ИЛОВА-ВАРАҚА
(Истемолчилар учун маълумот)
АНТИ-КОЛД
Препаратнинг савдо номи: Анти-Колд.
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол (рaracetamol), фенилэфрин гидрохлориди (рhenylephrine hydrochloride), хлорфенирамин малеати (сhlorpheniramine maleate).
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: ацетаминофен (парацетамол) – 325 мг, фенилэфрин гидрохлориди – 5 мг, хлорфенирамин малеати – 2 мг;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, повидон, магний стеарати, натрий крахмал гликоляти.
Таърифи: думалоқ, ясси юзали, оқ рангли, бир томонида рискали ва икки томонида фаскали таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: анальгетик-антипиретик. Н1-гистамин рецепторлар антагонисти. симпатомиметик.
АТХ коди: R05X
Фармакологик хусусиятлари
Анти-Колд оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи, аллергияга қарши ва қон томирларни торайтирувчи (артериолаларнинг торайишини чақиради) таъсирга эга.
Парацетамол оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи ва кучсиз ифодаланган яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Таъсир механизм простагландинларнинг синтезини ингибиция қилиниши ва гипоталамусдаги терморегуляция марказига таъсири билан боғлиқ.
Хлорфенирамин малеати антиаллергик таъсир кўрсатади (кўз ёшини оқиши, бурун ва кўзлардаги қичишишни бартараф қилади).
Фенилэфрин гидрохлориди кўпроқ юқори нафас йўлларининг қон томирларига нисбатан томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади (кўп шиллиқ ҳосил бўлишини ва бурун шиллиқ қаватининг шишини камайтиради).
Анти-Колд қачон қабул қилиниши керак?
Анти-Колд қуйидагилар билан бирга кечувчи грипп ва шамоллашни симптоматик даволаш учун қўлланиши мумкин:
- юқори ҳарорат,
- иситма ва этни увишиши,
- мушак ва бош оғриғи,
- ўткир ринит,
- тумов ва буруннинг битиши,
- аксириш.
Анти-Колд қандай қабул қилиниши керак?
- 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга дозалаш тартибини шифокор белгилайди.
- 6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга – бир марталик доза – 1 таблетка.
- Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – бир марталик доза – 2 таблетка.
- Зарурати бўлганида тавсия этилган бир марталик дозани хар 4-6 соатда такрорлаш мумкин, лекин суткада 4 мартадан кўп эмас.
- Қабул қилиш давомийлиги: иситмани симптоматик даволаш учун – 3 кундан кўп эмас, оғриқни – 5 кундан ошмаслиги керак.
Препарат қўлланганида қандай нохуш самаралари номоён бўлиши мумкин?
Кам ҳолларда тошма, қичишиш; чарчоқлик ҳисси, бош айланиши, уйқунинг бузилиши, кўришнинг бузилиши, оғизни қуриши, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқ кузатилиши мумкин, улар препарат бекор қилинганида ўтиб кетади.
Қандай ҳолларда препаратни қабул қилиш мумкин эмас?
Агар Сизда илгари препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик аниқланган бўлса, Анти-Колдни қабул қилиш мумкин эмас.
Анти-Колдни 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Агарда Сизда қуйидагилар бўлса шифокорга хабар бериш керак?
- сурункали бронхит,
- эмфизема,
- ёпиқ бурчакли глаукома,
- юрак касалликлари,
- артериал гипертония,
- яққол атеросклероз,
- қалқонсимон безининг касалликлари,
- қандли диабет,
- простата безининг гипертрофияси.
Препарат қабул қилишни бекор қилиш ёки шифокорга мурожаат қилиш керак, агар:
- Сизнинг ҳолатингиз яхшиланмаса ёки касалликнинг янги симптомлари пайдо бўлса (касаллик жиддийроқ бўлиши мумкинлигини кўзда тутиш керак).
Бу ҳақида билиш керак!
Анти-Колдни ҳомиладорлик даврида буюриш тавсия қилинмайди. Препаратни лактация даврида қўллашнинг зарурати бўлганида, эмизишни вақтинча тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.
Кексаларга, жигар касалликлари бўлган шахсларга эҳтиёткорлик билан буюрилади, шунингдек препаратни узоқ муддат қабул қилиш мумкин эмас (иситмани даволаш учун – 3 кундан кўп эмас, оғриқни – 5 кундан кўп эмас), чунки ҳар бир фаол модда чақирган ножўя самараларининг ривожланишининг хавфи ошади.
Анти-Колд препарати билан бир вақтда ацетаминофен (парацетамол) ва бошқа шамоллашга қарши препаратларни қабул қилиш тавсия қилинмайди.
Анти-Колд препаратини МАО ингибиторларини (изокарбоксазид, фенелзин, транилципромин) қабул қилиш тугаганидан кейин камида 14 кун ўтгач қўллаш мумкин.
Анти-Колд седатив таъсирга эга препаратлар (транквилизаторлар, трициклик антидепрессантлар, аллергияга қарши, тиришишга қарши препаратлар, мушак релаксантлари, алькогол) билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, чунки бу дори воситаларининг ножўя самараларини, айниқса уйқучанликни ривожланиш хавфи ошади.
Анти-Колд препаратини бета-адреноблокаторлар билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.
Агарда Сиз бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, албатта шифокорга хабар беринг.
Доза ошириб юборилганида қандай симптомлар бўлиши мумкин?
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳасида оғриқ; оғир ҳолларда жигар етишмовчилиги, энцефалопатия ва коматоз ҳолат ривожланади.
Даволаш: симптоматик. Бошида меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш тавсия этилади.
Препаратни қандай шароитларда сақлаш керак?
Препаратни болалар ололмайдиган, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-250С ҳароратда сақлаш керак.
Чиқарилиш шакли
Ичга қабул қилиш учун таблеткалар.
20 таблетка сақловчи (10 таблеткадан 2 блистер) картон қутида.
Сақлаш муддати
Яроқлилик муддати – 4 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз берилади.