📜 Инструкция по применению Анжелик
💊 Состав препарата Анжелик
✅ Применение препарата Анжелик
📅 Условия хранения Анжелик
⏳ Срок годности Анжелик

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АНЖЕЛИКÒ

ANGELIQÒ

Препаратнинг савдо номи: АнжеликÒ

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Эстрадиол + Дроспиренон

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: 1,0 мг эстрадиолга қайта ҳисобланган эстрадиол гемигидрати, дроспиренон 2 мг.

Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати – 48,2 мг, маккажўхори крахмали – 14,4 мг, ўта желатинланган маккажўхори крахмали – 9,6 мг, повидон К25 – 4 мг, магний стеарати –
0,8 мг, гипромеллоза – 1,0112 мг, макрогол 6000 – 0,2024 мг, тальк – 0,2024 мг, титан диоксиди Е171 – 0,5438 мг, темир III оксиди бўёвчиси Е172 – 0,0402 мг.

Таърифи: думалоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонидаги тўғри олти бурчакда «DL» бўртиқ белгиси туширилган кулранг-пушти, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: эстрогенлар билан мажмуадаги прогестагенлар

АТХ коди: G03FA17

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Эстрадиол

Анжелик препарати эндоген одам эстрадиолига кимёвий ва биологик жиҳатдан ўхшаш бўлган синтетик 17ß-эстрадиол сақлайди. Менопауза даврида аёлларда эстрогенни ишлаб чиқарилишини пасайишини компенсация қилиш учун ишлатилади, менопаузал симптомларини енгиллаштиради. Эстрогенлар менопаузадан кейин ёки тухумдонлар олиб ташлангандан кейин суяк массасини йўқотилишини олдини олади.

Дроспиренон

Дроспиренон (ДРСП) – бу синтетик прогестагендир.

Эстрогенлар эндометрийни ўсишини рағбатлантириши туфайли, ушлаб қолувчи омиллар бўлмаганида, бу эндометрий гиперплазияси ва ракини юз бериш хавфини ошириши мумкин. Прогестагенни қўшилиши бачадони олиб ташланмаган аёлларда эстрогенлар томонидан индукция қилинган эндометрий гиперплазиясини пасайтиради, бироқ инкор этмайди.

Дроспиренон альдостерон-антагонистик таъсир намоён этади. Бунинг оқибатида натрий ва сувни чиқарилишини ошиши, шунингдек калийни чиқарилишини пасайиши кузатилади.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар жараёнида дроспиренон эстроген, глюкокортикоид ёки антиглюкокортикоид фаолликни намоён этмаган.

Клиник тадқиқотлар бўйича маълумотлар

  • Эстроген танқислиги ва қон кетишлари симптомларини енгиллаштириш

Менопауза симптомларини енгиллашиши даволаш бошланган пайтдан бошлаб биринчи бир нечта ҳафта давомида юз беради.

Аменорея даволашнинг 10-12 ойларида 73% аёлда кузатилган. Ҳайз кўришлар орасидаги қон кетишлари ва/ёки қиндан қонли ажралмалар 59% аёлда биринчи 3 ойида, шунингдек 27% пациентда даволашнинг 10-12 ойларида аниқланган.

  • Остеопорозни профилактикаси

Менопаузада эстроген танқислиги суякни ремоделланишини кучайиши ва унинг массасини камайиши билан кечади. Эстрогеннинг суякнинг минерал зичлигига (СМЗ) таъсир самараси дозага боғлиқ. Самарали ҳимояга узлуксиз даволаш натижасида эришилади. Ўринбосар гормонал даволаш (ЎГД) бекор қилинганидан кейин суяк тўқимасини рарефикациясини пасайиш тезлиги даволанмаган аёллардаги кўрсаткичлар билан бир хил бўлган.

WHI тадқиқотлари ва мета-таҳлилли тадқиқотларининг маълумотлари, ЎГД фақат эстрогенлар билан ёки прогестаген билан мажмуада – соғлом аёлларда – сон суягини, умуртқа поғонасини синишини, шунингдек бошқа остеопоротик синишлар хавфини пасайтиришини кўрсатди. ЎГД шунингдек суякнинг минерал зичлиги паст бўлган ва/ёки оғир остеопорози бўлган аёлларда синишларни олдини олиши мумкин, бироқ буни тасдиқловчи маълумотлар чекланган.

Анжелик препарати 2 йил қўлланганидан кейин сон суягининг минерал зичлиги остеогенезни бузилиши бўлган пациентларда 3,96 +/- 3,15% га (ўртача қиймати +/- СО) ва бундай муаммоси бўлмаган аёлларда 2,78 +/- 1,89% га ошди (ўртача қиймати +/- СО). Даволаниш давомида сон суягининг суякнинг минерал зичлиги (СМЗ) сақланиб қолган ёки ошган аёллар фоизи остеогенез бузилганида 94,4% ни, ва соғлом суякда эса, 96,4% ни ташкил қилди.

Анжелик препарати умуртқа поғонасининг бел қисми СМЗ кўрсаткичига хам таъсир кўрсатди. Остеогенезни бузилиши бўлган аёлларда 2 йил ичида бу кўрсаткични ўсиши 5,61 +/- 3,34% ни (ўртача қиймати +/- СО), соғлом аёлларда эса – 4,92+/- 3,02% ни (ўртача қиймати +/- СО) ташкил қилди. Остеогенезни бузилиши бўлган 100% аёлларда даволаниш давомида умуртқа поғонасининг бел қисми СМЗ сақланиб қолди ёки ошди. Суяк томонидан муаммоси бўлмаган аёллар учун ушбу кўрсаткич 96,4% ни ташкил қилди.

  • Антиминералокортикоид фаоллиги

Дросперинон альдостерон-антагонистик хусусиятларга эга, бу гипертензия билан хасталанган аёлларда артериал босимни пасайишига олиб келиши мумкин. 8 ҳафта давомида Анжелик препарати билан даволанган гипертензияси бўлган аёлларда (n=123), менопауза бошлангандан кейинги даврда ўтказилган икки томонлама яширин плацебо-назоратли клиник тадқиқотларда, систолик/диастолик босимни пасайиши аниқланган (ташриф вақтида манжета кўрсаткичи дастлабки даражага нисбатан – 12/-9 мм. сим. уст; мувофиқлаштирилган плацебо самараси -3/-4 мм сим уст; 24 соатдан кейин босимни амбулатор шароитда ўлчаш дастлабки даражага нисбатан – -5/‑‑3 мм сим уст, мувофиқлаштирилган плацебо самараси -3/-2 мм сим. уст бўлган).

Анжелик препарати гипертензияни даволаш учун мўлжалланмаган. Гипертензияси бўлган аёллар гипертензияни даволаш бўйича қўлланмаларга мувофиқ даволанишлари лозим.

Фармакокинетикаси

Дроспиренон

  • Сўрилиши

Перорал юборилганидан сўнг дроспиренон тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Фаол модданинг 21,9 нг/мл ни ташкил қилувчи зардобдаги чўққи даражаларига, бир марта қабул қилинганидан кейин 1 соатдан кейин эришилади. Кўп марта қабул қилинганида максимал мувозанатли концентрацияси 35,9 нг/мл ни ташкил қилади ва тахминан 10 кундан кейин эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги 76-85% ни ташкил қилади. Овқат қабул қилиш биокираолишлигига таъсир қилмайди.

  • Тақсимланиши

Перорал қабул қилингандан кейин дроспиреноннинг зардобдаги даражаси, тахминан 35-39 соатлик ўртача ярим чиқарилиш даври билан ифодаланувчи икки фазада пасаяди. Дроспиренон зардоб альбумини билан боғланади, лекин жинсий гормонларни боғловчи глобулин (ЖГБГ) ва кортикостероидлар (ГКС) ни боғловчи глобулин билан боғланмайди. Препаратнинг зардобдаги умумий концентрациясининг фақат 3-5% эркин стероид кўринишида аниқланади. Дроспиреноннинг ўртача тахминий тақсимланиш ҳажми 3,7-
4,2 л/кг ни ташкил қилади.

  • Метаболизми

Перорал қабул қилинганидан кейин дроспиренон жадал метаболизмга учрайди. Қон плазмасидаги асосий метаболитлари, лактон халқаларини очилиши йўли билан олинадиган дроспиреноннинг кислотали шакллари ва шунингдек 4,5-дигидро- дроспиренон-3-сульфатидир. Иккала метаболити хам Р450 тизими жалб қилинмаган ҳолда ҳосил бўлади. Иккала метаболити хам фармакологик жиҳатдан фаол эмас. In vitro шароитидаги тадқиқотларнинг маълумотларидан келиб чиққан ҳолда, дроспиренон цитохром P450 3A4 томонидан минимал даражада метаболизмга учраши аниқланган. In vitro тадқиқотлар ва клиник тадқиқотлар Анжелик препарати қабул қилинганидан кейин ДРСП нинг CYP ферментларига ингибиция қилувчи таъсирини кўрсатмаган.

  • Чиқарилиши

Дроспиреноннинг зардобдаги метаболик тозаланишининг тезлиги, субъектлараро тахминан 35% ли ўзгарувчанлик билан минутига 1,2-1,5 мл/кг ни ташкил қилади. Дроспиренон ўзгармаган ҳолда фақат жуда оз миқдорларида чиқарилади. Дроспиреноннинг метаболитлари буйрак ва ичак орқали тахминан 1,2:1,4 нисбатда чиқарилади. Метаболитларининг ярим чиқарилиш даври тахминан 40 соатга тенг.

  • Мувозанат ҳолатининг шароити ва пропорционаллик

Анжелик препаратини ҳар куни перорал қабул қилинганидан кейин дроспиреноннинг концентрацияси мувозанат ҳолатига тахминан 10 кундан кейин эришилади. Дроспиреноннинг зардобдаги даражалари, якуний ярим чиқарилиш даври ва дозалаш интервалининг нисбати натижасида тахминан 2-3 коэффицент билан аккумуляция қилинади. Мувоназанат ҳолатида дроспиреноннинг зардобдаги ўртача даражалари
14-36 нг/мл диапазонида ўзгариб туради. Дроспиреноннинг фармакокинетикаси 1 г дан
4 мг гача бўлган дозалаш интервалида дозага пропорционалдир.

Эстрадиол

  • Сўрилиши

Перорал қабул қилинганидан кейин эстрадиол тез ва тўлиқ сўрилади. Сўрилганида ва жигар орқали биринчи ўтишида эстрадиол кенг метаболизмга учрайди, бунинг натижасида перорал қабул қилинганида эстрогеннинг мутлоқ биокираолишлиги дозанинг 5% гача пасаяди. Тахминан 22 пг/мл бўлган максимал концентрацияларига Анжелик препаратини бир марта перорал юборилганидан кейин 6-8 соатдан сўнг эришилган. Овқат қабул қилиш препаратни оч қоринга қабул қилинганига нисбатан эстрадиолнинг биокираолишлигига таъсир қилмайди.

  • Тақсимланиши

Анжелик препаратини бир марта перорал юборилганидан кейин 24 соат давомида фақат эстрадиолнинг қон зардобидаги аста-секин ўзгарувчи даражалари кузатилади холос. Қонда айланаётган эстрогенларнинг сульфати ва глюкуронидларнинг катта миқдори туфайли бир томондан, ва иккинчи томондан ичак-жигар циркуляцияси туфайли, эстрадиолнинг якуний ярим парчаланиш даври, бундай барча жараёнларга боғлиқ равишда асосий кўрсаткичи ҳисобланади ва перорал юборилганидан кейин тахминан 13-20 соат диапазонида бўлади.

Эстрадиол қон зардобидаги альбумин билан носпецифик ва жинсий стероидларни боғловчи глобулин (ЖСБГ) билан – специфик боғланади. Фақатгина 1-2% эстрадиол эркин стероид кўринишида, 40-45% ЖСБГ билан боғланган ҳолда қонда айланиб юради. Бир марта вена ичига юборилгандан кейин эстрадиолнинг тахминий тақсимланиш ҳажми тахминан 1 л/кг ни ташкил қилади.

  • Метаболизми

Эстрадиол тез метаболизмга учрайди ва эстрон ва эстрон сульфатидан ташқари, катта миқдорда бошқа метаболитлар ва конъюгатлар ҳосил бўлади. Эстрон ва эстриол эстрадиолнинг фармакологик фаол метаболитлари сифатида маълум; қон плазмасида етарли концентрацияларда фақат эстрон аниқланади. Эстроннинг зардобдаги даражаси эстрадиолнинг даражасидан тахминан 6 марта юқоридир. Эстроннинг конъюгатларини зардобдаги концентрациялари эркин эстроннинг мувофиқ концентрацияларидан тахминан 26 марта юқоридир.

  • Чиқарилиши

Метаболик клиренси тахминан минутига 30 мл/кг ни ташкил қилади. Эстрадиолнинг метаболитлари сийдик ва сафро билан чиқарилади, ярим чиқарилиш даври тахминан 1 суткани ташкил этади.

  • Мувозанат ҳолати шароити

Анжелик препаратини ҳар куни перорал юборилганидан кейин эстрадиолнинг концентрациялари мувозанат ҳолатига 5 кундан сўнг эришилади. Эстрадиолнинг зардобдаги концентрациялари тахминан 2 марта ошади. Перорал қабул қилинганда эстрадиол ЖГБГ ни ҳосил бўлишини индукция қилади, бу зардобдаги оқсиллар юзасидан тақсимланишга таъсир қилиб, ЖГБГ билан боғланган фракцияни ошишини ва альбумин билан боғланган ва боғланмаган фракцияни пасайишини чақиради. Бу Анжелик препаратини қабул қилинганидан кейин эстрадиолнинг фармакокинетикасини пропорционаллигини кўрсатади. 24 соатлик дозалаш интервалида эстрадиолнинг ўртача мувозанатли концентрациялари 20-43 пг/мл диапозонида ўзгариб туради. Эстрадиолнинг фармакокинетикаси 1 мг ва 2 мг дозаларда дозага пропорционалдир.

Алоҳида тоифадаги пациентлар

Жигар етишмовчилиги

ДРСП 3 мг ли бир марталик перорал дозасининг 1 мг эстрадиол (E2) билан мажмуасининг фармакокинетикаси ўртача жигар етишмовчилиги (Чайлд Пью бўйича B) бўлган 10 нафар аёлда ва ёши, тана вазни ва чекиш одати бор/йўқлиги бўйича танлаб олинган 10 нафар соғлом аёлларда баҳоланган. Сўрилиш/тақсимланиш фазаларида зардобдаги ДРСП концентрациясининг ўртача профили бир хил Cmax ва tmax кўрсаткичлари бўлган иккала гуруҳда бир хил бўлган. Бу, жигар етишмовчилиги сўрилиш тезлигига таъсир қилмаслигини тахмин қилишга имкон беради. Ўртача жигар етишмовчилиги бўлган гуруҳда ўртача якуний ярим чиқарилиш даври, жигар фаолияти нормал бўлган аёллар гуруҳига нисбатан тахминан 1,8 марта юқори бўлган. Бундан ташқари, жигар етишмовчилиги бўлган аёлларда тахминий тақсимланиш ҳажмини тахминан 50 фоизга пасайиши кузатилган.

Буйрак етишмовчилиги

Буйрак етишмовчилигининг ДРСП (14 кун давомида суткада 3 мг) фармакокинетикасига таъсири буйрак фаолияти нормал бўлган, шунингдек енгил ва ўртача буйрак етишмовчилиги бўлган субъектларда ўрганилган. Мувозанат ҳолатида енгил буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси CLcr, минутига 50-80 мл) бўлган гуруҳда ДРСП нинг зардобдаги даражалари буйрак фаолияти нормал бўлган (CLcr, > 80 мл/мин) субъектларнинг кўрсаткичлари билан бир хил бўлган. Ўртача буйрак етишмовчилиги (CLcr, минутига 30-50 мл) бўлган гуруҳда ДРСП нинг задоб даражалари, буйрак фаолияти нормал бўлган гуруҳга нисбатан 37% га юқори бўлган. ДРСП нинг AUC (0-24 соат) кўрсаткичини креатинин клиренсига нисбатан чизиқли регрессион таҳлили, креатинин клиренсини минутига 10 мл га қисқариши билан 3,5 фоиз ошишини аниқлади. Бу озгина ошиши клиник аҳамиятли ҳисобланмайди.

Қўлланилиши

  • Менопауза бошланганидан кейин 1 йилдан ортиқ вақт ўтганидан сўнг эстроген танқислиги белгилари бўлган аёлларда гормонал ўринбосар даволаш.
  • Остеопорозни олдини олиш учун бошқа дори воситалари самарасиз бўлган ёки қўллаш мумкин бўлмаган, синиш хавфи юқори бўлган аёлларда постменопаузал остеопорозни олдини олиш учун қўлланилади.
  • 65 ёшдан ошган аёлларда ушбу дори воситасининг чекланган қўллаш тажрибаси мавжуд.

Қўллаш усули ва дозалари

Агар Сиз эстрогенлар қабул қилаётган бўлсангиз ёки узлуксиз қабул қилишга мўлжалланган бошқа мажмуавий препаратдан Анжелик® га ўтсангиз, унда Сиз даволанишни исталган вақтда бошлашингиз мумкин. Агар сиз циклик ЎГД учун мажмуавий препаратдан Анжелик® га ўтсангиз, препаратни қабул қилишни бекор қилиш оқибатидаги қон кетиши тўхтаганидан сўнг бошлаш керак.

Ҳар бир ўрам 28 кун қабул қилишга мўлжалланган.

Ҳар куни қобиқ билан қопланган бир таблеткадан қабул қилиш керак. Жорий ўрамидаги 28 таблеткани қабул қилиш тугаганидан сўнг, кейинги кундан бошлаб АнжеликÒнинг янги ўрамидан қабул қилиш бошланади (узлуксиз ЎГД), бунда аввалги ўрамидаги 1 чи таблетка ҳафтанинг қайси кунида қабул қилинган бўлса, кейинги ўрамидаги 1 чи таблетка ҳам ўша вақтда қабул қилиниши лозим.

Таблеткани бутунлигича оз миқдордаги сув билан ютилади. Таблетка сутканинг қайси вақтида қабул қилиниши аҳамиятга эга эмас, бироқ аввал қайси вақтда қабул қилишни бошлаган бўлсангиз кейинчалик ҳам аниқ ўша вақтда қабул қилиш тавсия этилади. Унутилган таблеткани иложи борича тезроқ қабул қилиш лозим.

Агар таблеткани одатдаги қабул қилиш вақтидан 24 соатдан ортиқ вақт ўтиб кетган бўлса, қўшимча таблеткани қабул қилмаслик керак. Бир нечта таблетка қабул қилиниши ўтказиб юборилган бўлса, вагинал қон кетишлари ривожланиши мумкин.

Алоҳида тоифадаги пациентлар учун қўшимча маълумотлар

Болалар ва ўсмирлар

Анжелик препарати болалар ва ўсмирларда қўлланилмайди.

Кекса ёшдаги одамлар

Кекса ёшдаги пациентларда препаратнинг дозасини ўзгартириш лозимлигини кўрсатувчи маълумотлар йўқ.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар

Дроспиренон енгил ва ўртача даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган аёллар томонидан яхши ўзлаштирилади (Фармакокинетик хусусиятлари бўлимига қаранг). Анжелик препаратини оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Енгил ва ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган аёлларда дроспиреноннинг экспозициясини бироз ошиши аниқланган, лекин тахмин қилинишича, бу клиник аҳамиятли эмас («Фармакокинетикаси» бўлимига қаранг). Анжелик препаратини оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бўлимига қаранг).

Ножўя таъсирлари

Қуйида жадвалда регулятор фаолиятнинг Тиббий луғати (MedDRA) бўйича тизим аъзолари синфи бўйича таснифланган ножўя реакциялар келтирилган. Ноҳуш кўринишлар (НК) ни юз бериш тез-тезлиги клиник тадқиқотларнинг маълумотлари асосида аниқланган. Ножўя реакциялар 7 та клиник тадқиқотларнинг III Фазасида (n=2424 аёл) қайд этилган. Энг кўп учрайдиган ножўя реакциялар: кўкракда оғриқ (> 10%), шунингдек даволашнинг биринчи ойларида қон кетишлари ва қонли ажралмалар (> 10%) бўлган. Қон кетиши бузилишлари, одатда узлуксиз даволаш вақтида ўтган (Фармакодинамикаси бўлимига қаранг). Қон кетишлари ҳолатларининг тез-тезлиги даволаш давомийлигига пропорционал равишда қисқаради.

Тизим-аъзолари синфи Жуда тез-тез
(
³ 1/100 дан < 1/10 гача)
Тез-тез
(
³ 1/1000 дан < 1/100 гача)
Кам ҳолларда
(< 1/1000)
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар Анемия
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар Тана вазнини ошиши ёки камайиши, иштаҳани йўқолиши, иштаҳани ошиши, гиперлипидемия
Руҳиятни бузилишлари Депрессия, эмоционал нотурғунлик, асабийлик Уйқуни бузилиши, безовталик, либидони пасайиши
Нерв тизими томонидан бузилишлар Бош оғриғи Парестезия, диққатни жамлашни бузилиши, бош айланиши Вестибуляр бош айланиши
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар Кўришни бузилиши
Эшитиш аъзоси ва мувозанат томонидан бузилишлар Қулоқларни жаранглаши
Юрак томонидан бузилишлар Юракни тез уриб кетиши
Қон томирлар томонидан бузилишлар Эмболия, веналар тромбози, гипертензия, мигрень, тромбофлебит, варикоз
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари  томонидан бузилишлар Ҳансираш
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қоринни катталашиши Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар, диарея, қабзият, қусиш ксеростомия, метеоризм, таъм сезиш ҳиссини ўзгариши
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар Жигарнинг функционал синамаси кўрсаткичларини силжиши Ўт-тош касаллиги
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар Терини шикастланиши, ҳуснбузар, сочни тўкилиши, қичишиш, тукларни хаддан зиёд ўсиб кетиши, сочларнинг ҳолатини ёмонлашиши
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар Қўл-оёқларда оғриқ, белда оғриқ, бўғимларда оғриқ, мушакларни тортишишлари Мушакларда оғриқ
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар Сийдик чиқариш йўлларининг касалликлари, сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари
Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан бузилишлар Сут безининг хавфсиз ўсмаси, сут безларини катталашиши, бачадон фиброидларини катталашиши, бачадон бўйнининг хавфсиз ўсмаси, ҳайз кўриш циклини бузилиши, қиндан ажралмалар

 

Сут бези карциномаси, эндометрий гиперплазияси, бачадоннинг хавфсиз ўсмаси, фиброз-кистоз мастопатия, бачадон касалликлари, тухумдонлар ишини бузилиши, бачадон бўйни касалликлари,

Чаноқда оғриқ, вульвовагинал бузилишлар, вагинал кандидоз, вагинит, вагинал қуруқлик

Бачадон найини яллиғланиши, сут безида сутни тутиб туролмаслик
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар Умумий ҳолсизлик, маҳаллий шиш Тарқоқ шиш, кўкракда оғриқ, дисфория, кучли терлаш Иситма
Реакцияни, шунингдек унинг аналоглари ва унга яқин ҳолатларни таърифлаш учун MedDRA энг тўғри келадиган атамаси ишлатилади.

Алоҳида тоифадаги пациентлар бўйича қўшимча маълумотлар

Анжелик препаратини қўлланиши билан боғлиқ қуйидаги нохуш кўринишлар, тадқиқотчи томонидан «бўлиши мумкин» сифатида таснифланиб, гипертензия билан хасталанган аёллар иштирокидаги иккита клиник тадқиқотлар жараёнида қайд этилган эди.

Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар

Гиперкалиемия.

Юрак томонидан бузилишлар

Юрак етишмовчилиги, юрак бўлмачалари липиллаши, QT интервални узайиши, юракни кенгайиши.

Лаборатор ва инструментал маълумотлар

Қонда альдостерон даражасини ошиши.

ЎГД препаратларини қўлланиши оқибатида қуйидаги нохуш кўринишлар: тугунли эритема, кўп шаклли эритема, юз терисини гиперпигментацияси ва геморрагик дерматит тўғрисида хабар берилган.

Сут бези ракининг хавфи

5 йилдан ортиқ мажмуавий эстроген-прогестаген препарати билан даволанган аёлларда, сут бези ракини ривожланиш хавфи 2 марта ошиши ҳақида хабар берилади. Эстроген билан монотерпия қабул қилган пациентлардаги юқори хавф, эстрогенларни прогестагенлар билан мажмуада қабул қилаётган аёлларга нисбатан анча паст бўлган. Хавф даражаси препаратларни қўллаш давомийлигига боғлиқдир.

Эндометрий раки хавфи

Бачадони олиб ташланмаган менопаузадан кейинги даврдаги аёллар

Эндометрий ракини ривожланиш хавфига ЎГД ни қабул қилмаётган, бачадони олиб ташланмаган 1000 аёлдан тахминан ҳар 5 нафари дучор бўлади. Бачадони олиб ташланмаган аёллар учун эстрогенлар билан монотерапия тавсия этилмаган, чунки бу ракни ривожланиш хавфини оширади. Эстроген билан даволаш давомийлиги ва эстрогенларнинг дозасига қараб, эпидемиологик тадқиқотларда эндометрий ракининг хавфини ошиши 50 дан 65 ёшгача бўлган 1000 нафар аёлга 5 дан 55 гача қўшимча ҳолат сифатида ўзгариб турган. Эстроген билан даволашга, хеч бўлмаганда циклнинг 12 куни давомида прогестагенни қўшилиши, юқори хавфдан сақланишга имкон беради. Million Women Study тадқиқотида мажмуавий (кетма-кет ва узлуксиз) ЎГД ни 5 йил давомида қўлланилиши эндометрий ракининг хавфини ошишини чақирмаган (ОР 1,0 (0,8-1,2)).

Тухумдонлар раки

Эстроген билан даволашни ва мажмуавий эстроген-прогестаген ЎГД ни узоқ муддат қўлланилиши тухумдонлар ракини бироз ошишига олиб келади. Million Women Study тадқиқотида 5 йил давомийликдаги ЎГД 2500 пациентга тухумдонлар ракининг 1 та қўшимча ҳолатини чақирган.

Веноз тромбоэмболия хавфи

ЎГД веноз тромбоэмболия (ВТЭ), яъни чуқур веналар тромбози ёки ўпка эмболиясини ривожланишининг нисбатан 1,3-3 баробар юқори хавфи билан боғлиқ бўлади. Бунга ўхшаш ҳолатни гормонал даволашнинг биринчи йили давомида юз бериш эҳтимоли юқорироқдир.

Юрак ишемик касаллиги хавфи

Юрак ишемик касаллигини ривожланиш хавфи, мажмуавий эстроген-прогестаген ЎГД ни қабул қилаётган 60 ёшдан ошган аёлларда бироз юқори бўлган.

Ишемик инсульт хавфи

Эстроген монотерапиясини ва эстроген-прогестаген даволашни олиб борилиши ишемик инсультнинг нисбий хавфини 1,5 марта ошиши билан кечади, ЎГД геморрагик инсульт хавфини оширмайди.

Бундай нисбий хавф пациентнинг ёшига ёки даволаш давомийлигига боғлиқ эмас. Бироқ, бошланғич хавф пациентнинг ёшига узвий боғлиқ эканлиги туфайли, аёлларда ЎГД ни ўтказилганда инсультнинг умумий хавфи ёшга боғлиқ равишда ошади «Эҳтиёткорлик чоралари» бўлимига қаранг.

Эстрагенлар/прогестагенлар билан даволаш билан боғлиқ қуйидаги бошқа нохуш реакциялар тўғрисида хабар берилган

  • Ўт пуфаги касалликлари
  • Тери ва тери ости тўқимаси томонидан бузилишлар: юз териси гиперпигментацияси, кўп шаклли эритема, тугунли эритема, қон томир пурпураси.
  • 65 ёшдан ошганда ақли заифлик юз бериши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Қуйидаги санаб ўтилган ҳолатларнинг биронтаси бўлганида Анжелик® препаратини қабул қилишни бошлаш тавсия этилмайди. Агар Анжелик® препаратини қабул қилиш вақтида ушбу ҳолатлардан биронтаси кузатилса, унда препарат қўллашни дарҳол тўхтатиш керак.

  • Ҳомиладорлик ва лактация
  • Келиб чиқиши ноъмалум бўлган қиндан қон кетишлари
  • Гумон қилинган ёки тасдиқланган сут бези раки
  • Гормонга боғлиқ бўлган рак олди касаллиги ёки тасдиқланган ёки гумон қилинган гормонга боғлиқ бўлган хавфли ўсма ташхиси
  • Ҳозирги вақтидаги ёки анамнездаги жигар ўсмаси (хавфли ёки хавфсиз)
  • Оғир жигар касалликлари
  • Ҳозирги вақтдаги ёки анамнездаги оғир буйрак касалликлари (буйрак фаолиятининг кўрсаткичлари нормаллашгунигача)
  • Ўткир артериал тромбоз ёки тромбоэмболия, шу жумладан миокард инфаркти, инсультга олиб келувчи
  • Зўрайиш давридаги чуқур веналар тромбози, ҳозирги вақтдаги ёки анамнездаги тромбоэмболиялар
  • Яққол намоён бўлган гипертриглицеридемия
  • АнжеликÒ препаратининг компонентларига юқори сезувчанлик
  • Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар
  • Лактазани туғма танқислиги, лактозани ўзлаштираолмаслик, глюкозо-галактоз мальабсорбция.

Дори воситасини эндометрий гиперплазиясида, ҳозирги вақтдаги ва анамнездаги ўткир жигар касалликларида (жигар фаолияти кўрсаткичлари нормаллашгунигача), тромбофилияда (масалан, С протеини, S протеини ёки антитромбин танқислигида), порфирияда қўллаш мумкин эмас.

Агар Анжелик® препаратини қабул қилиш фонида бу ҳолатлардан биронтаси пайдо бўлса, препаратни қабулқилишни дарҳол тўхтатинг ва шифокорингизга мурожаат қилинг.

Эҳтиёткорлик билан

АнжеликÒ препаратини қуйидаги касалликларда эҳтиёткорлик билан буюриш керак: артериал гипертензия, туғма гипербилирубинемиялар (Жильбер, Дубин-Джонсон ва Ротор синдромлари), холестатик сариқлик ёки ҳомиладорлик давридаги холестатик қичишиши, эндометриоз, бачадон миомаси, қандли диабет («Махсус кўрсатмалар» га қаранг).

Шуни эътиборга олиш лозимки, эстрогенлар алоҳида ёки гестагенлар билан биргаликда қуйидаги касалликлар ва ҳолатларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак: чекиш, гиперхолестеринемия, семизлик, тизимли қизил югурик, деменция, ўт пуфаги касалликлари, кўзнинг тўр пардаси тромбози, ўртача гипертриглицеридемия, сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) да шиш, оғир гипокальциемия, эндометриоз, бронхиал астма, тутқаноқ, мигрень, порфирия, жигар гемангиомалари, гиперкалиемия, гиперкалиемияни ривожланишига олиб келувчи ҳолатлар, гиперкалиемияни чақирувчи дори воситалар – ДВ ни – калийни тежовчи диуретиклар, калий препаратлари, ААФ ингибиторлари, ангиотензин II рецепторлари антагонистларини ва гепаринни қабул қилиш.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситаларининг Анжелик препаратига таъсири

Эстрогенларнинг [ва прогестагенларнинг] метаболизми дори воситаларнинг метаболизмида қатнашувчи ферментлар, хусусан цитохром P450 ферментларини индукция қилувчи дори воситаларни бир вақтда қўллаш оқибатида тезлашиши мумкин. Уларга тиришишга қарши воситалар (фенобарбитал, дифенин, карбамазепин) ва инфекцияга қарши препаратлар (рифампицин, рифабутин, невирапин, эфавиренз) киради.

Фаол ингибиторлар сифатида маълум бўлган ритонавир ва нелфинавир, стероид гормонлар билан мажмуада қўлланганда, аксинча, индукция қилувчи хусусиятларни намоён этади. Далачой (Hypericum perforatum) сақловчи ўтлардан олинган дори воситалари эстрогенларнинг (ва прогестагенларнинг) метаболизмини индукция қилиши мумкин.

Клиник нуқтаи назардан, эстрогенлар ва прогестагенларнинг метаболизмини кучайиши препаратнинг самарадорлигини пасайишига ва бачадондан қон кетишлари профилини ўзгаришига олиб келиши мумкин.

Дроспиреноннинг асосий метаболитлари цитохром P450 тизимининг иштирокисиз ҳосил бўлади. Шундай қилиб, ушбу фермент тизимини дроспиреноннинг метаболизмига таъсир қилиш эҳтимоли кам.

Анжелик препаратини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Мувозанат ҳолатда дроспиренонни суткада 3 мг дозада, шунингдек маркер субстрат сифатида омепразол, симвастатин ёки мидазолам қабул қилиган кўнгилли аёлларда ўтказилган ингибиция қилиниши юзасидан in vitro тадқиқотлар ва дори воситаларнинг ўзаро таъсири бўйича in vitro тадқиқотларнинг нарижаларидан келиб чиқиб, дроспиренон ва метаболизми цитохром P450 иштирокида кечувчи бошқа препаратлар ўртасида клиник аҳамиятли ўзаро таъсир эҳтимоли кам дейиш мумкин.

Анжелик препаратини НЯҚВ ёки ААФ ингибиторлари/ ангиотензин II рецептори антагонистлари билан мажмуада буюрилиши, қон зардобида калий даражасини ошишини чақириши кузатилмайди. Шундай бўлсада, бу уч турдаги препаратларни бир вақтда қўлланиши зардобдаги калий даражасини бироз ошишини чақириши мумкин, бу қандли диабети билан хасталанган аёлларда яққол намоён бўлиши мумкин. Анжелик препаратини ва гипертензияни даволаш учун қўлланиладиган гипотензив воситаларни бир вақтда қўлланилганда гипотензив самарани кучайиши кузатилиши мумкин («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

 

Алкоголь билан ўзаро таъсири

ЎГД ни ўтказиш вақтида алкоголни хаддан ташқари кўп истеъмол қилиш қонда айланиб юрган эстрадиолнинг даражасини тошишига олиб келиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Тромбозни ривожланишининг бир нечта хавф омиллари бўлган ёки хавф омилларидан бири юқори яққоллик даражасига эга бўлган аёлларга ЎГД буюрилганда, хавф омиллари таъсирини ва тромбозни ривожланишига қарши буюрилган даволашни ўзаро кучайиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим. Бундай ҳолларда мавжуд омилларнинг йиғинди кўрсаткичи ошади. Юқори хавф бўлган ҳолларда Анжелик® препаратини қўллаш мумкин эмас.

Тиббий кўриклар

Анжелик® препаратини қабул қилишни бошлаш ёки қайтадан бошлашдан олдин, сўнгра эса даволаниш вақтидаги бир хил вақт оралиқларидан кейин (камида 6 ойда 1 марта) гинекологик ва умум тиббий текширувларни, шу жумладан артериал босимни ўлчаб туриш, сут безлари, қорин бўшлиғи аъзолари ва чаноқ аъзоларининг ҳолатини баҳолаш хамда бошқа зарур текширувларни ўтказиш лозим.

Тиббий кўрик (шу жумладан пролактиннинг концентрациясини вақти-вақти билан аниқлаш) пациентда пролактинома бўлган ҳолларда зарурдир.

Агар ўринбосар гормонал даволаш куйида келтирилган ҳолатлар ёки касалликлардан бири бўлганида ўтказилса, сизга синчков шифокор кузатуви керак бўлиши мумкин. Шунинг учун, агар сизда шу холатлардан бири аниқланса, АнжеликÒ препаратини қабул қилишни бошлашдан аввал ўз шифокорингизга хабар беринг.

  • ҳозирги вақтда ёки анамнезда сизда ёки сизнинг яқин қариндошларингиздан биронтасида тромбозлар бўлса.

Хавф ёш ўтгани сайин ошиб боради ва қуйидагиларда максимал бўлади, агар:

  • сиз ёки сизнинг яқин қариндошларингиздан биронтасида оёқ ёки ўпка қон томирлари тромбози бўлса
  • сизда веналарни варикоз кенгайиши бўлса
  • сизда тана вазни ортиқча бўлса
  • чуқур жойлашган веналар тромбозини хавфи операциялар, жиддий жароҳатлар ёки узоқ вақт ҳаракатсизлик оқибатида вақтинчалик ошади. Агар сиз АнжеликÒ препаратини қабул қилаётган бўлсангиз, режалаштирилаётган ҳар қандай госпитализация ёки хирургик аралашув ҳақида шифокорга (4-6 ҳафта аввал) хабар беринг;
  • бачадон фибромиомаси;
  • ҳозирги вақтдаги ёки илгари бўлган эндометриоз;
  • жигар ёки ўт пуфаги касалликлари.

Ўтказилган гепатитдан сўнг препарат камида 6 ойдан сўнг буюрилиши мумкин (жигар фаолиятини кўрсаткичлари нормага етгунча қадар)

  • аввалги ҳомиладорлик давридаги ёки аввалги жинсий гормонлар қабул қилинганида кузатилган сариқлик;
  • қандли диабет;
  • артериал гипертензия (юқори артериал босими);
  • айни вақтдаги ёки ўтмишда кузатилган хлоазма (теридаги сарғиш–жигарранг пигментли доғлар). Агар улар сизда бўлса қуёшда узоқ вақт бўлиш ёки ультрабинафша нурланишдан сақланинг;
  • тутқаноқ;
  • сут безларининг хавфсиз ўсма касалликлари (мастопатия);
  • бронхиал астма;
  • мигрень;
  • қонда триглицеридларнинг юқори миқдори;
  • порфирия;
  • отосклероз;
  • тизимли қизил югурик;
  • кичик хорея;

ЎГД ни ўтказилишига тааллуқли бўлган қуйидаги огоҳлантиришларни, АнжеликÒ препарати ишлатилганида ҳам эътиборга олиниши керак.

АнжеликÒ контрацепция мақсадида қўлланилмайди.

Контрацепция зарурати туғилганида шифокор сизга ногормонал усулларни (тақвимий ва ҳароратли (температур) усуллардан ташқари усулни) танлаб беради. Ҳомиладорликка шубҳа туғилганда, ҳомиладорлик истисно қилингунга қадар препаратни қабул қилишни тўхтатиб туриш керак.

ЎГД ва ўсмалар

  • Эндометрий раки

Фақат биргина эстрогенлар узоқ вақт қўлланилганида бачадон шиллиқ қаватини ракини (эндометрий ракини) эҳтимоли ошади. АнжеликÒ препарати таркибидаги гестаген, бу хавфни камайтиради.

АнжеликÒ ни қабул қилиш фонида сизда тез-тез ҳайз циклини бузилиши ёки кучли қон кетишлар кузатилса шифокорингизга хабар беринг.

  • Сут бези раки

Клиник синовларнинг маълумотлари ва кузатилган тадқиқотларнинг натижалари бўйича ЎГД ни бир неча йил давомида қўллаган аёлларда сут бези ракини ривожланишининг нисбий хавфини ошиши аниқланган. Нисбий хавф даволаниш давомийлиги ошгани сайин ошади, лекин фақат эстрогенлар билан даволанганда йўқ бўлиши ёки пасайиши мумкин. Хавфни бу ошиши, табиий менопаузаси йил сайин кечикиб ўтадиган аёлларда, шунингдек  семизликда ва алкоголни хаддан зиёд истеъмол қилинганида сут бези ракини юз бериш хавфини ошиши билан бир хил бўлган.

Ошган бу хавф ЎГД тўхтатилганидан кейин биринчи бир неча ҳафта давомида одатдаги даражагача аста-секин пасаяди.

ЎГД сут безларининг маммографик зичлигини оширади, бу эса баъзи ҳолларда сут бези ракини рентгенологик жиҳатдан аниқлашга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

  • Жигар ўсмаси

Жуда кам ҳолларда жинсий гормонлар қўлланилганида жигарни хавфсиз ўсмалари, яна ҳам камроқ ҳолларда – хавфли ўсмаларини ривожланишига кузатилган. Алоҳида ҳолларда бундай ўсмалардан қорин бўшлиғига қон кетиши беморнинг ҳаётига хавф туғдирган. Бундай ҳолатларни ўтказилаётган ЎГД билан боғлиқлиги исботланмаган. Гарчи бундай ҳолатларни юз бериш эҳтимоли жуда ҳам кам бўлсада, агар сизда қориннинг юқори қисмида қисқа вақт давомида ўтиб кетмайдиган ғайри табиий ҳиссиётлар пайдо бўлса, шифокорга хабар беринг.

АнжеликÒни қабул қилишни дарҳол тўхтатишни талаб қиладиган сабаблар

Қуйидаги ҳолатлардан биронтаси сизда юз берса, сиз даволашни дарҳол тўхтатишингиз ва шифокорга мурожаат қилишингиз керак:

  • илк бор пайдо бўлган мигрень хуружи (олдин кўришни бузилиши бўлиб, сўнгра лўқиллаб бош оғриши ва кўнгил айниши билан характерланувчи ҳолат);
  • мавжуд бўлган мигренни зўрайиши; ҳар қандай одатдагидан кўпроқ ёки одатдагидан оғирроқ бош оғриқлари;
  • кўриш ёки эшитишни тўсатдан бузилиши;
  • веналарни яллиғланиши (флебит);

Агар АнжеликÒни қабул қилиш фонида сизда тромбоз пайдо бўлса ёки бунга уни юз берганига шубҳа туғилса, препаратни қўллашни дарҳол тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Тромбоз бўлиши мумкинлигидан далолат берувчи белгиларига қуйидагилар киради

  • қон аралаш йўтал;
  • қўл ва оёқларнинг одатдаги бўлмаган оғриқлари ёки уларни шишиши
  • тўсатдан ҳаво етишмаслиги
  • хушдан кетиш

Ҳомиладорлик ёки сариқлик ривожланган ҳолда ҳам АнжеликÒ препаратини қабул қилишни дарҳол тўхтатиш лозим.

Агар сизда узоқ муддатли аменореядан кейин қон кетиши юз берса, бу ҳақида ўз шифокорингизга хабар беринг; эҳтимол бу кузатувни талаб этиши мумкин.

Қиндан қон кетиши

АнжеликÒ препарати мунтазам (регуляр) қон кетишларисиз ЎГД ни ўтказиш учун ишлаб чиқарилган. Шундай бўлсада, даволашни биринчи ойларида сизда қиндан мунтазам бўлмаган қон кетишлари бўлиши мумкин. Одатда бу суркалувчи қонли ажралмалардир, аммо баъзида жадалроқ кучли қон кетишлари кузатилиши мумкин. Бундай қон кетишлар одатда вақтинчалик характерга эга бўлиб, одатда даволаш давом эттирилганида ўтиб кетади.

Агар қон кетиши узоқ вақт сақланса, кучайса, шунингдек агар, қон кетиши узоқ вақт бўлмаганидан кейин (аменорея) сизда қон кетиши бошланса, албатта шифокорга  мурожаат қилинг, чунки бу ҳолатда тегишли текширувни ўтказиш зарурати туғилиши мумкин.

Лаборатория текширувлари натижаларига таъсири

Жинсий гормонларни қабул қилиш баъзи лаборатория текширувларни натижаларига таъсир этиши мумкин.

Агар сиз Анжелик® препаратини қабул қилаётган бўлсангиз доим шифокорни хабардор қилинг.

Қўшимча маълумотлар

65 ёшгача бўлган аёлларда дозага тузатиш киритиш зарурати тўғрисида маълумотлар йўқ. Агар сиз 65 ёшдан катта ёшда Анжелик® препаратини қабул қилишни бошлаётган бўлсангиз, даволовчи шифокорингизга хабар беринг.

Енгил ёки ўртача жигар етишмовчилиги бўлган аёлларда дроспиренон яхши ўзлаштирилади.

Буйрак фаолиятини енгил ёки ўртача бузилиши бўлган аёлларда дроспиренонни чиқарилишини анча секинлашиши кузатилган, бу клиник аҳамиятга эга бўлмаган.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ўринбосар гормонал даволашни (ЎГД) ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Агар Анжелик препаратини қабул қилиш вақтида ҳомиладорлик аниқланса, препаратни дарҳол бекор қилиш керак.

Жинсий гормонларнинг озгина миқдори она сути билан ажралиб чиқиши мумкин.

Машиналар хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Анжелик автомобилни бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Суткалик терапевтик дозадан кўп марта ортиқ дозаларни беҳосдан қабул қилинганида, жиддий ножўя таъсирлар хавфи аниқланмаган. Доза ошириб юборилганида аниқланиши мумкин бўлган симптомлар: кўнгил айниши, қусиш, қиндан қон кетиши.

Специфик антидоти йўқ, даволаш – симптоматик. Доза ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилиш керак.

 

 

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 28 таблеткадан ПВХ ва алюмин фольга блистерларда.

1 ёки 3 блистердан блистерларни олиб юриш учун чўнтакчалар ва қўллаш йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.