ҚЎллаш БЎЙИЧА йЎриҚнома
АНЕСТЕЗОЛ
ANESTHEZOLUM
Препаратнинг савдо номи: Анестезол
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Бензокаин, висмут субгаллат, рух оксиди, ментол.
Дори шакли: Ректал суппозиторийлар.
Таркиби:
Бир суппозиторий сақлайди:
Таъсир этувчи моддалар: Бензокаин (анестезин) – 0.1 г, висмут субгаллати (дерматол) – 0.04 г, ментол – 0.004 г, рух оксиди – 0.02 г.
Ёрдамчи моддалар: полиэтиленоксид асоси: полиэтиленоксид 1500, полиэтиленоксид 400 – 2.0 г гача вазнли суппозиторийлар олиш учун етарли миқдорда.
Таърифи: Сариқ ёки яшил-сариқ рангли, торпедасимон суппозиторийлар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Колопроктологияда қўлланадиган воситалар.
Фармакологик хусусиятлари
Препарат умуман маҳаллий оғриқсизлантирувчи, антисептик, буриштирувчи ва қуритувчи таъсир кўрсатади.
Бензокаин (анестезин) – фаол юзаки, маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита ҳисобланади. Тилда карахтланиш ҳиссини чақиради. Сувда кам эриши туфайли анестезинни парентерал қўлланмайди. Аммо уни суртма, сепиладиган дори ёки бошқа дори шаклларида эшакеми, қичишиш билан кечадиган тери касалликларида, шунингдек жароҳатли ва ярали юзаларни оғриқсизлантириш учун кенг ишлатилади.
Висмут субгаллати (дерматол) – буриштирувчи ва қуритувчи таъсирга эга. Тери ва шиллиқ қаватини яллиғланиш касалликларида (яра, экзема ва дерматит) қўлланади.
Ментол – ялпиз мойидан, шунингдек синтетик йўл билан олинади. Терига ишқаланганида ва шиллиқ қаватига суртилганида совуқ, енгил санчиқ ҳисси билан кечадиган нерв охирларини таъсирланишини чақиради, енгил маҳаллий оғриқ қолдирувчи ва антисептик таъсир кўрсатади.
Рух оксиди – рух микроэлемент каби организмни ўсиши ва ривожланишида ва инсон иммун тизимида муҳим рол ўйнайди. Буриштирувчи ва антисептик хусусиятларга эга. Тери касалликларида қўлланади.
Мажмуавий препарат, таъсири уни ташкил қилувчи компонентларини фармакологик хусусиятлари билан боғлиқ.
Қўлланилиши
Геморрой, орқа йўлининг ёриқлари.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратни ичак тозаловчи хўқна ёки ўз-ўзидан бўшалганидан кейин тўғри ичакка (ректал) киргизилади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1 суппозиториядан суткада 1-2 марта.
Ножўя таъсирлари
Орқа йўлининг ачишиши, сурги самараси, аллергик реакциялар.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, 12 ёшгача бўлган болалар ёши.
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида, агарда она учун бўлган потенциал фойда, бола ёки ҳомила учун бўлган хавфдан устун бўлганида қўллаш мумкин.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратни дорилар билан ўзаро таъсири таърифланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.
Чиқарилиш шакли
Ректал суппозиториялар 5 донадан контур уяли ўрамда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.