📜 Инструкция по применению АНТИ-АНГИН® ФОРМУЛА спрей
💊 Состав препарата АНТИ-АНГИН® ФОРМУЛА спрей
✅ Применение препарата АНТИ-АНГИН® ФОРМУЛА спрей
📅 Условия хранения АНТИ-АНГИН® ФОРМУЛА спрей
⏳ Срок годности АНТИ-АНГИН® ФОРМУЛА спрей

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА  ЙЎРИҚНОМА

АНТИ-АНГИН® ФОРМУЛА

ANTI-ANGIN® FORMULA

 

Препаратнинг савдо номи: АНТИ-АНГИН® ФОРМУЛА

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): тетракаин + хлоргексидин &

Дори шакли: маҳаллий қўллаш учун дозаланган спрей

1 доза / 100 г нинг таркиби:

фаол моддалар:

хлоргексидин  биглюконати                                                      – 0,24 мг / 0,120 г

20% ли  хлоргексидин биглюконати эритмаси кўринишида  – 1,20 мг / 0,600 г

тетракаин  гидрохлориди                                                               – 0,12 мг / 0,060 г

ёрдамчи моддалар: глицерол 85% – 60,00 мг / 30,00 г, этанол 96% – 80,00 мг / 40,00 г, аспартам – 0,20 мг / 0,10 г, ялпиз ароматизатори – 2,00 мг / 1,00 г, пропилпарагидрокси-бензоат – 0,20 мг / 0,10 г, сувсиз лимон кислотаси – 0,02 мг / 0,01 г, тозаланган сув
200 мг / 100 г гача.

Таърифи: спрей дозаловчи таъсирига эга клапанли пластик флаконларда. Флакон ичидагиси- ялпиз ҳидли рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антисептик + маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита.

АТХ коди: R02AA20

Фармакологик хусусиятлари

Хлоргексидин  бактерицид ва бактериостатик таъсир кўрсатиши мумкин.

Граммусбат ва грамманфий бактерияларга нисбатан кенг антибактериал таъсир доирасига эга, Candida albicans га нисбатан фаол. Хлоргексидин асосан Streptococcus mutans, Streptococcus salivarius, Escherichia coli ва анаэроб бактерияларга нисбатан фаол. Streptococcus spp., Proteus spp., Pseudomonas, Klebsiella spp., Veillonella spp. каби микроорганизмларга нисбатан кам фаол.

Тетракаин маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Тетракаин шиллиқ қаватлар орқали енгил ва тўлиқ сўрилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши юқори. Холинэстераза томонидан 1-2 соат давомида пара-аминобензой кислотаси бирикмаларини ҳосил қилиб тўлиқ гидролизга учрайди. Буйрак ва сафро билан чиқарилади, бунда жигар–ичак қайта циркуляциясига учрайди. Хлоргексидинни инсон оғиз шиллиқ қавати орқали сўрилиши ҳақида клиник маълумотлар йўқ. Хлоргексидин сўлакда 8 соатгача сақланиши мумкин. Меъда-ичак йўлларидан деярли сўрилмайди. Асосан ичак орқали (90%), 1% дан камроғи буйрак орқали чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Оғиз бўшлиғи ва томоқни хлоргексидинга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион–яллиғланиш касалликларини (фарингит, тонзиллит, ангинанинг бошланғич босқичи, пародонтоз, стоматит, гингивит, тонзиллэктомия ва тишларни экстракциясидан кейинги ҳолат ва бошқалар) олдини олиш, этиотроп ва симптоматик даволаш. Ангинанинг мажмуавий даволаш (касалликни биринчи белгиларида- томоқда оғриқ ва қичишишда) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Маҳаллий қўлланади. Препаратни оғиз бўшлиғи ва томоқни шиллиқ қаватига нафасни тўхтатиб туриб сепилади.

Катталар ва 15 ёшдан ошган болалар:  1-2 пуркашдан кунига 6 мартагача қабул қилинади.

10 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар: 1-2 мартагача қабул қилинади.

Даволаш курси 5 кундан ошмаслик керак.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини ачишиши кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларга юқори сезувчанлик, юқори васкуляризацион соҳаларда шиллиқ қаватларни шикастланиши ёки яллиғланиши, фенилкетонурия, болаларда (10 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик ва лактация даври, қандли диабет, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, гемохроматозда, сидеробласт анемияда, талассемия, гипероксалурияда, оксалозда ва сийдик–тош касаллигида.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Сахароза, полисорбат 80, магния, рух ва кальцийнинг эримайдиган тузлари хлоргексидиннинг таъсирини камайтиради.

Тетракаин  сульфаниламид препаратларнинг антибактериал фаоллигини камайтиради. Қон томирни торайтирувчи воситалар самарасини узайтиради ва токсиклигини камайтиради. Холинэстеразани ингибиция қилувчи дори воситалари (антимиастеник воситалар,  циклофосфамид, тиотепа ва бошқалар), тетракаин метаболизмини камайтиради ва унинг токсиклигини оширади. Антикоагулянт (далтепарин натрий, эноксапарин натрий, гепарин натрий, варфарин) қон кетишларини ривожланиш хавфини оширади. Тетракаинни моноаминоксидазани ингибиция қилувчи (фуразолидон, прокарбазин, селегилин) қўлланганда артериал босимни пасайиш хавфи ошади. Тетракаин миорелаксияловчи дори воситаларининг самарасини кучайтиради ва узайтиради. Бета-адреноблокатор тетракаинни, токсиклигини ошириб, унинг метаболизмини секинлаштиради (жигар қон оқимини камайиши).

 

Махсус кўрсатмалар

Спрей билан нафас олиш мумкин эмас. Препаратни кўзга тушишидан сақланиш лозим.

Агар даволашни бошлагандан кейин 3 кун ўтиб касаллик симптомлари тузалмаса ёки касалликни кечишини ёмонлашуви кузатилса, унинг кейинги қўллашни мақсадга мувофиқлигини аниқлаб олиш зарур.

Болалар препаратни 10 ёшдан кейин қўллашлари мумкин, бунда бола препаратни пуркалганда  нафасни тутиб туриш қобилиятига эга бўлишлари лозим.

Препаратни қабул қилишда, 1 доза (1 марта пуркаш) 83 мг абсолют этанолни сақлашини ҳисобга олиш лозим.

Препаратни транспорт воситаларини бошқаришдан камида 30 минут олдин қўллаш лозим. Ушбу тавсияга амал қилганда автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига препарат таъсир қилмайди.

Оғиз бўшлиғи ва томоқни даволаш учун  йод сақловчи препаратлар билан (Люголь эритмаси, повидон-йод) бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши:

Фақат шифокор маслаҳатидан сўнг қўллаш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши симптомлари: бош айланиши, умумий ҳолсизлик, цианоз, қўзғалувчанлик, ҳавотирлик, мушак тремори, нафасни бузилиши, кўнгил айниши, қусиш.

Даволаш: меъдани ювиш, тузли сурги воситаларини буюриш; симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

Маҳаллий қўллаш учун дозаланган спрей.

25 мл дан препарат сақловчи (100 доза) дозаловчи таъсирга эга клапанли пластик флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган  ҳароратда.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.