📜 Инструкция по применению Ампиокс-RNP
💊 Состав препарата Ампиокс-RNP
✅ Применение препарата Ампиокс-RNP
📅 Условия хранения Ампиокс-RNP
⏳ Срок годности Ампиокс-RNP

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АМПИОКС-RNP

AMPIOXUM-RNP

 

Препаратнинг савдо номи: Ампиокс-RNP

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): ампициллин, оксациллин.

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 125мг ампициллин (ампициллин тригидрати кўринишида), 125 мг оксациллин (оксациллин натрий тузи кўринишида),

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, тальк, магний стеарати.

Таърифи: цилиндр шаклли, охирлари яримсферик, бир хил, силлиқ, ялтироқ юзали капсулалар.

Капсула рақами – 1.

Корпусининг ранги – сариқ ва қопқоқчаси – кўк ёки корпусининг ранги – сариқ ва қопқоқчаси – қизил ёки корпусининг ранги – оқ ва қопқоқчаси – қизил.

Капсула ичидагиси: оқ. ёки оч-сариқ рангли, аччиқ таъмли кукун ва гранулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи)

АТХ коди: J01CR50.

Фармакологик хусусиятлари

Ампициллин ва оксациллин таъсири доираларини бирлаштирган мажмуавий антибиотик.

Ампициллин – пенициллин гуруҳига мансуб ярим синтетик антибиотик бўлиб, бактерицид таъсир кўрсатади, кислотага чидамли. Граммусбат (Staphylococcus spp., Streptococcus spp., Streptococcus pneumoniae) ва грамманфий (Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitidis, Escherichia coli, Salmonella spp., Shigella spp., Proteus mirabilis, Haemophilus influenzae,) микроорганизмларга нисбатан фаол.

Оксациллин – пенициллин гуруҳига мансуб ярим синтетик антибиотик. Унинг β-лактамазларга чидамлиги билан боғлиқ асосий хусусияти пенициллинга чидамли бўлган штаммларга нисбатан фаоллигидир. Грамммусбат микроорганизмларга (Staphylococcus spp., Streptococcus spp., шу жумладан Streptococcus pneumoniae, Bacillus anthracis, Corynebacterium diphtheriae, анаэроб спора ҳосил қилувчи таёқчалар, шу жумладан Closridium), грамманфий коккларга (Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitidis), Escherichia coli, Proteus mirabilis, Haemophilus influenzae, Clostridium pneumoniae, Actinomyces spp., Treponema spp., нисбатан бактерицид таъсирга эга. Препарат таъсирига Ps. aeroginosa, кўпчилик Proteus vulgaris, Pr.rettgeri, Pr.morgonii штаммлари чидамли.

Фармакокинетикаси

Ампициллин ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади, меъданинг кислотали муҳитида ўзгармайди. Кўпгина аъзо ва тўқималарда тақсимланади. Йўлдош орқали ўтади, ГЭБ орқали ёмон ўтади. Мия қобиқлари яллиғланишида ГЭБ ўтказувчанлик ампициллин учун кескин ортади. 30% ампициллин жигарда метаболизмга учрайди. Сийдик ва сафро билан чиқарилади.

Оксациллин ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларида сўрилади. Меъданинг кислотали муҳитида фаоллигини сақлаб қолади. Овқат қабул қилиш оксациллин сўрилишини камайтиради. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиш 93% ни ташкил қилади. Тахминан 20-30% сийдик орқали тез чиқарилади, шунингдек сафро орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Сезгир микрофлора чақирган бактериал инфекциялар: синусит, тонзиллит, ўрта отит; бронхит, пневмония; холангит, холецистит; пиелонефрит, пиелит, цистит, уретрит, гонорея, цервицит, тери ва юмшоқ тўқима инфекциялари, сарамас, импетиго, иккиламчи инфицирланган дерматозлар, дизентерия, сальмонеллез, сальмонелла ташувчи, жарроҳлик аралашувларидаги операциядан кейинги асоратларни (шу жумладан иммунтанқислик фонида) олдини олишда, чақалоқлар инфекциясида, оғир кечадиган инфекцияларда (сепсис, эндокардит, менингит, туғруқдан кейинги инфекциялар) қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, капсулани бутунлигича сув билан ичилади. Катталар ва 14 ёшдан катта болалар учун бир маротабалик доза 0,25-0,5 г, суткалик – 2 г. 3-7 ёшдаги болалар – суткада
50 мг/кг, 7-14 ёшдагилар – суткада – 100 мг/кг. Даволаш давомийлиги – 5-7 кундан 2 ҳафтагача. Суткалик доза 4-6 қабулга бўлинади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: эшакеми, терини қизариши, Квинке шиши, ринит, конъюнктивит; иситмалаш, артралгия, эозинофилия, анафилактик шок, суперинфекция, дисбактериоз, таъм билишни ўзгариши, қусиш, кўнгил айниши, диарея, псевдомембраноз энтероколит, лейкопения, нейтропения, анемия кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига ўта юқори сезувчанликда, инфекцион мононуклеазда, лимфолейкозда, 3 ёшгача бўлган болаларда (кичкина болаларда капсула кўринишидаги препаратни тўғри дозалаш мумкин эмаслиги сабабли) қўлланилмайди.

Пенициллинга ўта юқори сезувчанлиги бўлган оналардан туғилган болаларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антацидлар, глюкозамин, сурги воситалари, овқат, аминогликозидлар сўрилишини секинлаштиради ва камайтиради; аскорбин кислотаси – сўрилишини оширади. Бактерицид антибиотиклар (шу жумладан аминогликозидлар, цефалоспоринлар, циклосерин, ванкомицин, рифампицин) – синергик таъсир; бактериостатик препаратлар (макролидлар хлорамфеникол, линкозамидлар, тетрациклинлар, сульфаниламидлар) антагонистик таъсир кўрсатади. Билвосита антикоагулянтлар самарасини оширади (ичак микрофлорасини сусайтириб, К витаминининг синтезини ва протромбин кўрсаткичини камайтиради); перорал контрацептив дори воситалари самарасини камайтиради, метаболизм жараёнида ПАБК ҳосил бўлади. Этинилэстрадиол – қон кетиши ривожланиш хавфи. Диуретиклар, аллопуринол, фенилбутазон, ностероид яллиғланишига қарши препаратлар пробенецид – найчалар секрециясини камайтириб, препаратни қон плазмасидаги концентрациясини оширади, бу эса токсик таъсир ривожланиши хавфини оширади. Аллопуринол тери тошмасини ривожланиши хавфини оширади.

 

Махсус кўрсатмалар

Курсий даволашда қон ҳосил қилиш аъзолари, жигар ва буйрак фаолиятини назорат қилиш зарур. Суперинфекцияни ривожланиши (препаратга сезгир бўлмаган микрофлорани ўсиши ҳисобига) шунга мувофиқ равишда антибактериал даволашни ўзгартиришни талаб қилади. Пенциллинларга юқори сезувчанлиги бўлган касалларда, цефалоспорин антибиотикларига қарама-қарши аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Ҳомиладорликда кўрсатмага мувофиқ қўллаш мумкин. Она сути билан кичик концентрацияда чиқади, шунинг учун эмизикли даврида препарат қўллашда эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш лозим. Буйрак етишмовчилиги бўлган касалларда юқори дозаларни қўллаш, марказий нерв тизимига токсик таъсир кўрсатиши мумкин.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатиш мумкин эмас.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юбориш ҳоллари келтирилмаган. Анафилактик шок белгилари пайдо бўлганда касални ушбу ҳолатдан чиқаришнинг тезкор чораларини кўриш керак: адреналинни (эпинефрин) юбориш, глюкокортикостероидлар (гидрокортизон ёки преднизолон) ва антигистамин воситаларни юбориш, зарур бўлганида ўпкани сунъий вентиляция қилиш керак.

Чиқарилиш шакли

Капсулалар 250 мг дан №10 контур уяли ўрамда. 1 ёки 10 контур уяли ўрамларни қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-25°С бўлган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.