ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АНТИ-БИТ
ANTI-BIT
Препаратнинг савдо номи: АНТИ-БИТ
Таъсир этувчи модда (ХПН): сумитрин
Дори шакли: сиртга қўллаш учун эритма
Таркиби:
100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 0,408 г сумитрин (0,4%);
ёрдамчи моддалар: лаурил натрий этил сульфати (Texapon N-28), кокос мойининг нордон диэтанол амиди (Comperlan KD), сорбин кислотаси, ёғли-нордон этил полиоли (Cetiol HE or Ercarel GLE), тозаланган сув.
Таърифи: оч-сариқ, тиниқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: педикулёзга қарши восита. пиретриннинг синтетик бирикмаси.
АТХ коди: P03AX
Фармакологик хусусиятлари
Анти-Бит дори препарати эктопаразитларга қарши восита бўлиб, асосан педикулёзда қўлланади. Препарат таркибидаги сумитрин (D-phenothrin) пиретрум ўсимлиги гулининг экстрактидан олинган пиретрин бирикмаларининг синтетик ҳосилаларидан биридир. Иссиққонли ҳайвонларга нисбатан зарарсиз. Бошда ва қов соҳасида учрайдиган битларга (Pediculus humanis сapitis, Phthirus pubis – одамларга тошмали терлама ва қайталовчи терлама касалликларини юқтирувчи паразитлар) ва уларнинг тухумига нобуд қилувчи таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Тери орқали D-phenothrin нинг тизимли сўрилиши жуда паст. Сут эмизувчиларда D-phenothrin ни гидролиз ва оксидланиш йўли билан метаболизмга учраши аниқланган.
Қўлланилиши
Препарат педикулёзда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
- Сочлар сув билан ҳулланади, сўнгра Анти-Бит эритмаси қўлланади. Уч минут давомида сочларнинг илдизлари уқаланади.
- Сочлар сув билан яхшилаб ювилади.
- Анти-Бит эритмаси такрор суртилади ва уч минутлик уқалаш такрорланади.
Бундай қўллаш кўпчилик ҳолларда сочларни битлар ва сиркалардан тозалаш учун етарли бўлади. Шу билан бирга, сиркаларнинг тўлиқ йўқотилганлигига ишонч ҳосил қилиш учун, икки кундан кейин юқорида кўрсатилган усул билан препаратни яна бир марта қўллаш тавсия этилади.
Кўрсатилган қўллашдан кейин қолиши мумкин бўлган ўлик сиркалардан сочларни тозалаш мақсадида тоза тароқни ишлатиш тавсия қилинади.
Қов соҳасида битларини даволаш, бошдаги даволаш кабидир. Эритмани қов ва чотнинг барча соҳасига яхшилаб суртиш керак.
Ножўя таъсирлари
Педикулёзи бўлган беморларда жуда кам ҳолларда қичишиш, ачишиш, маҳаллий шиш ёки эритема пайдо бўлиши мумкин. Бу симптомлар педикулёзнинг оқибати бўлиб, препаратни қўллаш билан боғлиқ эмас. Анти-Бит терига жуда кам миқдорда сўрилади, шунинг учун тизимли самарага эга эмас.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратни пиретрум экстрактига юқори сезувчанлиги бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас. Агар препаратни қўллаш вақтида ўта юқори сезувчанлик реакциялари пайдо бўлса, унда даволашни тўхтатиш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Дориларнинг ўзаро таъсири аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Болалар боғчалари, мактаблар ва бошқа муассасаларида педикулез эпидемияси ҳолларида, эҳтиёткорлик чораси сифатида, бу даврда препаратни ҳафтада бир марта қўллаш тавсия этилади. Жамоат муассасаларида муолажани бажарувчи шахс қўлқоп кийиши керак. Оила аъзоларидан фақат бирида бит пайдо бўлганида, қолганларининг ҳаммаси педикулёзни олдини олиш мақсадида препаратни қўллашлари керак.
Анти-Бит даволовчи препаратини қўллашда препаратни кўзга ва оғизга тушишига йўл қўймаслик керак. Тасодифан тушган ҳолларда уларни кўп миқдордаги сув билан яхшилаб ювиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорликда даволаш, агар у фақат ҳақиқатда зарур бўлса буюрилиши керак. Эмизишни вақтинчалик тўхтатиш талаб қилинади.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ҳақида хабар берилмаган.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Анти-Битни ичга қўллаш ҳоллари маълум эмас. Препаратни ичга қўллаш ҳолларида дарҳол меъдани ювиш ва симптоматик даволашни буюриш керак.
Чиқарилиш шакли
150 мл эритма сиртги полипропилен қопқоқчаси билан полиэтилен флаконда. 1 флакон, майда тишли тароқ ва қўллаш бўйича йуриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Препаратни 25°С ҳароратда, оригинал ўрамида сақлаш керак.
Яроқлилик муддати
3 йил
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.