ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АНОДИН-ДУАЛ®
ANODYNE-DUAL®
Препаратнинг савдо номи: Анодин-Дуал
Дори шакли: инъекция учун эритма. Иккитали ампулалар №3.
Таркиби
2 мл А инъекцион эритма қуйидагиларни сақлайди:
дексаметазон – 3,32 мг,
фенилбутазон – 375,00 мг,
натрий салициламид ацетати – 150,00 мг;
ёрдамчи моддалар: 4 мг лидокаин гидрохлориди, 49,08 мг натрий гидроксиди, 1675,92 мг инъекция учун сув.
1 мл В инъекцион эритма қуйидагиларни сақлайди:
цианокобаламин (В12 витамини) – 2,5 мг;
ёрдамчи моддалар: 2 мг лидокаин гидрохлориди, 996,5 мг инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиздан бироз сарғишгача рангли суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: кортикостероидларни сақловчи мажмуавий восита.
АТХ коди: М01ВА01
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Мажмуавий препарат. Яллиғланишга қарши, иситмани туширувчи, оғриқни қолдирувчи ва ревматизмга қарши таъсир кўрсатади.
Дексаметазон – глюкокортикостероид, яллиғланишга қарши яққол таъсир кўрсатади.
Фенилбутазон – НЯҚВ, яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади, урикозурик самара чақиради.
Цианокобаламин (В12 витамини) нуклеин кислоталарнинг синтезини фаоллаштиради; нерв тизими ва жигар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
Натрий салициламид ацетати оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади, шунингдек препаратни яхши эришига ёрдам беради.
Лидокаин гидрохлориди инъекцияни оғриқсиз қилиш имконини беради.
Фармакокинетикаси
М/и юборилганидан кейин дексаметазон тизимли қон оқимига тез сўрилади.
Плазма оқсиллари билан юқори боғланиши ҳисобига, фенилбутазоннинг метаболизми ярим чиқарилиш даврини узоқ муддатли бўлишини таъминлаб секин юз беради.
Дексаметазон ва фенилбутазон йўлдошга киради ва кўкрак сути билан чиқарилади.
Қўлланилиши
Ўткир касалликларни қисқа муддат даволаш:
- Ревматоид артрит, остеоартроз, подаградаги бўғим синдроми;
- Неврит, невралгия, радикулит (шу жумладан умуртқа поғонасининг регенератив касалликларидаги) ва бошқ.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат суткада 1 инъекциядан ҳар куни ёки кунора буюрилади, ҳафтада 3 инъекциядан ошмаслиги керак. Такрорий даволаш курслари ўтказилганида улар орасидаги интервал 2 ҳафтадан кам бўлмаслиги керак. Инъекция м/и чуқур, секин қилинади. Пациент горизонтал ҳолатда бўлиши керак. Шприцга олдин А эритма, кейин В эритма тортилади. Эритманинг ҳарорати тана ҳароратига яқин бўлиши керак.
Ножўя таъсирлари
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: ульцероген таъсири, анорексия, гастралгия, кўнгил айниши, қусиш, диарея; кам – жигар фаолиятини бузилиши; алоҳида ҳолларда – МИЙ яраларининг перфорацияси ва қон кетиши.
Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, панцитопения, апластик анемия.
Аллергик реакциялар: экзантема, терини қичишиши, иситма; кам – Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми, югурикка ўхшаш синдром, бронхоспазм.
МНТ томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, уйқуни бузилиши, қўзғалиш; алоҳида ҳолларда – психоз, эйфория, тутқаноқ шаклли тиришишлар; кўриш ва эшитишни бузилиши.
Юрак-томир тизими томонидан: кам – артериал гипотензия, ортостатик коллапс.
Маҳаллий реакциялар: кам – инъекция соҳасида оғриқ; айрим ҳолларда – абсцессларни ривожланиши ва тўқималарнинг некрози.
Бошқалар: кам – Иценко-Кушинг синдроми, микоз, буйраклар фаолиятини бузилиши, иммунодепрессив таъсирни намоён бўлиши (инфекцияларга каршиликни пасайиши, жароҳатларни битишини секинлашиши), лимфаденопатия, сиаладенит.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
- Препаратнинг компонентларига, пиразолоннинг ҳосилаларига, салицилатларга юқори сезувчанлик, шунингдек анамнезида эшакеми, ўткир ринит, ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚВни қабул қилишга бронхоспазмни ривожланиши ҳақида маълумотлар;
- ўткир гастрит; меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги (шу жумладан, анамнездаги);
- юрак-томир тизимининг касалликлари (шу жумладан, ўткир миокард инфаркти, декомпенсация босқичидаги сурункали юрак етишмовчилиги, ўтказувчанликни бузилиши билан бўлган миокард касалликлари, қоринчалар аритмияси);
- жигар, буйраклар ва қалқонсимон безининг фаолиятини яққол бузилиши, шишга мойиллик, уремия, оксалатурия;
- вирусли инфекция (шу жумладан, герпес инфекцияси, сувчечак, паротит; полиомиелит, касалликнинг бульбар шакли бундан истисно);
- тизимли микоз;
- глаукома, шох парданинг жароҳатлари;
- суяк кўмиги ва қон касалликлари (лейкопения, шу жумладан анамнездаги тромбоцитопения, гемофилия); миелосупрессия;
- яққол миопатия, миастения, Шегрен синдроми, тизимли қизил югурик; гигант хужайрали (чакка) артериити, ревматик полимиалгия; геморрагик диатез, порфирия;
- панкреатит;
- стоматит;
- тромбоэмболия;
- режали эмлашдан олдинги (8 ҳафта) ва кейинги (2 ҳафта) давр;
- БЦЖ вакцинасини юборишдан кейинги лимфаденит;
- глюкоза-6-дегидрогеназа танқислиги;
- жарроҳлик операцияси;
- 14 ёшгача болалар;
- кексалар.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Анодин Дуал препарати бошқа яллиғланишга қарши препаратлар ва этанол сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўлланганида МИЙ дан қон кетиш хавфи ошади.
Анодин-Дуал препарати фенитоин билан бир вақтда қўлланганида охиргиси билан заҳарланиш симптомлари ривожланиши мумкин.
Анодин-Дуал препарати юрак гликозидлари билан бир вақтда қўлланганида беморларнинг дигитализациясини секинлашиши ёки тезлашиши мумкин.
Анодин-Дуал препарати гипотензив дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида охиргисининг таъсири пасаяди.
Анодин-Дуал препарати диуретиклар билан бир вақтда қўлланганида диурез ва натрийурезни пасайиши, шунингдек гипо- ёки гиперкалиемия ривожланиши мумкин.
Анаболик стероидлар ва метилфенидат бир вақтда қўлланганида Анодин-Дуал препаратининг таъсирини кучайтирадилар.
Анодин-Дуал препарати перорал гипогликемик воситалар (сульфонилмочевина ҳосилалари) ёки инсулин билан бир вақтда қўлланганида гипер- ёки гипогликемия бўлиши мумкин. Бу препаратларнинг дозаларини назорат қилиш керак.
Анодин-Дуал препаратини билвосита таъсир қилувчи антикоагулянтлар, гепарин, дипиридамол ёки сульфинпиразон билан бир вақтда қўллаш протромбин вақтининг кўрсаткичларига қараб, препаратларнинг дозаларини тўғрилашни талаб қилиши мумкин.
Анодин-Дуал препарати бир вақтда қўлланганида плазмада сульфаниламидлар ва литий препаратларининг концентрациялари ошиши мумкин.
Анодин-Дуал препарати ва метатрексат бир вақтда қўлланганида охиргисининг токсиклиги ошиши мумкин.
Анодин-Дуал препарати сульфинпиразон ёки пробенецид билан бир вақтда қўлланганида уларнинг урикозурик самараси пасайиши мумкин.
Анодин-Дуал препарати ва гормонал контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганида охиргиларининг ҳомиладорликка қарши таъсири пасайиши мумкин.
Режали эмлашдан олдинги (8 ҳафта) ва кейинги (2 ҳафта давомида) даврда препаратни буюриш унинг самарадорлигини пасайтиради ёки бутунлай йўқотади.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни буйраклар фаолияти бузилганида, қандли диабетда, туберкулёзда, эпилепсия, рухий касалликлар, бронхиал астма, сурункали бактериал инфекциялар, артериал гипертензия ёки гипотензия, тромбоэмболияси бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Даволаш курсини бошлашдан олдин меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги, буйраклар ва жигар касалликларини истисно қилиш мақсадида пациентни синчков кўрикдан ўтказиш керак.
Инъекцияни чуқур, турли соҳаларга, стерил шароитларда қилиш керак.
Анодин-Дуал препарати билан бир вақтда антикоагулянтларни олаётган беморларга қон кетишини ривожланиш хавфини ҳисобга олиб, қоннинг тизимли ивиши кўрсаткичларининг таҳлилини ўтказиш керак.
Фенилбутазон қалқонсимон безининг фаолиятини текшириш натижаларига таъсир кўрсатади, шунинг учун тегишли таҳлиллар Анодин-Дуал препарати билан даволаш тўхтатилганидан кейин 2 ҳафтадан эрта ўтказилмаслиги керак.
Цианокобаламин сақловчи дори препаратлари (Анодин-Дуал) фуникуляр миелоз ва пернициоз анемияси бўлган беморларда клиник-лаборатор кўрсаткичларни ўзгаришига ёрдам бериши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: кўнгил айниши, қорин оғриғи, меъда-ичакдан қон кетиши, бош айланиши, бош оғриғи, артериал гипотензия, жигар ва буйрак етишмовчилиги, брадикардия, бош мия ва ўпкалар шиши, лейкопения, апластик анемия, юрак етишмовчилиги, тиришишлар, кома.
Даволаш: ўпкаларни сунъий вентиляцияси ва бошқа реанимацион чоралар, кўрсатмалар бўйича – тиришишга қарши воситалар (масалан, диазепамни в/и га юбориш); гемодиализ.
Чиқарилиш шакли
А эритма 2 мл дан ва В эритма 1 мл дан тўқ шиша ампулаларда.
А эритма 3 ампуладан ва В ампула 3 ампуладан контур полимер контейнерда. 1 контур полимер контейнер картон қутида.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.