ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АНТИФЛАТ
ANTIFLAT
Препаратнинг савдо номи: Антифлат
Таъсир этувчи модда (ХПН): симетикон
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия
Таркиби:
1 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 41,2 мг симетикон;
ёрдамчи моддалар: 1,2 мг сорбин кислотаси, 0,402 мг калий сорбати, 1,35 мг натрий цикламати, 0,15 мг натрий сахарини, макрогол 6000, магний алюминий силикати II A тури, гидроксиэтилцеллюлоза, полиоксиэтилен-25-глицерол-триолеати, банан ароматизатори 209 152, лимон кислотаси моногидрати, тозаланган сув.
Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, ўзига хос ҳидли ва банан таъмли суспензия.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ел ҳайдовчи восита.
АТХ коди: А03АХ13
Фармакологик таъсири
Фармакодинамикаси
Ел ҳайдовчи восита. Фазаларни бўлиниши чегарасида сирт таранглигини пасайтириб, овқат массалари ва меъда-ичак йўлларининг шиллиғида газ пуфакчаларини ҳосил бўлишини қийинлаштиради ва парчаланишига ёрдам беради. Бунда ажаралиб чиққан газлар ичак девори орқали қисман сўрилади, шунингдек ичак перистальтикаси ёрдамида организмдан чиқарилади. Соно – ва рентгенографияда тасвирни ўчиб кетиши ва доғларни олдини олади; контраст препаратлар йўғон ичакнинг шиллиқ қаватининг барча соҳаларига яхши, тўлиқ қамраб олишига ёрдам бериб, контраст плёнкада тасвирни узилиб қолишига тўсқинлик қилади.
Фармакокинетикаси
Препаратни таъсир этувчи моддаси – симетикон кимёвий ва физиологик нуқтаи назардан инерт модда бўлганлиги туфайли, у организмда сўрилмайди ва ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Қўлланилиши
- Ичакда ортиқча газларни ҳосил бўлиши ва тўпланиши (метеоризм);
- операциядан кейин газларни кўп ҳосил бўлиши;
- қорин бўшлиғи аъзоларини диагностик муолажаларга тайёрлаш;
- детергентлар билан заҳарланганда антидот сифатида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Қўллашдан аввал бутилкани чайқатиш зарур. Антифлат суспензия ичга қабул қилинади. Антифлат суспензияси қандли диабети бўлган беморларда қўлланиши мумкин.
Антифлат суспензияси қуйидаги дозаловчи мосламалар билан чиқарилади: дозатор-помпа, дозаловчи шприц, томчилагич ва ўлчов қошиқчаси.
Дозатор мавжуд бўлганида:
- Бураладиган қопқоқни очинг.
- Дозаловчи насосни бутилкани бўйнига буранг.
- Насосни “1“ ҳолатига жойлаштиринг (қопқоғига қаранг) ва суюқлик пайдо бўлгунигача босинг. Биринчи 2 томчини қабул қилманг.
Дозалаш вақтида бутилкани вертикал ҳолатда ушлаш лозим.
Дозаловчи насос ўнг тарафга, “О” ҳолатигача бураб ёпилади (қопқоғига қаралсин). Бутилкада насосни фаоллаштиришда препаратни йўқотилишни ўрнини тўлдириш учун суспензияни қўшимча миқдори сақланади.
Дозаловчи насосни 2 марта босганда 1 мл суспензияга мувофиқ келади.
Дозатор-шприц мавжуд бўлганида:
- Бутилкани чайқатинг.
- Бураладиган қопқоқни очинг.
- Поршенни шприцга пастга қараб охиригача босинг, сўнгра шприцни шиша бутилкага жойлаштиринг.
- Поршендаги белги ёзилган дозага (мл да) мувофиқ келмагунча поршенни юқорига тортинг. Зарурати бўлганида умумий буюрилган миқдорга эришгунга қадар жараённи такрорлаш лозим.
- Ҳар бир ишлатгандан кейин, бутилкани ёпинг ва шприцни сув билан яхшилаб чайинг.
Томчилагич мавжуд бўлганида:
- Бутилкани чайқатиш.
- Бураладиган қопқоқни очинг.
- Томчилагич билан бутилкани пастга қаратиш ва суспензияни томизиш керак.
Эмизикли болалар ва чақалоқларда метеоризмни даволаш учун ҳар бир эмизишда 1 миллилитрдан (дозаторни 2 марта босиш ёки 16 томчи) қўллаш лозим. Болалар учун 1 миллилитрдан (дозаторни 2 марта босиш ёки 16 томчидан) ва катталар учун 1-2 миллилитрдан (дозаторни 2-4 марта босиш) овқат вақтида ёки кейин қабул қилинади. Зарурати бўлса 1 миллилитр препаратни (дозаторни 2 марта босиш) ҳар бир овқат қабул қилгандан кейин ва уйқу олдидан қўллаш мумкин. Диагностик муолажаларга тайёрлаш учун текширув ўтказишдан бир кун олдин, овқатдан кейин 2-3 миллилитрдан қўлланилади.
Даволаш курси давомийлигини даволовчи шифокор аниқлайди.
Ножўя таъсирлари
Кузатилмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратни ҳар қандай компонентига аллергик реакциялар, ичак тутилиши, меъда –ичак йўлларининг обструктив касалликларида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Аниқланмаган. Симетиконнинг потенциал сирт таранглигини фаоллигини ҳисобига, бошқа фаол моддаларни сўрилишига таъсир қилиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Антифлат ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида шифокор кўрсатмасига биноан қўлланилиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланмасин!
Чиқарилиш шакли
50 мл дан суспензия тўқ шишали бутилкада дозаловчи мослама ҳамда рус ва давлат тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Биринчи очгандан кейин камида 6 ой давомида сақлансин.
Сақлаш шароити
25°Сдан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.