ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АНТИ-АНГИН® ФОРМУЛА
ANTI–ANGIN® FORMULA
Препаратнинг савдо номи: АНТИ-АНГИН® ФОРМУЛА
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): хлоргексидин + тетракаин + аскорбиновая кислота
Дори шакли: шимиш учун таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
хлоргексидин диацетати 2,00 мг
тетракаин гидрохлориди 0,20 мг
аскорбин кислотаси 50,00 мг
ёрдамчи моддалар: левоментол, сахарин, сорбитол, кремний диоксиди, магний стеарати, «арпабодиён» ароматизатори, «ялпиз» ароматизатори, азорубин (Е-122) бўёвчиси.
Таърифи: ясси, четлари кесилган, оч-пушти рангдан қизғиш-пушти ранггача бўлган, очроқ ва тўқроқ доғлари билан, ўзига хос хидли таблеткалар. Таблеткаларнинг икки томонида «NP» дарахт фонида ўйиқчаси бор.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антисептик восита+маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита.
АТХ коди: R02AA20
Фармакологик хусусиятлари
Хлоргексидинни антибактериал таъсири бактериал хужайра мембраналарини фосфолипидлар билан носпецифик боғланиши хисобига амалга оширилади. Хлоргексидин асосан граммусбат бактерияларга ва Candida albicans, ва кам холларда грамманфий бактерияларга нисбатан бактерицид ва бактериостатик таъсир кўрсатиши мумкин.
Хлоргексидин айниқса Streptococcus mutans, Streptococcus salivarius, Escherichia coli, Selenomonas spp. ва анаэроб бактерияларга нисбатан фаол. Препарат Streptococcus sanguis, Proteus, Pseudomonas, Klebsiella veillonella каби микроорганизмлар турига нисбатан фаоллиги аҳамиятли камдир.
Тетракаин маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади.
Аскорбин кислотаси коллаген синтези жараёнида ва тўқималар регенерациясида кофактор ҳисобланади, иммун реакциясини кучайтиради ва капилляр ўтказувчанлигини камайтиради, хамда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва томоқ шиши ва яллиғланишини камайтиришга ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Меъда-ичак йўлларидан деярли сўрилмайди. 300 мг бехосдан ютиб юборганда Сmax 30 минутдан кейин эришилади ва 0,206 мкг/л ташкил қилади. Асосан ахлат билан (90%), 1% камроқ – буйрак орқали чиқарилади.
Қўлланилиши
Оғиз бўшлиғи ва томоқни инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволаш ва олдини олиш (стоматит, гингивит, тонзиллит, фарингит, пародонтоз, ангинани бошланғич босқичи, тонзиллэктомиядан кейинги холат ёки тиш экстракцияси ва бошқалар) да қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Тўлиқ сўрилгунича оғизда ушлаб туринг.
Катталар ва 15 ёшдан катта болалар: кунига 6 таблеткадан 2 соат интервал билан
5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар: кунига 3 таблеткадан 4 соат интервал билан
10 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар: кунига 4 таблеткадан 3 соат интервал билан буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар.
Жадал қабул қилиш тиш эмалини шикастланишини чақириши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
– 5 ёшгача бўлган болалар;
– ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида шифокор тавсияси бўйича, лактация даврида, қандли диабетда, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида, гемохроматоз, сидеробласт анемия, талассемия, гипероксалурия, оксалоз ва буйрак тош касаллигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Тетракаин сульфаниламид препаратларни антибактериал фаоллигини камайтиради. Томирларни торайтирувчи воситалар тетракаинни самарасини узайтиради ва токсиклигини камайтиради.
Аскорбин кислотаси бензилпенициллин ва тетрациклинларнинг қондаги концентрациясини оширади, қисқа таъсирга эга салицилатлар ва сульфаниламидлар билан даволашда кристаллурияни ривожланиш хавфини оширади, перорал контрациптивларни қондаги концентрациясини пасайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Йод сақловчи (Люголь эритмаси, повидон-йод) оғиз бўшлиғи ва томоқни даволаш учун препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди. Препаратнинг таркибига кирувчи аскорбин кислотаси айрим лаборатор тестлари натижаларини ўзгартириши мумкин, бу хақида тахлиллар ўтказишда хабар бериш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: бош айланиши, умумий холсизлик, цианоз, қўзғалувчанлик, безовталик, мушак тремори, нафасни бузилиши, кўнгил айниши, кўнгил айниши, қусиш.
Даволаш: меъдани ювиш, тузли сурги воситаларини буюриш; симптоматик даволаш.
Чиқарилиш шакли
Шимилиш учун таблеткалар.
2, 4, 6, 8, 10, 12 таблеткадан ПВХ/Al блистерда.
1, 2, 3, 4, 5, 10, 15 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.