ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МЕЛБЕК®, МЕЛБЕК® ФОРТЕ
MELBECUM, MELBECUM FORTE
Препаратнинг савдо номи: Мелбек®, Мелбек® Форте
Таъсир этувчи модда (ХПН): Мелоксикам
Дори шакли: Таблеткалар.
Таркиби:
Фаол модда: Мелоксикам 7,5 мг ёки 15 мг;
Ёрдамчи моддалар: кросповидон, поливинил пирролидон, авицел, натрий цитрат, сувсиз лактоза, аэросил, магний стеарат.
Таърифи: Сариқ рангли, овал шаклли, хидсиз бир томони чизиқли таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши восита.
Фармакологик хусусиятлари
Препарат ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг оксикамлар синфига киради, энол кислотаси ҳосилалари синфига мансуб циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) нинг селектив ингибиторидир. Яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Таъсир механизми яллиғланиш ўчоғида ЦОГ-2 ни ферментатив фаоллигини сусайтириши натижасида простагландинларнинг (яллиғланишнинг маълум медиаторлари) синтезини ингибиция қилиниши билан боғлиқ; ЦОГ-1 га бироз таъсир қилади, бу ножўя таъсирларини ривожланиш хавфини камайтиради.
Фармакокинетикаси
Оғиз орқали қабул қилинганда меъда-ичак йўлларидан яхши (қабул қилинган дозанинг 89% гача) сўрилади. Овқат билан бир вақтда қабул қилиш сўрилиш даражасига таъсир кўрсатмайди. Қондаги концентрация кўрсаткичи қабул қилинган препарат миқдори билан тўғридан-тўғри боғлиқ. Қон плазмасидаги мувозанат концентрациясига 3-5 кун қабул қилингандан сўнг эришилади ва мунтазам қабул қилинганида хатто бир йилдан кейин ҳам тахминан шу миқдорда сақланиб қолади.
Плазма оқсиллари билан боғланиши 99% дан ортиқни ташкил қилади. Синовиал суюқликка яхши ўтади, ундаги препаратнинг концентрацияси плазмадаги концентрациясининг ярмига етади. Асосий миқдори тиазолил халқасидаги метил гуруҳини оксидланиши орқали метаболизмга учрайди. Метаболитлар тенг миқдорда сийдик ва аҳлат орқали чиқарилади. Кундалик дозанинг 5% дан камроғи ўзгармаган ҳолда аҳлат билан ва ундан ҳам камроғи сийдик билан ажралиб чиқади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 20 соатни ташкил қилади.
Қўлланилиши
Ревматоид артритни симптоматик даволаш, остеоартритларда оғриқ синдромини камайтириш, артрозларда, бўғимларнинг дегенератив касалликларида, анкилозланувчи спондилоартритда оғриқ синдромини камайтириш мақсадида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, овқатланиш вақтида, чайнамасдан, сув ёки бошқа суюқлик билан ичилади. Суткалик доза 7,5—15 мг. Максимал суткалик доза (қўлланиладиган дори шаклидан қатъий назар) — 15 мг ни ташкил қилади.
Нохуш реакцияларнинг юқори хавфи бўлган пациентларда ҳолсизланган ва кекса беморларда даволаш ҳар доим суткада 7,5 мг дозадан бошланиши керак. Оғир буйрак етишмовчилигида суткалик доза 7,5 мг дан ошмаслиги керак.
Ножўя таъсирлари
Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Айрим холларда:
Меъда-ичак йўллари, жигар томонидан: диспепсия, метеоризм, диарея, қабзият, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқлар, жигар фаолиятининг бузилиши, эзофагит, яширин ёки яққол меъда-ичакдан қон кетишлари, колит.
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, қулоқларни шанғиллаши, кўришни хиралашиши.
Нафас тизими томонидан: ўткир асматик реакция, бронхоспазм.
Таянч-харакат аппарати томонидан: артралгия, миалгия, мушаклар заифлиги.
Қон яратиш тизими томонидан: анемия, лейкопения, тромбоцитопения, қон лейкоцитлари формуласини ўзгариши.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: интерстициал нефрит, гломерулонефрит, буйракнинг медулляр некрози ёки нефротик синдромни ривожланиши, сийдикда креатинин миқдорини ошиши.
Аллергик реакциялар: қичишиш, терини қипиқланиши, тери тошмаси, эшакеми ва/ёки қичишиш, фотосенсибилизация.
Юрак-қон томир тизими томонидан: шишлар, гипертензия, юрак уришини тезлашиши, юзга бирдан қон қуйилиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Мелоксикамга ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар, шу жумладан ацетилсалицил кислотасига юқори сезувчанлик;
- бронхиал астма, бурун полиплари, анамнездаги ангионевротик шиш ёки эшакемининг симптомлари (ацетилсалицил кислотаси ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни (НЯҚВ) қўллаш билан боғлиқ) мавжудлиги, чунки қарама-қарши юқори сезувчанлик реакциялари бўлиши мумкин;
- меъда-ичак йўлларининг яралари/перфорациялари (фаол шакли ёки уларни яқинда пайдо бўлгани);
- йўғон ичакнинг яллиғланиш касалликларининг фаол шакли (Крон касаллиги ёки ярали колит);
- оғир жигар етишмовчилиги;
- гемодиализ қилиб бўлмайдиган буйрак етишмовчилиги;
- қон кетиши билан кечувчи ҳар қандай бузилишлар, меъда-ичакдан манифест қон кетишлари, яқиндаги церебровескуляр қон кетишлари;
- назорат қилиб бўлмайдиган оғир юрак етишмовчилиги;
- 15 ёшгача бўлган болалар;
- ҳомиладорлик ва эмизиш даври;
- аортокоронар шунтлаш операциясидан кейинги оғриқни бартараф қилиш учун даволаш;
- препаратнинг фаол бўлмаган компонентлари зарарли бўлиши мумкин бўлган туғма бузилишларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар ва ацетилсалицил кислотаси билан бир вақтда қўлланганда ва меъда-ичак йўлларида ярали шикастланишларни ривожланиши ва меъда-ичакдан қон кетишлари ҳавфи ошади; антикоагулянтлар билан (перорал антикоагулянтлар, тиклопидин, гепарин, тромболитиклар) — қон кетиш ҳавфи ошади; метотрексат билан — унинг миелодепрессив таъсири ошади; диуретиклар билан — буйрак етишмовчилигини ривожланиш хавфи ошади.
Циклоспорин билан — унинг нефротоксик таъсирини кучаяди.
Литий препаратлари билан — плазмада литий миқдорини ошиши мумкин.
Гипотензив воситалар билан (бета—блокаторлар, ААФ ингибиторлари, томир кенгайтирувчи воситалар) қон томирларни кенгайтирувчи простагландинлар синтезини препарат томонидан сусайтирилиши сабабли, бу воситаларни самараси пасайиши мумкин.
Контрацептивлар билан — бачадон ичи хомилага қарши воситаларининг таъсирини камайтиради.
Холестирамин билан — уларни меъда-ичак йўлларида препарат молекуласи билан боғланиши сабабли организмдан чиқарилиши ошади.
Антацидлар, циметидин, дигоксин ва фуросемид билан ўзаро фармакокинетик таъсири йўқ.
Махсус кўрсатмалар
Меъда-ичак йўллари касалликларида ҳамда антикоагулянтларни олган пациентларда эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Пептик яралар ёки меъда-ичакдан қон кетишлари пайдо бўлганида, ҳамда тери ва шиллиқ қаватлари томонидан ножўя реакциялар ривожланганида, препаратни бекор қилинади.
Айланиб юрувчи қон ҳажми ва буйрак перфузияси даражаси камайган беморларга препаратни буюриш клиник яққол буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин бўлиб, улар препарат бекор қилингандан сўнг тўлиқ ўз ҳолатига қайтади.
Ушбу асоратларни хавф гуруҳига дегидратация белгилари, юрак етишмовчилиги, жигар циррози, нефротик синдром, буйракнинг клиник касалликлари бўлган диуретиклар қабул қилаётган беморлар, жарроҳлик операциядан кейин сувсизланган беморлар киради. Бу беморларда даволанишнинг бошиданоқ суткалик диурез ва буйрак фаолиятини чуқур кузатиш лозим.
Буйрак фаолиятини бироз ёки ўртача камайишида (креатинин клиренси даражаси 25 мл/мин дан кўпроқда) — дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.
Трансаминазалар фаоллиги барқарор ва сезиларли ошганида ва жигар фаолиятининг бошқа кўрсаткичларини бузилганида препаратни бекор қилиш лозим.
Жигар циррози бўлган беморларда клиник барқарор ҳолатида препаратнинг дозасини камайтириш талаб қилинмайди. Ҳолсизланган беморларни препарат билан даволашда шифокорнинг синков кузатуви талаб қилинади, чунки бундай беморлар ножўя таъсирларни ёмон ўзлаштирадилар.
Препаратни кекса ёшдаги пациентларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим, чунки уларда буйрак, жигар ва юрак фаолиятини ёмонлашиш эҳтимоли юқори бўлади. Препаратни қабул қилиш натижасида бош айланиши ва уйқучанлик ривожланганда автомобилни ҳайдашдан ва диққат юқори жамлаш, руҳий ва ҳаракат реакциялари тезлигини талаб қилувчи бошқа фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш тавсия қилинади.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилишда специфик антидоти бўлмаганлиги сабабли, меъдани ювиш ва симптоматик чораларни ўтказиш керак. Препаратни организмдан чиқарилишини тезлаштириш учун холестираминни қабул қилиш фойдали ҳисобланади.
Чиқарилиш шакли
«Мелбек®», таблеткалар 7,5 мг дан, №10, №30.
«Мелбек® Форте», таблеткалар 15 мг дан, №10, №30.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.