60% ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Кекса пациентларда ва/ёки буйрак фаолияти бузилган пациентларда (креатинин клиренси (КК) 15-20 мл/мин) Т1/2 ошади, бу дозани тўғирлашни талаб қилади.

Қўлланилиши

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволаш:

– сурункали бронхитни зўрайиши (фақат Бeсиптол Nikapharmга бактериологик сезувчанлик аниқланганидан кейин).

пневмоцист пневмония, токсоплазмоз, нокардиоз;

– сийдик-чиқариш йўлларининг инфекциялари.

– болалардаги ўткир отит (фақат Бeсиптол Nikapharmга бактериологик сезувчанлик аниқланганидан кейин).

– препарат шунингдек акне, ўт-сафро йўлларининг инфекциялари, бруцеллёз (бошқа дори препаратлари билан мажмуада), юмшоқ шанкр, Burkholderia cepacia (Pseudomonas cepacia) чақирган кистоз фиброздаги инфекциялар, гонорея, венерик гранулёма (чов гранулёмаси), листериоз, сохта вабо, мадуромикоз (мицетома), ўрта отит, кўкйўтал, қорин тифи ва паратиф, Уипл касаллигини даволашда ҳам қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалаш тартиби шахсий белгиланади. Препарат овқатдан кейин етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.

3 ёшдан 5 ёшгача булган болаларга препарат суткада 2 марта 240 мг (120 мг дан 2 та таблетка) дан буюрилади.

6 ёшдан 12 ёшгача булган болаларга суткада 2 марта 480 мг дан (120 мг дан 4 та таблетка) буюрилади.

Пневмонияда препарат суткада 100 мг сульфаметоксазол 1 кг тана вазнига хисобидан буюрилади. Препаратни қабул қилиш оралиғи 6 соат (суткада 4 марта) қабул қилишнинг, давомийлиги – 14 кун.

Болаларга олдини олиш учун стандарт дозаларни буюриш мумкин: дозалар ҳафтада кетма-кет 3 кун ёки ҳар ҳафтада 7 кун буюрилади. Даволаш курсининг давомийлиги – 5 кундан 14 кунгача. Касалликннг оғир кечишида ва/ёки сурункали инфекцияларда бир марталик дозани 30-50% га ошириш мумкин.

Даволаш курси 5 кундан ортиқ бўлганда ёки препаратнинг дозаси оширилганда периферик қоннинг манзарасини назорат қилиш керак; патологик ўзгаришлар пайдо бўлганда суткада 5-10 мг дозада фолат кислотасини буюриш керак.

КК 15-30мл/мин буйрак етишмовчилиги булган беморларда препатанинг стандарт дозасини 50% га камайтириш керак.

Ножўя таъсирлари

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, асептик менингит, периферик невритлар, тиришиш, атаксия, қулоқларда шовқин, депрессия, галлюцинациялар, апатия, асабийлик.

Нафас тизими томонидан: ўпка инфильтратлари: эозинофил инфильтрат, аллергик альвеолит (йўтал, хансираш).

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, иштахани йўқолиши, диарея, гастрит, қоринда оғриқ, глоссит, холестаз, жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши, гепатит (шу жумладан холестатик), гепатонекроз, “йўқолувчан сафро йўллари” синдроми (дуктопения), гипербилирубинемия, сохтамембраноз колит, ўткир панкреатит.

Қон яратиш аъзолари томонидан: лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, гипопротромбинимия, агранулоцитоз, анемия (мегалобласт, гемолитик/аутоиммун ёки апластик), метгемоглобинемия, эозинофилия.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: интерстициал нефрит, буйрак фаолиятини бузилиши, гематурия, қонда мочевина миқдорини ошиши, гипокреатиненемия, олигурия ва анурия билан токсик нефропатия, кристаллурия.

Таянч-харакат аппарати томонидан: артралгия, миалгия, рабдомиолиз (асосан ОИТС билан хасталанган беморларда),

Аллергик реакциялар: тана ҳароратини кўтарилиши, ангионевротик шиш, қичишиш, фотосенсибилизаця, тери тошмаси, эшакеми, кўпшаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), эксфолиатив дерматит, аллергик миокардит, конъюнктива гиперемия, склер, анафилактик/анафилактоид реакциялар, зардоб касаллиги, геморрагик васкулит (Шенлейн-Генох пупураси), тугунли периартрит, югириксимон синдром.

Бошқалар: гиперкалиемия (асосан ОИТС билан хасталанган беморларда пневмоцист пневмонияни даволашда), гипонатриемия, гипогликемия, кучсизлик, чарчоқлик, уйқусизлик, кандидоз.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • болалардаги гипербилирубинемия;
  • ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан, сульфаниламидларга ёки триметопримга);
  • жигар ёки буйрак етишмовчилиги;
  • апластик анемия, В12-танқислиги анемияси, агранулоцитоз, лейкопения;
  • глюкозо-6-фосфатдегидрогеназанинг танқислиги (гемолиз ривожланишни хавфи);
  • дофетилид билан бир вақтда қабул қилиш;
  • 3 ёшгача бўлган болалар (шу дори шакли учун);
  • эмизиш (лактация) даври.

Эхтиёткорлик билан: қалқонсимон безининг функциясини бузилиши, анамнезидаги оғир аллергик касалликлар, бронхиал астма, фолат кислота танқислиги, порфирия, ҳомиладорлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Билвосита антикоагулянтларнинг фаоллигини (антикоагулянт дозасини тўғрилаш), шунингдек гипогликемик дори воситалари ва метотрексатнинг таъсирини (эркин метотрексатнинг концентрациясини ошириб, метотрексатнинг оқсиллар билан боғланиши ва буйрак транспортига рақобатлашади) оширади.

Фенитоиннинг жигардаги метаболизми жадаллигини пасайтириб (у Т1/2) ни 39% га узайтиради), унинг самараси ва токсик таъсирини кучайтиради.

Бесиптол NIKAPHARM приметамин билан бир вақтда ҳафтада 25 мг дан кўп дозада қўлланганда, мегалобласт анемия ривожланиши хавфини ошади.

Диуретиклар (кўпроқ тиазидлар ва кекса пациентлар) тромбоцитопения ривожланиш хавфини оширади.

Зардобдаги дигоксиннинг концентрациясини ошириши мумкин, айниқса кекса пациентларда, зардобдаги дигоксиннинг концентрациясини мониторинг қилиш керак.

Бесиптол NIKAPHARM билан мажмуада қабул қилинганда трициклик антидепрессантларнинг самараси пасайиши мумкин.

Бесиптол NIKAPHARM ва циклоспорин қабул қилаётган беморларда, буйрак кўчириб ўтказилгандан кейин, буйраклар фаолиятининг, креатинин даражасини ошиши билан намоён бўлувчи қайтувчи ёмонлашиши пайдо бўлиши кузатилиши мумкин.

Суяк кўмигида қон ҳосил бўлишини сусайтирувчи дори воситалари, миелосупрессия хавфини оширади.

Бесиптол NIKAPHARM индометацин билан бирга қўлланганда қонда сульфаметаксазолнинг концентрацияси ошиши мумкин.

Бесиптол NIKAPHARM ва амантадин бир вақтда қабул қилингандан кейин токсик делириянинг бир холати таърифланган.

Ангиотензин айлангувчи фермент ингибиторлари (АФА) билан бир вақтда қўлланганда айниқса кекса пациентларда гиперкалемия ривожланиши мумкин.

Триметоприм, буйракларнинг транспорт тизимини ингибирлаб дофетилиднинг, “дори воситаларининг” “концентрация вақти” эгри чизиқ ости майдонини (AUC) ни 103% га ва Сmax 93% га оширади. Дофетилиднинг концентрациясини ошиши Q-T интервалини узайиши, ва “пируэт” тури аритмиясини ҳам қўшиб қоринча аритмияларини чақириши мумкин. Дофетилид билан триметопинимни бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Бесиптол NIKAPHARM ни фақат бундай мажмуавий даволаш, бошқа антибактериал монопрепаратлар олдида авзаллиги мумкин бўлган хавфдан устун бўлган холларда буюриш лозим. Бактерияларнинг in vitro турли гегрофик хуружларда ва вақтда антибактериал препаратларга сезувчанлигини ўзгариши туфайли, in vitro шароитида препаратни танлашда бактерияларнинг сезувчанлигини маҳаллий ўзига хослигини ҳисобга олиши лозим.

Даволашнинг давомли курсларида мунтазам қон таҳлилини ўтказиш керак, чунки гематологик ўзгаришлар пайдо бўлишини эхтимоли бор (кўпроқ симптоматик). Бу ўзгаришлар фолат кислотасини буюрилганда (суткада 3-6 мг) қайтувчи бўлиши мумкин, лекин препаратнинг микробларга қарши фаоллигини бузмайди. Кекса беморларни ёки фолатлар етишмовчилиги гумон қилинган беморларни даволаш алохида эхтиёткорликга риоя қилиш керак. Шунингдек юқори дозаларда узоқ муддат даволанишда ҳам фолат кислотасини буюриш мақсадга мувофиқдир. Хар қандай қон ҳужайралири сонини ахамиятли пасайишида препаратни бекор қилиш керак.

Шунингдек даволаш фонида катта миқдорда ПАБК сақловчи овқат махсулотларини – ўсимликларнинг яшил қисмларини (гул карам, исмалоқ, дуккаклилар), сабзи, помидорларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ эмас.

Давомли курсларда (айниқса буйрак етишмовчилигида) мунтазам сийдикнинг умумий тахлилини ва буйрак фаолиятини текширтириб туриш керак.

Кристаллуриянинг олдиги олиш учун чиқарилаётган сийдикнинг етарли хажмини тутиб туриш керак.

Буйракарнинг фильтрацион фаолиятини пасайишида сульфаниламидларнинг токсик ва аллергик асоратларини эхтимоли ахамиятли ошади.

Биринчи бор терида тошмалар ёки бошқа турли оғир ножўя таъсирлари пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак.

Тўсатдан йўтал ёки хансираш пайдо бўлганида, беморни қайта текшириш ва препарат билан даволашни тўхтатиш масаласини кўриб чиқиш керак.

Хаддан зиёд қуёш ва ультрабинафша нурланишдан сақланиш лозим.

ОИТС бўлган беморларда ножўя самаралар хавфи ахамиятли юқори.

А гуруҳи бета-гемолитик стрептококк чақирган касалликларда резистент штаммлар кенг тарқалганлиги туфайли, препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Бесиптол NIKAPHARM қабул қилаётган беморларда панцитопения холлари таърифланган. Триметоприм одам дегидрофолатредуктазасига паст аффиннликга эга, бироқ метотрексатнинг токсиклигини ошириши мумкин, айниқса иштирокида, бундайлар кексалик ёши, гипоальбуминемия, буйраклар фаолиятини бузилиши, суяк кўмигини сусайиши каби, бошқа хавфи омиллари бўлганда. Агар метотрексат катта дозаларда буюрилса, бундай ножўя реакцияларнинг эхтимоли кўпроқ. Миелосупрессияни олдини олиш учун бундай пациентларга фолат кислотаси ёки кальций фолинат буюриш тавсия этилади.

Триметоприм фенилаланиннинг алмашинишини бузади, бироқ мувофиқ пархезга риоя қилганда бу фенилкетонурияли беморларга таъсир қилмайди.

Ўзига хос модда алмашинуви “секин ацетилланишли пациентлар”, сульфаниламидларга идиосинкразия ривожланишига мойилроқ бўладилар пациентларга.

Даволашнинг давомийлиги иложи борича қисқа, айниқса кекса ва қария беморларда, бўлиши керак.

Бесиптол NIKAPHARM ва хусусан, унинг таркибига кирувчи триметоприм, зардобдаги метотрексатнинг концентрациясини текшириш натижаларига, лиганда сифатида бактериал дигидрофолатредуктазани қўллаш билан оқсилларни рақобатли боғлаш билан ўтказилувчи таъсири қилиши мумкин. Бироқ метотрексат радиоиммун усулида аниқланганда интерферация пайдо бўлмайди.

Трмиметоприм ва сульфаметоксазол Яффе реакцияси натижаларига таъсир қилиши мумкин (креатининни ишқорий мухитида пикрин кислотаси билан реакцияси бўйича аниқлаш), бунда нормал қийматлар доирасида тахминан 10% га ошади.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, ичак санчиғи, бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, депрессия, хушдан кетиш, онгнинг чалкашиши, истма, гематурия, кристаллурия, давомлий дозани ошишида тромбоцитопения, лейкопения, мегалобласт анемия, сариқлик.

Даволаш: меъдани ювиш, жадаллаштирилган диурез, сийдикни нордонлаштириш триметопримнинг чиқарилишини ошишади, суткада 15 мг кальций фолинат мушак ичига юборилади (триметопримни суяк кўмигига таъсирини бартарф килади), зарурати бўлганда – гемодиализ.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 2 ёки 10 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.