ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АНДРОКУР® ДЕПО
ANDROCUR® DEPOT
Препаратнинг савдо номи: Андрокур® Депо
Таъсир этувчи модда (ХПН): ципротерон (cyproterone)
Дори шакли: мушак ичига юбориш учун мойли эритма.
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: 100 мг ципротерон ацетати.
Ёрдамчи моддалар: канакунжит мойи, бензилбензоат.
Таърифи: тиниқ, рангсиздан сарғиш ранглигача бўлган суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антиандроген
АТХ коди: G03HA01.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Ципротерон ацетати антиандроген, гестаген ва антигонадотроп таъсирга эга.
Ципротерон рақобатли таъсир механизми бўйича андрогенларни уларнинг нишон аъзоларига таъсирини сусайтиради, шунингдек моякларда тестостероннинг синтезини, ва қон зардобида унинг миқдорини пасайишига олиб келувчи марказий антиандроген таъсирга эга. Натижада простата безининг тўқимасини андроген рағбатлантирилиши бостирилади.
Ципротерон эркакларда қўлланганида жинсий майлни, потенцияни ва мояклар фаолиятини сусайиши кузатилади. Бу самаралар бутунлай қайтувчан ва даволаш тўхтатилганидан кейин ўтиб кетади.
Фармакокинетикаси
Мушак ичига юборилганидан кейин ципротерон аста-секин ва тўлиқ ажралиб чиқади. Плазмадаги 180±54 нг/мл га тенг максимал концентрациясига 2-3 кундан кейин эришилади. Шундан кейин препаратнинг плазмадаги концентрациясини 4±1,1 кунлик ярим чиқарилиш даври билан пасайиши кузатилади. Мувозанатли концентрацияга препаратни тахминан 5 ҳафта қўллашдан кейин эришилади.
Ципротерон қон плазмаси альбуминлари билан деярли тўлиқ боғланади. Фақат 3,5-4% қисми қонда эркин ҳолда бўлади. Плазма оқсиллари билан боғланиши носпецифик бўлганлиги туфайли, ЖГБГ (жинсий гормонларни боғловчи глобулин) даражасини ўзгариши ципротероннинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди.
Юборилган дозанинг катта қисми метаболитлари кўринишида сийдик ва аҳлат билан чиқарилади. Катта бўлмаган қисми сафро билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Қўлланилиши
- Простата безининг операция қилиб бўлмайдиган раки.
- Эркаклардаги сексуал бузилишлардаги жинсий майлнинг ошишида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Барча мойли эритмалар каби, Андрокур® Депо препаратини хам фақат мушак ичига юборилади. Кам ҳолларда инъекция вақтида ёки ундан сўнг дарҳол қисқа муддатли реакция (йўталга қистовлар, йўтал ҳуружлари, ҳаво етишмаслиги ҳисси) кузатилиши мумкин. Препаратни жуда секин юбориш бундай реакциялардан сақланишга имкон беради.
Простата безининг операция қилиб бўлмайдиган ракини антиандроген даволаш
- 300 мг дан ҳар 7 кунда мушак ичига юборилади.
- Ҳолат яхшиланганида ёки ремиссияга эришилганида даволашни тўхтатиш ёки дозани пасайтириш тавсия қилинмайди.
Эркаклардаги сексуал ўзгаришларда жинсий майлни пасайтириш учун
Одатда ҳар 10-14 кунда 300 мг дан мушак ичига юборилади. Алоҳида ҳолларда, бу доза етарли бўлмаганида, 600 мг дан ҳар 10-14 кунда юбориш мумкин (3 мл дан ўнг ва чап думбага юбориш афзал). Даволашнинг қониқарли натижасига эришилганида инъекциялар орасидаги интервални аста-секин узайтириб, дозани пасайтиришга уриниб кўриш керак.
Ножўя таъсирлари
Қуйидаги нохуш самаралар пациентларда ципротерон ацетатини қўллаш фонида аниқланган (постмаркетинг маълумотлар), лекин уларнинг Андрокур® Депо билан боғлиқлиги тасдиқланмаган хам, рад этилмаган хам бўлиши мумкин.
Med DRA 8.0 бўйича аъзолар тизими синфи | Жуда тез-тез
(³ 1/10)
|
Тез-тез
(³ 1/100 ва < 1/10)
|
Тез-тез эмас
(³1/1000 ва < 1/100) |
Кам (³1/10000 ва
< 1/1000) |
Жуда кам (<1/10000) | Номаълум |
Хавфсиз, хавфли ва номаълум ўсмалар | Жигарнинг хавфсиз, хавфли ва номаълум ўсмала-ри*) | Менин-гиома§)*) | ||||
Қон ва лимфатик тизим | Анемия *) | |||||
Иммун тизими | Ўта юқори сезувчанлик реакциялари | |||||
Метаболик ва алиментар бузилишлар | Тана вазнини ошиши ёки камайиши | |||||
Руҳий бузилишлар | Либидони пасайиши, эректил дисфункция | Кайфиятни ёмонлаши-ши, безовта-лик (вақтин-чалик) | ||||
Қон томирлари | Ўпка қон томирлари микроэм-болияси*)
Вазовагинал реакциялар *) Тромбоэмбо-лик ҳолат-лар*)**) |
|||||
Нафас, кўкрак қафаси | Ҳансираш *) | |||||
Меъда-ичак йўллари | Интраабдо-минал қон қуйилишла-ри *)
|
|||||
Гепато-билиар бузилишлар | Гепато-токсиклик, шу жумладан сариқлик, гепатит, жигар етиш-мовчилиги *) | |||||
Тери ва тери ости тўқималари | Тошма | |||||
Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима | Остеопороз | |||||
Репродуктив аъзолар ва сут безлари | Сперматогенезни қайтувчан сусайиши | Гинекомастия | ||||
Умумий бузилишлар ва маҳаллий реакциялар | Кучли толи-қиш, «қизиб кетиш ҳис-си», кучли терлаш |
- ) «Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бўлимига қаранг
*) Янада батафсил маълумот олиш учун «Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг
**) Андрокур® Депо препаратини қўлланиши билан ўзаро боғлиқлик аниқланмаган.
Аниқ ножўя реакцияни белгилаш учун энг тўғри келадиган атама MedDRA – Бошқарув фаолияти учун тиббий луғат бўйича ўтказилади (версия 8,0). Синонимлари ва йўлдош ҳолатлар санаб ўтилмайди, лекин уларни ҳам эътиборга олиш керак.
Андрокур® Депо препарати билан даволаш фонида эркакларда жинсий майл ва потенция пасаяди, бундан ташқари, жинсий безларининг фаолияти сусаяди. Бу ўзгаришлар қайтувчан характерга эга ва даволаш бекор қилинганидан кейин ўтиб кетади.
Андрокур® Депо препаратининг антиандроген ва антигонадотроп таъсири натижасида сперматогенезни сусайиши юз беради, у даволаш бекор қилинганидан кейин бир неча ой ўтгач аста-секин тикланади.
Андрокур® Депо препаратини қабул қилиш эркакларда гинекомастияга олиб келиши мумкин (бу баъзида юқори тактил сезувчанлик ва сут безлари сўрғичларини оғриқлилиги билан бирга кечади), у одатда препарат бекор қилинганидан ёки доза пасайтирилганидан кейин ўтиб кетади.
Бошқа антиандроген препаратлар ишлатилганида бўлгани каби, Андрокур® Депо препарати чақирган андрогенларнинг узоқ муддатли танқислиги остеопорозни ривожланишига олиб келиши мумкин.
Андрокур® препаратини 25 мг ва ундан ортиқ дозаларда узоқ муддат (бир неча йил давомида) қабул қилиш билан боғлиқ менингиомаларни ривожланиши хақида хабар берилган.
Шунингдек «Махсус кўрсатмалар» бўлимига ҳам қаранг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Ципротеронга ёки препаратнинг бошқа таркибий қисмларига юқори сезувчанлик.
- Жигар фаолиятини бузилиши билан бирга кечувчи унинг касалликлари.
- Дубин-Джонсон синдроми, Ротор синдроми.
- анамнездаги ёки ҳозирги вақтдаги жигар ўсмалари (простата безининг ракини жигарга метастазларидан ташқари).
- Ҳозирги вақтда ёки анамнездаги менингиома.
- Кахексия (простата безининг ракидан ташқари кахексия).
- Оғир даражали сурункали депрессия.
- Ҳозирги вақтдаги ёки анамнездаги тромбозлар ва тромбоэмболия.
Пациентда диабетнинг, ўроқсимон ҳужайрали анемиянинг оғир шакллари бўлган ҳолларда Андрокур® Депо препаратини жинсий мойилликни пасайтириш мақсадида эркаклардаги сексуал бузилишларда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Анамнезида тромбоэмболик жараёнлари бўлган простата безининг операция қилиб бўлмайдиган раки бўлган пациентларда, ангиопатия билан кечувчи қандли диабетнинг оғир шаклида, ўроқсимон-хужайрали анемияда Андрокур® Депо, ҳар бир холда фақат фойда ва хавф нисбати шахсий равишда баҳоланганидан кейин буюрилади.
Қандли диабети бўлган беморлар, даволаниш вақтида шифокор назорати остида бўлишлари керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ўзаро таъсирни ўрганиш бўйича клиник тадқиқотларни йўқлигига қарамасдан, кетоконазол, итраконазол, клотримазол, ритонавир ва CYP3A4 бошқа кучли ингибиторлари CYP3A4 изоферменти томонидан метаболизмга учрайдиган ципротерон ацетатининг метаболизмини сусайтирадилар. Бошқа томондан, рифампицин, фенитоин ва далачой препаратлари каби CYP3A4 индукторлари ципротерон ацетатининг концентрациясини камайтириши мумкин.
In vitro шароитидаги тадқиқотларнинг натижаларига кўра, ципротерон ацетати юқори терапевтик дозалари (100 мг кунига 3 марта) таъсирида CYP2C8, 2C9, 2C19, 3A4 ва 2D6 каби цитохром Р450 тизими изоферментлари сусайиши мумкин.
Статинларни қўллаш билан боғлиқ бўлган миопатия ва рабдомиолиз хавфи ципротерон ацетатининг юқори терапевтик дозалари ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари (статинлар) билан бир вақтда буюрилганида ошиши мумкин, улар асосан CYP3A4 изоферменти томонидан метаболизмга учрайди, чунки уларда метаболизмнинг йўли бир.
Перорал антидиабетик воситалар ёки инсулинга бўлган эҳтиёж ўзгариши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Андрокур® Депо билан даволаш вақтида жигар, буйрак усти бези фаолиятини баҳолашни ва периферик қон текширишларини мунтазам ўтказиш керак.
Ципротерон ацетатини 200-300 мг дан ҳар куни қабул қилаётган пациентларда, гепатотоксиклик ҳолатлари, шу жумладан сариқлик, гепатит ва баъзан ўлим билан якунланувчи жигар етишмовчилиги ҳоллари аниқланган. Бу ҳолатларнинг қўпчилиги простата безининг карциномаси бўлган эркакларда қайд этилган. Препаратнинг токсиклиги дозага боғлиқ ва одатда даволаш бошланганидан кейин бир неча ой ўтгач ривожланади. Даволашни бошлаш олдидан ва гепатотоксикликнинг хар қандай симптомлари ёки белгилари пайдо бўлганида жигарнинг фаолиятини текширувини ўтказиш лозим. Гепатотоксиклик тасдиқланганида, агар фақат гепатотоксиклик бошқа сабаблар, масалан, метастатик жараён билан боғлиқ бўлмаса, ципротерон ацетати билан даволашни бекор қилиш тавсия этилади. Юқоридаги ҳолатда даволашни фақат, агар кутилаётган ижобий самара хавфдан устун бўлган ҳолдагина давом эттириш керак.
Кам ҳолларда жинсий гормонларни (уларга шунингдек Андрокур® Депо препаратининг фаол компоненти ҳам киради) қабул қилинганидан кейин жигарнинг хавфсиз ва янада камроқ ҳолларда, айрим ҳолларда ҳаёт учун хавфли бўлган қорин ички қон кетишларига олиб келиши мумкин бўлган хавфли ўсмалари аниқланган. Қориннинг юқори қисмидаги ўткир оғриққа, жигарни катталашишига шикоятлар бўлганида ёки ўткир қорин ички қон кетиши белгилари бўлганида, дифференциал диагнозни жигарнинг бўлиши мумкин бўлган ўсмасини ҳисобга олган ҳолда ўтказиш керак.
Андрокур® Депо препарати қўлланганда анемияни ривожланиши ҳақида хабар берилган, шунинг учун Андрокур® Депо препарати билан даволаш жараёнида қизил қон таначалари сонини мунтазам назорат қилиб туриш лозим.
Қандли диабети билан хасталанган пациентлар синчков тиббий кузатувга муҳтождирлар. Андрокур® Депо препарати билан даволанишда қабул қилинадиган антидиабетик препаратлар ёки инсулиннинг миқдорларини ўзгартириш зарурати туғилиши мумкин («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бўлимига қаранг).
Кўпинча Андрокур® Депо препаратининг юқори дозалари билан даволашда нафасни тезлашиши юз бериши мумкин. Бунга ўхшаш ҳолларда дифференциал диагнозни ўтказишда, гипокапния ва компенсатор нафас алкалози билан кечувчи прогестерон ва синтетик гестагенларнинг нафасга маълум бўлган рағбатлантирувчи таъсирини эътиборга олиш керак. Бу симптомокомплексда махсус даволаш талаб қилинмайди.
Андрокур® Депо препаратини қабул қилган пациентларда, гарчи сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган бўлсада, тромбоэмболик ҳолатларни пайдо бўлиши ҳақида хабар берилган. Артериялар ва веналарнинг олдиндан тромботик/тромбоэмболик касалликлари (масалан, чуқур веналарнинг тромбози, ўпка артериясининг эмболияси, миокард инфаркти), анамнезида бош мияда қон айланишини бузилишлари бўлган пациентларда ёки хавфли ўсма касалликларининг кечки босқичларида тромбоэмболик асоратларни пайдо бўлиш хавфи юқори бўлади.
Даволаниш жараёнида шунингдек буйрак усти бези пўстлоғининг фаолиятини мунтазам назорат қилиб туриш керак, чунки клиника олди маълумотлари асосида, препаратнинг юқори дозаларда кортикоидсимон самараси туфайли буйрак усти бези фаолиятини сусайиши тахмин қилинади.
Жинсий етилиш тугагунга қадар препаратни қўллаш мумкин эмас, чунки препаратни бўйга, шунингдек хали барқарорлашмаган эндокрин тизимига нохуш таъсир эҳтимолини инкор этиб бўлмайди.
Сексуал бузилишлардаги юқори жинсий майли бўлган беморларни Андрокур® Депо препарати билан даволашда, алкоголни қабул қилиш препаратнинг таъсирини пасайишига олиб келиши мумкин.
Анамнезида тромбоэмболик синдроми билан кечувчи операция қилиб бўлмайдиган простата бези карциномаси бўлган пациентларга, шунингдек ўроқсимон хужайрали анемия ёки қон томир ўзгаришлари билан кечувчи қандли диабетнинг оғир шаклларида Андрокур® Депо препаратини буюришдан олдин, ҳар бир индивидуал ҳолатда даволашдан кутилаётган фойда ва бўлиши мумкин бўлган хавф нисбатини синчков баҳолаш лозим.
Андрокур® Депо препарати билан даволаш даврида автомобилни ҳайдаш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки препаратни қабул қилиш бу кўрсаткичларни ёмонлашишига олиб келиши мумкин.
Препаратни қон томирига юборишдан сақланиш лозим.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Ципротерон деярли нотоксик модда ҳисобланиши мумкин. Кўп марталик терапевтик дозани бир марта беҳосдан қабул қилингандан кейин ўткир интоксикация хавфи жуда кам.
Чиқарилиш шакли
Мушак ичига юбориш учун мойли эритма 300 мг/3 мл дан тўқ шиша ампулаларда.
3 ампуладан картон тагликда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.