📜 Инструкция по применению Анзибел®
💊 Состав препарата Анзибел®
✅ Применение препарата Анзибел®
📅 Условия хранения Анзибел®
⏳ Срок годности Анзибел®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АНЗИБЕЛ®

ANZIBELUM

Препаратнинг савдо номи: Анзибел®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): хлоргексидин гидрохлориди, бензокаин, эноксолон

Дори шакли: шимиш учун таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: хлоргексидин гидрохлориди – 5 мг, бензокаин – 4 мг, эноксолон – 3 мг;

ёрдамчи моддалар:

асал ва лимон таъмли – сорбитол, калий ацесульфами, магний стеарати, асал ва лимон ароматизаторлари;

ментол таъмли – сорбитол, калий ацесульфами, магний стеарати, ментол ароматизатори;

қизилмия таъмли – сорбитол, калий ацесульфами, магний стеарати, қизилмия ароматизатори;

занжабил таъмли – сорбитол, калий ацесульфами, магний стеарати, титан диоксиди, тальк, занжабил қуруқ экстракти.

Таърифи:

Оқ рангидан сарғиш ранглигача бўлган, мармар юзали, думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, бир томонида «» гравировкали, асал ва лимон таъмли таблеткалар.

Оқ рангли, думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, бир томонида «» гравировкали, ментол таъмли ва ҳидли таблеткалар.

Оқ рангли, думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, бир томонида «» гравировкали, қизилмия таъмли ва ҳидли таблеткалар.

Оқ рангли ва юзасида сезиларсиз доғлари бўлган, думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, бир томонида «» гравировкали, занжабил таъмли ва ҳидли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР аъзоларининг касалликларини даволаш учун воситалар.

АТХ коди: R02AA20

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат. Препарат хлоргексидиннинг антисептик таъсири, эноксолонни лунжлар ва ҳалқумнинг шиллиқ қаватига яллиғланишга қарши самараси, шунингдек бензокаиннинг маҳаллий анестезияловчи самарасига эга. Оғиз бўшлиғи ва томоқнинг шиллиқ қаватларининг таъсирланишини ёки қуришини чақирмайди. Препарат граммусбат ва грамманфий бактерияларни кўпчилик штаммларига нисбатан бактерицид ва бактериостатик таъсирга эга. Ачитқи замбуруғларга, дерматофитлар, липофил вирусларга нисбатан ҳам фаол.

 

Фармакокинетикаси

Бензокаин шиллиқ қават ва шикастланган тери орқали яхши сўрилади, қон плазмаси ва кам даражада жигар эстеразалари билан гидролизланади.

Хлоргексидин тери, шиллиқ қават ва бошқа тўқималар билан яхши боғланади ва шунинг учун кам сўрилади. Ичга қабул қилингандан кейин қонда аниқланмайди.

Эноксалон кортизолни фаолсизлантирувчи ферментни сусайтиради, бу орқали бирга қўлланганда гидрокортизоннинг терига таъсирини кучайтиради.

 

Қўлланилиши

Оғиз бўшлиғи, томоқ ва ҳалқумнинг инфекцион-яллиғланиш жараёнларнинг (енгил ва ўртача) маҳаллий белгиларини қисқа муддатли енгиллаштириш учун қўлланади.

Қўллаш  усули ва дозалари

Таблеткаларни чайнамасдан оғизда секин шимиш лозим.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун тавсия қилинадиган доза1 таблеткадан буюрилади. Қабул қилиш ўртасидаги оралиқ 2-3 соатни ташкил қилади . Максимал суткалик доза 8 таблеткани ташкил қилади.

6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга: 1 таблеткадан. Қабул қилиш ўртасидаги оралиқ             4-5 соатни ташкил қилади. Максимал суткалик доза 6 таблеткани ташкил қилади .

Тавсия қилинадиган даволаш курси 7 кунни ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Жуда кам ҳолларда – аллергик реакциялар (тери тошмаси) ва овқат ҳазм қилиш бузилишлари (кўнгил айниши, эпигастрияда оғриқ) кузатилади. Пациентларнинг тишларида доғлар пайдо бўлиши мумкин.

Кам ҳолларда – даволашни давом эттирилганида ўтиб кетувчи таъмнинг бузилиши пайдо бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ва бошқа маҳаллий анестезияловчи препаратларга юқори сезувчанлик.

Фенилкетонурияси бўлган, фруктозани наслий ўзлаштираолмайдиган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Хлоргексидин бошқа антисептиклар билан бир вақтда қўлланганида уларни фаолсизланиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Спортчиларда қўлланганида препаратнинг  таркибига бензокаин киришини ҳисобга олиш керак, унинг бўлиши допинг-назоратда ижобий натижа бериши мумкин. Препаратни самарадорлиги органик субстанциялар (қон плазмаси) ва фосфолипидлар иштирокида қисман пасайиши мумкин.

Препаратни болаларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Ҳар бир таблетка ширин таъм берувчи сифатида сорбитол сақлайди. Сорбитол айрим холларда меъданинг таъсирланишини ва диареяни чақириши мумкин. Ширин таъм берувчи сифатида калий ацесульфами сақлаши туфайли, калийнинг сўрилиши бузилган пациентларга буюриш ҳавфли.

Перорал қабул қилинганида калийнинг миқдорини ошиши меъданинг таъсирланишини ва диареянинг сабабчиси бўлиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилишида ёки узоқ муддат қўлланганида шишлар ва гипертензия пайдо бўлиши мумкин.

 

 

Чиқарилиш шакли

«Анзибел®», асал ва лимон таъмли шимиш учун таблеткалар, №10, №20 ва №30.

«Анзибел®», ментол таъмли шимиш учун таблеткалар, №10, №20 ва №30.

«Анзибел®», қизилмия таъмли шимиш учун таблеткалар, №10, №20 ва №30.

«Анзибел®», занжабил таъмли шимиш учун таблеткалар, №10, №20 ва №30.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.