📜 Инструкция по применению Антигриппин таблеткалар
💊 Состав препарата Антигриппин таблеткалар
✅ Применение препарата Антигриппин таблеткалар
📅 Условия хранения Антигриппин таблеткалар
⏳ Срок годности Антигриппин таблеткалар

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АНТИГРИППИН

ANTIGRIPPINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Антигриппин

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол, аскорбин кислотаси, кальций глюконати, рутин, димедрол.

Дори шакли: таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: парацетамол – 0,25 г, аскорбин кислотаси – 0,1 г, кальций глюконати – 0,1 г, рутин – 0,01 г, димедрол – 0,01 г;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, кальций стеарати, тальк.

Таърифи: оч-сариқ рангли сарғиш тусли, доғлар бўлган, думалоқ шаклли, фаскали ва рискали ясси таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун восита.

АТХ коди: N02BE51

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат ва таъсири уни ташкил қилувчи компонентларини фармакологик хусусиятларига боғлиқ.

Парацетамол оғриқни қолдирувчи ва ҳароратни туширувчи таъсир кўрсатади.

Димедрол гистаминга қарши таъсир кўрсатади (Н1 гистамин рецепторларининг блокатори), гистамин чақирган тўқималарнинг шиши ва капиллярлар ўтказувчанлигига тўсқинлик қилиб, аллергиянинг ўткир кўринишларини сусайтиради. Бундан ташқари тинчлантирувчи (седатив) таъсирга эга, уйқуга кетишни енгиллаштиради ва уйқунинг давомийлигини узайтиради.

Кальций глюконати айниқса димедрол билан бирга, аллергияга қарши таъсир кўрсатади, томирларнинг ўтказувчанлигини камайтиради.

Аскорбин кислотаси (С витамини) оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаришда иштирок этади, иммун тизимини рағбатлантириб, организмнинг инфекцияларга бўлган умумий қаршилигини оширади. Аскорбин кислотасини парацетамол билан комбинацияси парацетамолнинг ўзлаштирилишини яхшиланишига ёрдам беради.

Рутин айниқса аскорбин кислотаси билан мажмуада, капиллярларнинг синувчанлиги ва ўтказувчанлигини камайтиради.

 

Фармакокинетикаси: Парацетамол ичга буюрилганида яхши ва тез сўрилади. 30-90 минутдан кейин плазмада чўққи концентрациясига эришилади. Организмни деярли барча тўқималарига ўтади, йўлдошга енгил ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Плазма оқсиллари билан кучсиз боғланади, жигарда микросомал ферментлар ёрдамида асосан глюкурон кислотаси ва кам даражада, сульфатлар билан  коньюгатлар ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Метаболитлари фармакологик фаол эмас, лекин тўпланганида жигар некрозига ёрдам бериши мумкин. Буйраклар орқали асосан коньюгатлар шаклида ва қисман (5%) ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Яримчиқарилиш даври  (Т1/2) 1,5 соатдан 3 соатгача. Аскорбин кислотаси билан бирга қўлланганида парацетамолнинг таъсири узаяди, бу Т1/2 бироз узайиши билан боғлиқ. Жигар фаолияти бузилганида Т1/2 аҳамиятли узаяди, бу организмда парацетамолнинг метаболитларини тўпланишига ёрдам беради.

Димедрол ичга қабул қилинганида яхши сўрилади, гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади.

Аскорбин кислотаси меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади, ортиқчаси сийдик билан чиқарилади.

Рутин ичга қабул қилинганидан сўнг 1-9 соатдан кейин қон плазмасида чўққи концентрациясига етади. Асосан ўт-сафро билан (ўзгармаган ҳолда ва метаболитлар шаклида) ва кам даражада сийдик билан чиқарилади: Т1/2 10-25 соатни ташкил қилади.

Кальций глюконати сўрилганидан кейин организмнинг тўқималарида бир текис тақсимланади. қон плазмасида кальций ионлари шаклида бўлади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига тушади. Организмдан сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Грипп ва тана хароратини ошиши, бош оғриғи, тумов билан кечадиган ўткир респиратор касалликларни симптоматик даволаш.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан кейин, кўп бўлмаган суюқлик билан бирга қабул қилинади. Тана вазни 60 кг дан кўп бўлмаган катталар ва ўспиринларга 2 таблеткадан буюрилади (максимал бир марталик доза), 6-12 ёшли болаларга 1 таблеткадан. Препаратни буюриш карралиги суткада 3 марта; ҳар қабул оралиғи – 4 соатдан кам эмас. Узоқ муддатли бўлмаган қабулда максимал суткалик доза – 6 таблетка, 3 кундан ортиқ қабул қилишда – 3 таблетка. Даволашнинг максимал давомийлиги – 5 кун.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат билан даволаниш вақтида спиртли ичимликларни ичиш мумкин эмас. Жигар ва буйраклар фаолиятини енгил ва ўртача даражали бузилишида, Жильберт синдромида (дозалар оралиғидаги интервални узайтириш ёки дозани камайтириш тавсия қилинади) эҳтиёткорлик билан буюрилади. Парацетамол йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва сут билан чиқарилади. Шунинг учун ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни буюришдан бўлиши мумкин бўлган фойда ва ҳавфини синчиклаб баҳолаш керак, препаратни узоқ муддат ва катта дозаларда қабул қилишдан сақланиш керак (айниқса ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Меъда ва ўн икки бармоқ ичакни яра касаллиги, туғма гипербилирубинимия, вирусли гепатит, ёпиқ бурчакли глаукома, простата безини гиперплазияси, жигар, буйраклар, ўпкалар ва юрак фаолиятининг яққол бузилиши. Яққол анемия, генетик келиб чиқишга эга бўлган глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги (гемолитик анемия ривожланишини ҳавфи). Препаратни компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик (II ва III уч ойлиги) ва лактация даври, 6 ёшгача бўлган болалар ёши.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Жигар микросомал ферментларини индукцияловчи дори воситалари-барбитуратлар ва айрим тутқаноққа қарши воситалар (фенобарбитал, фенитоин, карбамазепин, бензонал), ҳамда этанол, рифампицин билан бир вақтда буюрилганида препаратнинг гепатотоксикликлиги кучаяди. Фенотиазинлар билан бирга қўшилганида ҳаддан ташқари гипотермия ривожланиши мумкин, азидотимидин билан эса нейтропения. Препарат хлорамфениколнинг заҳарлигини кучайтиради, узоқ вақт қабул қилинганида билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Препарат таркибида димедрол бўлганлиги учун, уни юқори диққат ва тезкор руҳий ва ҳаракат реакцияларини талаб қилувчи фаолиятини бажариш вақтида, хусусан, автомобилни бошқаришда қабул қилиш мумкин эмас.

Препарат билан даволаниш вақтида спиртли ичимликларни ичиш мумкин эмас. Жигар ва буйраклар фаолиятини енгил ва ўртача даражали бузилишида, Жильберт синдромида (дозалар оралиғидаги интервални узайтириш ёки дозани камайтириш тавсия қилинади) эҳтиёткорлик билан буюрилади. Парацетамол йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва сут билан чиқарилади. Шунинг учун ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни буюришдан бўлиши мумкин бўлган фойда ва ҳавфини синчиклаб баҳолаш керак, препаратни узоқ муддат ва катта дозаларда қабул қилишдан сақланиш керак (айниқса ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида).

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Дозанинг ошириб юборилиши

Димедрол ва парацетамолнинг дозасини ошириб юборилиши симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, оғиз қуриши, кўз қорачиғини каталашиши, МНТ тушкун  ҳолатга келтирувчи,  асабийлашиш (айниқса болаларда) ва депрессив ҳолатларни фаоллашиши.

Даволаш: меъдани фаоллаштирилган кўмир сув билан ювиш, ҳамда кассаллик симптомларини бартараф этувчи муолажалар ўтказиш.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан контур уяли ўрамларда. Контур уяли ўрамлар 1 [№10 (1×10)], 3 [№30 (3×10)], 5 [№50 (5×10)] ёки 10 [№100 (10×10)] та таблеткадан.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.