📜 Инструкция по применению АнГриМакс
💊 Состав препарата АнГриМакс
✅ Применение препарата АнГриМакс
📅 Условия хранения АнГриМакс
⏳ Срок годности АнГриМакс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АнГриМакс

AnGriMaks

 

Препаратнинг савдо номи: АнГриМакс

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: парацетамол – 180 мг, ремантадин гидрохлориди – 25 мг, аскорбин кислотаси (SC туридаги қобиқ билан қопланган аскорбин кислотаси кўринишида) – 150 мг, лоратадин – 1,5 мг, рутин – 10 мг, кальций (кальций карбонати кўришида) – 4,45 мг

ёрдамчи моддалар: кальций стеарати, картошка крахмали, лактоза.

Желатин капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, метилпарагидроксибензоат Е-218, пропилпарагидроксибензоат Е-216, тозаланган сув, титан диоксиди Е-171, натрий лаурилсульфати, бўёвчилар: хинолин сариғи Е-104, бриллиант кўки Е-133, қуёш шафақи сариғи Е-110.

Таърифи: корпуси сариқ рангли ва қопқоқчаси яшил рангли, охирлари яримсферик, цилиндрик шаклли №0 қаттиқ желатин капсулалар.

Капсуланинг ичидагиси – оч-сариқ рангли кукун. Сақланганида бироз қумоқ аралашма бўлиши мумкин.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Вирусларга қарши восита.

Код АТХ J05AX

Фармакологик хусусиятлари

АнГриМакс дори воситасининг фармакологик фаоллиги унинг таркибидаги парацетамол, ремантадин, аскорбин кислотаси, лоратадин, рутин ва кальцийнинг мажмуавий таъсири билан ифодаланади.

Препарат вирусларга қарши, интерфероноген, иситма туширувчи, яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи, антигистамин, ангиопротектор таъсир кўрсатади.

Парацетамол иситма туширувчи, анальгетик ва бироз яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, шамоллаш касалликларида, томоқдаги оғриқда, бош оғриғи, мушак ва бўғим оғриқларида кузатиладиган оғриқ синдромини камайтиради, юқори ҳароратни пасайтиради. Асосан марказий нерв тизими (МНТ) да ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 блоклайди. Периферик тўқималарда простагландинлар синтезига блокловчи таъсирини йўқлиги туфайли, сув-туз алмашинувига (Na+ ва сувни тутилиши) ва меъда-ичак йўллари (МИЙ) нинг шиллиқ қаватига таъсир қилмайди.

Ремантадин – вирусларга қарши восита, адамантан ҳосиласидир. А гриппи вирусининг турли штаммлари, Herpes simplex вирусининг I ва II турлари, кана энцефалити вируси (Flaviviridae оиласи арбовируслар гуруҳига мансуб марказий европа ва Россиянинг баҳор-ёзги вируси) га нисбатан фаолдир.

Ремантадин репликация циклининг илк босқичларига ингибиция қилувчи таъсир кўрсатади, эҳтимол вирус геномининг транскрипциясини ингибиция қилса керак. Генетик тадқиқотларнинг натижалари, вибрионнинг кўрсатилган М2 генининг вирус оқсили А вирусининг ремантадинга бўлган сезувчанлигида муҳим роль ўйнайди. Ремантадин одам хужайраларидан ажратиб олинган А гриппи вирусининг учта антиген кичик тури, яъни H1N1, H2N2 ва H3N3 нинг ҳар бирининг изолятлари хужайра культурасида репликацияни ингибиция қилади. Ремантадин В гриппи вирусига нисбатан фаол эмас ёки деярли фаол эмас. А гриппи вирусининг хужайра структурасидаги ремантадинга бўлган сезувчанлик ва клиник самара ўртасида миқдорий нисбат аниқланмаган. Хужайра культурасида вирус репликациясини 50% ёки ундан ортиққа ингибиция қилиш учун зарур бўлган дори воситасининг концентрацияси кўринишида ифодаланган сезувчанликни ўрганиш юзасидан тадқиқотларнинг натижалари, тадқиқотларнинг қўлланилаётган протоколи, А гриппи вирусининг ажратиб олинган штаммларини инокулятларининг ўлчами ва ишлатилаётган хужайра турларига қараб, жудап кучли (19 нМ дан 93 мкМ гача) фарқ қилади.

РЕЗИСТЕНТЛИК: хужайра культурасида ва in vivo шароитида даволаш натижасида юз берган А гриппи вирусининг ремантадинга резистент бўлган изолятлари аниқланган. А гриппи вирусининг ремантадинга резистент штаммлари, ремантадин ишлатилган экспериментал шароитларда яқинда ажратиб олинган штаммлари орасида хам пайдо бўлган. Резистент вируслар организмга ўтиши ва типик грипп билан касалланишга сабаб бўлиши мумкинлиги кўрсатилган. М2 домени мембранасидаги бешта аминокислотадан биронтасини алмаштириш ремантадинга нисбатан резистентликка олиб келади. Резистентликни чақирувчи кенг тарқалган алмаштиришлар А гриппи (H1N1) ва A (H3N2) хамда S31N ни ўз ичига олади. Резистентликни чақирувчи унча кенг тарқалмаган алмаштиришлар A30F, V27A ва L26F ни ўз ичига олади. Ремантадинга резистентлик, ремантадин қабул қилмаган шахсларда пандемик мавсумий гриппнинг ажратиб олинган штаммларида аниқланади. Ремантадинга резистент бўлган чўчқа А гриппи (H1N1) (S-OIV) нинг вируслари S31N алмашинишна сақлаши кўрсатилган.

КРОСС-РЕЗИСТЕНТЛИК: адамантанлар, ремантадин ва амантадин орасида кросс-резистентлик кузатилади. Ремантадинга резистентлик амантадинга кросс-резистентлик орқали юз беради ва аксинча. Ремантадинга резистентликнинг сабаби бўлган аминокислоталарни алмаштириш (кўпроқ) М2 S31N ни ўз ичига олади, шунингдек камроқ тарқалган ўзгаришлар V27, V30A, L26F ва A30T да юз беради.

Аскорбин кислотаси оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида, углеводлар алмашинувида, қон ивиш жараёнида, тўқималар регенерациясида иштирок этади, қон томир ўтказувчанлигини камайтиради. Антиагрегант ва яққол антиоксидант хусусиятларига эга. Хужайралараро модданинг коллоид ҳолатини ва капиллярларнинг нормал ўтказувчанлигини бир маромда сақлаб туради (гиалуронидазани сусайтиради). Жигардаги тўқималар нафаси ферментларини фаоллаштириш ҳисобига, унинг дезинтоксикацион ва оқсил ҳосил қилувчи фаолиятини кучайтиради, протромбин синтезини оширади. Иммунологик реакцияларни бошқаради (антителалар, комплементнинг С3-компоненти, интерферон синтезини фаоллаштиради), фагоцитозга ёрдам беради, организмнинг инфекцияларга қаршилигини оширади. Гистаминни ажралиб чиқишини тормозлайди ва деградациясини тезлаштиради, Pg ва яллиғланиш ва аллергик реакцияларнинг бошқа медиаторларини ҳосил бўлишини сусайтиради.

Лоратадин – Н1-гистамин рецепторларининг узоқ таъсирга эга юқори фаол блокаторидир. Семиз хужайралардан гистамин ва лейкотриен С4 ни ажралиб чиқишини сусайтиради. Аллергияга қарши, қичишишга қарши ва экссудацияга қарши таъсирга эга. Капиллярлар ўтказувчанлигини камайтиради, тўқималар шишини ривожланишини олдини олади, силлиқ мушаклар спазмини енгиллаштиради.

Кальций карбонати – қон томирларининг ўтказувчанлигини ва синувчанлигини ривожланишини олдини олади, нормал қон ивишига ёрдам беради, нерв импульсларининг ўтказиш жараёнларини амалга оширишда, скелет ва силлиқ мушакларни қисқаришларида, юрак фаолиятини бошқаришда иштирок этади.

Рутин ангиопротектордир. Гриппда геморрагик жараёнларга олиб келувчи қон томирларни ўтказувчанлиги ва синувчанлигини ривожланишини олдини олади, шунингдек капиллярларда қон айланишини тиклайди. Рутин аскорбин кислотаси билан бирга оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этади, антиоксидант хусусиятларга эга, аскорбин кислотасини оксидланишини олдини олади ва уни тўқималарда тўпланишига ёрдам беради. Иккала компонент хам қон томир деворини мустаҳкамлайди (хужайралараро моддани ҳосил бўлишига ёрдам беради ва гиалуронидаза фаоллигини сусайтиради), капиллярлар ўтказувчанлиги ва синувчанлигини камайтиради.

Қўлланилиши

Катталар ва 12 ёшдан катта болаларда нафас йўлларининг вирус билан зарарланиши оқибатидаги грипп, ўткир респиратор вирусли касаллик, иситмали ҳолатларни этиотроп ва симптоматик даволашда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан кейин, сув билан қабул қилинади.

12 ёшдан катта болаларга ва катталарга – иситма синдроми сақланганида 2 капсуладан кунига 2-3 марта 3-5 кун давомида қабул қилинади.

Препаратни қабул қилиш давомида аҳволни яхшиланиши кузатилмаса, қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Ножўя таъсирлари

МНТ томонидан: кам ҳолларда – бош оғриғи, кучли толиқиш, юқори қўзғалувчанлик, бош айланиши, тремор, гиперкинезия.

МИЙ томонидан: 7 кундан ортиқ узлуксиз қабул қилинганида меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг шиллиқ қавати шикастланиши мумкин, диспепсия, оғиз қуриши, кўнгил айниши, анорексия, метеоризм, диарея.

Қон тизими томонидан: 7 кундан ортиқ узлуксиз қабул қилинганида – агранулоцитоз, лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения, анемия.

Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – тери тошмаси, қичишиш, эшакеми бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– препаратнинг таркибига кирувчи бир ёки бир неча компонентларига юқори сезувчанлик;

– ҳомиладорлик ва лактация даври;

– 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан бирга қабул қилиш зарурати туғилганда олдиндан шифокор билан маслаҳатлашинг.

Парацетамол ва ремантадинни бирга қўлланиши ремантадиннинг  максимал концентрацияси ва AUC кўрсаткичини тахминан 11% га пасайишига олиб келади. Аскорбин кислотаси ремантадиннинг Cmax кўрсаткичини 10% га пасайтиради. Циметидин ремантадиннинг клиренини 18% га пасайтиради.

Ремантадин тутқаноққа қарши воситаларнинг самарадорлигини пасайтиради.

Парацетамол урикозурик дори воситаларнинг самарадорлигини пасайтиради. Жигарда микросомал оксидланиш ферментлари индукторлари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар), этанол ва гепатотоксик препаратлар гидроксилланган фаол метаболитларни ишлаб чиқарилишини оширади, бу хатто дозани бироз ошириб юборилганда ҳам оғир интоксикацияларни ривожланишига олиб келиши мумкин. Барбитуратларни узоқ муддат қўлланилиши парацетамолнинг самарадорлигини пасайтиради. Этанол ўткир панкреатитни ривожланишига замин яратади. Жигарда микросомал оксидланиш ферментлари ингибиторлари (шу жумладан циметидин) гепатотоксик таъсир хавфини камайтиради. Парацетамол ва бошқа НЯҚВ ни узоқ вақт бирга қўлланиши “анальгетик” нефропатияни ва буйрак папилляр некрозини ривожланиш хавфини, буйрак етишмовчилигининг терминал босқичини бошланиш хавфини оширади. Дифлунисал парацетамолнинг плазмадаги концентрациясини 50% га оширади – гепатотоксикликни ривожланиш хавфи ошади. Миелотоксик дори воситалари препаратнинг гематотоксиклик кўринишларини кучайтиради.

Аскорбин кислотаси қонда бензилпенициллин ва тетрациклинларнинг концентрациясини оширади; суткада 1 г дозада этинилэстрадиолнинг (шу жумладан перорал контрацептивларнинг таркибига кирувчи этинилэстрадиолнинг) биокираолишлигини оширади. Гепарин ва билвосита антикоагулянтларнинг самарадорлигини пасайтиради. Салицилатлар ва қисқа таъсирга эга сульфаниламидлар билан даволанганда кристаллурияни ривожланиш хавфини оширади, буйрак орқали кислоталарни чиқарилишини  секинлаштиради, ишқорий реакцияга эга дори воситаларни (шу жумладан алкалоидларни) чиқарилишини кучайтиради. Этанолнинг умумий клиренсини оширади, бу ўз навбатида организмда аскорбин кислотасининг концентрациясини пасайтиради. Бир вақтда қўлланганда изопреналиннинг хронотроп таъсирини пасайтиради. Барбитуратлар ва примидон аскорбин кислотасини сийдик билан чиқарилишини оширади. Нейролептиклар – фенотиазин ҳосилаларининг терапевтик таъсирини, амфетамин ва трициклик антидепрессантларнинг буйрак каналчаларида реасорбциясини камайтиради.

CYP3A4 ингибиторлари (шу жумладан кетоконазол, эритромицин), CYP3A4 ва CYP2D6 ингибиторлари (циметидин ва бошқалар) қонда лоратадиннинг концентрациясини оширади. Жигарда микросомал оксидланиш ферментлари индукторлари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар) лоратадиннинг самарадорлигини пасайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Даволашни касалликнинг биринчи белгилари пайдо бўлганидан кейин кечи билан 48 соат ичида бошлаш лозим.

Қўллаш давомийлиги – 5 кундан ошмаслиги керак. Узоқ муддат (7 кундан ортиқ) қўлланганда ёндош сурункали касалликлар зўрайиши мумкин, артериал гипертензияси бўлган кекса ёшдаги пациентларда геморрагик инсультни (препаратнинг таркибига кирувчи ремантадинни ҳисобига) ривожланиш хавфи ошади.

Постинфекцион иммунитетни шаклланиши учун 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Анамнезда тутқаноқ бўлганига кўрсатмалар бўлганида ва ремантадинни қўллаш фонида тиришишга қарши даволаш ўтказилганда тутқаноқ хуружини ривожланиш хавфи ошади.

Препарат қабул қилинганда алкоголли гепатози бўлган беморларда жигарни шикастланиш хавфи ошади. Плазмада глюкоза ва сийдик кислотасини миқдорий аниқлашда лаборатор текширувларнинг кўрсаткичларини (парацетамол) ўзгартиради.

Аскорбин кислотасининг кортикостероид гормонлар синтезига рағбатлантирувчи таъсири туфайли, буйрак усти бези фаолиятини ва артериал босим (АБ) ни кузатиб туриш лозим. Аскорбин кислотаси кимёвий жиҳатдан қайтарувчи сифатида турли лаборатор тестлар (қонда глюкоза, билирубин миқдори, “жигар” трансаминазалари ва ЛДГ фаоллиги) натижаларини ўзгартириши мумкин.

Метастазланувчи ўсмалар бўлганида қўллаш мумкин эмас.

Парацетамолнинг дозасини ошириб юбориш хавфи циррозсиз жигарнинг алкоголли касаллиги бўлган беморларда юқорироқдир. Доза ошириб юборилган ҳолларда, хатто агар пациент ўзини яхши ҳис этаётган бўлса хам, кечикиш хавфи туфайли ва жигарни жиддий шикастланиши мумкинлиги туфайли, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Нохуш оқибатлар симтомларни назорат қилиш учун зарур бўлган энг самарали дозани энг қисқа вақт давомида қўллаб, шунингдек дозани овқат билан бирга қабул қилиб, минимумга етказилиши мумкин.

Жигарни бўлиши мумкин бўлган шикастловчи таъсирига йўл қўймаслик мақсадида препаратни қабул қилиш даврида алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Тератоген самаралар: Ҳомиладорлик – тоифа С. Ҳомиладор аёлларда адекват ва анзорат қилинган тадқиқотлар ўтказилмаган. Ремантадин сичқонларда йўлдош орқали ўтиши хабар берилган. Ремантадин каламушларда суткада 200 мг/кг дозада (мг/м2 асосида ҳисобланганда MRHD 11 баробар доза) юборилганда эмбриотоксик таъсир кўрсатади. Бу дозада эмбриотоксик таъсир фетал резорбциядан иборат бўлган бўлиб, ушбу доза шунингдек онада жуда кўп самараларни, шу жумладан атаксия, тремор, тиришишлар ва тана вазнини анча камайишини чақирган. Қуёнлар суткада 50 мг/кг гача бўлган дозани (AUC га асосланган MRHD тахминан 0,1 баробар доза) қабул қилганларида эмбриотоксиклик кузатилмаган, лекин ривожланиш аномалиялари кўринишидаги далиллар, 12 та ёки 13 та қовурғали ҳомилалар нисбатини ўзгариши кўринишида аниқланган. Бу нисбат авлодда одатда тахминан 50:50 бўлиб, аммо ремантадин билан даволангандан кейин эса, 80:20 ни ташкил этган.

Тератоген бўлмаган самаралар: Ремантадин ҳомиладор каламушларга туғруқдан олдинги ва кейинги даврда суткада 30, 60 ва 120 мг/кг дозаларда (мг/м2 асосида ҳисобланганда MRHD 1,7, 3,4 ва 6,8 баробар дозалар) юборилган. Ҳомиладорлик вақтида оналардаги токсиклик ремантадиннинг иккита анча юқори дозаларида аниқланган бўлиб, суткада 120 мг/кг ли максимал дозада туғруқдан кейинги биринчи 2-4 кун ичида ўлим кўрсаткичи ошган. F1 авлодни маҳсулдорлигини пасайиши шунингдек иккита янада юқорироқ дозалар учун аниқланган.

Шу сабабларга кўра препаратни ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

Эмизикли оналар: Ремантадинни эмизиш даври давомидан қабул қилган каламушларнинг авлодида аниқланган ножўя самаралар туфайли, ремантадинни эмизикли оналарда қўллаш мумкин эмас.

Ремантадин дозаларга қараб, каламушлар сутида аниқланган: қабул қилингандан кейин 2 дан 3 соатгача бўлган даврда аниқланган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Пациентлар юқори диққат, рухий тезкорлик ва ҳаракат реакцияларини талаб қилувчи фаолият турларидан сақланишлари керак (препарат ремантадин сақлайди).

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: биринчи 24 соат давомида терини оқариши, кўнгил айниши, қусиш ва эпигастрал соҳада оғриқ, тремор, уйқучанлик, тахикардия, қонда билирубинни ошиши, моддалар алмашинувини издан чиқиши, ёндош сурункали касалликларни зўрайиши юз бериши мумкин.

Парацетамолнинг дозасини ошириб юборилишини белгилари – кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ, тери қопламаларини оқариши, анорексия. Бир ёки икки суткадан кейин жигарни шикастланиш белгилари аниқланади. Оғир ҳолларда жигар етишмовчилиги ва коматоз ҳолат ривожланади. Катталарда парацетамолнинг токсик таъсири 10-15 г дан ортиқ парацетамол қабул қилингандан кейин юз бериши мумкин: «жигар» трансаминазалари фаоллигини ошиши, протромбин вақтини ошиши (қабул қилингандан кейин 12-48 соатдан сўнг); жигарни шикастланишининг ёйилган клиник манзараси 1-6 кундан кейин пайдо бўлади. Кам ҳолларда жигарни шикастланиши яшин тезлигида ривожланади ва буйрак етишмовчилиги (тубуляр некроз) билан асоратланиши мумкин.

Даволаш: доза ошириб юборилганига шубҳа туғилганда шифокорга мурожаат қилиш лозим. Жабрланган пациентда заҳарланишнинг биринчи 4 соати давомида меъдани ювишни ўтказиш, адсорбентларни (фаоллаштирилган кўмир) қабул қилиш керак. SH-гуруҳи донаторлари ва глутатион синтезининг ўтмишдоши – метионинни – доза ошириб юборилгандан кейин 8-9 соатдан сўнг ва N-ацетилцистеинни эса – 12 соатдан сўнг юбориш керак. Қўшимча терапевтик чораларни ўтказиш зарурати қондаги парацетамолнинг концентрацияси, шунингдек уни қабул қилингандан кейин ўтган вақтга қараб аниқланади.

Чиқарилиш шакли

Қаттиқ желатин капсулалар № 0, 10 капсуладан контур уяли ўрамда, 2 контур уяли ўрамдан қутида.

 

Сақлаш шароити

Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналарда бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.