📜 Инструкция по применению Анофен
💊 Состав препарата Анофен
✅ Применение препарата Анофен
📅 Условия хранения Анофен
⏳ Срок годности Анофен

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АНОФЕН

ANOFEN

Препаратнинг савдо номи: Анофен

Таъсир этувчи модда (ХПН): Кетопрофен.

Дори шакли: Инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 ампула қуйдагиларни сақлайди:

Фаол модда: Кетопрофен 100 мг.

Ёрдамчи моддалар: пропиленгликолят, 96%, этил спирти, бензил спирти, натрий метабисульфити, натрий гидроксидни 1 М эритмаси, инъекция учун сув.

Таърифи: Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғимтир эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши восита.

АТХ коди: М01АЕ03

Фармакологик хусусиятлари

Препарат ностероид яллиғланишга қарши восита (НЯҚВ), пропион кислотасининг ҳосиласи. Оғриқни қолдирувчи яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Арахидон кислотасининг циклооксигеназ ва липооксигеназ занжирига таъсир қилиб, тромбоцитлар агрегациясини камайтиради. Кетопрофен простгландинлар, лейкотриенлар ва тромбоксанлар синтезини ингибирлайди. Марказий ва периферик оғриқни қолдирувчи таъсирларга, кучли антибрадикинин фаоллигига эга, лизосомал мембраналарни барқарорлаштиради, ревматоид артрити бўлган беморларда нейтрофилларнинг фаоллигини аҳамиятли тормозлайди.

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан кейин препарат меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади, бунда биокираолишлиги 90% ни ташкил қилади.

Плазмадаги максимал концентрацияга (Сmax) мушак ичига (м/и) юборилганида 20-30 минутдан сўнг, вена ичига (в/и) юборилганида 5 минутдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 99% ни ташкил қилади. Яққол липофиллиги оқибатида гематоэнцефалик тўсиқ орқали тез ўтади. Қон плазмаси ва орқа мия суюқлигидаги мувозанат концентрацияси (Сss) 2 соатдан 18 соатгача сақланади. Синовиал суюқликка яхши ўтади, қабул қилинганидан кейин 4 соат ўтгач у ердаги концентрацияси плазмадагидан ошади.

Жигарда глюкурон кислотаси билан боғланиш йўли орқали ва кам даражада гидроксилланиши ҳисобига метаболланади.

Асосан буйраклар орқали ва анча кам даражада ичак орқали чиқарилади.

Препарат м/и юборилганидан сўнг плазмадан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1,27 соатни, в/и юборилганидан сўнг 2 соатни ташкил қилади.

Препарат қўлланганида препаратни ва унинг парчаланиш махсулотларининг кумуляцияси туфайли (тез ва етарлича тўлиқ чиқарилиши), ножўя таъсирларининг ривожланишини эхтимоли кам.

 

 

 

Қўлланилиши

Ревматоидли артрит, носпецифик спондилоартрит (анкилозловчи ва псориатик спондилит), подаграли артрит, сохта подагра, остеоартроз, бўғимдан ташқари ревматизм, (тендовагинит, бурсит, капсулит), оғриқ синдроми, (операциядан кейинги, жароҳатлардан кейинги оғриқлар, суяклардаги метастазалардаги оғриқлар), буйрак санчиқлари, альгодисменорея.

 

Қўллаш усули ва дозаси

Препарат парентерал (м/и ва в/и) қўлланади.

М/и: Препаратни м/и инъекция кўринишида узоқ вақт давомида қўллаш тавсия этилмайди. Суткалик доза 200 мг ни ташкил қилади ва икки инъекцияга бўлинади. Қўллаш олдидан бир флакон ичидагиси берилган эритувчида эритилади ва м/и чуқур юборилади.

В/и: Препаратнинг в/и кўринишидаги инъекциялари қуйидагича қўлланади. Тавсия этиладиган суткалик доза 200-300 мг ни ташкил қилади (300 мг дан ошмаслиги лозим). Препаратнинг инфузиялари фақат стационарда амалга оширилиши керак. Инфузиянинг ўртача вақти 0,5-1 соатни ташкил қилади. (20 минутдан кам эмас). В/и шакли билан даволаш 48 соатдан ошмаслиги керак.

Қисқа муддатли инфузия учун 100-200 мг препарат 100 мл физиологик эритмада эритилади ва 0,5-1 соат давомида ҳар 8 соатда юборилади.

Давомли инфузия учун 100-200 мг препарат 500 мл инфузия учун эритмада эритилади (физиологик эритма, Рингер эритмаси, глюкоза эритмаси) ва 8 соат давомида ҳар 8 соатда юборилади (узлуксиз сутка давомида). Ёруғликка сезгирлиги туфайли кетопрофеннинг инфузион эритмаси бўлган флаконларни қора қоғоз ёки зар қоғозга ўраб сақлаш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўллари томонидан: эпигастрал соҳада оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, қабзият ёки диарея, анорексия, гастралгиялар, жигар фаолиятини бузилиши; кам ҳолларда меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари, қон кетиши ва меъда-ичак йўлларининг перфорацияси.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, қулоқларда шовқин, уйқучанлик.

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: буйраклар фаолиятини бузилиши.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, кам – бронхоспазм.

Маҳаллий реакциялар: инъекция жойида ачишиш, кўринишидаги реакциялар ва/ёки оғриқлар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Буйрак ва жигар етишмовчилиги, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллигининг зўрайиш босқичи, “аспиринли” астма, ринит, ҳомиладорлик (III уч ойлиги), болалик ёши (15 ёшгача), препаратга юқори сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антикоагулянтлар, гепарин, тиклопидин, кортикостероидлар, перорал диабетга қарши воситалар ва алкогол самарасини кучайтиради, спиронолактон, периферик вазодилататорлар таъсирини сусайтиради. Метотрексатнинг заҳарлилигини оширади. Препаратнинг плазмадаги концентрацияси пробенецид таъсирида кўтарилади (буйрак экскрециясини сусайтиради).

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қабул қилиш инфекцион касалликнинг белгиларини ниқоблаши мумкин. Буйраклар ва жигар фаолияти бузилганида дозани камайтириш ва жиддий кузатиш талаб этилади. Спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Кетопрофенни ҳомиладорликда ва лактация даврида қўллаш чуқур текширилмаган. Ҳомиладорликнинг I ва II уч ойлигида қўллаш фақат онага бўлган потенциал фойда, ҳомила учун бўлган ҳавфдан устун ҳолларда мумкин. Ҳомиладорликнинг III уч ойлигида (айниқса 36 ҳафтадан сўнг) бачадон тонусига бўлиши мумкин бўлган таъсири туфайли тавсия этилмайди. Лактация даврида препаратни қўллашнинг зарурати бўлганда эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш лозим.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ножўя таъсирининг белгилари кучайиши мумкин. Махсус антидоти мавжуд эмас. Даволаш симптоматик.

 

Форма выпуска

100 мг/2 мл №3, №5, №6, №10 (ампулалар).

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.