ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АНТИГРИППИН-МАКСИМУМ
ANTIGRIPPIN-MAXIMUM
Препаратнинг савдо номи: Антигриппин-Максимум
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун (лимонли, асал-лимонли, малинали, қора қорағатли).
Таркиби:
1 пакетча қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: парацетамол – 360 мг, аскорбин кислотаси – 300 мг, кальций глюконати моногидрати – 100 мг, римантадин гидрохлориди – 50 мг, рутозид – 20 мг, лоратадин –
3 мг;
ёрдамчи моддалар: аспартам, гипромеллоза, коллоид кремний диоксиди, лактоза, озуқа ҳушбўйи лимон ёки асал ва лимон, ёки малина, ёки қора қорағат.
Таърифи:
Пакетча ичидагиси – деярли оқ рангли гранулаларнинг сарғимтир-яшилроқ рангли ўзига хос ҳидли (лимон, асал билан лимон, малина, қора қарақат) кукун билан аралашмаси.
Кукун эритилганидан кейинги эритма – рангсиз ёки сарғиш, бироз лойқа, ўзига хос ҳидли (лимон, асал билан лимон, малина, қора қорақат) эритма. Сариқ рангли эримаган заррачалар бўлиши мумкин.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ЎРК ва «шамоллаш» белгиларини бартараф қилиш учун восита.
АТХ коди: R05X
Фармакологик хусусиятлари
Мажмуавий препарат, вирусларга қарши ва интерфероноген, иситмани туширувчи, яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи, гистаминга қарши, ангиопротектор таъсирларга эга.
Парацетамол оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи ва яллиғланишга қарши таъсирларга эга.
Аскорбин кислотаси оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини, углеводлар алмашинувини, капиллярларнинг ўтказувчанлигини, қон ивишини, тўқималар регенерациясини бошқарилишида иштирок этади, иммун реакцияларни фаоллаштиради.
Кальций глюконати моногидрати гриппда ва ўткир респиратор вирусли инфекцияларда (ЎРВИ) геморрагик жараёнлар билан боғлиқ томирларнинг юқори ўтказувчанлигини ва синувчанлигининг ривожланишини олдини олади, шунингдек капилляр қон айланишини тиклайди, аллергияга қарши таъсир кўрсатади.
Римантадин гидрохлориди гриппнинг А тури вирусига (айниқса А2) нисбатан вирусларга қарши фаолликка эга, гриппнинг бошқа турлари ва ЎРВИ чақирган токсик белгиларни камайтиради. Интерферонларнинг умумий миқдорини ва айниқса қонда интерферон-гаммани ошириб, яққол интерфероноген хусусиятларига эга, нафас йўлларининг шикастловчи вирус инфекцияларда препаратнинг ҳимоя хусусиятларини кучайтиради.
Рутозид ангиопротектордир ҳисобланади. Капиллярларнинг ўтказувчанлигини, шишини ва яллиғланишни камайтиради, томирларнинг деворини мустаҳкамлайди. Эритроцитлар агрегациясини тормозлайди ва деформация даражасини оширади.
Лоратадин яққол гистаминга қарши таъсирга эга, гистаминни ажралиб чиқиши билан боғлиқ бўлган тўқималарнинг шишини ривожланишини олдини олади.
Қўлланилиши
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалардаги грипп, ЎРВИ, нафас йўлларининг вирусли шикастланишлари оқибатидаги иситмали ҳолатларини этиопатогенетик ва симптоматик даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга қабул қилинади.
Бир пакетча ичидагисини 1 стакан қайнаган иссиқ сувда эритилади. Иссиқ ҳолда истеъмол қилинади. Истеъмол қилишдан олдин эритма аралаштирилади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: бир пакетчадан кунига 2-3 марта овқатдан кейин 3-5 кун давомида (5 кундан ошмаслиги керак) касалликнинг белгилари йўқолгунича қўлланади.
Агар препаратни қабул қилиш бошлаганидан кейин 3 кун давомида ҳолатнинг яхшиланиши кузатилмаса, препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
Ножўя таъсирлари
Таркибига кирувчи компонентларига хос.
МНТ томонидан. Кам ҳолларда – юқори қўзғалувчанлик, тремор, гиперкинезия.
Меъда-ичак йўллари томонидан. 7 кундан узоқроқ қабул қилинганида меъда ва ўн икки бармоқ ичакни шикастланиши: диспепсия, оғизни қуриши, анорексия, метеоризм, диарея бўлиши мумкин.
Қон тизими томонидан. Хусусан, 7 кундан узоқроқ қабул қилинганида, агранулоцитоз, лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения, анемия.
Аллергик реакциялар. Кам ҳолларда – тери тошмаси, қичишиш, эшакеми бўлиши мумкин.
Ножўя таъсирининг белгилари пайдо бўлган ҳолда, ушбу препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг таркибига кирувчи бир ёки бир неча компонентларга ўта юқори сезувчанлик; зўрайиш босқичидаги меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари; меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар; гемофилия; геморрагик диатез; гипопротромбинемия; портал гипертензия; К авитаминози; буйрак етишмовчилиги, ҳомиладорлик, лактация даври; тиретоксикоз, буйрак, жигарнинг ўткир касалликлари (ўткир гломерулонефрит, ўткир пиелонефрит, ўткир гепатит ёки ушбу аъзоларнинг сурункали касалликларини зўрайиши); сурункали алкоголизм. Тутқаноқда, церебрал атеросклерозда қўлланиш чекланади.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа дори воситалари билан бирга қабул қилишнинг зарурати бўлганида даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.
Антикоагулянтлар, глюкокортикоид препаратлар, гепатотоксик воситалар, барбитуратлар, тиришишга қарши воситалар, рифампицин, алкоголь билан буюриш тавсия қилинмайди.
Метоклопромид билан бир вақтда буюрилганида сўрилишни ошиши мумкин.
Кумарин ҳосилалари билан бир вақтда қўлланганида унчалик катта бўлмаган гипопротромбинемиянинг ривожланиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Қўллаш давомийлиги – 5 кундан ошмаслиги керак. Узоқ муддат қўлланганида (7 кундан кўп) ёндош сурункали касалликларнинг зўрайиши, артериал гипертензияси бўлган кекса пациентларда геморрагик инсультнинг ривожланишининг хавфи ошади (препарат таркибига кирувчи римантадин гидрохлориди ҳисобига).
Метастаз бераётган ўсмалар бўлганида қўлланмасин.
12 ёшгача бўлган болаларга буюрилмасин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: биринчи 24 соатда тери рангини оқариб кетиши, кўнгил айниши, қусиш ва эпигастрал соҳада оғриқ, тремор, уйқучанлик, тахикардия, қонда билирубиннинг ошиши, моддалар алмашинувини бузилиши, ёндош сурункали касалликларнинг зўрайиши мумкин.
Даволаш: қусиш рефлексини чақириш, меъдани ювиш, адсорбентларни қабул қилиш, симптоматик даволаш.
Шифокорга мурожаат қилиш керак.
Чиқарилиш шакли
Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун 5 г дан (лимонли ёки асал ва лимонли, ёки малинали, ёки қора қорағатли) иссиқлик билан кавшарланган пакетчаларда.
3, 6, 8, 12 ёки 24 пакетча қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.