📜 Инструкция по применению Антигриппин эритма тайерлаш учун кукун
💊 Состав препарата Антигриппин эритма тайерлаш учун кукун
✅ Применение препарата Антигриппин эритма тайерлаш учун кукун
📅 Условия хранения Антигриппин эритма тайерлаш учун кукун
⏳ Срок годности Антигриппин эритма тайерлаш учун кукун

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АНТИГРИППИН

ANTIGRIPPIN

 

Препаратнинг савдо номи: Антигриппин

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол, хлорфенамин, аскорбин кислотаси

Дори шакли: асал-лимон таъмли ва мойчечакли ичга қабул қилиш учун эритма тайерлаш учун кукун.

Таркиби:

Бир пакетча қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

парацетамол                                     –           500,00 мг

хлорфенамин малеати                     –           10,00 мг

аскорбин кислотаси                                    –           200,00 мг

ёрдамчи моддалар:

Асал-лимонли:

644,00 мг натрий гидрокарбонати, 1328,00 мг лимон кислотаси, 317,00 мг сорбитол,         16,00 мг повидон, 1793,00 мг сахароза , 42,00 мг натрий цикламати, 20,00 мг аспатам, 15,00 мг ацесульфам калий, 55,00 мг лимон ароматизатори, 15,00 мг карамель бўёвчиси, 45,00 асал ароматизатори.

Мойчечакли:

644,40 мг натрий гидрокарбонати, 928,00 мг лимон кислотаси, 317,00 мг сорбитол,       16,00 мг повидон,  2058,00 мг сахароза, 42,00 мг натрий цикламати, 20,00 мг аспатам, 15,00 мг ацесульфам калий, 250,00 мг мойчечак экстракти.

Таърифи:

Асал-лимонли кукун: турли даражадаги грануляцияли, оқ рангдан то кул ранггача, ўзига хос ҳидли кукун. Қўнғир рангли доғлари бўлиши мумкин.

Мойчечакли кукун: турли даражадаги грануляцияли, оқ рангдан то оқиш ва оч жигарранггача, ўзига хос ҳидли кукун. Қўнғир рангли доғлари бўлиши мумкин.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЎРК ва “шамоллаш” симптомларини бартараф этиш учун восита (нонаркотик оғриқни қолдирувчи восита+витамин+Н1-гистамин рецептори блокатори).

АТХ коди: N02ВЕ51

 

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат.

Парацетамол оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи таъсирга эга; бош оғриғи ва оғриқнинг бошқа турларини бартараф этади, юқори ҳароратни пасайтиради.

Аскорбин кислотаси (С витамини) оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини, углеводлар алмашинуви жараёнларини бошқаришда иштирок этади, организмнинг қаршилигини оширади.

Хлорфенамин – Н1-гистамин рецепторларининг блокатори, аллерияга қарши таъсирга эга, бурун орқали нафас олишни енгиллаштиради, бурун битиши ҳиссини, аксиришни, кўз ёши оқишини, қичишиш ва кўзларни қизаришини камайтиради.

Қўлланилиши

Юқори ҳарорат, қалтираш, бош оғриғи, бўғим ва мушакларда оғриқ, бурунни битиши ва томоқда ва бурун атрофидаги бўшлиқлардаги оғриқ билан кечувчи инфекцион-яллиғланиш касалликлари (ОРВИ, грипп) да қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади. Катталарга ва 15 ёшдан ошган болаларга 1 пакетчадан суткада 2-3 марта буюрилади. Пакетчани бир стакан (200 мл) илиқ сувда (50-60оС) тўлиқ эритиш ва тайёрланган эритмани дарҳол ичиш керак. Препаратни овқат қабул қилиш орасида қабул қилган афзал. Максимал суткалик доза – 3 пакетча. Препаратни қабул қилишлар орасидаги интервал камида 4 соат бўлиши лозим.

Жигар ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда ва кекса беморларда препаратни қабул қилишлар орасидаги интервал камида 8 соат бўлиши лозим.

Қабул қилиш давомийлиги шифокор маслаҳатисиз оғриқни қолдирувчи восита сифатида 5 кундан ва иситмани туширувчи сифатида 3 кундан ошмаслиги керак.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат тавсия этилган дозаларда яхши ўзлаштирилади.

Айрим ҳолларда қуйидагилар кузатилиши мумкин:

МНТ томонидан: бош оғриғи, толиқиш ҳисси;

МИЙ томонидан: кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқ;

эндокрин тизими томонидан: гипогликемия (хатто кома ривожлангунигача);

қон яратиш аъзолари томонидан: анемия, гемолитик анемия (айниқса глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларда); жуда кам ҳолларда – тромбоцитопения;

аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, Квинке шиши, анафилактоид реакциялар (шу жумладан анафилактик шок), кўпшаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдром);

бошқалар: С гипервитаминози, моддалар алмашинувини бузилиши, қизиб кетиш ҳисси, оғизни қуриши, аккомодация фалажи, сийдикни тутилиши, уйқучанлик.

Препаратнинг барча ножўя самаралари ҳақида шифокорга хабар бериш керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Парацетамолга, аскорбин кислотасига, хлорфенаминга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанлик.
  • Меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланишлари (зўрайиш босқичи).
  • Яққол буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги.
  • Алкоголизм.
  • Ёпиқ бурчакли глаукома.
  • Фенилкетонурия.
  • Простата бези гиперплазияси.
  • Болаларда (15 ёшгача).
  • Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан – буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, туғма гипербилирубинемиялар (Жильбер, Дубин-Джонсон ва Ротор синдромлари), вирусли гепатит, алкоголли гепатит, кексаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аскорбин кислотаси

  • қонда бензилпенициллин ва тетрациклинлар концентрациясини оширади;
  • ичакда темир препаратларини (уч валентли темирни икки валентли темирга ўтказади) сўрилишини яхшилайди; дефероксамин билан бир вақтда қўллаганда темирни чиқарилишини ошириши мумкин.
  • салицилатлар ва қисқа таъсирга эга сульфаниламидлар билан даволаганда кристаллурия ривожланиши хавфи ошади, кислоталарни буйрак орқали чиқарилишини секинлаштиради, ишқорий реакцияга эга дори воситаларини (шу жумладан алкалоидларни) чиқарилишини оширади, қонда перорал контрацептивларнинг концентрациясини оширади. Этанолнинг умумий клиренсини оширади.
  • бир вақтда қўлланганда изопреналиннинг хронотроп таъсирини камайтиради.

Антикоагулянт препаратларни самарасини ҳам ошириши ҳам пасайтириши мумкин.

Антипсихотик препаратларни (нейролептикларни) терапевтик таъсирини – фенотиазин ҳосилаларини, амфетамин ва трициклик антидепрессантларнинг каналчали реабсорбциясини камайтиради.

Барбитуратларни бир вақтда қўллаганда аскорбин кислотасини сийдик билан чиқарилишини оширади.

Хлорфенамин малеати

Хлорфенамин малеати ухлатувчи дори воситалар таъсирини кучайтиради.

Антидепрессантлар, паркинсонга қарши воситалар, антипсихотик воситалар (фенотиазин ҳосилалари) – ножўя самаралар (сийдикни тутилиши, оғизни қуриши, қабзиятлар) ривожланиши хавфини оширади.

Глюкокортикостероидлар – глаукома ривожланиши хавфини оширади.

Этанол хлорфенамин малеатни седатив таъсирини кучайтиради.

Парацетамол

Парацетамол жигарда ва микросомал оксидланиш индукторларни ўзаро таъсири (фенитоин, этанол, барбитуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар) гидроксил гуруҳини ажралиши фаол метаболитларини ишлаб чиқарилишини оширади, бу дозани бироз ошириб юборилганда оғир интоксикацияларга сабаб бўлади.

Парацетамол қабул қилиш фонида этанол ўткир панкреатит ривожланишига ёрдам беради.

Микросомал оксидланиш ингибиторлари (шу жумладан циметидин) гепатотоксик таъсирини хавфини камайтиради.

Парацетамол ва дифлунисални бир вақтда қабул қилиш қон плазмасида парацетамолнинг гепатотоксиклигини ошириб, концентрациясини 50% га оширади. Барбитуратларни бир вақтда қабул қилиш парацетамолнинг самарадорлигини камайтиради.

Парацетамол урикозурик препаратларнинг самарадорлигини камайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Метоклопрамид, домперидон ёки колестираминни қабул қилганда шунингдек шифокор билан ҳам маслаҳатлашиш зарур.

Тавсия этилган дозалардан сезиларли даражада юқори дозаларда узоқ муддат қабул қилганда жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши эҳтимоли ошади, периферик қон манзарасини назорат қилиш лозим.

Парацетамол ва аскорбин кислотаси лаборатор текширувлар (қон плазмасида глюкоза ва сийдик кислотасини миқдорий аниқлаш, билирубин, “жигар” трансаминазалари фаоллиги, ЛДГ ни аниқлаш) кўрсаткичларини ўзгартириши мумкин.

Жигарни парацетамол томонидан токсик шикастланишидан сақланиш учун алкоголли ичимликлар билан бирга қабул қилиш мумкин эмас, шунингдек алкоголни сурункали истеъмол қилишга мойиллиги бўлган шахслар томонидан қабул қилинмаслиги керак. Жигарни шикастланиши хавфи алкоголли гепатози бўлган беморларда ошади.

Тез пролиферацияланувчи ва жадал метастазланувчи ўсмалари бўлган пациентларга аскорбин кислотасини буюриш жараённи кечишини оғирлаштириши мумкин. Организмда темир миқдори юқори бўлган пациентлар аскорбин кислотасини минимал дозалари қабул қилишлари лозим.

Бир асал-лимонли пакетчалар 0,15 НБ га мос равишда 1,793 г қанд саклайди.

Бир мойчечакли пакетчалар 0,17 НБ га мос равишда 2,058 г қанд саклайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши симптомлари унинг таркибига кирувчи моддаларга боғлиқ. Парацетамол дозасини ошириб юборилишининг клиник манзараси қабул қилингандан кейин 6-14 соат давомида ривожланади. Сурункали дозани ошириб юборилиши препарат дозаси оширилгандан 2-4 суткадан кейин намоён бўлади.

Парацетамол дозасини ўткир ошириб юборилиши симптомлари: диарея, иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши ва қусиш, қорин бўшлиғи соҳасида дискомфорт ва/ёки абдоминал оғриқ, кўп терлаш.

Хлорфенамин дозасини ошириб юборилишининг симптомлари: бош айланиши, қўзғалиш, уйқуни бузилиши, депрессия, тиришишлар.

Даволаш: симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли

Асал-лимон ва мойчечакли ичга қабул қилиш  учун эритма тайерлаш учун кукун.

5,0 г дан кукун қоғоз/А1/полиэтилен пакетчада. 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 12, 15, 16, 20, 30 пакетчадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

10-30°С ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.